Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом
|
7. Экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмасдан қўлланади.
|
Жисмоний шахслар
|
76.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги
275-сон “Самарқанд вилоятидаги «дарғом каналида шаудар кичик гэс қурилиши, дарғом каналининг 135+50 пикетида кичик гэс қурилиши» инвестициявий лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори
|
8. Инвестициявий лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботларидан озод этилсин.
|
Юридик шахслар
|
77.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги
276-сон “ «Чирчиқ гэслар каскади» ук (гэс-10), «самарқанд гэслар каскади» ук (гэс-2б), «тошкент гэслар каскади» ук (гэс-1) модернизацияси» инвестициявий лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори
|
8. Инвестициявий лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда — олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, приборлар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботидан озод этилсин.
|
Юридик шахслар
|
78.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон “Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
6. 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни плантация усулида етиштириш учун балл бонитети паст бўлган ерларнинг ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратилишини таъминласин.
Бунда, ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар ер майдонларида терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган қисмига ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
|
Юридик шахслар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |