Омон м ухтор ш ерлок холмс



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

А Қ Л БАЛОСИ
(Ёки маҳкамада б ў л и б ўтган баҳс)
-
С изнинг кўнглингиз тор, И смат Бўронов. Бир ran 
камлик, икки ran кўплик қилади, - деди терговчи. - Шу 
боисдан, анча кун сизни безовта қилмадим. Л екин энди 
суҳбатни давом эттирамиз.
-
Қ анақа суҳбат яна? Х афа бўлманг, ка.\аванинг 
учини тополмай, одамларни бекорга овора қилмаяпсизми?
-
Унчалик эмас, ўртоқ Бўронов. Аввау\о, калаванинг 
учи нихрят топилганга ўхш аяпти. Бундан таш қари, мен 
сизни бекорга овора қилганим йўқ. Сўнгги найтда шахсан
30


сизга тегиш ли бўлган бир қанча янги саволлар чиқди. 
Қ исқаси, ота-бола м уносабатларингиз м ураккаб бўлган. 
С из буни инкор ҳам қилмаяпсиз. Х ^ н , сизнингча, бунгд. 
қандайдир сабаблар борми?!
-
Албатга. Ў зингиз 5^йлаб к
5
ф инг. Турли давр, турли 
организм...
-
Содд,ароқ гапирсангиз, - деди терговчи.
-
Дадам кеч уйланганлар. М ен йигирмага кириб, 
айни балогатга етганимда, дадам олтмишга боргандилар. 
Мана, мен қирққа кирганимда, саксонга. Бир-биримизга 
м еҳрим из борлигига қарамай, биз ҳар хил киш илар эдик. 
М ен бунга қаттик; ўкинаман. Л екин иккинчи томондан, 
сизга борини айтмасдан илож им йўқ.
-
Демак, сизлар, ота-бола бир-бирларингизга яқин 
бўлмагансизлар. Мен сизни тўгри тушундимми?
-
Тўгри. Яқин эмасдик. Аввалдан қандайдир яқин 
бўлолмадик.
-
Нега? 
Бунга 
ёшдаги 
тафовутдан 
таш қари, 
ним аларни сабаб деб биласиз? - қизиқсинди терговчи.
-
Сабаби кўп... М енинг бола,\ик пайтимда дадам 
уруш да бўлган, буни айтганман, кейин иш-турмуш. Кейин 
мен уйдан кетдим. Кейин, тўгриси, и кки ўртада кутилмаган 
зиддиятлар ҳам чиқди.
-
Қ анақа зиддиятлар?
-
М ен ўқиш йиллари қиш лоққа кўп бормадим. Кунора 
уйга хат ҳам. ёзолмадим. Бу нарса ю ракда болаликдан 
қолган бемеҳрлик, кўнгилсовук^ик туюлиб, дадам бунинг 
учун мендан ранж иган бўлсалар, аж аб эмас. Л екин мени 
туш униш мумкин, деб ўйлайман. Ўшанда менга жуда огир 
эди. Чўнтакларим кўпинча қуп-қуруқ, ҳадеб қиш лоққа 
қатнаш га имконим Й
5
Ж, эди. Қ ийналганим учун уйга айрим 
талабалар сингари: «Гўзал Тош кент шаҳрида ўйнаб-кулиб 
ю рган фалончидан согинчли салом!» деб баландпарвоз 
хатлар ҳам ёзолмадим, албатга...
- Талабаликда сиз ўзи нега қийналдингиз? Мен 
тушунмаяпман, - деди терговчи.
-Ҳ ам м асиўқиш гакирганим данбош ланди.И м тиҳонларда 
олган баҳоларим талаб дараж асига етибетмасди. Қишлоқда 
ўқиганмиз, ҳар ҳолда... Хуллас, қабул комиссиясида пахта 
пайти теримда ўзимни кўрсатиш им кераклигини бўйнимга 
қўйишди, менга вақгинча ётоқсиз, н аф ақаси з ўқишим
31


мумкинлигини айтишди. П ахта пайтида ҳалол ишладим. 
Бундан нолимайман. Л екин ётоқсиз, н аф ақаси з уқиш нинг 
қандайлигини ўзингиз тасаввур қилсангиз керак. Шу 
даврда она сутим огзимга кедди. Эски ш аҳардаги ш ифти 
қурумдан қорайиб, деворлари нураган арзон-гаров бир 
кулбада и ж арага турдим. Тирикчидик дардида баж армаган 
ишим қолмади. Бировларга дастёрлик қилдим. Ҳаммодлик 
қилдим... 
Ниҳоят, 
навбатдаги 
имтиҳонларни 
яхши 
топш ириб, аввал наф ақа, кейин ётоқхонага эришдим. 
Л екин ўқиш йиллари киш ига ш уларнинг ўзи ки ф оя деб 
ўйлайсизми?
-
Нима, ўшанда уйдагилар сизга ҳеч қандай ёрдам 
кўрсатиш мадими? - аж абланди терговчи.
-
Йўқ, 
уйдагилар 
менга 
ёрдам 
кўрсатишмади. 
Биринчи кунлардан бош қа талабаларнинг ота-оналари 
институт атрофида гирди капалак бўлиш ганини кўрдим. 
Қ ўйиб берса, ҳар куни улар болаларини дарсга йўргаклаб, 
қўлларида кўтариб келишади. Узоқда ю рган ота-оналар ҳам 
булардан қолишмайди. М унтазам пул, совга-салом ю бориб 
туриш ади. Йилига камида бир ёки икки марта келиб, ҳол- 
аҳвол сўрашади, янги уст-бош хари д қилишади... Мен 
буларнинг барчасидан маҳрум эдим.
-
М ен сизни ота-онангизнинг к5>нглига қараб ўқишга 
киргансиз, деб эшитгандим.
-
Буниси тўгри. Мен уйдагиларни ўйлаб ўқишга 
кирдим. Аммо бунга ж авобан мени ҳам ўйлаш уларнинг 
хаёлига келмади. Ёрдам қилиш магани майли. Бир амаллаб 
қийинчиликни енгдим. Зиёни йўқ. Одамни оддий тушуниш... 
М ен қиш лоққа кам бориб, кам хат ёзганим уйдагиларни 
тутақтириб юборди. Айниқса, опам... Опам аҳволим 
қандайлигини сўраб ҳам ўтирмай, ўшанда ш унақанги 
маломатли хатлар ёзганки, қўяверасиз. •
-
Уйга ёзмасангиз, дадангиз сизнинг қийналга — 
нингизни билмаган бўлишлари ҳам мумкин-ку? - деди 
терговчи.
-
М ен 
ёзганимда 
ҳам, 
ҳеч 
қачон 
ш икоят 
қилмаганман.
-
Дадангиз, албатга, қийналганингизни билмаганлар! 
М ен сизнинг нега м еҳрсизликқилганингизгатуш унм аяиман. 
Қ ийинчилик кунларида бола ота-онасига таш виш ларини 
айтмаса...
32


- М ен м еҳрсизлик қилганим йўқ, ишонинг.
- Бўлмаса, нега ёзмадингиз?!
- М ен ундай қилолмасдим. Биласизми, мен отабезори 
эмасман, лекин тўгриси, дадам ҳаётда ҳаммадан кўпроқ 
ўзини ўйлаб яш аган одам эди. Уйдан кетаётганимда, 
менга дадам бундай ran қилдилар: «Сен мендан ёрдам 
кутма, ўглим. М ен эски партизанман, боламни бир умр 
суяб ю риш ни истамайман. Узинг оёққа туриш ни ўрган!..» 
Мен аввалига бу гапни ш унчаки бир н асиҳат тариқасида 
қабул қилдим. Аммо Тош кентга келгач, кундан-кунга унинг 
магзини чақа бошладим. Уқишга кириш имдан тортиб, ҳаётга 
чирмашиб, одам бўлгунимча, дадамдан ю рак ютиб, ёрдам 
сўраёлмадим. Дадам эса ўзларидан билиб, ҳаттоки бирон 
марта, қандай яш аяпсан, болам, деб суриш тирганлари 
йўқ... М ен кейинчалик бу ҳақда кўп ўйладим. Дадам қўли 
қисқалигидан шундай қилдими? Ундай эмас, албатта, Мен 
раиснииг ўгли эдим, ахир! У киш и хасислик, бахиллик 
туфайли мендан бор им тиёзни дариг тугганмиди? Бу ҳам 
ҳақиқатга тўгри келмайди. Дадамни хасис ҳам, бахил ҳам 
деёлмайман!.. Дадам учун ҳаёттўтрисидаги ўз ф и кри ҳамма 
нарсадан муҳим эди. «Ҳалол яш аш керак, қийналмасанг, 
ҳалол яш аш ни ўрганмайсан. Эгри йўл билан пул топгандан 
камбағал бўлган яхши!» Унинг ф икри шундай эди. У менга 
айтган азми қарорида охиригача собит турди. Гап шу!.. 
Ўзимча ўйлайман, менинг меҳнаткаш дадам яхш и тарбиячи- 
ю, боласини папалаган бош қа ота-оналар ёмон тарбиячи 
эканми?! Бош қалар нима учун ўз болаларига ҳаётда барча 
имкониятларни яратиб беришади?! Улар нега, ҳатгоки 
ҳар қандай адолат чегарасини бузиб бўлса-да болаларини 
катта йўлга чиқариб қўйиш ади? Дадамга бу ҳақда гапириш 
фойдасиз эди.
-
Нима 
қилганда 
хам, 
сиз 
ўша 
йиллар 
қийналганингизни ота-онангиздан сир сақлаб ю риш ингиз 
ш арт эмасди, - деди терговчи. - Д адангиз қанчалик 
қагъиятли бўлмасинлар, турмуш да баъзан вазият, ш ароит 
билаи ҳисоблаш иш кераклигига фаҳмлари етарди. Сиз 
ўзингиз, 
мени 
уйимдагилар 
тушунишмаяпти, 
менга 
улар қайиш маяпти, деб масалани бир оз чигаллаш тириб 
юборганга ўхш айсиз. Бундан таш қари, уйга икки энлик хат 
ёзм асликка ҳеч нарса важ бўлолмайди. Умуман, дадангизни 
виждонли, ҳалол одам эканликлари учун айблаш га бизнинг
2 — Ш ерлок Холмс Б^тсорода
33


ҳаққим из йўқ. У киш и ҳаётнинг м азм унини бошқалардан 
кўра т ^ р и тушунган. Д адангиз сингари ҳам босқинларни, 
ҳам уруш ни кўрган, хизм ат қилган киш илар кундан-кунга 
камайиб боряпти ҳозир. Барм оқ билан санарли киш илар 
қоляпти. С из кейинчалик асосан ш у ҳақда ўйлаб, дадангизни 
кўпроқ қадрласангиз, чакки бўлмасди, албатга.
- Мен бу борада ўзимни оқламайман. Мен буни 
энди ҳис қиляпман. Дунёда сўкир кўз доим кеч очиларкан. 
Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ. Худди отанг бошингда 
абадий турадигандек туюларкан.
Хўп, ҳозирча бу гапни шу ерда тўхтатайлик. Менга 
айтингчи, дадангиз сиз билан ҳам маси бўлиб неча йил 
бирга ҳаёт кечирдилар?
Ўн йилча...
-
Ўн йил... қисқа муддат эмас, ш ундайм и? - д е б сўради 
терговчи. - Мен бир нарсани ўйлаб, тагига етолмаяпман. 
С из ёш ликда дадангиз билан кам гаплаш гансиз. Бунга 
имкон бўлмаган, дейлик. Д адангиз сизни ёш деб, кўрган- 
кечирганлари 
тўгрисида 
индамаган 
бўлишлари 
ҳам 
мумкин. Хўп, у киши Тош кезта ке,\иб, сизнинг уйингизда 
турганларидан кейин-чи?! Наҳотки, у зо қ ўн йил ичида ота- 
бола ақалли бирон марта осойиш та ўтириб, ундан-бундан 
суҳбатлашмаган бўлсангизлар?
-
Й ^ , кейин ҳам икким из яхш и гаплашолмадик.
-
Нега, ахир?
М ен 
сизга 
айтганман. 
Дадам 
ўзлари 
ҳақда 
гапириш ни умуман ёқтирмасдилар.
-
К ечирасиз! Бу унчалик тўгри эмас, - деди терговчи. 
- Мен бегоналарга дардини ёрган одамнинг ўз фарзандига 
айтадиган гапи йўқлигига иш онмайман. Қисқаси, сиз 
дадангиз га бекорга айб тўнкаяпсиз.
Мен дадамга айб тўнкамайман. С из билан бир 
масалани келиш иб олайлик. Мен шу пайтгача нимаики деган 
бўлсам, ҳаммаси рост, бундан кейин ҳам ф ақ ат ростини 
айтаман. С из менга камчиликларимни кўрсагиш ингиз, 
мени койиш ингиз мумкин. Л екин ёлгон гап кутманг. Мен 
жиноятчи эмасман. М ен дадамнинг хунига даъвогарман.
-
Бўпти. Келишдик, - деди терговчи.
-
Мен дадамга айб тўнкаётганим йўқ. Уйда баъзан 
икким из ю зма-ю з ўтириб, соатлаб дадамнинг огзини 
пойла ган пайтларим бўлган. Дадам эса суҳбатга ҳеч
34


қачон майл билдирмаган... Гапирадиган бўлса, кўпинча 
ф ақ ат онамни эсларди. "Ушанда ҳам узуқ-юлуқ, кераксиз, 
қандайдир мунгли нарсаларни гапирарди. «Онангнинг 
қабри устига катга сагана ўрнатган эдик. "Ўйлаб қарасам, 
бу иш имиз унча яхши бўлмаган экан. М енга шўрлик тош 
остида эзилиб ётгандек туюляпти...» Тахминан шунақа 
гаплар. М ен ёшликдан ш икоятга, ҳазинлик, ҳасратга 
тобим йўқ. Д адамнинг гапларини эш итиб, юрагим таре 
ёрилаётгандек бўларди. Очиги, онам то ҳозиргача менинг 
кўз олдимдан кетмайди. Болаликда асосан онамнинг қўлида 
тарбия топганим учундир. Уларни дадамдан ҳам кўпроқ 
ардоқлагим келади. Л екин дадамнинг гап.-хари барибир 
мени, худди ўзим бояги қоронги қабрга ки ри б қолгандек, 
эзиб юборарди. Мен, дадам ортиқча хаёлчану\ик қилмасин, 
деб унга аччиқ ҳақиқатни айтардим: «Дада, сиз бир куни 
қиём ат рўй бериб, одам гўрдан қайтиб чиқиш ига ҳар ҳолда 
иш онмассиз?! Ш ундай экан, бу гаиларнинг нима кераги 
бор? М ен талабалик йилларимдан бери ўлик кўравериб, 
ҳаммасини тушундим. Инсон ким бўлишидан қатьи назар, 
дунёдан ўтдими, тамом, чиқит ҳисобланади, Ҳаёт қонуни 
т у ...» Дадам сўзимни ҳаф саласиз, сал нохуш тинглаб, 
сен ҳеч н арсани туш унмайсан, дегандек қўлини кескин 
сиухтарди. Ш у билан суҳб^тимиз ҳам тугаб қўя қоларди... 
"Умуман, дадам уйда доим негадир андак сиқилиб, мум 
тиш лаб ўтирардилар. М ен у киш ининг ҳамон онамга 
мотам тутгандек қиёф ада ю риш идан хунобим ошиб, нима 
қиларимни билмай қийналардим.
-
Д адангиз мум тишлаб ўтирганлар, ичимдагини топ, 
қабилида ортиқча гапирмаганлар, дейлик, мен ишондим. 
Лекин сиз-чи? Дадангиз тиригида у киш ининг кўрган- 
кечирганларига нима учун ақалли бирон марта жиддий 
қизиқмадингиз?
-
М ендан бу борада айб ўтган, албатта. Л екин асосан, 
кечаги воқеалардан энди одамлар «узоқлашиб» кетган, улар 
зерикарли туюларди. Очиги, шундай. Бунинг устига дадам 
кутиухмаганда рихлат қилиш ларини ким билибди, дейсиз?
-
К ечирасиз! 
Ф алокат 
рўй 
бермаганида 
ҳам, 
дадангизниг ёши бир ж ойга бориб қолган эдилар. Сиз 
буни билиш ингиз керак эди, - деди терговчи.
-
Тўгри. Лекин дунё экан, одам баъзан ўзи сезмасдан 
лойга ботиб қолар экан.
-
Хўп, энди марҳамат қилиб, бундай саволга ж авоб 
берсангиз. С изнинг дадангиз билан бошдан-оёқ бутун
35


муносабатингиз ш унақа экан, дадангизни Тошкентга олиб 
келиб нима қилардингиз?
-
Э, йўқ, мен сизга, қўлимни кўксимга қўйиб, 
ҳақиқатни гапираверсам, сиз гапга бунақа тўн кийдирманг, 
илтимос. Ҳаётдаги қарама-қарш иликлар 
ў з
йўлига. Мен 
дадамнинг 
олдида 
ўзимнинг 
ф арзандлик 
бурчимни 
бажардим. Бунинг учун мени айблаш инсофдан эмас. Катга 
бир ёзувчи, кимдандир наф ратлана туриб ҳам уни севиш 
мумкин, деган экан. М ен эсам, дадамни чин юракдан яхши 
кўрардим. Дадам ҳам... Кейин, тўгриси, одам ёши улгайган 
сайин кўнглида баъзан ёлгизлик ҳис этаркан. Мен шундай 
пайтда дадамга талпиндим. Буни ҳам сиздан яширмайман.
-
Бўпти. М енга айтинг-чи, дадангиз қишлоқдан 
сизникига қандай келганларини ҳози р эслай оласизми? 
- сўради терговчи.
-
Эслайман... "Ўзлари. Битта чамадон кўтариб...
-
Ўша чамадонда бир даста қогозлар ҳам бўлган.
Ҳа, ўзларига тегишли қогозлар ҳам бор эди.
Ўша ҳуж ж атлар кейин қандай қилиб йўқолди ?
-
Биласизми, янги уйга кўчаётганимизда бошқа 
ортиқча қогозлар ичида булар ҳам ёқиб юборилган. Хунук 
иш қилганмиз, албазта. Л екин биз уларнинг дадамга 
керакли ҳуж ж атлар эканини билмаганмиз. Бир оз шошиб 
қолганмиз. Умуман, бепарволик, деймикин...
-
Йўқ, буни шунчаки бепарволик десангиз, адашасиз. 
М енга шу кичик далилнинг ўзи сизнинг дадангизга 
нисбатан бутун муносабатингизни кўрсатиб турибди... Хўп, 
энди бундай савол. С из ўқиш ни битириб, нега қишлоққа 
қайтмагансиз?
-
Уқишни битириб... билмадим...
-
Йўқ, мен сизни бунинг учун тергамайман. Ҳар 
ким киш лоқда яшайдими, шаҳардами, ўз ихтиёри. Мен 
ш унчаки... қи зи қ туюляпти, - деди терговчи.
-
Ўқишдан кейин ш аҳарда қолиб кетадиганлар оз 
эмас. М ен бу ҳакда унчалик ўйламаганман.
-
С из бир пайтлар адабиёт, санъатга қизиққансиз. 
Ҳ озир 
ҳам 
кўнглингизда 
бунга 
оз-моз 
қизиқиш
сақланганм и?!
-
Йўқ. У ёш ликдаги ҳаваслар...
-
Охирги 
савол... 
М ени 
кечирасиз. 
С из 
уйда 
хотинингиз билан тез-тез ж анж аллаш иб турасизми?
-
Э, бунинг ишга нима алоқаси бор?
36


-
У йингизда мудҳиш воқеа рўй бериш идан бир неча 
соат олдин ҳам сизлар уриш гансизлар, - деди терговчи.
-
М ен бу ҳақда гапирмай қўя қолай. Илтимос, бу 
ҳакдд сўраманг. Дадамга бунинг ҳеч қандай дахли йўҳ...

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish