152.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон
“Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
3. Белгилансинки:
“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури учун ажратиладиган маблағлар ваколатли тижорат банкларига қайтариш шарти асосида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан тенг улушларда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада ажратилади;
...
|
Ёш тадбиркорлар (ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган) – жисмоний ва юридик шахслар
|
153.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги
ПҚ-5130-сон “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори
|
6. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:
9 — 14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
30 — 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45 — 65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.
|
Жисмоний шахслар
|
154.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги
ПҚ-5136-сон “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
4. Савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:
савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги;
сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгилансин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
155.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги
ПҚ-5138-сон “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
5. Қуйидагилар:
уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинсин;
иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинсин;
иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
156.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПҚ-5140-сон “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
7. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
...
б) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга), бошқа бино ва иншоотларини:
нодавлат таълим ташкилотларига ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга бериш;
касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим бераётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига, ўқитилаётган касбларга мос фаолиятни амалга ошириб келаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
в) касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тегишли ер участкаларининг бўш турган қисмини тадбиркорлик субъектларига енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун 10 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
14. ...
Белгилансинки, кооперативларга аъзо бўлган ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро учун кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади.
|
Жисмоний шахслар
|
157.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги
ПҚ-5144-сон “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
5. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг янада ривожланишига қулай шарт-шароитлар яратиш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда — 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланади;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;
2022 йил 1 январга қадар АК «Халқ банки» томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган ресурслар ҳисобидан кредитлар ажратилади;
...
рўйхати мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларнинг маъмурий марказларидан ташқари жойларда янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган жиҳозлаш меъёрларига мувофиқ мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар ажратилади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
7. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун:
а) рўйхати мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларида жойлаштирилган ресурслар ҳисобидан 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;
б) рўйхати мазкур қарорга 5-иловада белгиланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:
ҳар бир тарбияланувчи бола учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
“Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади. Бунда, мазкур субсидия ушбу кичик бандининг иккинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда тўланади;
в) давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўланади;
г) 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга мувофиқ аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади. Бунда, 2022 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган асосий қарз тўловлари кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
158.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги
ПҚ-5146-сон “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ;
а) тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:
омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми;
паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
б) кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни (кейинги ўринларда — замонавий комплекс) ишга туширган тадбиркорлик субъектига лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидия берилади.
Бунда, ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган субсидия тўлови 1-иловага мувофиқ ҳудудларда ташкил этиладиган санитария ва экология талабларига, шу жумладан ISO 22000 НACCP стандартига жавоб берадиган дастлабки 14 та замонавий комплексга улар ишга туширилгандан сўнг берилади.
|
Юридик шахслар
|
159.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
9. Баҳолаш тизими бўйича ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги имтиёзлар ва рағбатлантиришлардан фойдаланади:
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;
махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) «Темурбеклар мактаби»га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киришда;
бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;
махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);
фарзандлари яшаётган жойдаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;
барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;
республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.
|
Жисмоний шахслар
|
160.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги
ПҚ-5155-сон “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
4. Белгилансинки, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
|
Юридик шахслар
|
161.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги
ПҚ-5160-сон “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
|
Жисмоний шахслар
|
162.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги
ПҚ-5117-сон “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиётини йўлга қўйсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин.
|
Жисмоний шахслар
|
Бунда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг камида С1 даражадаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан педагог кадрлар малакасини ошириш учун ажратиладиган маблағлар, давлат олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари эса олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин;
|
Жисмоний шахслар
|
б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин. Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинсин;
|
Жисмоний шахслар
|
в) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчиларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устамалар татбиқ этилсин;
|
Жисмоний шахслар
|
163.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги
ПҚ-5161-сон “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
1. Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
2021 йил 1 июлдан бошлаб моддий-техник базани мустаҳкамлаш (автотранспорт воситаларини сотиб олишдан ташқари) ва таъмирлаш-тиклаш ишлари, шунингдек, ходимларни (ўқитувчиларни) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва шартларда кафилликлар ҳамда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим қилиш. Бунда, компенсация аввал берилган кредитларга ҳам қарздорлик қолдиғига нисбатан татбиқ этилиши белгилансин;
2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда, ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.
|
Юридик шахслар
|
2. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:
ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);
таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.
|
Юридик шахслар
|
3. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), тизимида давлат умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектларининг нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилишини таъминласин:
мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва олий таълим муассасалари бўш майдонларини;
аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфларини.
Бунда, мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган курсларни ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчиларнинг иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробаригача миқдорида тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
5. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
Бунда, мазкур солиқ имтиёзлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баробаригача бўлган суммага, шунингдек, ўқув курсидан муваффақиятли ўтган ҳамда тегишли халқаро уюшма аъзоси сифатида аъзолик бадаллари тўловини ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда қўлланилади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
164.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
ПҚ-5172-сон “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, таълим соҳалари кесимида, таълим олиш тилидан қатъи назар, республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади.
...
е) ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.
|
Жисмоний шахслар
|
165.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги
ПҚ-5178-сон “Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
1. Белгилансинки:
а) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар:
ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;
тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади;
|
Жисмоний шахслар
|
|