O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b



Download 2,61 Mb.
bet82/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
УМК КФП

Оралиқ бахолаш (ОБ) – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усул. Оралиқ бахолаш фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда, оғзаки амалий машғулот талаблари ва уй вазифаларини текшириш, шу каби ўтказилиши мумкин;

  • Якуний бахолаш (ЯБ) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний бахолаш асосан амалий машғулотлар ва амалий назорат талаблари асосида ўтказилади.

    Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯБ ни ўтказиш жараёнини мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯБ натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯБ қайта ўтказилади.
    Талабаларнинг ҳар бир семестрда фанларни ўзлаштириши ҳар бир баҳолаш турлари бўйича: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли) ва 2 (қониқарсиз) кўринишида баҳоланади. 5, 4 ва 3 баҳолар ижобий ҳисобланади. Баҳолашда рақам ва матн бир хил талқин этилади.
    Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:

    • якуний бахолаш (ЯБ) – семестр якунида муайян фан бўйича амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний бахолаш амалий ва оғзаки шаклларда ўтказилади.

    Якуний бахолаш турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
    Тегишли фан буйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний бахолаш турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади.
    Якуний бахолаш турини ўтказишда келишув асосида бошқа олий таълим муассасаларининг тегишли фан буйича профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин.
    Олий таълим муассасасида якуний бахолаш турларини ўтказилиши таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Бунда бахолаш турларини ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган бахолаш турларининг натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли якуний бахолаш тури қайтадан ўтказилиши мумкин.
    Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг баҳо мезони асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси 5 баҳолик тизим орқали ифодаланади.
    Талаба мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юритса, олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда -5 (аъло) баҳо билан баҳоланади.
    Талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 4 (яхши) баҳо баҳоланади.
    Талаба олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 3 (қониқарли) баҳо баҳоланади.
    Талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга эмас деб топилганда - 2 (қониқарсиз) баҳо билан бахоланади.

    • Талабанинг амалий машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади.

    ЯБ турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган баҳолаш назорат жадваллари асосида ўтказилади.

    • Талаба узрли сабабларга кўра якуний бахолаш турига кирмаган тақдирда ушбу талабага тегишли бахо турини қайта топширишга факультет деканининг фармойиши асосида рухсат берилади.

    • ушбу бахолаш тури буйича “2” (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний бахолаш турига киритилмайди.

    Якуний бахолаш турига кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу бахолаш тури буйича “2” (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба академик қарздор ҳисобланади.
    Талаба баҳолаш натижасидан норози булган тақдирда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вактдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
    Талабанинг апелляциясини кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси талабанинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси буйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг тегишли фанни ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади. Апелляция комиссияси тегишли қарорни факультет декани ва талабага етказилишини таъминлайди.

    Download 2,61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish