Омон м ухтор ш ерлок холмс



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

БУЮ К БУХО РО САФ АРИ
-1
Ёмгир ёгай-ёгай деб турган дим ёз куни.
Ш ерлок Холмс "Бейкер-стрит" кўчасидаги кичкина уйда 
кадрдони доктор Ватсон билан суҳбатлашиб, ора-сирада 
"Аҳмад" чойидан ҳўплаб ўтирар эди. Тўсатдан уларнинг 
гурунгини уй соҳибаси миссис Хадсон бўлди:
- Холмс! С изни бир мусулмон савдогар сўраяпти.
М иссис Хадсон одамнинг ким.\игини илк кўргандаёқ
чамалашни Ш ерлок Холмсдан ўрганган.
- Кирсин, - деди оромкурсида ўтирган Холмс бироз 
аж абланган кўйи.
Хонага бош ида симобий салла, эгнида енгил ш оҳи тўн 
қора соқолли киш и кирди. М еҳмонни кар шила б ўрнидан 
турган м езбонлар унга бўш курсидан ж ой кўрсатишди.
- С из — Ш ерлок Холмс! С из — доктор Ватсонсиз! 
- деди меҳмон адашмай. Холмсга алоҳида эътибор билан 
қараб, яна қўш иб қўйди: - Мен сизни шундай ж уссаси 
ихчам, лекин ўзи кибор, кўзлари ўткир, чақноқ, келишган 
киёф ада тасаввур қилган эдим. Т ^ р и чиқди!
Холмс 
илтиф от 
учун 
миннатдорчилик 
билдириб, 
меҳмонга бир пиёла чой қуйиб узатди. (Хонадондаги чинни 
лаган, чойнак ва пиёлалар Ватсонга тегишли эди.)
163


- Бугун қаҳва ичишдан чойга ўтган эди к. Энди билсам, 
бу сизнинг келиш ингиз аломати экан! - деди Ватсон лутф 
қилиб.
М еҳмон пиёлани қўлида айлантираётиб, ён-атрофга 
синчков кўз ташлади:
- И кковингиз бир вақтлар бу уйни и ж арага олгансиз. 
Кейинчалик доктор Ватсон уйланиб, кўчиб кетган. С из эса, 
Холмс, шу ерда қолавергансиз.
- Бунинг нима аҳамияти б о р ? ! - дея гаи қотди қизиққон 
Ватсон.
- М ен си зн и учратолм ай м ан, деб қў р қ қ ан эдим. 
Х айрият, дўстингиз олдида экансиз! - деди-да, меҳмон 
мақсадга кўчди: - М ен Умар Хўжа деган бухоролик 
савдогарман. 
Бизнинг 
бир 
ш оиримиз 
"Агар ўлсам, 
биродарлар, мени Лондонга кўмгайсиз", деб ёзган. Бу 
каминага багишланган, чунки ум римнинг ярми шу ерда 
ўтди.
Ш ерлок Холмс бир қарашдаёк; меҳмоннинг араб ҳам, 
афгон ҳам эмаслигини пайқаган эди. Кейинги замонларда 
араблар, афгонлар, яна ҳиндлар-у аф ри қоли к ҳабаш лар 
озодлик, м устақилликучун инглизларга қарш и бир неча бор 
уруш эълон қилган. Шу сабабли улар инглизларни унчалик 
хуш кўрмаслиги ан и қ эди. М еҳмоннинг ўзларига ни^батан 
юз-кўзидаги хайрихоҳу\икни Холмс дарҳол пайқаган эди.
- Бу ерда бир қанча дўконларим бор, - деб сўзини давом 
эттирди Умар Хўжа. - Л екин ҳози р олдимда тижоратдан 
бўлак бир таш виш кўндаланг бўлиб турибди.
Ш ерлок Холмс ҳам меҳмонга илтифот кўрсатди:
- Хўш, қандай таш виш экан? Тортинмай сўзлайверинг, 
қулогимиз сизда.
- Гаини узоқдан бошлашга тўгри келади, - деди Умар 
Хўжа хижолатомуз ж илмайиб. - Бухоро амири Аҳадхон 
ж аноби олийлари отам билан ёшликдан дўст тутинган. 
Шул сабаб менга мудом меҳрибонлик кўрсатади. Амир 
Аҳадхон Русияга бориб, подшоҳ ҳазратларининг қўлини 
олиб кайтган. М амлакатимиз хозир вассал ҳолатида. 
Амир аслида Русиянинг ҳам, Англиянинг ҳам Ш арқдаги 
зўравонлик 
сиёсатини 
маъқулламайди. 
М аърифатли 
ва зуҳнли амир хориж сиёсати, матбуот ва маданий 
ҳаётини доимий равишда кузатиб боради. Дарвоқе, ул 
зот Ватсоннинг илгари Б
5
Ьчбайда бўлганидан хабардор. 
Ж ангда қатгиқ ярадор бўлиб, омонатни топш ириш ингизга
164


оз қолганини ҳам эшитган. Холмс, ам ирим сизнинг кўплаб 
киш ининг гуноҳсиз эканини исботлаб, уларни дордан, 
қамоқдан, сургундан қутқарганингизга крйил қолган. Биз 
амир билан сизлар ҳақингизда кўп гаплаш ганмиз. Хуллас, 
амир Аҳадхон икковингиз билан ю зм а-ю з кўришиш 
истагида. Ш у мақсадда сиз ж анобларни Бухорога таклиф
қилдилар.
- Бухоро жуда узоқда. Бундай саф ар муайян 
тайёргарлик кўриш ни талаб қилади. К рлаверса, хавф- 
хатардан ҳам холи эмас, - деди Ш ерлок Холмс.
- Энг муҳими, амир бизни нима учун Бухорога 
чорлаяпти? Ҳар ҳолда, ф ақ ат суҳбатлаш иш учун эмасдир?
Бунга ж авобан Умар Хўжа қўйнидан шапалоқдек хат 
чиқарди.
- Бу сизларнинг Бухоро ва атроф ерларда хавф сиз 
ю риш ингизга каф олат хати. Аҳадхон имзо чекиб, муҳр 
босган... Таклиф қилганларига, албатта, бирон сабаб бўлиши 
керак. Аммо уни мен билмайман. Айтмаганлар... М ени эса 
бу ишга бош қўш иш га мушкул бир савдо маж бур қи.лди, 
- дея Умар Х ўж а у зо қ сукутга чўмди. Ниҳоят, чой ҳўплаб 
дардини ёра бошлади: - Балогат ёшига етганимда надари 
бузрукворим Усмон Хўжа менга бебаҳо бир ёқуттош совга 
қи.\ган. М ен тошни ёнимда сақлашга ўрганган эдим. Лекин 
бир га.\ Бухорога борганда Лрк тепасига чиқиб айвонда 
таҳорат олаётганимда биров чўнтагимга қўл солдими 
ёки ўзим туш ириб қўйдимми, билолмай қолдим. Одатда, 
Аҳадхон ҳузурига киргунча кўн одам билан кўришаман, 
бирови ўгирладими, буни ҳам пайқамадим.
- Ёнингизда яқин киш иларингиз йўкмиди? - деб секин 
қизиқсинди Ш ерлок Холмс.
- Синаш та мирзамдан бўлак ҳеч ким йўқ эди, - дея чуқур 
хўрсинди Умар Хўжа. - Хуллас, бу қандай содир бўлди, 
тушунмайман. Бошим кртиб нима қилиш га ҳайронман. 
Амиримга бу тўгрида оғиз очмаганман, чунки ran чувалашиб 
кетади... Ш у ўринда Аҳадхоннинг айрим ожизликларини 
айтмасам, сизлар аҳволни тасаввур қилиш ингиз қийин. 
Ж ан об и олийларини хотинбоз дейиш га тил бормайди, 
аммо заиф аларга иш қибоз экани бутун Бухорода маълум. 
Газал айтиш подш оҳларнинг иши эмас, лекин амирим бўш 
вақтларда газал ёзади. Гап шундаки, Аҳадхон заифалар 
билан дўстлашиб, уларга газал уЖ.иб бериш ни яхши
165


