Организмларнинг умумий морфологияси



Download 152,56 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana06.07.2022
Hajmi152,56 Kb.
#749376
  1   2   3
Bog'liq
1 amaliy



2.1 Экологиянинг предмети ва ривожланиш тарихи 
Экология фанининг таърифини биринчи марта немис олими Э. Геккель
"Организмларнинг умумий морфологияси" деб номланган асарида(1866) 
берган. 
Экология 
(oikos-уй, яшаш жойи; logos-ўрганиш, фан) дейилганда 
организмларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан алоқадорликларини 
ўрганадиган биологик фан тушунилади.
Экология «табиий уйимиз»ни ўрганиш, унда яшовчи барча тирик 
организмлар ва бу «уй»нинг ҳаёт учун яроқли қилувчи барча функционал 
жараёнларни ўз ичига олади. Бошқача қилиб айтганда, 
экология
организмларнинг «яшаш жойи» тўғрисидаги фан бўлиб, унда асосий эътибор 
организмларнинг ўзаро ва ташқи муҳит орасидаги боғланишлар характерига 
қаратилади. 
Экология антропоген ва ҳар хил омиллар таъсирида табиатдаги 
боғланишларнинг бузилиши тўғрисида маълумот беради. У табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишда илмий 
асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар йили ўрмон хўжаликлари табиатда ўсувчи 
доривор ўсимликларни йиғиб олиб, дори тайёрлаш учун топширишади. Агар 
йиғиб олинаётган ўсимликлар миқдори қайта ўсиб чиқаётган ўсимликлар 
миқдоридан ошса, унда ўсимликлар секин—аста йўқола бошлайди. Шунинг 
учун доривор ўсимликларни йиғиш фақат илмий томондан асосланган 
меъёрлар асосида териб топширилиши керак. Бу меъёр ва йиғиш муддатлари 
ўсимликлар жамоасида қайта тикланиши учун зарур шарт—шароит ва 
бошқаларни инобатга олиб, ишлаб чиқилган бўлиши лозим. 
Экология бир неча фанлар комплексидан иборат бўлиб, биологик 
фанлар бу комплексда асосий бўлиб қолади. Чунки одам, ҳайвонлар ва 
ўсимликлар дунёси биологик объектлар бўлиб, улар бир—бирлари ва ташқи 
муҳит билан доимо алоқада. Ҳозирги вақтда экологиянинг маъноси кенгайиб, 
у экосистемалар тўғрисидаги фанга айланган.
Система
деганда, бир-бирига тартибли таъсир қиладиган ва бир—
бири билан боғланган компонентлар бутунлигини тушунамиз. Экология
организмларни, экосистемалар ва биосферагача бўлган объектларни 
ўрганади. 
Организмлар 
биргаликда 
ўсиб, 
популяция 
ҳосил 
қилади. 
Популяциялар эса биоценозга киради, биоценозлар абиотик муҳит билан 
алоқага кириб, экологик системани ташкил қилади. Энг катта экологик 
система- биосферадир. 

Download 152,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish