Органларининг



Download 26,75 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi26,75 Kb.
#57920
Bog'liq
1-топшириқ





  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг экологик муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти.

Табиий ресурслар ҳуқуқининг қонун ости меъёрий ҳужжатлари ҳам мураккаб тизимга эга бўлиб, экологик меъёрлар доираси, қўлланилиши тартиби, амал қилиш муддати ҳамда марказий ва махсус давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилиш аҳамиятига кўра қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин.



  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

  2. Махсус ваколатли давлат бошқарув органларининг меъёрий ҳужжатлари (қарор, низом, ёьриқнома, норматив ва стандартлар).

  3. Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида қабул қилиниб, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурлардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилайди ва бегиланган доирада умум мажбурий аҳамият касб этади.
Хусусан, Республика ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган бўлиб, ер қонунчилигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октабр 508-сонли “Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида” ги қарори; “Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси тўғрисида”ги 1998 йил, 1 апрел, 139-сонли қарори; “Чимён – Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2000 йил 10 март, 83-сонли қарори ва бошқа юзлаб ер, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ қарорларининг аҳамияти каттадир.
Атроф табиий муҳитни ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 194-моддасида белгиланган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ шундай маълумотларни тақдим этиш атроф табиий муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш устидан кузатув, махсус ваколат берилган органлар, шунингдек, фаолияти атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган ёки ёмонлаштириши мумкин бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан амалга оширилади. Ушбу кузатув маълумотларини, Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва бошқа органларга берилиши шарт. Бундан ташқари, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ корхона, муассаса ва ташкилотлар фалокат ҳақида ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти ва табиатни муҳофаза қилиш органларига дарҳол хабар беришлари шарт. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари қаторида чиқариладиган чиқиндилар ҳамда физикавий омилларнинг ҳисобини юритиш ва белгиланган тартибда статистика ҳисоботини тақдим этиш ҳамда корхоналар ва транспорт коммуникатсияларини таъсир доирасида атроф муҳитга ҳамда аҳолининг саломатлигига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолаш кўзда тутилган.

  1. Махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг экологик қонунчилик тизимидаги ўрни.

Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси кьаби органлари ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни қабул қилиб, маълум табиат обекти соҳасидаги экологик қоида-талабларни белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ер, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайдиган экологик норматив, стандартларни тасдиқлайди, низомлар ва ёьриқномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, барча юридик ва жсимоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади ва ҳоказо.
Табиий ресурсларни давлат номидан тасарруф этишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳамда махсус ваколатли давлат органлари амалга оширадилар. Мазкур органларнинг табиий ресурсларни тасарруф этиш бўйича ваколатлари Ер кодекси ва бошқа табиий ресурслар тўғрисидаги қонунларда ҳамда улар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, масалан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ваколатлари "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги қонунда, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тасарруф этиш юзасидан ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 26 апрелда тасдиқланган ушбу қўмита тўғрисидаги Низомда белгиланган.
Махсус ваколатли давлат органларига Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи вазирликлар, давлат қимиталари ва идоралари киради. Уларнинг фаолияти асосан экологик муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Улар тармоқлараро, яъни бир неча тармоқларни ва бир неча табиий ресурсларни идора этувчи органларга ҳамда тармоққа оид, яъни маълум бир табиий ресурсни идора этувчи органларга бўлинади. Уларнинг фаолияти асосан экологик муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Улар тармоқлараро, яъни бир неча тармоқларни ва бир неча табиий ресурсларни идора этувчи органларга ҳамда тармоққа оид, яъни маълум бир табиий ресурсни идора этувчи органларга бўлинади.
Тармоқ ва ҳудудий бошқаришни мувофиқлаштиришга, яъни экологик муносабатларни тартибга солишда давлат органларининг фаолияти ҳам ҳудуднинг ривожланишини, ҳам ҳар бир табиий ресурслардан фойдаланишнинг оқилоналиги ва уларни муҳофаза этишнинг таъминланишига қаратилади. Бундан ташқари, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ҳам ҳудудий ҳам тармоқ бўйсунишда шакллантирилади, масалан, ушбу органларнинг ҳудудий бўлинмалари республика тармоқ органлари (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси)га ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бўйсунадилар.
Умумий ваколатга эга бўлган органлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Машкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда экологияга оид баъзи бир масалаларни ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам, улар умумий ваколатга эга бўлган органлар деб номланадилар.



  1. Табиий ресурслар – умуммиллий бойлик.

"Ресурс" - бу французча сўз бўлиб, имконият деган маънони англатади. Табиий ресурслар – бу инсон ўзининг ҳаёт фаолияти учун табиатдан оладиган ва келажакда олиши мумкин бўлган барча ноз-неъматлардир. Табиат инсон учун яшаш муҳити ва ресурслар манбаи ҳисобланади. Атмосфера ҳавоси, ер, сув, қуёш нури, иқлим ер ости бойликлари, иқлим, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси – буларнинг барчаси табиий ресурслардир.
Табиий ресурсларнинг классификацияси
Табиий ресурслар улардан фойдаланиш вақтига кўра 2 га бўлинади: реал ва потенциал ресурслар. Реал ресурсларга инсон ҳозирги вақтда фойдаланаётган ресурслар киради. Потенциал ресурслар еса инсон айрим сабабларга кўра ҳозирча фойдаланмаётган, аммо келажакда фойдаланиши мумкин бўлган ресурслардир.
Табиий ресурслар ўзларининг таркибий тузилишига кўра ҳам 2 га бўлинади: елементар (содда) ва комплекс (мураккаб) ресурслар.
Элементар ресурсларга мисол қилиб Менделеевнинг даврий системасидаги барча кимёвий елементларни, шунингдек шамол енергияси ва турли хилдаги нурларни келтириш мумкин.
Компелкс ресурсларга кимёвий елементларнинг бирлашмаларини (м., тошкўмир, сув, ҳаво, турли хилдаги рудалар ва ҳ.к.з) киритиш мумкин. Демак, комплекс ресурслар елементар ресурслардан ташкил топади.
Элементар ва комплекс ресурслар тушунчасини жонли табиатга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Бу ўринда елементар ресурсларга мисол қилиб маълум бир майдондаги ўсимлик ёки ҳайвон популяциясини олиш мумкин. Шу майдондаги биоценозни еса комплекс ресурс дейиш мумкин.
Табиий ресурслар ўзларининг чекли ва чексизлигига кўра 2 гуруҳга бўлинади: тугайдиган ва тугамайдиган ресурслар.
1.Тугайдиган ресурслар 2 хил бўлади:
а) тикланадиган ресурсларга - буларга тупроқ, ҳайвонот ва ўсимликлар олами мисол бўлади. Агар бирор сабабга кўра бу ресурсларга нисбатан маълум вақт нотўғри муносабатда бўлинса улар заифлашиб ва камайиб қолади, кейинчалик тўғри муносабатда бўлинганида улар сон ва сифат жиҳатидан қайта тикланиши мумкин.
б) тикланмайдиган ресурсларга қазилма бойликлар мисол бўлади. Буларнинг тикланиш жараёни уларни ўзлаштириш тезлигидан минг ва million марталаб секин кечади. Шунинг учун ҳам бу хилдаги ресурслардан фойдаланишда уларнинг потенциал миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва шунга қараб иш тутиш лозим.
Тикланадиган ва тикланмайдиган ресурслардан фойдаланиш принципи бир-биридан тубдан фарқ қилади. Тикланадиган ресурслардан фойдаланганда улардан чала фойдаланиш яъни уларни фойдаланилган жойларда маълум миқдорда қолдириш зарур. Қайта тикланмайдиган ресурслардан фойдаланилганда еса бунинг тескариси.
2.Тугамайдиган ресурсларга сув, иқлим, космик ресурслар ва сувнинг кўтарилиб-тушиш энергияси киради.

  1. Табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари.

Табиий ресурслар ҳуқуқининг асосий манбаси бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси ҳисобланади.
Конститутсиямизнинг 54-моддасида қуйидагича белгиланган: “Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт”.
Ушбу моддада биринчидан, мулк ҳуқуқининг мазмуни эътироф этилса, иккинчидан, мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик ва ишлаб чиқариш жараёнида экологик муҳитга зиён етказмаслиги яъни уларнинг экологик мажбуриятлари мустаҳкамланади.
Ўзбекистоннинг Асосий қонуни табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласини уларни умуммиллий бойлик деб тан олиш ёьли билан ҳал этган. Табиий ресурслар бошқа мол-мулк каби Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини ривожлантиришнинг моддий асосидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво хавзасига нисбатан мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, Ер кодексида, "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги ва табиий ресурслар тўғрисидаги бошқа қонунларда белгиланган.
Мулк ҳуқуқи табиий ресурсларни кимга тегишлилигини ва мулкдорларнинг табиий ресурсларга нисбатан ваколатларини англатади. Табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи мулкий ҳуқуқ обектларини эгалик қилиш, фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш жараёнларида намоён бўлади.
Табиий ресурсларга ер, сув, ер ости бойликлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси киради. Табиий ресурслар ҳуқуқи обекти бўлиб, табиат обектлари, табиий ресурслар ва комплекслар ҳисобланганлиги сабабли экологик қонун ҳужжатлари билан фақат табиий ҳолатдаги обектларга мулкчилик муносабатлари тартибга солинади. Масалан, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддасига ва "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддасига мувофиқ табиий шароитда ўсадиган ўсимлик ва табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ёввойи ҳайвонлар юзасидан вужудга келган муносабатлар мазкур қонунлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ табиий ресурслар асосан давлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 214-моддасига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар республика мулки ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 17О- моддаси ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи Фуқаролик кодекси билан биргаликда бошқа қонунларда ҳам белгиланишини кўзда тутади.
Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласига алоҳида эътибор бериш керак, чунки у аграр иқтисодиётнинг ўқ илдизидир. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи қишлоқларда яшашини ҳисобга оладиган бўлсак, ерга нисбатан мулк ҳуқуқи бутун Ўзбекистон иқтисодиётини белгиловчи мезондир. Тарихий, юридик ва иқтисодий манбаалардан кўриш мумкинки, Марказий Осиёда ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқи классик суратда мавжуд бўлмаган, яъни экин экиладиган ерларнинг асосий қисми (суғориладиган ерлар) асрлар давомида давлатнинг ирригатсия тизими қаровига муҳтож бўлган. Л.С. Соболев ўзининг 1874 йилда чоп этилган мақоласида шундай ёзган: "Умуман олганда тўлиқ, мулк ҳуқуқи мавжуд эмас. Давлат ҳам, хусусий шахслар ҳам ерга нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас, аммо улар уни чексиз даражада идора этадилар. Мусулмонларнинг қонунларида зарурлиги ҳудуднинг табиий ўзига хослиги билан изоҳланадиган маълум шартлар билан чегараланган ерни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд. Ерни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишда шахслар ундан фойда кўриши зарурлиги қонун билан шарт қилиб қўйилган".
Шу сабабдан, ҳозирги даврда ерни давлат мулки шаклида қолдириш мақсадга мувофиқдир.
Download 26,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish