Қонун устуворлиги – фуқаролик жамиятининг асосий тамойили Режа: Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти


Қонун устуворлигини таъминловчи асосий шартлар



Download 358,5 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi358,5 Kb.
#34317
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
onun ustuvorligi fuarolik zhamiyatin

2.Қонун устуворлигини таъминловчи асосий шартлар. Ҳуқуқий демократияга асосланган жамиятда қонун устуворлиги принципини таъминловчи асосий шартлар қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, ҳокимиятлар бўлиниши принципининг реал жорий этилганлиги. Бу принципга кўра қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўғинлари ўзларининг Конституцияда ва қонунда белгиланган ваколатлари доирасида фаолият юритадилар.
Конституция ва қонунларга нафақат фуқаролар, уни қўлловчи давлат идоралари ва мансабдор шахслар ҳам, шунингдек, қонунларни яратувчи ҳокимият органи ҳам итоат этишга мажбур. Ҳокимиятларнинг оқилона тақсимланиши давлат тузилмаларининг самарали ишлаши, суистеъмолларнинг бартараф этилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари амалда таъминланиши, умуман, демократия ва қонун устуворлигининг муҳим гаровидир.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг биринчи бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституция ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир. Президент ўз фармонлари ва ҳуқуқий қарорлари билан Конституциявий тамойилларнинг қонунларда мустаҳкамланган қоидаларининг ҳаётга тўла жорий этилиши учун йўл очади, тегишли ҳуқуқий механизмларни яратади. Президентнинг ўзи қонунларга қатъий амал қилиши билан давлат идоралари ва мутасадди шахслар учун ибрат, намуна кўрсатиб, уларни ҳам Конституция ва қонунларга оғишмай риоя этишга сафарбар этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2002 йилнинг 4 январида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида” фармойиш қабул қилинганлиги жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билимдонлиги ва маданиятини ошириш билан бирга Конституциянинг мавқеи ва нуфузини кўтаришга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий тадбирдир.
Учинчидан, жорий қонунлар ва барча норматив ҳуқуқий актлар Конституцияга тамомила мос ва унга мувофиқ яратилиши лозим. Бу эса мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, тараққиёт ва барқарорлик ҳукм суришига олиб келади.
Асосий қонунимизнинг 16-моддаси иккинчи бандида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас” деб қатъий қилиб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ана шу муҳим Конституциявий-ҳуқуқий принципига риоя этишни таъминлашга интилиб келмоқда.
Конституциянинг устуворлигини таъминлаш учун алоҳида муҳофаза механизми бўлишини тақозо этади. Бундай механизмнинг асосий ва марказий бўғинини – Конституциявий суд ташкил этади. Конституциявий суд ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир ва ўз фаолиятида фақат Конституция нормалари ҳамда қоидаларига амал қилади. Унинг зиммасига қонун чиқарувчи, ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилган. Конституцияга содиқлик, мустақиллик, ошкоралик ва судьялар ҳуқуқлари-нинг тенглиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларидир.

Download 358,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish