Туғруқнинг учинчи даврида
Туғруқнинг учинчи даври бола туғилиши билан бошланиб, йулдошнинг тушиши билан тугалланади.Бунда аёл енгил тўлғоқни сезиши ёки сезмаслиги ҳам мумкин. Йулдош туҳилгандан сўнг кесма ёки йиртилиш бўлса тикиш керак. Бу вақтда ота болани ушлаб, неонатолог билан бола аҳволи ҳакида суҳбатлашиши, уни эмизиш учун онасига олиб келиши ва бирга суратга ёки видеога тушиши мумкин.
Албатта ҳамма туғруклар ҳам аввалдан белгиланган режа бўйича кечмайди, лекин туғруқнинг бу схемаси уни олдиндан тасаввур этиб ва туғруқ пайтида ўзини қандай тутиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради, лекин бунда нотипик вазиятлар келиб чиқиши ҳам мумкинлиги ҳакида эсдан чиқариш керак эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |