Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистонда сайлов жараёнларини янада демократлаштиришнинг долзарб масалалари мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди



Download 20,84 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi20,84 Kb.
#37693
TuriСеминар

Сайлов жараёнлари такомиллаштирилмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистонда сайлов жараёнларини янада демократлаштиришнинг долзарб масалалари мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, сайлов комиссиялари раислари, сиёсий партияларнинг ҳудудий кенгашлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Э.Рўзметов ва бошқалар очиқ ва эркин сайловлар Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим таркибий қисми, фуқароларимизнинг давлат ҳамда жамият ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли эканини таъкидлади. Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси миллий сайлов тизимини, бу борадаги тегишли қонунчиликни ривожлантириш ва янада эркинлаштиришда янги босқични бошлаб берди. Ўзбекистон Республикасининг сайловларга оид қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилиб, янада такомиллаштирилди. Бундай янгиликлар, қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини очиб беришда сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари вакилларининг фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Семинарда 2012 йил 19 декабрда қабул қилинган “Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, сайлов ва сайловолди жараёнларида демократик тамойилларга қатъий амал қилиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Кўрилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. ЎзА, А.Ортиқбоев



Download 20,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish