Жавоблар
1. . Миллий иқтисодиётни таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлардан қайсилари макроиқтисодий кўрсаткичлар сирасига ЯИМ, СММ, МД, шахсий даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларни киритишмиз мумкин.
2. Оралиқ махсулот деганда эса қайта ишлаш ёки сотиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар тушунилади. ЯММда махсулотларнинг охирги сотиш қиймати хисобга олинади, оралиқ қиймат эса хисобга олинмайди. Чунки, оралиқ қиймат хисобга олинса айрим махсулотлар қиймати кўп марта хисобга олинган бўлар эди.
Якуний махсулот истеъмол учун сотиб олинадиган тугал махсулот товар ва хизматлардир.
Қўшилган қийма трансферт тўловларига ижтимоий суғурта бўйича тўловлар, ишсизларга ва нафақахўрларга, ногиронларга ва кам даромадли оилаларга бериладиган нафакалар, талабаларга степендиялар киради.
3. ЯММ йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати орқали ўлчанади ва пулли кўрсаткич хисобланади. Турли йилларда ишлаб чиқарилган хар хил махсулотлар миқдорини солиштириш учун уларнинг нисбий қийматини билишимиз лозим. Ишлаб чиқариш хажмини тўғри хисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар хажми бир марта хисобга олиниш керак. Кўпгина махсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш боскичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим махсулотларни икки ва ундан кўп марта хисобга олмаслик учун, фақат пировард махсулотнинг бозор қиймати хисобга олинади, оралиқ махсулотлар эса хисобга олинмайди.
4. Ялпи ички махсулот – бу, бирор мамлакат худудида жойлашган корхона ва ташкилотда маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги умумий йиғиндисидан иборат.
5.. Мамлакат миллий хисобчилик тизимида, ЯММ кўрсаткичидан ташқари, бир-бири билан алоқада бўлган бир нечта кўрсаткичлар мавжуд. Миллий хисобчилик тизими тўғрисидаги тушунчаларимизни кенгайтириш учун айнан шу кўрсаткичларнинг ташкил топиш манбаларини билишимиз керак. Бу кўрсаткичлар сирасига ЯИМ, СММ, МД, шахсий даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларни киритишмиз мумкин.ЯИМ хам ЯММ каби моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар натижасида ташкил топади.
6. ЯММ ёки ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири мехнат ресурслари хисобланади. Инсон ресурслари аввало ёлланма ходимлар мехнати ва инсонларнинг тадбиркорлик қобилиятларидан иборат.
7. Миллий даромад СММнинг бизнесга билвосита солиқларни олиб ташлагач, қолган қисмидан иборат.
Ишлаб чиқаришда мехнат қилиш эвазига олинган даромадларнинг бир қисми (ижтимоий суғрталарга тўловлар, корпорация фойдасига солиқ ва корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси) амалда уй хўжалигига тушмайди.
8. ЯиМ даромадлар бўйича қўйидаги формула билан аниқланади.
9. ЯИМ ЯММдан муайян мамлакат юридик ва жисмоний шахсларининг хориждан оладиган фойда ва даромадлари хамда хорижий инвесторлар шу мамлакатда олган фойда ва даромад ўртасидаги фарқлар бўйича ажралиб туради.
10. Мамлакат миллий хисобчилик тизимида, ЯММ кўрсаткичидан ташқари, бир-бири билан алоқада бўлган бир нечта кўрсаткичлар мавжуд.
11. Фрикцион ишсизлик, Таркибий ишсизлик, Даврий ишсизликга булинади.
Ишсизлик даражаси = (ишсизлар / ишчи кучи) х 100%
12. Тўла иш билан бандлик барча ишчи кучининг 100% иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структурали ишсизлик иложсиз хол бўлганлигини хисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у холда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табий даражаси дейилади.
13. Потенциал ЯММ*ни хисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб хисобланади.
14. Ишсизликнинг кўпайиши натижасида мумкин бўлган ЯММ хажмини иқтисодиёт ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни табиий даражасида сақлаш ва уни тартибга солиш иқтисодий жихатдан катта ахамиятга эга. Ишсизликнинг хақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯММ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун хам потенциал хажмдаги ЯММ хақиқий ЯММдан катта бўлади.
15. Макроиқтисодиёт инсон ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини тадқиқ этиш орқали уларни самарали бошқаришни мақсад қилиб олади. Чунки, мехнат ресурслари ва уларнинг фаол қисми бўлган ишчи кучи ишлаб чиқариш кучларининг энг асосий қисмидир. Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол ахоли деганда мехнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган ахолининг умумий сони тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |