Қонуни таълим тўғрисида


-модда. Педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни амалга



Download 361,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/40
Sana21.02.2022
Hajmi361,85 Kb.
#72031
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
Таълим тўғрисидаги Қонун

 
39-модда. Педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни амалга 
оширишнинг кафолатлари 
Ўзбекистон Республикасида педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми давлат ва жамият томонидан 
тан олинади ва уларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилади, 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади ҳамда ижтимоий мавқеи ва обрў-эътиборини 
ошириш учун ҳуқуқ ва эркинликлар берилади. 
Педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади. 
Педагог ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
ўзининг касби шарафи ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; 
амалга оширилаётган ўқув дастури доирасида муаллифлик дастурларини яратиш ва қўллаш, 
ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, алоҳида ўқув фани, курс ва модулдан 
фойдаланиш, ижодий ташаббус кўрсатиш; 
касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитларнинг яратилишини талаб қилиш; 
таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, методик ва 
илмий йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш; 
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари, ўқув 
фан дастурлари ва бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
илмий, илмий-тадқиқот, ижодий ишларни амалга ошириш, экспериментал фаолиятда иштирок 
этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш; 
таълим ташкилоти фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат 
ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали иштирок этиш; 
таълим ташкилотининг устави (таъсис ҳужжати)да белгиланган тартибда уни бошқаришда, шу 
жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш; 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг вакиллик органлари, касаба 
уюшмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо бўлиш; 
ўз касбий ҳуқуқ ва умумий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ходимларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш, 
улар номидан таълимни бошқариш, таълим сиёсати йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни 
амалга оширишда иштирок этиш; 
касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни, касб одоб-ахлоқи меъёрлари бузилишини 
текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш; 
таълим бериш, ўз фикрини баён этиш, касбий фаолиятини монеликсиз амалга ошириш; 
педагогик асосланган шакллар, воситалар, ўқитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан 
фойдаланиш; 
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим 
муассасалари учун); 
таълим олувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш. 
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 
Педагог ходимларни лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ишларга жалб этиш 
тақиқланади. 

Download 361,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish