АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
107
7.
Ахлоқий гедонизм нима?
А. ҳаѐтдан ҳузурланиш, роҳатланиш,
В. ҳаѐтдан изтироб чекиш,
С. ахлоқ қонун ва қоидалари асосида яшаш,
Д. ҳаѐтдан қўрқиб ва ваҳима асосида яшаш.
8.
Ахлоқий эвдемонизм нима?
А. бахтли ҳаѐт кечириш,
В. бахтли ва тўкин-сочин яшаш,
С. инсон эҳтиѐжларини тўлиқ қондириш,
Д. А+В+С.
9.
Гегель этикасининг асосий тушунчасини аниқланг.
А. виждон,
В. бурч,
С. виждон эркинлиги,
Д. ирода эркинлиги.
10.
И.Кант этикасининг таянч тушунчаларини аниқланг.
А. бурч ва виждон,
В. бурч ва ирода эркинлиги,
С. бурч ва адолат,
Д. бурч ва ахлоқий императивлар.
11.
Конфуций этикасининг асосий тамойилларини аниқланг.
А. гуманизм, меъѐр, ҳамкорлик,
В. яхшилик, ѐши улуғларга ҳурмат ва иззат, инсонпарварлик,
С. анъаналарга сажда қилиш, қонунни устуворлиги,
Д. А+В+С
12.
Ахлоқий маданият тушунчасини аниқланг.
А. бу – тарихан шаклланган ахлоқий қадриятлар системаси,
В. бу – шахснинг ахлоқий жиҳатдан етуклиги,
С. бу – ахлоқ-одобли инсон,
Д. А+В+С.
13.
Янги давр этикасида ахлоқий императивлар ким томонидан
яратилган?
А. И.Кант,
В. Ф.Бекон,
С. Р.Декарт,
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
108
Д. Фейербах.
14.
Ахлоқий онг тушунчасини аниқланг.
А. бу – муайян жамиятда қарор топган ахлоқ тўғрисидаги ғоялар,
қарашлар, тасаввурлар, назариялар ва қадриятлар системасидир,
В. бу – ахлоқ тўғрисидаги англаб олинган тушунчалар, нормалар,
принциплар, қонун-қоидалар,
С. бу – ахлоқий муносабатларнинг инсон онгидаги инъикосидир,
Д. А+В+С.
15.
Ахлоқий онг структураси қайси элементлардан ташкил топган?
А. урф-одатлар, ҳис-туйғулар, сифатлар, ишонч-эътиқод, қадриятлар,
идеаллар,
В. нормалар, принциплар, қадриятлар, баҳолар ва қонунлар,
С. билиш, хулқ-атвор қоидалари, ахлоқий хатти-ҳаракатлар,
Д. А+В+С.
16.
Ахлоқий онг функцияларини кўрсатиб беринг.
А. бошқариш, тартибга солиш, назорат қилиш, билиш, баҳолаш, қадр-
қимматни аниқлаш,
В. дунѐқараш, методологик, аксеологик, футурологик,
С. ижобий ва прогрессив ғоялар, қарашлар, тасаввурлар ва қадриятларни
шакллантириш,
Д. А+В+С.
17.
Этика фанида яхшилик тушунчаси қандай таърифланади?
А. яхшилик бу – инсонларга фойда келтириш,
В. яхшилик бу – жамиятга хизмат қилиш,
С. яхшилик бу – ахлоқ қонун-қоидалари ва идеалларига мос келган ҳолда
ижтимоий прогрессга тўсқинлик қилмайдиган хатти-ҳаракатлар мажмуасидир,
Д. А+В+С.
18.
Этика фанидаги адолат тушунчасини аниқланг.
А. адолат бу – тенглилик ва ҳаққонийликнинг мезонидир,
В. адолат бу – тенглилик ва ҳаққонийликнинг зарурий ўлчовидир,
С. адолат бу – муайян системада қабул қилинган ахлоқий бурч ва
мажбуриятларига мос хатти-ҳаракатлар мажмуаси,
Д. А+В+С.
19.
Ахлоқий бурч деганда нимани тушунасиз?
А. бу – инсоннинг мажбуриятлари,
В. бу – инсоннинг вазифалари,
Do'stlaringiz bilan baham: |