АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
27
Фуқаролик жамиятидаги ахлоқий юксаклик даражасини фуқароларнинг
ахлоқий маданияти белгилайди. Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий
тажрибаларини эгаллаш ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган
муносабатларда фойдаланиши, ўз ўзини мунтазам
такомиллаштириб бориши
сингари жиҳатларни ўз ичига олади. Қисқаси, у шахс ахлоқий тараққиѐтининг
белгиси ҳисобланади.Зеро, ахлоқий маданият ахлоқий тафаккур маданиятининг
қатор унсурларини ўз ичига олган тузилмадир. У шахснинг ўзгалар билан
муносабатларида намоѐн бўлади.
Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан
бири муомала одоби
ҳисобланади. У моҳиятан ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан биридир. Инсон
зоти бир – бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро
тажриба олмасдан, бир -
бирига таъсир ўтказмасдан росмана яшаши мумкин эмас.
Муомала одам учун
эҳтиѐж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради.
Бу борада буюк инглиз ѐзувчиси Даниэль Дефо қаламига мансуб машҳур
―Робинзон Крузонинг саргузаштлари‖ асарини эслашнинг ўзи кифоя:
Жумабойни топиб олган Робинзоннинг қувониб кетишига ҳам сабаб шунда.
Муомала одоби бошқа кишилар қадр- қимматини, иззатини жойига
қўйишни, анъанавий меъѐр талабларини бажаришини талаб қилади.
Шунинг
баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоѐн этиши, кўзга кўрсатиши
билан ажралиб туради. Унинг энг ѐрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоѐн
бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш,
суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу
боис муомала одоби ўзини,
энг аввало, ширинсуҳанлик, камсуқумлик,
босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъѐрларда намоѐн қилади.
Муомала одобининг яна бир кўзгуси бу инсоний қараш, нигоҳ. Маълумки,
одамнинг инсоний қарашида, юз ифодасида қўл ҳаракатларида унинг қай
сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиѐти, талаблари ўз
аксини топади. Чунончи, сухбатдошининг гапини охиригача эшитмай қўл
силтаб кетиши муомаладаги маданиятсизликни англатади. Баъзан бир қараб
қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади.
Муомала одоби кишиларнинг насиҳат ва одоб ўргатиши бир бирига
таъсири, тарбия ва ўз ўзини тарбия воситаси сифатида диққатга сазовор. Шу
боис ѐшларимизда муомала одобини шакллантириш ҳозирги кунда жамиятимиз
олдида турган муҳим вазифалардандир.
Бунда ота-онанинг, маҳалла-куйнинг
таъсири катта. Ундан фойдалана билиш керак. Зеро ахлоқий комилликка
эришиш муомала одобини эгаллашдан бошланади.
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабат кўринишидан
бири бу этикетдир.У кўпроқ инсоннинг ташқи
маданиятини, ўзаро
муносабатларда ўзни тутиш қонуни қоидаларининг бажарилишини бошқаради.
Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ѐндашса, яъни бир