АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
42
бадиий ижод жараѐнлари қонуниятларини ҳис-туйғу, сезги-идрок воситалари
орқали ўрганадиган ва ўргатадиган фандир.
Таянч тушунчалар:
Эстетика, «Гўзаллик фалсафаси», эстетик эҳтиѐж, нафосат, санъат,
эстетика амалиѐти, эстетика вазифалари.
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
43
2-мавзу: Эстетиканинг асосий категориялари. Жамият тараққиётида
санъатнинг роли.
Эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари
Р Е Ж А
1.Эстетика категориялари хақида
2.Гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, кулгилилик ва
фажеавийлик.
3. Жамият тараққиѐтада санъатнинг ўрни.
4. Қадимги Шарқ мамлакатлари ва Қадимги Юнонистонда эстетик
қарашлар ва ва ғояларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
5. Ғарб мамлакатларида эстетик қарашларнинг ривожланиб бориши.
Дастлабки эстетик қарашлар, ғоялар, таълимотлар фалсафа фани бағрида
вужудга келади ва ривожланади. Фалсафий таълимотлар эстетик қарашларнинг
у ѐки бу кўринишда бўлишига ўз таъсирини кўрсатди.
Эстетик ғоялар қадимги Шарқ мамлакатларида вужудга келди. Бу
мамлакатлар халқларидан қолган маънавий-маданий мерос шундай хулосага
келишимизга асос бўлади. Масалан, Урхун-Енисей битиклари, Хоразм
алифбоси, қимматбаҳо маъданлардан ишланган санъат асарлари, меъморий
обидалар бу мамлакатларда бадиий маданият юксак тараққий этганини
кўрсатади.
Мисрда фиръавн Тутанхамон мақбарасидан топилган осори атиқалар,
Амударѐ хазинаси, Доро I тасвири солинган олтин таналар, скифлар олтин
буюмлари, Бобил минораси, қадимги Хоразм бадиий маданияти қолдиқлари,
Ҳиндистон ва Хитой ҳукмдорлари саройлари, ибодатхоналар деворларидаги
тасвирий санъат асарлари бунинг яққол исботидир.
Эстетик қарашлар бизнинг ватанимизда ҳам қадим замонлардаѐқ пайдо
бўлган. Зардуштийликдаги эстетик қарашлар Ахура Маздага хизмат қилувчи
худолар ва уларнинг бажарадиган вазифалари орқали ифодаланган Қуѐш ва
ѐруғлик худоси Митра еру кўкда кезиб, зулмат худоси Ахриман билан
курашувчи улуғвор ва баҳодир йигит сифатида тасвирланса, ободончилик ва
фаровонлик худоси Анахит нафис либос кийган гўзал аѐл қиѐфасида намоѐн
бўлади.
Мамлакатимиз гербида ўз аксини топган афсонавий қуш Ҳумо – бахт,
толе ва давлат рамзи. У боши, танаси ва қанотлари олтин, кумушдан бўлган
гўзал қуш бўлиб, кимга соя солса, ўшанга бахт келтиради. Қадимги шарқда
гўзаллик эзгулик билан, юксак даража-даги ахлоқийлик билан боғлаб мушоҳада
этилган.
Қадимги Шарқ мамлакатлари эришган ютуқлар заминида Европа
мамлакатлари бадиий маданияти таркиб топди. Қадимги Юнонистон
мутафаккирлари Шарқ бадиий маданияти меросига таянган ҳолда эстетик
Do'stlaringiz bilan baham: |