б) мактабгача таълим соҳасида:
3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ва натижадорлиги;
педагог кадрлар билан таъминлаганлиги даражаси ва сифат таркиби, касбий тайёргарлик даражаси, узлуксиз касбий ривожланиш учун яратилган шароитлар,
ўз вақтида малака оширганлик ҳолати;
болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш ҳамда бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш, ўқитиш материаллари ҳамда бошқа услубий қўлланмалардан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги;
6-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлашни ташкил этиш ва сифатини ошириш бўйича кўрилган чоралар;
давлат-ҳусусий шерикчилик доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳолати;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, керакли жихозлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
в) халқ таълими соҳасида:
ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари, шунингдек мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратилганлиги;
умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрлар билан таъминланганлик ҳолати, педагог кадрлар сифат таркиби, кадрларга бўлган эҳтиёж;
умумий ўрта таълим муассасаларининг махсус лаборатория ва ёрдамчи хоналарининг жиҳозланиши;
таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати: туман (шаҳар) халқ таълими бўлими методик хизмати, мактабга бириктирилган олий таълим муассасалари
ва ҳудудий малака ошириш маркази томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги;
беш ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар самарадорлиги: китобхонликни ривожлантириш, АКТ, спорт ва санъат йўналишидаги тўгараклар фаолияти ва улар учун яратилган шароитлар;
ҳудудда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ҳудудий ҳокимлик ва жамоат ташкилотларининг улуши: маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратилган маблағлар, депутатлар, ҳомийлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан кўрсатилган моддий
ва услубий ёрдам;
мактаблар рейтинги натижалари бўйича паст натижа кўрсатган мактабларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги: белгиланган
чора-тадбирлар сифати ва уларнинг ижро самарадорлиги;
мактабларда АКТни ривожлантириш бўйича яратилган шароитлар таҳлили: интернет билан таъминланганлиги ва унинг сифати, компьютер техникалари билан таъминланиш даражаси, уларнинг техник ҳолати, ўқитувчиларнинг АКТдан саводхонлик даражаси, АКТ бўйича малака ошириш курсларининг ташкил этилганлиги;
электрон кундалик дастуридан фойдаланиш самарадорлиги: ўқувчилар давоматининг юритилиши, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг фаоллиги, улар ўртасида ҳамкорлик натижадорлиги, ўқувчилар билимини баҳолаш ҳолати. Электрон кундаликдан фойдаланиш самарадорлиги юзасидан ота-оналарнинг фикри;
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимининг жорий этилганлиги, 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш, юқори синфларда замонавий
касб-ҳунар эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда ёшлар орасида ўзини-ўзи банд қилиш каби меҳнат шаклларини ривожлантириш ҳолати;
умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг ўқишини келгусида ихтисослаштирилган синфларда давом эттириш мақсадида уларни саралаб олиш тизимини жорий этилганлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |