Органик бирикмалар асосидаги коррозиябардош нометалл материаллар


Мураккаб поликонденсацион пластик массалар



Download 137,13 Kb.
bet3/4
Sana16.04.2022
Hajmi137,13 Kb.
#556015
1   2   3   4
Bog'liq
9- мавзу (1)

9.3. Мураккаб поликонденсацион пластик массалар.
Бу синфдаги энг кўп тарқалган пластмассалардан бири – фенолформал-дегид пластик массасидир. Тўлдирувчилар қўшилган улар асосидаги композицион материаллар ва қаватли пластиклар саноатнинг турли соҳаларида кенг фойдаланилади.
Фенол-формальдегид смолалари поликонденсация реакциялари бўйича сув ажралиши билан кечадиган жараёнда олинади. Фенолларнинг альдегидлар билан поликонденсацияси кислотали ёки асосий катализаторлар иштирокида олиб борилади.
Кислотали катализатордан фойдаланилганда ва фенол керагидан ортиқча бўлганда бурмаланган (термопластик) смола олинади; ишқорли катализатор иштирокида ва керагидан ортиқча формальдегид бўлганда эса резоль (термореактив) смола ҳосил бўлади.
Қиздирилганда ёки қотирувчилар иштирокида смолалар тўрсимон тузилишга эга бўлган полимерларга ўтади. Тўлдирувчиларнинг турига кўра фенопластлар уч турга бўлинади: прессланган, толасимон ва қаватли. Фенопластларнинг физик-кимёвий ва механик хоссалари 14.3-жадвалда келтирилган.
Асботоладан (асбоволокнит) умумтехник мақсадлар учун мўлжалланган буюмлар (переключателлар, фланцлар, дастаклар, шестерёнкалар) олинади. Материал сув, кислоталарнинг кучсиз эритмалари, ишқорлар таъсирига 300°С ҳароратгача яхши чидайди.
Фаолит — резол смоласи ва асбест асосида тайёрланади. У сулфат кислотаси (ўртача концентрация ва 50°С гача), хлорид кислотаси (ўртача концентрация, 100°С гача), уксус, фосфор кислоталари (80°С гача), лимон кислотаси (70°С гача) да бардошли ҳисобланади. Шунингдек фаолит турли хилдаги тузларнинг жумладан, натрий ва калцийнинг эритмасида (100°С гача), хлор ва олтингугурт ангидри газларининг атмосферасида чидамлидир. У азот кислотаси, ўювчи кислота ва ишқорларга чидамсиз ҳисобланади.
Фаолитдан сиғимлар, ректификацион миноралар, совуткичлар, арматуралар, қувурлар каби хилма-хил буюм ва жиҳозлар тайёрланади. У анча мўрт бўлсада, механик мустаҳкамлиги бўйича кислотабардош керамикадан устун туради, уни 130–150°С ҳароратгача ишлатиш мумкин.
Шиша толалилар (Стекловолокниты) — мустаҳкам, титраш юклама-ларига бардошли, юқори солиштирма мустаҳкамликка эга материал бўлиб, агрессив муҳит ва микроорганизмлар таъсирига чидамли.
Текстолит — фенол-формалдегид смоласи ва қотирувчилар шимдирилган, пахта-қоғоз матолари ёки бошқа қаватли бирикмалар (масалан, асбест матоси) дан прессланиб тайёрланадиган материал. Бунда смола шимдирилган пакетлар 145–150°С гача қиздирилган гидравлик пресс плиталари орасида қисилади. Текстолит фаолитдан мустаҳкамроқ, ундан кучланиш узатувчи деталлар – шестерналар, пўлат арқонлар учун роликлар, муфталар ва ш.к.ларни тайёрлашда фойдаланилади.
Шишатекстолит — толали материалларга мансуб. Тўлдирувчилар сифатида ориентирланган элементар толалар, шиша-жгутлар ёки турлича тўқилган шишатолали материаллар қўлланилади. Тўлдирувчиларнинг кўриниши, шакли ва жойлашуви шишатекстолитнинг хоссаларига асосий

Физик-кимёвий хоссалар



Пресс-кукунлар*

Толалилар

Қаватли пластиклар



Буралма

Резолли

Асботола

Фолит

Шишатола

Текстолит

Асбест-
текстолит

Шиша
текстолит

Тўлдирувчи:

Ёғоч уни ва каолин

Кварц уни

Асбест
толаси

Асбест
толаси

Шиша толаси

Текстил мато

Асбест мато

Шиша
мато

Зичлиги, кг/м3

1400

1750–1900

1950

1650

1700–1800

1300–1400

1500–1700

1700–1900

Мустаҳкамлик чегараси, Мпа:
чўзилишда
сиқилишда
эгилишда

30–50
60
15

50–10
85–115
150–200

30
70
110

20–30
30–60
50–90

80–200
100–200
130

80–120
120–160
230–250

80–100
100–130
300–320

270–300
140


Солиштирма ҳажмий электр қашилиги, ом∙м

5∙105

5∙1011–5∙1012

104

104

1010

108

107

1012–1013

Электр мустаҳкамлиги, кВ/м

7–13

16–29

1,1



13

6–8

0,5–0,9

10–24

Диэлектрик йўқотиш-нинг тангенс бурчаги, 106 Гц частотада

0,04–0,09

0,012

0,8–1,0



0,05

0,02–0,08

0,8–0,9

0,02–0,03
1010 Гц
частотада

Пресслаш температураси, оС

150

170

170–190

200

150–170

140–170

145–170

150–170

Қўллашнинг темпе-ратура чегараси, оС

140

140

200–300

120–160

200

100–120

200

250

*Буралмали (ортиқча фенол, катализатор – кислота); резолли (ортиқча формалдегид, катализатор – ишқор);

9.3-жадвал
Фенопластларнинг физик-кимёвий ва механик хоссалари

таъсирни ўтказади. Шишатекстолитларнинг мустаҳкамлик хоссалари жуда юқори. Солиштирма мустаҳкамлиги бўйича улар пўлат, дюралюминий ва титандан қолишмайди, баъзан ўхшаш кўрсаткичлар бўйича улардан юқори ҳам туриши мумкин.


Шишапластлар зарб таъсирига ва динамик юкламаларга яхши қаршилик кўтсата олади, конструкция элементларининг тебранишини сўндира олади. Улар электролитлар, мойлар, суюқ ёқилғилар таъсирига чидамли. Улардан агрессив суюқликларни ташиш ва сақлаш учун катта габаритли конструкциялар ва сиғимлар тайёрланади. Боғловчи материаллар сифатида эпоксид, плиэфир ва кремнийорганик моддалар қўшиш орқали шишапласт-ларнинг мустаҳкамлиги ва иссиқлик ўтказувчанлигини янада ошириш мумкин.
Силиконли смолалар ёки кремнийорганик полимерларнинг асосий занжири кремний ва кислород элементларини сақлайди (полисилоксанлар, умумий формуласи R2SiO, бунда R – радикал). Молекуляр боғларнинг харак-тери ва радиклларнинг табиатига қараб, силиконлар смола, каучуксимон модда ёки ёғ кўринишида олиниши мумкин. Бундай бирикмалар асосида иссиқбардош локлар, сурковлар, силикон каучуклари, қаватли пластиклар ишлаб чиқарилади.
Кремнийорганик қопламаларни оддий усуллар: детални ботириш, пуркаш, чўтка билан суркаш ва ҳ.к. билан қоплаш мумкин. Қопламанинг тўла қотиши учун 200-250°С ҳарорат ва 5–10 саот вақт талаб этилади. Локлар 200°С дан юқори ҳароратларда узоқ вақт ишлатилиши мумкин. Айниқса бундай шароитларда фенил-силиконлар бебаҳо ҳисобланади. Уларни титан оксидлари билан қўшиб, 600°С ҳароратга бемалол чидайдиган қопламалар ҳосил қилинади.
Силиконли каучуклардан юқори ҳароратларда ишлатиладиган прокладкалар ва зичловчилар тайёрланади.
Силиконли полмер қопламалари кислородга, азонга, нам атмосферага 500–550°С ҳароратгача бардошли ҳисобланади. Тўлдирувчилар сифатида алюминий ва титан ишлатилади.
Эпоксид смолалари – кўп атомли феноллар билан эпоксигидрогуруҳ (масалан, эпихлоргидрин) поликонденсациясининг маҳсулидир. Эпоксид смолалари асосидаги композициялар кимё саноатида кенг қўлланилади. Эпоксид смолалари металлга нисбатан яхши адгезияга эга, қотгандан кейин
ишқор, бензин, ацетон, хлорид кислотаси ва ноорганик тузлар эритмаларининг таъсирига чидамли бўлади.

Download 137,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish