Органик кимё курсининг ўҚитиш методикаси. А. М. Бутлеровнинг органик бирикмалар тузилиш назарияси



Download 27,75 Kb.
Sana25.06.2022
Hajmi27,75 Kb.
#702199
Bog'liq
Мактаб кимё курсида органик кимёнинг муҳим тушунчаларини ўқитиш методикаси


ОРГАНИК КИМЁ КУРСИНИНГ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ. А.М.БУТЛЕРОВНИНГ ОРГАНИК БИРИКМАЛАР ТУЗИЛИШ НАЗАРИЯСИ
А.М.Бутлеров яратган органик бирикмалар кимёвий тузилиш назарияси ҳозирги замон кимёсининг энг катта ютуқларидан биридир.
Органик бирикмалар кимёвий тузилиш назарияси билан ўқувчилар “Тўйинган углеводородлар” мавзусида танишадилар: метан ўрганилади, “Метаннинг гомологик қатори” тушунчаси изоҳланади. Гомологларнинг номи ва формулалари одатдаги валентлик қоидасига мувофиқ келмаслигига ўқувчилар эътибори жалб этилади. Масалан, этан формуласида валентлик қоидасига кўра углерод уч валентли бўлиб туюлади. Бутлеров яратган кимёвий тузилиш назарияси буни изоҳлаб беради.
Бутлеров назариясининг асосий қоидалари келтирилади. Ҳар бир қоида фақат таърифланиб қолмасдан, балки конкрет мисолларда тушунтириб берилади. Метаннинг гомологик қаторидаги моддаларнинг (метан, этан, пропан ва бутан) формулаларидаги элементларнинг валентлик чизиқчалари ёрдами билан ифодаланади. “Молекулаларда атомларнинг бирикиш тартибини тасвирлайдиган кимёвий формулалар структура формулалар деб аталиши” тўғрисида тушунча берилади. Кимёвий тузилиш назариясига асосланиб, Бутлеров тўйинган углеводородлар молекулаларида атомларнинг турли тартибда бирикиш мавжудлиги ҳақидаги хулосага келганлигига - изобутан очганлиги, илгаридан маълум бўлган изомерия ҳолатларини изоҳланганлиги, органик модданинг олиниши мумкин бўлган изомерлари сонини олдиндан айтиб бера олганлигига ва илгари айтилган фикрларни тегишли тажрибалар ва ишлаб чиқариш амалиёти билан тасдиқланганлигига ўқувчилар эътибори жалб этилади.
Органик кимёнинг тўйинган углеводородлардан кейинги материални ўрганиб чиқиш жараёнида органик бирикмалар асосий синфларининг функционал гуруҳлари ва энг муҳим вакилари билан танишиб чиқиш даврида кимёвий тузилиш назариясининг асосий қоидалари аниқланади ва пухталанади. Ўқувчилар органик моддаларнинг тавсифи билан танишганларида моддаларнинг хоссалари ҳақиқатан ҳам уларнинг молекулалари тузилишига боғлиқ экақнлигига, Бутлеров назарияси ҳозирги замон органик кимёсининг илмий асоси эканлигига ишонч ҳосил қиладилар.
Органик кимёнинг муҳим тушунчалар ва назарияларни ўқитишда тажриба йўли асосида ўқитувчиларга қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

    1. Анорганик кимё курси билан фанлараро боғлиқликни аниқлаш.

    2. Кимёвий тузилиш назариясини пайдо бўлишининг тарихи.

    3. Органик моддаларни тузилиши тўғрисида Бутлеровнинг ғояларини очиб бериш ва уларни фазовий тузилиш назарияси билан боғлиқликни ўрнатиш.

    4. Моддаларнинг хоссалари уларнинг тузилишига боғлиқлигини кўрсатиш.

    5. Техник воситалардан (модел тузиш, экран воситаларидан) кенг фойдаланиш.

Органик кимёнинг тушунчалари ҳозирги замон тузилиш назариясига асосланиб, бешта гуруҳга бўлинади: кимёвий тузилиш тушунчаси, электрон ва стереокимё тушунчалари, юқори молекуляр кимё тушунчалари ва кимёвий реакция қонуниятлари тушунчалари. Анорганик кимё курсини ўрганишда ўқувчилар моддаларнинг хоссаларига уларнинг тузилиши таъсир этаётганлигини кўришмаган. Лекин органик кимёда бу тушунчалар асосий роль ўйнаётганлигини ўқитувчи кўрсатиб бериши керак.
Ҳозирги замон тузилиш назарияси органик моддаларни алоҳида синфлар бўйича ўрганишга асос бўлиб қолган. Тўйинган, тўйинмаган углеводородлардан бошлаб, органик моддаларнинг элементар таркиби, кимёвий тузилиши мураккаблашади. Шунингдек электрон ва фазовий тузилиш ҳам ўзгаради. Масалан, тўйинган углеводород молекулалари учун σ-боғ ва Sp3-гибридланиш, этилен қатори углеводородларда π-боғ ва Sp2-гибридланиш. Диен углеводородларда янги тушунчалар - кумулирланган ва конъюгирланган қўш боғлар, ацетилен қатори углеводородларда Sp-гибридланиш ва иккита π-боғлар пайдо бўлади. Шу билан бирга фазовий тузилиш ҳам мураккаблашади: валент бурчаклар ўзгарадилар, фазовий изомерлар пайдо бўлади ва ҳоказо.
Органик кимёни ўрганишда ўқувчилар биринчи бор изомер ҳамда гомолог тушунчалари билан танишадилар. Бу икки тушунча бир-биридан фарқ қилсf-да, ўқувчилар уларни кўпинча адаштирадилар. Шунинг учун аввал конкрет мисолларда изомерлар, кейин эса гомологлар кўриб чиқилади.
Гомолог ва изомер тушунчаларни уч босқичда шакллантириш мумкин:

  1. Ҳар бир тушунчанинг ўзига хос белгиларини ажратиш ва аниқ таърифлаш.

  2. Гомолог ва изомер орасидаги боғланишни кўрсатиш.

  3. Ҳар хил турдаги ва моддаларнинг синфлараро изомерларини ўрганиш.

Ўқувчилар изомер ва гомолог тушунчалари билан танишгандан сўнг, уларнинг ўхшашлиги ва фарқларини солиштирадилар. Изомерлар бир хил сифатий ва миқдорий таркибга, лекин ҳар хил кимёвий тузилиш ва хоссаларга эга. Гомологлар бир хил сифатий таркибга, ўхшаш кимёвий тузилиш ва кимёвий хосаларга, лекин ҳар хил миқдорий таркибга ва физик хоссаларига эга деб ўргатиш лозим.
Органик кимё курсини ўқитиш жараёнида ҳар бир бўлим бўйича умумлаштириш олиб борилади: изомерлар тушунчаси, атомларнинг молекулада ўзаро таъсири, ковалент кимёвий боғланиш турлари. Органик моддаларнинг синфлараро генетик боғланишни ўрнатиш катта аҳамиятга эга.
Органик кимёнинг оҳирги мавзуси – “Органик кимё курси бўйича ўқувчиларнинг билимини умумлаштириш”дир. Бу мавзуда органик моддаларнинг тузилиш назариясининг асосий ҳолатларини батафсилроқ кўриб чиқиш мумкин.
Мактаб дарслигида Бутлеров назариясининг асосий фикр юритилган:

  1. Молекулалардаги атомлар валентлигига хос маълум изчилликда боғланган.

  2. Моддаларнинг хоссалари шу модда молекуласидаги атомларнинг бирикиш тартибига ва уларнинг ўзаро таъсирига боғлиқ бўлади.

Умумлаштириш дарсида бу фикрлар кенгайтирилади:

  1. Атом ва молекулалар реал мавжуд; молекуладаги атомлар маълум изчилликда боғланган.

  2. Атомлар валентлигига хос боғланган.

  3. Органик бирикмаларда углерод тўрт валентлик. Унинг атомлари бошқа элементлар атомлари билангина эмас, балки бир-бири билан ҳам бирикиб, атомлар занжири - тўғри, тармоқланган ва ҳалқасимон занжирлар ҳосил қила оладилар.

  4. Моддаларнинг хоссалари молекуланинг кимёвий тузилиши ва унинг сифатий ва миқдорий таркибига боғлиқ.

  5. Молекуланинг кимёвий тузилиши структура формуласи билан ифодаланади. Ҳар бир модда фақат битта структура формуласига эга.

  6. Молекуланинг кимёвий тузилиши унинг хоссалари ва маҳсулотларини ўрганиш, шунингдек таркиби ва тузилиши маълум бўлган моддалардан синтез қилиш йўли билан аниқласа бўлади.

  7. Бир хил таркибдаги моддаларнинг ҳар хил кимёвий тузилиши изомерланиш ҳодисасига боғлиқ.

  8. Молекула ҳосил қилишда ҳар бир атом ўз электрон зичлигини қўшиб, бир-бири билан бирикади.

  9. Ҳосил бўлган молекулада атомлар хоссалари ўзгаради, чунки атомлар бир-бири билан ўзаро таъсирлашадилар.

  10. Молекула - статик эмас, балки динамикдир, унга ички ҳаракат хосдир.

Органик кимёни ўқитиш усул ва воситалари анорганик кимёга ўхшаш бўлгани билан, у ўз хусусиятларга эга. Органик кимёда ўқув кимёвий тажрибаларда реакция шароитларига катта аҳамият берилади. Кимёвий тажрибаларнинг асосий мақсади моддаларнинг хоссалари тузилишга боғлиқлигини кўрсатишдир.
Бундан ташқари атомларнинг маълум изчилликда бирикиши, σ-боғнинг йўналишини, валент бурчакларни кўрсатишда моделлардан фойдаланилади.
Органик моддаларни номланиши ўқувчиларда қийинчиликлар туғдиради. Уларни бартараф қилиш учун жадваллардан фойдаланиш керак. Органик моддаларни номланишини ўзлаштириш учун иккита жадвал тайёрлаш тавсия этилади: биринчисида – тўйинган углеводородларнинг метандан декангача ва радикалларининг гомологик қаторини, иккинчисида эса моддаларнинг номланишини тузиш алгоритмини кўрсатиш керак.
Органик кимё курсига фанлараро боғлар катта таъсир кўрсатади. Айниқса биология курси билан боғлиқлиги “Оқсиллар”, “Нуклеин кислоталар” мавзуларини ўқитишда яққол кўринади. Шунингдек, физика, тарих ва бошқа ўқув фанлар билан боғлиқлиги органик кимёнинг мактаб ўқув режасидаги ўрни аниқлаб берилади.
Ўқувчилар органик кимё курсида юқори молекуляр бирикмалар ҳақидаги умумий элементар тушунчага эга бўладилар. Полимерлар ва улар асосида олинадиган материалларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, янги технологиясини жорий этиш, бу бирикмаларни кимёси ва технологиясини ривожланишини ўқувчиларга кўрсатиб бериш керак. Аввало, пахта толаси ва пахтани қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган моддалар, жун, ипак, ҳамда газ, нефт ва бошқа табиий бойликлар полимерлар кимёсини ва технологиясини ривожлантириш учун кенг имкониятлар очмоқда. Ўзбекистонда, айниқса, полимерлар кимёсининг ривожланиши кенг истиқбололарга эга. Полимерларнинг инсоният саломатлигини муҳофаза қилишдаги ва бу билан боғлиқ бўлган экология муаммоларини ҳал этишда аҳамияти жуда катта.
Фаннинг бу соҳасида Ўзбекистоннинг кимёгар олимларининг фаолиятини ўқувчиларга таништириш, уларнинг илмий ишлари, мактаблари, яратган кашфиётлари ҳақида тушунча бериш ўқувчиларда илмий билимларга қизиқишини оширади. Шу борада мактаб кимё хоналарида Ўзбекистон олимларининг илмий фаолиятини ёритувчи стендлар ташкил қилиш тавсия этилади.
Download 27,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish