САНА II Санамоқ феълининг буйруқ шакли
UCH
УЧ I 1 Нарсаларнинг ингичкалашган, ўткир томони. Найза учи. Хаижар учи. Игнанинг учи.
Тикан заҳри — учида, душман заҳри — ичида.
Мирзакаримбой соқолининг учини бармоқлари би-лан чимтиб, кулиб қўйди.
2 Ёғоч, ип, сим ва б. энсиз, узун нарсаларнинг томонларидан бири, бир томон охири, боши. Таёқнинг учи. Арқоннинг учи.
Яна бир йигит дарвозага тирмашиб чиқаётир, пастда иккитаси бир-бирининг елкасига чиқиб, узун алвоннинг учини унга узатишга уринмоқда.
Аравадагилар дарров тушиб, кўчанинг иккиучига қарабкетди.
3 Нарсаларнинг ўзи бириккан, ўрнашган жойдан ташқари йўналган томони, охири. Бармоқнинг учи. Чойнак жўмрагининг учи.
Акрамжонни бир нав қучоқлаган бўлдим, жувонга эса қўлимнинг учини бердим.
Унинг юзида, шундай бурнининг учида холи бор.
..вафот этган холасини эслади ва кўзидан тирқираб чиққан ёшини енг учи би-лан артди.
4 Чорбурчак буюмларнинг томонлари ту-ташган жойи, бурчаги. Фанернинг тўрт учи-дан ушлаб кўтармоқ.
Полвон елкасига ташлаб чиққан қийиғини олди-да, икки учи-дан ушлаб, бир-икки айлантирди.
5 мат. Чизиқларнинг ёки сиртларнинг ўзаро туташиб, кесишиб, бурчак ҳосил қилган нуқтаси.
6 Нарсаларнинг юқори қисми, тепаси, боши. Миноранинг учи. Дарахтнинг учи. Симёғочнинг учи.
Тераклар учида ўйнар қизил нур.
Бир куни ўрикнинг учига чи-қиб.. атрофни томоша қилдим.
Деворга ташқари-дан қўйилган кенг нарвонларнинг учлари хиёл чиқиб турарди.
7 кўчма Бирор нарсанинг бошланиш қисми, боши. Сир(нинг) учини сўз очар.
У [Элмурод] ҳали бу муваффақиятнинг фақат учигина эканини ҳеч бир унутмади.
Нури бу воқеанинг учини эшитган ҳамон безгакдай қалтираб кетди..
Оёқ учида {ёки учи билан) кўрсатмоқ Назар-писанд қилмаслик, менсимаслик.
[Нури] Камбағал, ҳатто ўртаҳол оила қиз-ларини оёқ учи билан кўрсатар.. эди.
Тил учида Истар-истамас, шунчаки йўли учун. -Келинг, — деди бошқарувчи тилучида.
- Тилучи-да айтган экансиз-да бу гапни. -Нега тил учида бўлади.
Уч бермоқ 1) кўриниш бермоқ, пайдо бўлмоқ, юзага келмоқ. Кунлар ўтди. Опа-нинг образиуч бера бошлади.
Кун энди уч бериб, қояларда жилоланар, тиниқ осмон шишадай ялтиллаб, бу манзарага яна бир кўрк бағишламоқда эди.
2) белги бер-моқ, очилмоқ, ошкор бўлмоқ. Нарироққа бо-риб, бу жумбоқ тасодифан уч берди.
Учини чиқармоқ Бошланғич, белги тарзидаги маълумот бер-моқ; шипшимоқ. Орамизда қоладиган гап бор, азизим! Фақат сизгагина учини чиқаришим мумкин.
Жўрт-тага очиқ айтмадим. Лекин хайрлашаётиб, учини чиқаргандим, шунга ҳам бир сапчиб тушди.
Уччига чиққан Энг ашаддий, ўтакетган. Айёрликда уччига чиққанман, деб мақтансам ёлғон эмас.
Ўзи бориб тур-ган иғвогар, уччига чиққан материалчи, пис-мик одам.
Do'stlaringiz bilan baham: |