77.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 майдаги
ПҚ-4311-сон “ Самарқанд шаҳрида «россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори
|
13. Филиални жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, спорт инвентари, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.
|
Юридик шахс
|
78.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги
ПҚ-4319-сон қарори “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлаш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шахсни идентификациялаш воситалари, видео қайд қилиш қурилмалари, бармоқ изларини текширувчи, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи воситалар, металл детекторлар ҳамда мониторлар) 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
|
Юридик шахс
|
79.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги
ПҚ-4321-сон “Рақамли иқтисодиёт ва «электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
4. Белгилансинки:
а) операторга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
б) давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
в) Агентликка хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан инвестициялар масалалари бўйича хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилади;
г) оператор 2022 йил 1 январга қадар:
оператор зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
…
|
Юридик шахс
|
80.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги
ПҚ-4328-сон “«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
5. Марказ 2022 йил 1 январга қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
|
Юридик шахс
|
81.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги
ПҚ-4329-сон “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли Пунктларида Телекоммуникация Инфратузилмасини Жадал Ривожлантириш Чора-Тадбирлари Тўғрисида”ги қарори
|
2022 йил 1 январга қадар олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиладиган телекоммуникация воситалари
|