4-мавзу. Автотранспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг ҳаракатлари.
Тормозланиш ва тўхташ йўлини баҳолаш. Турли хил тезликларда автотранспорт воситасининг атрофида хавфсиз маконни шакллантириш.
Ҳайдовчининг реакция вақти. Тормоз юритмасининг иш вақти. Хавфсиз оралиқ масофа (сония ва метрларда). Хавфсиз масофани назорат қилиш усуллари. Турли шароит ва тезликларда тормозлаш ва тўхташ учун етарли вақт ва масофа. Хавфсиз ён оралиқ масоқа. Ҳаракатнинг турли шароитларида (серқатновлик, оқимнинг тезлиги, йўлнинг ҳолати ва об-ҳаво шароитлари) ва тўхташда автотранспорт воситасининг ён-теварагида хавфсиз маконни шакллантириш. Мураккаб йўл вазиятларида тўғри ва аниқ қарор қабул қила олиш. Хавфлилик даражасини аниқлаш.
5-мавзу. Автотранспорт воситаларининг фойдаланиш кўрсаткичлари.
Автотранспорт воситаси ишини самарали ва хавфсиз бажариш бўйича мумкин бўлган кўрсаткичлар: габарит ўлчамлари, вазн параметрлари, юк кўтариш қобилияти (йўловчилар ташиш имконияти), тезлик ва тормоз хусусиятлари, ағдарилишга сурилиб кетишга ва ён томонга сирпанишга қарши турғунлиги, ёнилғи тежамкорлиги, ҳар хил шароитларда фойдаланишга мослашиш, ишончлилик.
Автомобилга таъсир этувчи кучлар. Ғилдиракларнинг йўл билан илашиш кучи. Илашиш кучининг заҳираси – ҳаракатланиш хавфсизлигининг шарти.
6-мавзу. Мураккаб вазиятларда ҳайдовчининг ҳаракатлари.
Ҳаракатни бошлашда, тормозлашда ва бурилишда автотранспорт воситаси турғунлигининг йўқолиши. Автотранспорт воситасининг ҳаракатланиши жараёнида ағдарилиб кетиши ҳолатлари. Ҳаракатланиш жараёнида автотранспорт воситаси турғунлигини сақлаш усуллари
Куз, қиш ва баҳор фаслларида йўллардан фойдаланиш.
Автотранспорт воситаси сирпаниб кетганида, ғилдираклар сирпаниб тормозланганида ва сурилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Олдиндан ёки орқадан тўқнашиш хавфи туғилганида ҳайдовчининг ҳаракатлари.
Автотранспорт воситасининг ишчи тормози ишдан чиққанида, шинаси ёрилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари.
Автотранспорт воситасида ёнғин чиққанида ва сувга тушиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари.
Автотранспорт воситасини чегараланган жойларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида, транспорт оқимида, кўриниш чегараланган шароитда, хавфли бурилишларда, тик баландлик ва тик нишабликларда бошқариш. Автотранспорт воситасини мураккаб йўл шароитлари ва етарлича кўринмаслик шароитида бошқариш.
Ҳаракатланиш чегараланган жойларда, бурилиш ва қайрилиб олишда автотранспорт воситасининг тезлиги ва ҳаракат йўналишини танлаш. Шаҳарда, аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида ва автомагистралларда ҳаракатланиш тезлигини танлаш.
Қувиб ўтиш ва рўпара транспорт воситаларининг ҳаракатлпниш. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш.
Автомобиль йўлларининг хавфли участкалари: қатнов қисмининг торайиши, йўлнинг янги тўшалган қопламаси, битум ва шағалли қопламлар, сурункали нишаблик ва баландликлар, кўприклар ва темир йўлларга яқинлашиш ва бошқа хавфли участкаларда ҳаракатланиш. Йўлларнинг таъмирланаётган участкаларида ҳаракатланишда эҳтиёт чоралари ҳамда уларда қўлланиладиган тўсиқлар, огоҳлантирувчи ва ёруғлик ишоралари.
Тоғли йўлларда, туманда ҳаракатланишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |