ҳодисанинг вужудга келишининг сабаби бўлса керак, деган тарзда эҳтимолий хулоса
чиқарилади.
Ўхшашлик методи бўйича муҳокама юритиш схемаси қуйидаги кўринишга эга:
ҳоллар
ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар
ҳодиса
1
2
3
АВС
ДЕВ
ВСД
d
d
d
Эҳтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир.
Демак, ўхшашлик методининг моҳиятини қуйидагича ифодаласа бўлади:
Агар ҳодисанинг кузатилаётган ҳоллари учун фақат битта ҳолатгина умумий бўлса, ана шу
ҳолат мазкур ҳодисанинг сабабидир.
Ўхшашлик методининг амалга ошиш механизми қуйидаги мантиқий амалларни
ишлатишни ўз ичига олади.
Биринчидан, ўрганилаётган ҳодисанинг тахминий сабаблари ҳақида маълумотлар
тўпланади. Бизнинг схемада бу А, В, С, Д, Е ҳолатлари d ҳодисасидан
аввал келиб, унинг
пайдо бўлишига сабаб бўлувчи ҳолатлар сифатида олиб қаралган. Уни «А, ёки В, ёки С, ёки
Д, ёки Е d ҳодисасини келтириб чиқаради», шаклидаги дизъюнктив ҳукм деб қабул қилсак
бўлади.
Иккинчидан, мавжуд ҳолатлар ичидан кузатилаётган ҳодиса билан зарурий равишда
боғланмаган, сабабий алоқадорликка хос белгиларга эга бўлмаган ҳолатлар чиқариб
юборилади. Юқоридаги схемада d ҳодисаси биринчи ҳолда Д ва Е ҳолатлари, иккинчи ҳолда А
ва С ҳолатлари, учинчи ҳолда А ва Е ҳолатлари бўлмаганда ҳам вужудга келаяпти. Ана шунинг
учун улар зарурий равишда боғланмаган, ва, демак унинг сабаби бўла олмайдиган ҳолатлар
сифатида муҳокамадан чиқариб юборилиши керак. Уни, «А ҳам, С ҳам, Д ҳам, Е ҳам d
ҳодисасининг сабаби эмас», деган кўринишдаги инкор ҳукмдан иборат деб олишимиз мумкин.
Бу амалдан кейин ҳодисанинг асл сабаби бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар доираси
қисқаради.
Учинчидан, барча ҳоллар учун ўхшаш бўлган, ҳаммасида турғун равишда
такрорланадиган ҳолат ажратиб олинади. Бизнинг схемада у В ҳолатидан иборат.
Айнан ана шу ҳолат, кузатилган ҳолларда бошқа ўхшаш ҳолатлар бўлмагани учун,
ҳодисанинг сабаби бўлса керак, деб тусмол қилинади.
Юқорида содир этилган мантиқий амаллар натижаларини тўплаб, тартибга солсак,
юритилган муҳокаманинг умумий схемаси айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор
(tollendo ponens) модуси шаклида эканлигини кўрамиз:
А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е,
a
ҳодисасини келтириб чиқаради.
А ҳам, С ҳам, Д ҳам, Е ҳам d ҳодисасининг сабаби эмас.
Эҳтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир.
Бунинг символик ифодаси қуйидагича бўлади:
р
Ú
q
Ú
r
Ú
s
Ú
t,
ù
p,
ù
r,
ù
s,
ù
t
q
Шуни айтиш керакки, ўхшашлик методидан фойдаланиб ҳосил қилинган хулосанинг
асосланганлик даражаси кўп омилларга, хусусан, кузатиш ва эксперимент ўтказилаётган
шароитларнинг
хилма-хиллиги, кўриб чиқилаётган ҳолларнинг миқдори ва шу кабиларга
боғлиқ. Агар ўхшаш ҳолат кузатилаётган ҳоллар сони қанчалик кўп бўлса, у ҳолат турли хил
шароитларда ҳар хил бошқа ҳолатлар билан турлича комплексларда олинса, унинг вужудга
келаётган ҳодисанинг сабаби бўлиши эҳтимоли ортади.
Лекин, шунга қарамасдан бу метод воситасида олинган хулосанинг чинлиги
эҳтимолий характерга эгалигича қолаверади. Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган
тажрибанинг тугал бўла олмаслиги мана шунда намоён бўлади. Хусусан, ҳодисадан
аввал
келадиган ҳолатларнинг барчасини аниқлаш имконияти бўлмагани учун, ҳодисанинг асл
сабаби бўлган ҳолат ана шу номаълум ҳолатлар ичида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ана
шунинг учун ҳам бизнинг мисолимиздаги барча кузатилган ҳолларда такрорланувчи В
ҳолати бошқа ҳолатлар билан бир комплексда келадиган ёки ҳодисанинг асл сабаби бўлган
номаълум Х ҳолатига эргашиб юрадиган ҳолат бўлиши мумкин.
Ўхшашлик методини қўллаш натижасида олинган хулоса ҳодисадан аввал келадиган
барча ҳолатлар аниқланганда, яъни сабаб бўлиши эҳтимол қилинган ҳолатлар ёпиқ
системани ташкил этганда, шунингдек, бу ҳолатлар ўзаро бир-бирига таъсир ўтказмайди, деб
олиб қаралгандагина чин бўлиши ва аргументлаш жараёнида ишончли асос сифатида
қўлланилиши мумкин.
Шунга қарамасдан ўхшашлик методи ҳодисанинг сабабини у ҳақда турли гипотезалар
қуриш орқали аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ундан илмий билишда жуда ҳам самарали
фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: