Оралик назорат саволлари: Хайз цикли бузилиши классификацияси


Хайз кучи ва давомийлигининг «+» белгиси остида ўзгариши



Download 43 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi43 Kb.
#79206
1   2   3
Bog'liq
Akusherlik

Хайз кучи ва давомийлигининг «+» белгиси остида ўзгариши

а) гиперменорея - ҳайз қонининг кўп миқдорда келиши.


б) полименорея - ҳайзнинг 7 кун ва ундан ортиқ давом этиши.
в) гиперполименорея - узоқ вақт давомида ва кўп миқдорда қон келиши ( меноррагия)
«- « белгиси остида
а) гипоменорея - ҳайзда ажраладиган қон миқдори кам бўлиши.
б) олигоменорея - ҳайз муддати қисқа давом қилиб, 2 кундан кам бўлади.
в) гипополименорея - қисқа муддат ва кам миқдорда қон келиши

2-савол:. ХРОҚ гестацион ёшига нисбатан тана вазни сезиларли паст хомилани тарифлаш учун ишлатилади. Хомила тана вазнини бўлиш керак вазнидан 10% паст бўлса ХРОҚ деб хисобланади. Махсус жадвалга қараб баҳоланади


Учраш тезлиги 10% .
ХРОК ни ташхислашда гестацион ёшига аҳамият берилади.
ХРОК кузатилган хомилага кучсизланган хомила сифатида қараш керак, чунки уларга хомила ичи гипоксияни енгиб ўтиш учун потенциал адекват резервлар етмайди. Бундай хомила нобуд булиш хавфи баланд. Туғрукдан сўнг уларга асфиксия, меконий аспирацияси, гипогликемия, гипотермия, РДС ва бошқа холатлар хавф солади.
ХРОҚ да перинатал ўлим, ва касалланиш 7-10 мартага ортган. Санаб ўтилган салбий таъсирлар ҲРОҚни туғруқдан олдин эрта аниқлашни нақадар ахамиятлилигини кўрсатади. Шунга кўра ҳомилани ривожланиши учун шароитни оптималлаштириш, туғруқни режалаштириш ва олиб бориш, ва туғруқдан кейинги даврда парваришни аниқлаб олинади.
ҲРОҚ нинг кўп сабаблари маълум бўлишига қарамасдан 50% холларда сабаби аниқлаб бўлмайди. Ўунинг учун ҳомиладор аёлни ҳар бир кўрув пайтида шуни ёддан чиқармаслигимиз керак.
ҲРОҚ нинг сабабларини она ва ҳомила томонига бўлиб олиш қулай. Кўп йиллардан бери маълучки чекиш ҳомила тана вазнини гестацион ёшга нисбатан 200 г га камайишига олиб келади.
Ҳомиладор аёлнинг тана оғирлиги 12—14 кгдан ортмаслиги керак. Озиқланишни бузилишда ҳомила тана оғирлигини етишмовчилигига олиб келади. Уриш йилларида ҳомила тана вазни250-500 гга камайиши кузатилган.

3-савол: Бачадонда оксидланиш жараёни ҳомила ўсган сари ошиб, туғиш вақтида 4 баробар кўпаяди. Агар ҳомиладорлик муддати ортиши билан гликолиз жараён динамикада кам ўзгарса, бу анаэроб гликолиз томонига ўзгаради. Туғруқда аэроб гликолиз энергиянинг кўпроқ вужудга келишига шароит яратади. Бу энергия бачадон қисқаришини таъминлайди.


Туғруқ кечиши 3 жараёнга боғлиқ :1-туғруқ йўллари; 2-туғруқ ҳайдовчи кучлар; 3- ҳомила ва унинг йўлдоши.
Я. Ф. Вербов, Э.Бумм ва бошқаларнинг фикрига кўра, туғиш дарди перистальтик хусусиятда бўлиб, туғруқ йўлининг чиқиш томонига йўналади. Бачадонда бу перистальтик қисқариш жуда тез, бутун бачадон бўйлаб тарқалади. Туғруқнинг 1-даври тугашида бачадон ханжарсимон ўсиқдан 3-4 бармоқ энида пастда бўлади. Бачадон бўйнининг очилиш жараёнида бачадон кичиклаша боради, аммо энига ва орқа-олдинга кенгаяди. Бу ҳолат кўндаланг жойлашган бачадон мускулларининг фаолиятига боғлиқ, бу туғишнинг биринчи даврида рўй беради.
Туғруқ биринчи даврининг охирида бачадон мускуллари қисқариши, тананинг, хусусан қорин деворининг кўндаланг мускуллари қисқара бошлаши натижасида дард анча сезиларли бўлади. Кейинроқ бачадон шакли ўзгаради, узунлашиб, тораяди, туби анча кўтарилади.
Иккинчи даврнинг бошланишида бачадон туби ҳанжарсимон ўсиқдан бир бармоқ пастда туради. Ҳомила боши чаноқ тубига тушганда бачадон туби пастга туша бошлайди, эни камаяди (20-18 см), бачадоннинг айланма мускуллари ҳам қисқара боради. Туғруқнинг биринчи даврида бачадоннинг кўндаланг мускуллари қисқарганда унинг думалоқ бойлами ва чаноқ пардаси таянч вазифасини ўтайди.

Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish