Қўлланиладиган таълим технологиялари:,ФСМУ тех.Адаёлар: А1; А3; Қ6 Қ7, Қ12.
2.2. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
1. Мавзу; Касбий фаолият психологияси фанининг предмети, методлари вжудга келиш тарихи. Шарқ мутафаккирларининг касб, касбий таълим ва тарбияга оид фалсафий психологик қарашлари (2-соат).
Касбий фаолият психология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, касб психологияси фанининг шаклланиш тарихи, касбий психологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Аждодларимизнинг ёш авлод таълим-тарбиясига оид қарашлари ва ўгитлари ҳақидаги қимматли маълумотларига эга бўлишимизда “Авесто” нинг ўрни. Буюк қомусий олим Абу Наср Форобий касб-ҳунар тўғрисида. Абу Райхон Берунийнин инсон камолотида, меҳнат ва меҳнат тарбияси ҳақида муҳим фикрлари. Ибн Синонинг меҳнатсеварлик тарбияси борасидаги фикрлари. ХИ асрнинг буюк мутафаккири Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” асарида инсон ва унинг ҳаётига оид қарашларини. Кайковуснинг “Қобуснома” асарида касб-ҳунар ҳақидаги билимлар.
Чет эллларда касбга йўналтириш ишлари ҳақида умумий маълумот. АҚШда касбга йўналтириш бўйича миллий ассотсиатсия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида. Марказлар томонидан ўқувчиларнинг касбга мойилликларини аниқлаш, уларнинг иқтидорлилик – интеллектуал салоҳиятларини ўрганиш. Касб талабларига бўлган ўқувчилардаги қобилиятларни аниқлаш. Ўқувчиларнинг лидерлик – этакчилик, ташкилотчилик қобилиятларини аниқлаш ишлари. Касбга йўналтиришда ота-она ва ўқитувчиларнинг ролини ўрганиш. Бу борада қўлланиладиган тестлар. Шахснинг турли ёш ва индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш. Касб танлашда, касбга йўллашда, касбга қайта тайёрлашда оиланинг роли. Касбий маслаҳат хоналар. Турли тренинглар ўтказиш.
Қўлланилган таълим технологиялари: Адабиётлар: А-5, А-9, А-11, Қ-1, Қ-2, Қ-3
2. Мавзу; Касбий психологиянинг илмий тадқиқот методлари. Касбий танлов ва профессиограмма муаммоси (2-соат).
Касб йўналишларини аниқлашга имкон берувчи психологик методикалар ва уларни маҳаллий шарт - шароитларга мослаштириш муаммоси. Психологик тестлар ва методикаларни касбий психологияда қўллаш: кузатиш ва суҳбат методлари; психологик экспериментларни профессионал маҳоратни аниқлашда қўллаш йўллари; психологик моделлаштириш амалий психологиянинг воситаси сифатида. Касбий психологияда қўлланиладиган алоҳида методикалар: шахснинг касбий йўналганлигини аниқлаш тести, Е.А.Климовнинг “Дифференциал-диагностик сўровномаси”, шахсдаги коммуникатив ижтимоий компетенсияни аниқлаш методикаси; шахснинг ижтимоий қадриятларини диагностика қилиш методикаси; кўп босқичли “Мослашувчанлик” шахс сўровномаси; “Инсон–техника” тизимида ишлашни танлаган мутахассисларнинг профессионал муҳим-касбий сифатларини аниқлаш методикаси; ўзидаги психологик мослашувчанликни текшириш методи; бўлғуси мутахассисларда ижтимоий психологик ҳамда коммуникатив билимдонликни, рефлекцив хусусиятларни ўрганиш учун фаол ижтимоий психологик тайёргарлик методлари; лидерлик услубларини аниқлаш методлари; меҳнатдан қониққанликни аниқлаш методикаси ва бошқалар.
Професссиограиянинг мохияти ва унинг асосий тамойиллари профессиографик тадқиқотларни ўтказиш.
Профессиографиянинг моҳияти, унинг юзага келиш тарихи ва такомиллашиши. Турли касбларнинг шахс олдига қўядиган талаблари. Профессиографиянинг моҳияти, унинг юзага келиш тарихи. Касб танлаш, касбий таълим, касбий маърифат, касбий маслаҳат, профориентатсия, касбий ривожланиш.
Адабиётлар: А-4, А-9, А-11, А-14; Қ-1, Қ-3, Қ-4, А-8, А-9, А-14, А-15; Қ-5, Қ-7, Қ-12
Do'stlaringiz bilan baham: |