Операцион тизимлар фанининг мазмуни ва моҳияти. Фан ўқитувчиси: Н. Ибрагимов Маъруза №1 Кириш - Маълумки, ахборот технологияларининг инсон фаолияти ҳамма жабхаларга кириб бориш жараёни борган сари ривожланиб чуқурлашиб бормоқда. Умумий сони, кўп юз миллиондан ошиб кетган, кенг тарқалган шахсий компьютерлардан ташқари, ҳисоблаш тизимларининг махсус воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу турли-туман ҳисоблаш техникасидан фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бораётганини билдиради, бунда икки қарама-қарши тенденцияни ривожланиши кузатилмоқда. Бир томондан, ахборот технологиялари борган сари мураккаблашмоқда ва уларни қўллаш учун, ва уларни кейинги ривожланиши учун жуда чуқур билимлар талаб қилинади. Бошқа томондан, фойдаланувчиларнинг компьютерлар билан мулоқати соддалашмоқда.
Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари “дўстона” бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди. - Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари “дўстона” бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди.
- ОТ, фойдаланувчилар учун ҳам, бажарилувчи иловалар учун ҳам интерфейсни ташкил этади. Фойдаланувчилар ва кўпгина ҳизматчи дастурлар, ДТдан ҳамма дастурларда тез-тез учрайдиган амалларни бажаришни сўрайди. Бундай амалларга, биринчи навбатда, киритиш-чиқариш, бирор-бир дастурини ишга тушириш ва тўхтатиш, қўшимча хотира блокини олиш ёки уни бўшатиш ва бошқа кўпгина амаллар киради. Бундай амалларни ҳар сафар дастурлаш ва иккилик код сифатида дастур ичига бевосита киритиш мақсадга мувофиқ эмас балки, уларни биргаликда йиғиб дастурдан “сўров” орқали бажаришга бериш қулайдир.
1.Ҳисоблаш тизими (компьютер ва тармоқлар) таркиби. - Ҳисоблаш тизими таркиби конфигурация деб аталади. Одатда ҳисоблаш техникасининг аппарат ва дастурий воситалари алоҳида олиб ўрганилади. Шунинг учун ҳам мос равишда ҳисоблаш тизимлари аппарат конфигурацияси ва дастурий конфигурацияси алоҳида олиб ўрганилади. Бундай бўлиниш ахборот технологиялари учун муҳим аҳамиятга эгадир, чунки кўп холларда алоҳида олинган масала ечимини ҳам аппарат, ҳам дастур воситалари ёрдамида таъминлаш мумкин.
1.1. Аппарат таъминоти. - Ҳисоблаш тизимларининг аппарат таъминоти таркибига, аппарат конфигурацияни ташкил этувчи қурилма ва асбоблар киради. Замонавий компьютер ва ҳисоблаш мажмуа (комплекс)лари блок-модулли конструкция (тузилиш)дан иборат. Маълум ишларни бажаришга зарур бўлган аппарат конфигурацияни тайёр блок ва қисмлардан йиғиб олиш мумкин.
- Қурилмаларнинг, марказий процессорга (Central Processing UNIT, CPU) нисбатан жойлашишига қараб ташқи ва ички қурилмаларга ажратамиз.
- Ташқи қурилмалар, қоида бўйича, маълумотларни киритиш ва чиқариш қурилмаларидир, уларни одатда периферик қурилмалар деб ҳам аталади. Бундан ташқари маълумотларни узоқ сақлашга мўлжалланган қурилмалар ҳам ташқи қурилмаларга киради.
Алоҳида блок ва қисмлар орасидаги келишувчанлик, биргаликда ишлашдаги мосланувчанлик, аппаратли интерфейс деб аталувчи ўтиш аппарат-мантиқий қурилмалари ёрдамида бажарилади. Ҳисоблаш техникасидаги аппарат интерфейсига белгиланган стандартлар протоколлар дейилади. Шундай қилиб, протокол – бу қурилма яратувчилари томонидан, бу қурилманинг бошқа қурилмалар билан муваффақиятли ва келишилган ҳолда биргиликда ишлаши учун, ишлаб чиқиладиган техник шартлар мажмуасидир. - Алоҳида блок ва қисмлар орасидаги келишувчанлик, биргаликда ишлашдаги мосланувчанлик, аппаратли интерфейс деб аталувчи ўтиш аппарат-мантиқий қурилмалари ёрдамида бажарилади. Ҳисоблаш техникасидаги аппарат интерфейсига белгиланган стандартлар протоколлар дейилади. Шундай қилиб, протокол – бу қурилма яратувчилари томонидан, бу қурилманинг бошқа қурилмалар билан муваффақиятли ва келишилган ҳолда биргиликда ишлаши учун, ишлаб чиқиладиган техник шартлар мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |