Оралиқ назорат саволлари: 1. Эконометрика фан сифатида. Эконометриканинг ривожланиш тарихи.
2. Эконометрика предмети, мақсади ва вазифалари.
3. Эконометрик модель – эконометрик моделлаштириш механизмининг асоси. Моделлар синфлари.
4. Иқтисодий ҳодисаларни эконометрик тадқиқ этишда маълумотлар хиллари ва ўзгарувчанлар турлари.
5. Эконометрик моделлаштириш босқичлари.
6. Вақт қатори ва унинг таркибий қисмлари.
7. Вақт қаторларини моделлаштириш.
8. Вақт қаторининг аддитив ва мультипликатив модели.
9. Вақт қаторининг тенденцияларини моделлаштириш.
10. Трендларнинг асосий хиллари ва уларни аниқлаш.
11. Вақт қаторидаги мавсумий қисмларни аниқлаш.
12. Вақт қаторидаги тасодифий қисмларни аниқлаш.
13. Вақт қаторининг автокорреляцияси ва авторегрессияси тушунчаси. Автокорреляция турлари.
14. Дарбин-Уотсон мезони бўйича қолдиқлар автокорреляциясини аниқлаш.
15. Корреляциялаш усуллари ва коинтеграция ҳақидаги фаразияни текшириш.
16. Фурье қатори ва уни трендни баҳолашда қўллаш.
17. Вақт қатори коинтеграцияси ҳақидаги фаразияларни тестдан ўтказиш. Энгель-Грангер мезони. Дарбин-Уотсон мезони.
18. Бир вақтлик тенгламалар тизими ҳақида тушунча ва унинг таркибий қисмлари.
19. Бир вақтлик тенгламалар тизимини тақдим этиш шакллари.
20. Тизим тенгламаларини идентификациялаш вазифалари. Идентификацияланувчанликнинг зарурий ва етарли шарти.
21. Энг кичик квадратларнинг билвосита усули: алгоритм ва қўллаш шартлари.
22. Энг кичик квадратларнинг икки қадамли усули: алгоритм ва қўллаш шартлари.
23. Вақт қаторлари ва улар турлари
24. Вақт қаторлари даражасини умумий ташкил этувчи ҳадлари
25. Тренд тушунчаси ва унинг асосий турлари
26. Тренд мавжудлигини текшириш мезонларини
27. Вақт қаторлари тренди тенгламаларини тузиш
28. Чизиқли тренд
29. Параболик тренд
30. Гиперболик тренд
31. Экспоненциал тренд
32. Логарифмик тренд
33. Логистик тренд
34. Тренд хилларини аниқлаш
35. Мавсумий тебранишлар тушунчаси ва унинг кўрсаткичларини аниқлаш усуллари
Глоссарий Автокорреляция – бу дастлабки қатор ҳамда ушбу қатор билан дастлабки ҳолатга нисбатан h вақт лаҳзаларига сурилган қатор ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳодисаси.
Авторегрессия– бу қатор олдинги даражаларининг кейинги даражаларга таъсирини ҳисобга олувчи регрессия.
Жуфт корреляция – иккита омил (натижавий ва омиллар ёки иккита омил) ўртасидаги боғлиқлик.
Регрессия жуфт коэффициенти, агар х ўзгарувчи бир ўлчов бирлигига оширилса, у натижавий омил ўртача қанча миқдорга ўзгаришини кўрсатади
Жуфт регрессия натижавий ва омиллар ўртасидаги боғлиқликни тавсифлайди.
Детерминация жуфт коэффициентиу ўзгарувчи вариациясининг қанақа улуши моделда ҳисобга олинганлигини ва ушбу улуш унга х ўзгарувчининг таъсири билан шартланганлигини кўрсатади.
Регрессион таҳлил боғлиқликнинг унда натижавий омилнинг ўзгариши бир ёки бир неча омилларнинг таъсири билан шартланган, натижавий омилга таъсир кўрсатувчи бошқа барча омиллар тўплами эса доимий ва ўртача қиймат сифатида қабул қилинадиган таҳлилий шаклини аниқлашдан иборат.
Мустақил тенгламалар тизими– эконометрик тенгламалар тизимларининг турларидан бири бўлиб, унда ҳар бир натижавий омил бир омиллар йиғиндисининг функцияси ҳисобланади; тизимнинг ҳар бир тенгламасидаги омиллар тўплами ўрганилаётган ҳодисага қараб ўзгариб туриши мумкин.
Рекурсив тенгламалар тизими– эконометрик тенгламалар тизимларининг турларидан бири бўлиб, унда ҳар бир кейинги тенгламада тизим бир тенгламасининг натижавий омил ўзгарувчи омиллар йиғиндиси билан бир қаторда омил ҳисобланади
Статистик боғлиқлик – бу унда х мустақил ўзгарувчининг ҳар бир қийматига у эрксиз ўзгарувчининг кўплаб қийматлари мос келадиган боғланиш, бунда у айнан қанақа қийматни қабул қилиши олдиндан маълум эмас.
Тождество – модель таркибий тенгламаларининг турларидан бири бўлиб, у эндоген ўзгарувчилар ўртасидаги нисбатни белгилайди; тасодифий таркибий қисмларни ва таркибий коэффициентларни ўзида мужассам этмаган.
Тренд– бу вақт қаторидаги тасодифий ўзгариб туришлардан озми-кўпми ҳоли бўлган асосий анча барқарор тенденция.
Алоҳида корреляция – бу бошқа омилларнинг қатъий белгиланган қийматида натижали белги билан битта омил ёки иккита омил ўртасидаги боғлиқлик.
Экзоген (мустақил) ўзгарувчилар – бу қийматлари моделдан ташқаридан бериладиган ўзгарувчилар.
Эконометрика – бу иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ўзаро боғлиқлигининг миқдорий ифодасини ўрганувчи фан.
Эндоген (эрксиз) ўзгарувчилар – бу қийматлари моделнинг ичида аниқланадиган ўзгарувчилар.