Тайёрлов гуруҳида аппликация қилишга ўргатиш. Тайёрлов гуруҳ болалари билан дастурда мазмунли аппликацияларни бериш кўзда тутилади. Улар кўча, аквариум каби мавзуларда шунингдек, «Бўғирсоқ» каби эртакларга иллюстрациялар бажаришлари мумкин.
Тайёр шаклларни ёпиштириш тайёрлов гуруҳида ҳам давом эттирилади. Симметрик шакллардан нақишлар тузишда уларга турли размер ва рангдаги тайёр шакллар берилади ва бу гуруҳда ҳам катта гуруҳдаги каби қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиш давом этади.
Тайёрлов гуруҳ болалари билан дастурда мазмунли аппликацияларни
бажариш кўзда тутилган. Улар «Кўча», «Аквариум» каби мавзуларда, шунингдек, «Бўғирсоқ» каби эртакларга иллюстрациялар бажаришлари мумкин. Тайёр шаклларни ёпиштириш тайёрлов гуруҳида ҳам давом эттирилади. Симметрик шакллардан нақшлар тузишда турли ўлчам ва рангдаги тайёр шакллар берилади. Бу гуруҳда ҳам катта гуруҳдаги каби қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиши давом этилади. Иккинчи кичик гуруҳда болаларни аппиликация қилишга ўргатишга иш учун бериладиган материаллар ва
машғулотни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Материалнинг ранги болаларни диққатини ўзига тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлаб машғулотларда материал алоҳида пакетларда тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлгандан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда қоғоз варағида териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб йиғилганлигини текширади, шундан кейингина болаларга елим ишлатиш учун берилади. Бу гуруҳда тарбиячи болалар билан натурани кузатиши намуна билан биргаликда олиб бориши керак. Намунани кўраётган жараёнидатарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташи ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. Шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб беради. Қандай шаклни олди, қандай қилиб қуйиб елим суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради.
Тайёрлов гуруҳда ишнинг дастур материалига силуэт қирқиш усули киритилади. Шунинг учун ўргатиш усулларининг характери бир мунча ўзгаради. Натурани таҳлил қилишда тарбиячи уларнинг диққатини предметни контурига тортади, бармоқ ҳаракати орқали. Бунда ҳаракатни қирқиш қайси қисмдан бошланадиган бўлса ўша қисмдан бошлаш лозим. Бу гуруҳда болалар энди предмет контурига қандайдир қисм қирқишга ўрганадилар (типратикан игналари билан). Албатта болаларга бу қийн. Шунинг учун бу ишда икки этапдан фойдаланилади. Олдин тайёрланган қоғоздан умумий контур қирқилади. Сўнгра унинг қисмлари, масалан: оёғи ёки сузгичлари қирқилади. Баъзи вақтларда силуэт қирқиш олдиндан чизилган контур асосида қирқилади. Бу нарса кўпроқ мураккаб ўсимлик элементларидан декоратив шакллар тузишда қўлланилади. Бу гуруҳда қоғозни иккига буклаб қирқишнинг мураккаброқ усули билан таништирилади. Масалан: арча, одам, ҳайвон шакллари. Яна бу гуруҳда қирқишнинг мураккаб усули-қоғозни бир неча марта буклаш орқали қирқишга ўргатиш усули ўргатилади. Бу усул салфетка, қор парчалари ҳосил қилишда қўлланилади.
Назорат саволлари Аппликацияга ўргатишнинг асосий мақсадини айтинг.
Аппликация турлари ҳақида маълумот беринг.
Аппликация ишини бажаришда ишлатиладиган керакли асбоб ускуналарга бўлган талаблар ҳақида маълумот беринг.
Мактабгача ёшдаги болаларни табиий ва ташландиқ материаллар билан ишлашга ўргатишда машғулот тузилмасига изоҳ беринг.