кўради. Ҳар йили бир-икки марта П етербург ёки Ялтага 
бориб, у ёқлардан ҳам «газалга муштоқ» уч-тўрт хонимни 
бухорога, саройга олиб кела,\и. Бу хонимларнинг ўзи 
бетайин-бедаво экани бир бўлса, уларга эргаш иб келадиган 
қаланги-қасанги таниш билиш-у қариндош -уруғи иккинчи 
гавго! Бундай ш ароитда аксар хизм атчиларнинг ош кор 
нима қилаётганини кўриб турсанг-да, м ахф ий иш ларини 
Худодан бўлак ҳеч ким билмайди... Инчунун, ёрдамингизга 
муҳтожман.
Ш ерлок Холмсга бухоролик савдогарнинг ҳикояси минг 
йиллик аф сонадек туюлди. Ш у билан бирга, изқуварлиги 
тутиб, воқеа магзини чақиш га урина бошлади. Ш арқ ҳаёти 
бўйича деярли «саводсиз» Холмс қарш исида «билимдон» 
Ватсон негадир хомуш тортиб ўтирарди.
- Бухоронинг шавкати, бойлиги дунёга машҳур, — дея 
босиқ сўз бошлади Ватсон. — Уни агар Русия эгалламаса, 
Англия мустамлакага айлантириши аниқ эди. Бухорони 
иккинчи Макка атаб, чор-атрофдан одамлар доим унга 
талиинади. Бундай жойга бориш жуда гаштли. Лекин сиз 
оддий бир муаммони, наҳотки, ўша ерда ҳал қилолмадингиз?
- Бунинг илож и йўқ, - деди Умар Хўжа. - Энг 
аввал ам иримнинг сизларни 5'з ҳузурида кўриш истаги! 
Мен буни баж о келтирмасам, қандай одам бўлдим?! 
Қ имматбаҳо тош масаласига келсак, бу ишнинг ҳидини 
чиқармай, хамирдан қил сугургандек баж ариш керак. Мен 
мулкдорман, бисотимда нималар борлигини ҳаммага ош кор 
қилолмайман. Айниқса, сарой аъёнлари билан муносабатда 
сир сак^лай билиш муҳим. Бош қача бўлиши мумкин эмас...
- Агар Ватсон ҳам роҳликни қабул қилса-ю биз Бухорога 
борадиган бўлсак, бу қай тарзда амалга ош ад и ?—деб 
суради мехмондан Ш ерлок Холмс.
- Кўпчилик Бухорога расмий тартибда саёҳат қилишни 
ёқтирмайди. Илгари Бухоро Русиянинг вассали бўлмаса 
ҳамки, расмий борди-келдилар Русия орқали амалга 
ошган. Рус императорлари номидан хат олиб, қўриқчилар 
қурш овида борилган. М асалан, Абдуллахон даврида англо­
рус савдо компанияси вакили, М осковда яшаган Ж енкинсон 
деган киши инглиз ҳам касблари Ричард ва Роберт Ж онсон 
билан татар тарж имон ёллаб Бухорога борган. Кейинчалик 
Борне деган инглиз зобити ҳам расмий тартибда Бухоро 
билан танишган. Қозон дорилфунунида ўқиган, чегара
166


посбонлари тарж им они Д енилсон деган шахе Ж а ъ ф а р
исмли татар мулла қи ёф аси да савдо карвони билан бирга 
ўлкамизга саф ар қилган... Татарлар мусулмон бўлгани 
ва тил билгани сабабли, ак сари ят ҳолларда шу ниқобдан 
фойдаланилган. Ш арқ Гарб учун доим сирли макон бўлиб 
келган. Л екин ҳози р ш ароит ўзгарди. Русия ҳаммаёққа 
мулозиму хуф ияларини сочиб таш лаган. Бухорода қадимдан 
ҳар хил миллат яш агани-ю, энди амирга нисбатан оқ 
пош ш онинг кўпроқ ҳукми ўтганидан маҳаллий аҳоухи эш ик 
олдида мабодо бирон аж н аби й ни кўрса, ажабланмайдиган 
бўлиб қолди... С изларни Бухорога ўзим бошлаб бораман. 
Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.
Умар Хўжа сўзини тугатиб, сукутга чўмди.
Узоқ маслаҳатлашувдан сўнг Ш ерлок Холмс сирли 
таклиф га рози бўлди. Умар Х ўж а йўл хараж атларини тўлаб, 
меҳмонларга Абдуқодир исмли м ирзасини ёрдамчиликка 
тайинлади.
П
С аф ар тараддуди битгунча Лбдуқодир ҳар куни Ш ерлок 
Холмсдан хабар олиб турди. Унинг ҳар гал гоҳ қаҳва, гоҳ 
"Аҳмад" ёки "Акбар" чойини кўтариб келганини кўрган 
Ш ерлок Холмс мусулмончиликдан у зо қ Англияда Оллоҳ 
ва пайгамбар номи билан боглик чой турларининг кенг 
тарқалгани сабаблари билан қи зи қи б к;олди. Шу баҳонада 
Ш арқ ҳаётига дойр бир даста китобни ўқиб чиқди. 
Улар ичида м ож ор олими Вамберининг Бухоро тарихи 
тўгрисидаги 
китоби 
Холмснинг алоҳида 
эътиборини 
тортди.
Ниҳоят, "Ш експир" номидаги тезю рар кёмада Ш ерлок 
Холмс дўсти доктор Ватсон билан Умар Хўжа ва мирза 
Абдуқодир ҳамроҳлигида уммон орқали Ҳиндистонга йўл 
олди.
Бу даврда Англия Ҳиндистон ва Афгон истонда ўз 
ҳукмронлигини ўрнатган, Туркистонни эса Русия эгаллаган 
эди. 
Бу ўлкада гайридин 
хорижликларни 
"фаранги" 
дейишарди. Англия билан Русия орасида К5Ч1 йиллик рақобат 
ҳукм сураёггани сабабли рус маъмурлари инглизларни 
унчалик хушламас, маҳаллий аҳоли ўртасида ҳам инглизларга 
нисбатан совуқроқ муносабат қарор топган эди.
167


Табиат 
инж иқли клари, 
денгиз 
қароқчиларининг 
ҳамлалари каби турф а саргузаш тларни бошдан кечирган 
кема Ҳ индистонга етиб келди. "Дўстинг учун заҳар ют" 
қабилида саф арга розилик берган эҳтиррсли доктор 
Ватсон йўлда кўп бора асабийлашди. Ш ерлок Холмс эса 
куни бўйи хотирж ам трубка тугатиб ўтирар, гоҳо қадрдон 
скрипкасида аллақандай куйни эзиб чалар эди. Устига устак, 
Холмс нимагадир Ватсон ва Умар Хўжадан ўзи ни олиб 
қочиб, Абдуқодир билан узок, суҳбат қуриш ни одат қилди. 
А жабланарлиси шундаки, сўққабош изқувар м ирза билан 
нуқул аёухлар ҳақида ran сотиш ар эди. Бу ҳолат сиртдан 
қарагандагина шундай бўлиб, аслида, Холмс Умар Хўжа 
ўзининг Бейкерстрит кўчасидаги кулбага қадаМ қўйган 
кундан буён амир Ахадхон нега ўзини таклиф килгани 
тўгрисида бош қотираётган эди. Ахир, амир изқуварни 
ф ақат "дийдор'лаш иш учун чакирмагандир! Бу — катта 
жумбоқ... Ўтган давр мобайнида изқувар Бухоро тарихи ва 
ҳаёти гугрисида озроқ тасаввурга эга бўлди. Бироқ Англия 
кўз тиккан ўлканинг чор Русияси томонидан эгалланиши 
кескин сиёсий вазиятни ю зага келтирган бўлиб, бундай 
шароитда сирли саф арга чикиш чиндан хатарли эди.
Деҳли ва Қобулда инглизлар кўп бўлгани сабабли 
изқуварлар ўзини анча хотирж ам ҳис этди. Ҳиндистон 
ва Афгонистонда ҳам Умар Хўжанинг савдо тармоқлари, 
ш ериклари бор экан. Шу боис бу ерда маълум муддат 
ушланиб 
қолишди. 
Д октор 
Ватсон 
эскидан 
таниш 
зобитларни учратиб колгани учун меҳмондорчилик яна 
уч-тўрт кунга чўзилди. Бу эса йўл чарчоқларини бироз 
тарқатгандек бўлди. Аммо Умар Хўжа инглиз ҳамроҳлари 
билан Амударёдан кечиб, амир Аҳадхон салтанатига 
қараш ли ерларга қадам қўйиши билан турли текш ир- 
текш ир-у нохушликлар бошланди. Гарчи Аҳадхон имзо 
чекиб муҳр босган каф олат хати бўлса-да, чегарадаги 
маъмурлар Ш ерлок Холмс билан Доктор Ватсонни «жосус 
эмасмикан.? » деган маънода обдон чиғириқдан ўтказди. Шу 
каби йўл азобларини бошдан кечирган меҳмонлар ниҳоят 
Бухорои ш арифга етиб келишди.
Ш
И зқуварлар 
ўша даврда 
Бухоронинг 
энг 
обрўли 
меҳмонхонаси вази ф асин и ўтаган Девонбеги масжидидаги
168


ю қори ва паст бўлмадан иборат ш инамгина ҳуж рага 
жойлаш тирилди.
- Амирим уч кундан кейин сизларни қабул қилади, 
- деди ўша куни кечқурун меҳмонларга уйида зи ёф ат 
ую ш тирган Умар Хўжа. - Эртага ш аҳарни таниш тираман. 
Колган и кки кун эса ўз ихтиёрингизда...
Эртаси куни меҳмонлар Заргарон, Телпакфуруш он, 
С арроф он — уч тоқ остидан ўтиб, М инораи Калон, М асжиди 
Калон, зангор гумбазлар, Исмоил Сомоний м ақбараси ва 
Чаш маи Айюб каби ёдгорликларни кўриш ди. К ейин раста 
ва бозорларни томош а қилишди.
Ш ерлок Холмс кўзига ҳинд ва аф гон қиёфасида 
кўринган Ш арқ бу ерда янгича либос кийган, ш арқона 
сирли там анно қаерда бошланиб, қаерда ^.авом этганини 
билиб бўлмасди. Бую к изқувар наздида Бухоро гўзал ва 
сеҳрли бир эртак эди.
Кейинги кун Умар Хўжа изқуварларни саройга олиб 
борди. Ш ерлок Холмс у ердаги олди айвонли таҳоратхонани 
синчковлик 
билан 
кўздан 
кечирди. 
С ўнгра 
беш-ўн 
қадам наридаги кунгурали Арк деворини ҳам эринмай 
пайпаслаб чиқди. Қ айтиш чогида Умар Хўжадан деворнинг 
нариги томонида ним а борлигини сўради. «Ҳарам-ҳовли 
жойлашган» деган ж авобни гўё эш итмаганга олди. Бундан 
Умар Хўжа аж абланган бўлса-да, сабабини сўраш га ж азм 
этмади.
Холмс меҳмонхонага келгандан сўнг Ватсоннинг 
саволларига ҳам лом-мим демади. Уйқу олдидан Ватсон 
дўстининг «Эртага ёрдамингиз керак, азизим!» деган ланж
таклиф ини эшитди, холос. Бу эса одатдагидек Ватсоннинг 
хунобини оширди.
Эртаси тушда Лабиҳовуздаги асосан оврўполикларга 
мўлжалланган тамаддихонага кирган икки дўст бу ерда 
турк, форс, арабти л лари н и билувчи Ф арангистон ж^Ч-рофия 
жамияти аъ зоси бўлган М аркиз де К руазье деган киши 
билан таниш иб қолди. У билан шом қоронгисигача қизгин 
суҳбат қуришди. Алламаҳалда ҳуж рага улардан хабар 
олгани келган Абдуқодирга Ш ерлок Холмснинг ниманидир 
ш ипш иганини кўрган Ватсон сўроққа огиз ж уфтлаган эди, 
«Эртага иш кўп, илтимос, ухлайлик», деган қатъий қарорни 
эшитиб, ноилож бош ини ёстиққа ташлади.
169


- Эртага кечга томон Аркни яна бир кўздан кечириб 
чиқиш керак. Ўша ерда гаплашамиз, - деди Холмс 
дўстининг норозилигини сезмаганга олиб.
IV
Ватсон кўзини очганда ҳуж рада ҳеч ким йўқ эди.
У Холмсни роса ёзгиргач, маж буран кўчага ёлгиз чиқди. 
Девонбеги ҳовузи бўйидаги чойхонага бориб нонуш та 
қилди. Сўнгра С арроф он тоқи яқинидаги телеграф га 
кириб, икки-уч соат овора бўлгач, хотинига телеграмма 
юбориш га 
эришди. 
М аҳкама 
назоратчилари 
бошида 
Англияга жўнатилаётган телеграммани умуман қабул 
қилмади, кейин эса қайта-қайта ёздирди.
Кечқурун ҳуж рага қайтганида ўзини куги б ўтирган 
Ш ерлок Холмс Ватсонга дарҳол кийиниш ни буюрди. 
Қоронгилик қуюқлаша бошлаганда м еҳмонхона олдига 
келган фойтун изқуварларни Арк к а олиб кетди. Айвоннинг 
ҳар хил аш қол-дашқол уюлган пана бурчагига бориш гач, 
Ш ерлок Холмс Ватсонга ҳуш ёр бўлишни тайинлаб, 
эҳтиёткорлик билан бир чеккага бекиниб о.лди.
Орадан анча вақт ўтди. Арк аста-секин сукунат огушига 
чўмди. Шунда Ш ерлок Холмс асабийлаш а бошлади.
- Бирон чигаллик борми, Холмс? - деб сўради Ватсон 
пичирлаб.
- Режам тўгри. Л екин сирли Ш арқда ҳамма нарса 
рўй бериш и мумкин... - деди Холмс мавҳум бир ҳолатда 
гудранганча.
Вақт имиллаб ўтмоқда эди. Ногаҳон гира-ш ира ой 
ёругида ҳарам-ҳовли томонда паранж и ёпинган бир кўланка 
кўзга ташланди. У икки ўртадаги сийрак дарахтзордан 
ўтиб, изқуварлар яш иринган томон кела бошлади. Айвонга 
яқинлашгач, саросима ичида чор-атрофга бирма-бир қараб 
чиқди. Сўнгра кунгурали Арк девори ёнига бориб, пастдаги 
тун чулгаган ш аҳарга тикилиб қолди. Бир қарорга келди 
шекилли, чаққонлик билан эгилганича нима биландир оёги 
остидаги гиштни кўчирди. Унинг остидан кичкинагина 
■]угунчани олди-да, гиштни яна ж ойига қўя бошлади. Шу 
пайт Ш ерлок Холмс панадан унга ташланиб, Ватсонни 
ёрдамга 
чақирди. 
Кугилмаган 
ҳужумдан 
саросимага
170


туш иб қолган паранж или кимса "вой" деганча қўлидаги 
тугунчани ерга таш лаб юборди. Елкасидан ушлаган кўйи 
юзидаги чимм атни юли б олган Ватсон ёш гина чиройли 
қизни кўриб ҳайратдан ти.хи тутилиб, инглизчасига 
ним аларнидир гўлдиради. Қ из эса бамисоли ҳушини 
йўқотгандек, нотаниш одамларга у н си з термиларди. Шу" 
пайт Холмснинг чақирувига кўра бу ерга етиб келган Умар 
Хўжа кизни кўриб "Заҳро" деган исмни тилга олди.
V
М еҳмонхонага келган заҳоти Ватсон дўстини саволга 
кўмиб ташлади.
- Аслида, ҳаммаси жуда оддий, Ватсон, - дея гап бошлади 
Холмс. - Эсингизда бўлса, Умар Хўжа биз билан биринчи 
марта учраш гандаёқ амир Аҳадхоннинг к
5
бслик аёл/\арга 
ш еър ўкиб бериш одати борлиги, ҳарам и катта.\иги, шу 
сабабли саройда турли тоифадаги киш илар тўпланганини 
cav\ ёқтирм ай роқ гапириб ўтган эди. М ен ўш анда унинг 
ўзида ҳам аёлларга нисбатан рагбат борлигини хис этдим. 
С афарга чиқ қ анимиздан кейин унинг содиқ м и рзаси бўлган 
Абдуқодир билан ош -қатиқ бўлиб олдим. У менга Умар 
Хўжа тўгрисида кўп нарсаларни гапириб берди... У кўз 
очиб кўрган хотинидан ф арзан д кўрмагач, бир базмда амир 
ҳарамидаги гўзал бир кани закка кўзи туш иб эс-ҳушини 
йўқотади. Улар кейинчалик хуф ёна учраш иб турган. Биз 
ғарбликлар подш оҳлар ҳарамини мутлақ уларники деб 
биламиз. Ҳолбуки, қайсидир қиз ёки ж увон эрга тегиб, 
бемалол ҳарамдан кетиш и мумкин. Бирок Умар Хўжа 
сизни ҳам лол айлаган Заҳро исмли кан и зак ка уйлаыишга 
ж азм этолмайди. Чунки тутинган ака мақомидаги амирга 
бу ҳақда огиз очиш н аф акат уят, балки хиёнатга тенг. Буни 
Заҳро ҳам яхш и билган.
Бу ёгини сўрасангиз, Умар Хўжа саф арга кетиш 
олдидан махбубасини учрашувга такли ф килган. Шунда 
наф с қутқусига учган ж увон ош игининг қўйнидаги 
ёқугтош ни билдирмасдан олиб қўйган. Айвонга мамнун 
кайтиб келган Умар Хўжа масж ид томон кетаётган и да 
ёқутгош йўколганини пайкайди. Одатда, кўпчи.хик бир 
нарсани йўқотган ж ой қолиб, йўқотганини пайқаган
171


жойдан қидиради. Ўша маҳал атроф да таҳорат олаётган 
тўрт-беш киш и бўлгани 
боис Умар 
Хўжа улардан 
гумонсирайди. Заҳро эса ҳарам-ҳовлига кириш да тинтиб 
қолиш ларидан чўчиб, ёқутгош ни Арк девори тагидаги бир 
гиш тнинг остига беркитиб қўяди. Д евор ёнидаги каф тдек 
очиқ бу майдончага ойда-йилда биров оёқ босмайди. М ен 
дастлабки кун шаҳардаги ёдгорликларни кўрганимизда 
баъзи йўлкаларга йиллар бўйи одам оёги тегмаганини 
сездим. Энг муҳими, иш қ оташ ида куйган Умар Хўжа 
раш к ёки эҳтиёткорлик туф айлими — буни билмайман, 
сарой маъмурларидан то ўзи саф ардан қайтгунича Заҳрони 
ҳарам-ҳовлидан чиқармасликни илтимос қилади. Бундан 
бехабар Заҳро амирга ш икоят қилиш га ж уръ ат этмай, 
савдогарлар орқали Умар Хўжага пинҳона мактуб йўллаб, 
бу тартибдан нолийди ва маъмурлардан ҳеч бўлмаса Арк 
девори атрофида сайр қилиш га и ж озат олиб бериш ни 
ўтинади. 
Аслида 
унинг 
мақсади 
ёқуттошни 
тезр о қ
яш ирилган жойидан олиш бўлган. Яхшиямки, Умар Хўжа 
буни Заҳронинг шунчаки хархаш аси деб ўйлаб, илтимосни 
оқибатсиз қолдирган. Мен буларни Абдуқодир билан 
суҳбатлаш иш асносида билиб олдим. Унинг ёрдамида 
мактубни ҳам ўқиб чиқиш га м уваф ф ақ бўлдим. Заҳронинг 
мактубидан ёкуттош Арк девори тагига яш ирилганини 
пайқадим. У ерни синчиклаб кузатиб, тахминларимни яна 
бир бора текш ириб кўрдим. Шундан сўнг Умар Хўжага 
Заҳрога ҳарам-ҳовлидан чиқиш га рухсат олиб бериш ни 
сўрадим. Бу ёғи эса ўзингизга маълум. М уҳаббат бобида 
омади чопмаган Умар Хўж анинг энди Заҳрони тез орада 
унутиш и қийин...
VI
Кечки овқатдан кейинги чойхўрлик чогида Ватсон 
Заҳрога ачинаётганидан гап очиб қолди.
- Мен ҳам, - деди Ш ерлок Холмс. - Лекин ж и н оят 
жиноят-да. Аммо бу иш м ахф ий бўлгани боис ҳеч ким 
уларни ж азога тортаётгаии йўқ. Ч арх айланиб, келгусида 
Умар Хўжа унга уйланиш и ҳа.м мумкин. Ахир, орада 
иш қ-муҳаббат бор! Биласизми, азизим Ватсон, шу то б да 
мени бу м а сала эмас, аксинча, амир Ахадхон бизни нима 
учун Бухорога таклиф қилгани ўйлантирмоқда. М енимча,
172


ам ир и ккови м и зни ш унчаки таниш иш учун бу ерга 
чақирмаган бўлса керак... М ен м арки з де К руазье билан 
суҳбатлаш ганимда Аҳадхоннинг бобоси Амир Насрулло, 
отаси Амир М у заф ф ар ж оҳил ва золим ҳукмдорлар 
бўлганини билиб олдим. Амир Насруллодан биргина угил — 
М у заф ф ар ти р и к колган экан. У эса се р ф ар зан д бўлган, ҳар 
хил хотиндан беш -ўнта қиздан таш қари, ўттиз н а ф а р ўгил 
кўрган, булардан айрим лари отаси тириклиги даёқ дунёдан 
ўтган, бош қалари эса атроф музоф отларда волий ёки бек 
лавозимида ишлаган. Аммо тахт Аҳадхонга теккан.
- Ога-инилар бунга тинчгина қараб туриш магандир? -
деди хаёлида минг турф а савол айлана бош латан Ватсон.
- Бу табиий. Аммо ўш анда бош қача воқеа рўй берган 
экан. К алаванинг учи олдинги даврларга бориб тақалади. 
Бу катта тарих, лекин билиш керак. Бухоро билан Русия 
муносабати, умуман, минг йиллар бурун бошланган. 
И кки ўртада савдо карвонлари қатнаган. А жабки, П ётр I 
ҳукмронлиги зам онидан Николай I ҳукмронлиги давригача 
Туркистонни эгаллаш реж аси тузилган. Ниҳоят, Николай 
I нинг ўғли Александр II им ператор бўлганида бу реж ани 
амалга ош ириш га кириш илган. Амир Насрулло зам онида 
Бухоро ва атроф даги ўлкалардаги қолоқлик, 
сиёсий 
napoKaHAavXHK русларга роса қўл келган. Амир М узаф ф ар 
тахтга ўтирганидан кейин Туркистонга ҳуж ум бошланиб, 
чор Русияси дастлаб Авлиёота, кейин эса Чимкент, 
Тошкент, Хўжанд, Қўқон ш аҳарларини босиб олг^н. Амир 
М узаф ф ар эса ай н и шу ж араёнда гоҳ русларга қарш и 
туриб, гоҳ Қўқон хонлиги тугатилгач эгасиз қолган яқин- 
узоқдаги ерларни ўзига тобе қилиш билан банд бўлган. 
Амирга руслар аввал бош даёқ сулҳ такли ф қилган. Бироқ 
у қайси йўлни танлаш ини билмай анча вақт аросатда 
юрган.
- Афтидан, у чораси з қолган, — деди Ватсон. - Кичик 
балиқни бир наҳанг ютмаса, бош қа бири ютиш и аниқ-ку! 
Одам баъзан ш ароитнинг ҳам қурбони бўлади...
- Эҳтимол, шундайдир. Қисқаси, орада и кки марта сулҳ 
тузилган, икки марта ш артнома имзоланган. Бу — Бухоро 
ўлкасида бўлган қанча мулк таш иб кетилиш и, иқтисодий 
талафотлар-у, амирлик мустақиллигининг йўқолиш ига 
олиб келган. Амир ф ақат мамлакат ичида иш ю ритадиган 
ҳолга гушган, бундай сулҳ урушда енгилгандан батгар 
бўлгани сабабли кичик-кичик исёнлар кўгарилган. Шундай
173


исёнлардан бирига Қ арш и волийси, ам ирнинг тўнғич ўгли 
Абдумалик (Катта тўра) бошчилик қилган. Амир аскар 
тортиб, ўгли билан жангда руслардан ёрдам сўраган. Қонли 
жанглардан кейин Абдума,\ик енгилиб, Қош гарга қочган...
- Барибир, Аҳадхонга ҳеч ким тахтни қўшқўллаб 
бермагандир? Салтанатни кураш сиз эгаллаб бўлмайди.
- Бу ерда кураш ўзига хос... Тахтнинг тақдирини 
ам ирзодалар эмас, Русия, Ф арангистон, Англия, Олмония 
ўзаро баҳсда ҳал қилган. Таомил бўйича М узаф ф ардан 
сўнг бояги Абдумалик амир бўлиши керак. Л екин Русия 
Аҳадхонга қуръаташ лайди. Ф арангистон Русияни қўллайди. 
Йигирма олти йил ҳукмронлик қилган ам ир М узаф ф ар 
ҳам ўлимидан уч йил бурун Аҳадхонни ворис деб эълон 
қилади. Буни тасдиқ.\атиш учун уни Русияга юборади... 
Эсласангиз, бу гапларни Умар Хўжа ҳам узуқ-ю луқ айтиб 
ўтган эди.
- М ен А ҳадхоннинг Русияга м уносабатини билмайман, 
- деди чуқур ўйга чўмган Ватсон. - Хўш, у бизни Бухорога 
нима учун так ли ф қилган?
- Ҳаммаси жуда оддий, Ватсон! Ахадхон П етербург ва 
М осквада бўлган кунлари Александр II худкуш -террорчилар 
томонидан қатл қилиниб, унинг ўгли янги император 
Александр III қасам ёд маросимини ўтказган пайтга тўгри 
келган. Отаси тутган сиёсатни унутмаган Александр III 
Аҳадхонга "меҳрибонлик" кўрсатади. Яна унинг даврида 
рус-ф аранг иттиф оқи тузилади... Қ изи қ ж ойи шундаки, 
Русия Англия билан ҳам ихтилофга бориш ни истамайди. 
Ш у билан бирга, Александр II императорлиги вақтида 
тобе қилинган Бухоро ўлкаси билан орада тузилган 
ш артнома бўйича амирга рус ҳукумати рухсатисиз бирор 
хориж ий мамлакат ф уқаросини қабул қилиш тақиқланган. 
Бироқ Аҳадхон Русиянинг барча талабларини энди қўл 
қовуш тириб бажаравермайди. И мператорни инж итмаган 
ҳолда ўзини эрка тутиб, кўпроқ ўзи истаган тарзда иш 
олиб боради. И кковимизнинг Бухорога саф ари м и з ҳам 
ш унинг натижаси...
Тирик қолган ўн уч ўги.\дан бири бўлган Аҳадхон, 
албатга, биродарларини тахтдан четлатиб, салтанатини 
анча мустаҳкамлаган. Улар билан бош қарув борасида асло 
ҳисоблашмайди. Ахадхон ҳам отаси каби кўп ф арзан д
кўрган, аммо болаларидан йигирматаси вабо тарқалганида 
қирилиб, биргина ўгил билан қолган. Тўрт ёшли Саид
174


Олимхон ўш анда ж он сақлаган. Амир охир-оқибаТ-салтанат 
ш у ўтли қўлига ўтишига ҳаракат қилали... М ана, мен кўп 
китоб титкилаб, олдин Умар Хўжа ва Абдуқодирдан, кейин 
М аркиз де К руазьедан эш итган узуқ-ю луқ гапларни ямаб, 
яхлит ҳолга келтирган манзара! Бу бизга асқотиш и мумкин 
деб ўйлайман.
Ватсон ҳам иш а дўстининг керакли вақтда ва аниқ 
йўналиш да "савод чиқариш и"га қойил қоларди. Бундай 
иаллада Холмс учун арзим ас нарсалар ҳам муҳим аҳамият 
касб этарди. С ^ г г и бир ой ичида Хо.\мснинг Бухоро 
ҳаётини чуқур ўрганганига Ватсон ич-ичида тан берди. 
Улар ам ир қабулига тарадд,уд кўра бошлади.
VII
Амир Аҳадхон Саломхонада эди.
Кўкси қабариқ, хуш қомат ам ирнинг бошида амирлик 
ниш они қадалган тож, эгнидаги бинаф ш аранг тўнга зар 
ии билан марваридлар қаторасига тикилган. Ю зи тиниқ, 
нигоҳи ўткир амир Аҳаднинг ёш и тахм инан қи рқ бешда 
бўлса-да, лекин нотаниш киш и илк қараш да унга ўттиз- 
ўттиз беш ёш берар эди.
Ш ерлок Холмс Ватсонга Аҳадхон тўгрисида батафсил 
сўзлаган бўлса-да, баъзи бир маълумотлар туш иб қолган 
эди. Ўша чогда Кармана Бухоро ўлкасининг иккинчи 
пойтахтига айланган бўлиб, бу ерда яш аш га ўрганган 
ам ир Бухорога аҳён-аҳёнда келарди. Бу унинг Русияга 
бориш ига қиёс эди: у бу ўлкага йилда икки марта борар, 
турли маросимларда қатнаш иб, гўё ишонч риш таларини 
мустаҳкамлаб қайтар эди. Бухорода аркони давлатни асосан 
қуш беги билан қозикалон бош қарарди. Аммо Аҳадхоннинг 
ҳукми ҳукм: амир қаерда бўлмасин, гид,\ирак бир маромда 
ай ланаверар эди. Катга сулолани таш кил этган мангит 
ам ирлари орасида энг маданиятлиси ва олиж аноби бўлган 
Аҳадхон қон тўкилишига тиш -тирноги билан қарш и эди. 
Шу сабабли унинг эл орасида ҳурмати баланд.
Ш ерлок Холмс Саломхонага қадам қўйиб, Аҳадхонга 
ю злаш гани заҳоти амир кимнинг ичида нима борлигини 
тез илгайдиган зийрак киш и эканини сезди. 
Умар 
Хўж анинг унга берган таъ риф и умуман мос келмас.хигини
175


ҳам хаёлидан кечирди. Чунки маш ҳур изқувар қарш исида 
салобатли ва ақл-идрокли ш ахсни кўриб турарди. Шу 
маҳал Аҳадхон очиқ табассум билан меҳмонларга ўз 
яқинидан ж ой кўрсатди. Саломхонада у ёлгиз. Эш ик огаси 
ёки удайчи ҳам йўқ. Афтидан, Умар Хўжа меҳмонларга 
ҳамроҳликдан таш қари тилмочликни ўз бўйнига олган эди. 
Амир Умар Хўжага синчков тикилиб, ундан ним анидир 
сўради. Уларнинг авзойидан Холмс тахминан ам ир ёқуттош 
ва Заҳро воқеасидан хабар топган деган қарорга келди.
Сал фурсатдан сўнг Аҳадхон узрли табассум билан 
меҳмонларга қайта юзланди. Қ исқача таниш ув маросими 
бўлиб ўтди. Холмс ам ирга таклиф учун миннатдорлик 
билдириб, ran орасида салтанатда ж иноятчиликнинг аҳволи 
қандай экани, ўзига қандай хизм ат борлигини с ^ а ш н и
ҳам унутмади.
- Taxrra ўтирганимга унча кўи вақт бўлмаган кезлар 
эди, - дея гапни узоқдан бошлади амир илтифоту расм- 
русумлар адо этплгач. - Эгри йўл билан бойлик тўплаган 
бир 
мирохўрнинг 
мол-мулкини 
мусодара 
қилиш ни 
буюрдим. Девонбеги амримни и ж ро қилиш учун борган 
экан, мирохўр уни отиб ташлабди. Бундан газабланиб, 
мирохўрни ж азолаш ни эл-улуснинг ўзига топширдим. 
Шундан буён ю ртимизда бирон кишига ўлим ж азоси 
берилмади. Ихгари эса ҳар йили ю злаб киши қатл этилган. 
Ана шу далилнинг ў зи ёқ ж иноятчиликка қарш и кураш 
борасидаги сиёсатимиз нечоглик самара бераётганини 
яққол кўрсатади деб ўйлайман, ази з меҳмон! Ё менинг 
ф икрим нотўтрими?..
- Тарихда ҳукмдорнинг багрикенглигидан фойдаланиб, 
тахтдан агдариш, ҳаётини барбод қилиш ҳолатлари ҳам кўп 
бўлган. Афсуски, баъзан оломон ўзи қўрқмаган ҳукмдор 
билан ҳисоблашмай қўйгиси келади, - деб гапга аралашди 
"билимдон" Ватсон.
- Баракалла. Л екин салтанатни қаггиққўллик билан 
бошқариш , ҳар қадамда тартиб ўрнатиш бошқа, раиятга 
зулм қилиш бошқа, - деди Ахддхон. - М енимча, халқ 
орасида норозилик тугилмагани дуруст. М абодо тугилса, 
ҳақ-ноҳақни аниқлаб, иш тутиш керак. Ш унда эл-улус 
с издан юз ўгирмайди. Ҳурматли Ватсон, тахтдан ағдарилган 
ҳукмдорлар, билсангиз, аксар нодон кишилар бўлган... Отам 
Русия билан тузган игартномада жангларда асир олинган
176


ёки ўгирланган киш иларни Бухорога келтириб қул қилиб 
сотиш тақиқланган эди. Б из қулчиликни ҳам йўқотиб 
боряпмиз. Ҳар қандай хўж айин хизматчига кунида у1! 
марта дастурхон ёзиш и, олти ойда бир янги уст-бош олиб 
бериш и, рўзгорига қараш иш и буюрилган. Тангри таолога 
ш укроналар бўлсинки, ҳози р ю ртим из тинч.
- Бунда Русиянинг ҳам ёрдами борми? - деб қизиқсинди 
Ш ерлок Холмс.
- Русия — бизнинг дўстимиз. М уҳтарам император 
ҳазрати олийларига садоқатимиз чексиз. У киш и биз билан 
ҳисоблаш ади. Бунга и қрор бўлган ҳолда биз дунёдаги бошқа 
ю ртлар ҳаётидан ғоф ил яш аёлмаймиз. Ф арангистонда, 
О лмонияда савдо расталарим из бор. Англияда ҳам кичикроқ 
дўконлар очилган... - шундай дея амир бехосдан ўйчан 
қи ёф ага кирди. - Энди мақсадга кўчадиган бўлсам, мен 
сизларни, ж аноблар, бирон бир мушкул чигалликни ҳал 
этиш учун бу ерга таклиф қилганим йўқ. Биз муаммоимизни 
ўзи м и з ҳал қиладиган халқмиз. С издек маш ҳур изқувар 
билан ю зма-ю з суҳбатлаш иш , меҳмон қилиш нинг ўзига 
хос завқи бор. Ягона илтимосим шуки, юртингизга 
қайтгандан сўнг Лондон таш қарисида яшовчи Том Ричард 
деган овчини излаб топсангиз. У билан Русияда танишиб, 
бирга ов қилганман. Агар ҳаёт бўлса, менга билдирсангиз. 
М абодо дунёдан ўгган бўлса, оиласининг аҳволи билан 
қизиқсангиз, бошим кўкка етарди.
- Бу амрингизни, албатта, баж арамиз, ж аноби олийлари! 
- дея ваъда бериб ю борди аж абланган кўйи Ш ерлок 
Холмс.
- Таш аккур. Яна бир ran. Ҳ озир Русия, Эрон, Туркияда 
нотинчлик бошланган. У авж и га миниб, бир куни ю ртимиз 
устига хам соя солиши мумкин. Биз кўпдан буён илм- 
маъриф атга эътибор бериб, янги дунёвий мактаблар 
таш кил этиш тараф дорим из. Аммо ҳар қандай ўзгариш га 
қарш и ж оҳил уламолар йўл тўсиб, бош кўтариш га тайёр. 
Бу — масаланинг бир ж иҳати. Иккинчи жиҳати шуки, 
бизда эскидан тои ф а — сулуклар тўқнаш уви хавфи 
мавжуд. Ҳозирда Бош вази р Остонақул ва қозикалон 
Бадриддин дўстона-аҳил иш тугиб, бу икки тоиф а ўртасида 
келиб чиқиши мумкин бўлган низони тўхтатиб турибди. 
М ен ҳам бу борада қатъий қарордаман. Аммо ке.^гусида 
осойиш талик бузиу\иши хавф и бор. Бу — дунёдаги умумий 
аҳвол, шароитга боғлиқ демоқчиман... Дунёда, аслида,
177


Ш имол билан Ж ан уб баҳси ҳеч қачон бўлмаган. Ш арқу Ғарб 
баҳси борлиги айни ҳақиқат. Ғарб асрлар давомида Ш арқ 
беш игида тебраниб, кўзини очган. Ғарбда Ш арқдан сабоқ 
олмаган файласуф, шоир, ҳунарм анд топилмайди. Л екин 
Ғарб Ш арққа интилган давр тутаб, эндиликда Ш арқнинг 
Ғарбга интилиш, тақлид қилиш и кучаймоқда. Ш у биу\ан 
бирга, Ғарбда Ш арқни камситиш , унга беписанд қараш
расмга кирмоқдаки, бу диёнатсизликдан ўзга нарса эмас. 
Ю ртингиздаги газета ва китобларда Муҳаммад, Саййид, 
Расул исмларига мазах аралаш муносабатни кўраман. 
"Оллоҳу Акбар" деган нидо гўёки бузғунчилик, ёвузлик 
рам зига айланаётир. Бундай ҳолатда дунёда мувозанатни 
сақлаш қийин... Ж аноблар, энг катта ж иноятлар Ш арқ 
ва Ғарб бири-бирини англамаслиги ҳосиласи бўу\са аж аб 
эмас. Бизнинг ю ртимизда ҳатто кичик низоухар ҳам 
олисдаги нотинчликлар тўф онида ю зага келади. М енинг 
тилагим, ҳар қадамда ғайирлик-ғараз томирини қирқиш
керак! Бунинг учун ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб 
ҳамкорликда яш аш имиз зарур...
Амир меҳмонларга таш ри ф учун миннатдорчиухик 
билдиргач, Умар Хўжага м урож аат қиухди:
- М еҳмонлар уч-т5фт кун ш аҳар таш қарисидаги 
боғимизда ором оухсинлар. К еласи ҳаф та Н аврўз байрамида 
қатнаш иб, сўнг истасалар, ўз ю ртларига қайтиш лари 
мумкин.
VIII
- Бу зиддият қачон иайдо бўлган?! Қаерда? - деди 
Ватсон Ш ерлок Холмсга ам ир ҳузуридан чиққанда. 
- Бизни Ш арқ илми ва санъати ҳам иш а ром этади. 
Қадим ёдгорликларни кўриш ни орзу қиламиз. Бир умр 
Ш арққа ҳайратланиб қарайм из. Аммо бунга зид равиш да 
доим ўзим изни устун тутамиз, Ш арқни босиб-янчгимиз, 
топтагимиз келади. Бу ердаги халқларнинг эътиқоди, 
турмуш тарзи, феъл-атворига ёт н азар биухан қараш бизга 
табиий туюлади. Амирнинг бу ҳақда куюнгани туш унарли. 
Овчи тўгрисидаги гапига эса ҳеч туш унмаяпман. Наҳотки, 
Бухоро амири учун Лондон этагида яш айдиган аллақандай 
овчининг оиласидаги аҳвол қи зи қ бўлса?! Ёки хаёлга 
берилиб, бу гапни яхши англай олмадимми?
178


- Биз ran тагидаги м аънони билмаймиз, дўстим Ватсон, 
- деди Ш ерлок Холмс. - Англашимча, амир "халқаро 
ах в о л 'н и туш унтириш учун биз билан суҳбатлашгани 
йўқ... Л екин энди Англия га боргандан кейин мен дастлаб 
шугулланадиган иш ш у бўлади!
Ҳеч н арсани англамаган Ватсон уларга йўл бошлаган 
Умар Х ўж ани сўроққа чутди:
- Байрам га катыашишда томош адан таш қари бирон 
мақсад кўзда тутилганми?
- Амирим унисини айтмадилар, - деди Умар Хўжа. -
Аммо сизлар билан жуда ош кора суҳбатлашди. Вахоланки, 
у хамма билан ҳам бундай муносабатда бўлавермайди...
Ўй 
суриб 
қолган 
Ш ерлок 
Холмс 
дабдурустдан 
ҳам роҳларига бозордаги савдо расталарини айланиш 
истагини билдирди. Ж у м а куни бўлгани боис тимда одам 
сийрак. Гумаш талар-у баъзи бир савдогарлар унда-бунда 
чой ичиб, суҳбатлаш иб ўтирарди. А ж набий мехмонлар 
билан келган Умар Х ўж ани кўриб барча жонланди. Тезда 
ҳамма катга бир дастурхон атроф ида тўпланди. Дастурхонга 
исси қ нон, қаймоқ, асал қўйилди. Бухоро ҳолвалари тўкиб 
ташланди. Ким қайси миллат вакили бўлмасин, барчага 
бирдек ҳурм ат ва меҳр кўрсатилди. Айни чогда даврада 
ҳақиқий меҳмондўстлик намоён эди. Ш ерлок Холмсга ҳеч 
ким ш аркона тартибни бузи б, гарбона бетоқатлик билан 
меҳмонлар ху су с и да ran кавлаш тириб тиргалмагани ян ада 
ёқди. Бухорога келганидан буён биринчи марта унинг ранг- 
рўйи очилиб кетди. Бу одамлар нақадар одобли, босиқ ва 
мулоҳазали! Н авбат к ути б, шошмай, дона-дона сўзлаиди!
Д аврада, 
Аҳадхоннинг 
ф и кри ни
тасдиқлагандек, 
дунёдаги сиёсий аҳвол гўгрисида ran борди. Русияда подшоҳ 
Александр III га суиқасд ую ш тирилгани, фитначилар қўлга 
туш и б, қатл килингани эсланди. Ш ерлок Холмс дастурхон 
бошида Н еъматуллоҳ Хўжа деган дўкондор билан чикиш иб 
қолди. Улар қи сқа ф урсатда кўнгилларида бир якинлик 
сезиш ди. Бири бирига кўз таш лабоқ, униси ним а дейиш ини 
буниси пайқаб турибди.
У ринларидан турганда бу ҳолат Ш ерлок Холмсга янада 
ан и қроқ сези.\ди. П еш ин вақти бўлган эди. Барча шоша- 
пиша ж ум а нам озини ўқиш y^iyn масжидга отланди. 
Уларнинг қулф-калити йўқ дўконларининг эш ик-деразасига 
оддий матодан парда тортганча кўчага й5Шалганини кўриб 
ҳайрон бўлган Ш ерлок Холмс доктор Ватсонга қаради. 
Бироқ Ватсон ҳам сўзсиз елка сини қисиб қўйди, холос.
179


- Ўғри тушиб, бир н арсани кўтариб кетмайдими? - деб 
сўради охири то кати тоқ бўлган Ш ерлок Холмс.
- Ҳеч ким ҳеч нарсага тегмайди. М усулмончилик! - дея 
кулимсиради Неъматуллоҳ Хўжа. - Ойда-йилда бир ўгри 
чиқса, қўли кесилади, гоҳ эш акка тескари м индириб сазойи 
қилинади. Биров жуда м уҳтож ҳолга тушмаса, қўрққанидан 
ҳам ўгрилик қилмайди. Шу сабабдан, м ирш аб тутмаса, биз 
ўгрига баъзан раҳм -ш аф қат билан қарайм из. Очиги, ю рт 
қанча зарга ботган, бой бўлгани билан қўли калта, юпун- 
ночор киш илар жуда кўп. Гоҳида ўгрилик гуноҳ эканини 
била туриб, бировни оқлагандек иш тутиш га мажбурсан. 
Ахир, буни турмуш дейдилар...
М езбонлар ж ума намозини ўқиб чиққунича и зқувар ва 
унинг дўсти атроф ии томош а қилиб туришди.
Ниҳоят, Умар Хўжа фойтунда уларни "Ш ирбадан" 
богига олиб борди. Йўлда у Ш ерлок Холмснинг кўнгли 
учундир, бошланган мавзуни давом этгириб, Неъматул,\оҳ 
Хўжа тўгрисида ҳикоя қилди:
- Бу нуроний киш и ғоят доно ва тадбиркор... У бир 
кечаси уйда ёлгиз ётган экан. Ш унда томдан сиргалиб 
ҳовлига ўгри тушибди. Чол эса уни кўриб, ҳар ёққа 
қараб 
ў г и л л а р и г а
гўё буйрук, бера бошлабди: "Угилларим, 
ушланглар ўгрини! Ураб олинглар! Барно Хўжа, ушла, ўгри 
сен томонга кетди ! О ри ф Хўжа, ўгри сен томонга қочди, 
ушла!" 
• 
,
Қисқаси, 
ўгри 
ваҳимада 
қайси 
том он 
борса,
ўгилларидан бирининг номини тилга олиб, "ўгрини тут", 
деб бақираверибди. Ахийри, ўгри зора раҳми келса, деган 
умидда тўгри чолнинг ёнига бориб, унга таслим бўлибди. 
Чол эса унга тан беҳ бериб, қорнини тўйгазиб, сўнгра 
қўйиб юборибди.
Ш ерлок Холмс Бухорода юриб олган бутун таассурогини 
жамлаб, шу асно ан и қ ҳис этди: бу ерда олим кўп, доно кўп! 
Улар орасида Неъматуллоҳ Хўжа алоҳида ўрин тутади.
- Бу ерда ақлли ва тадбиркор одамлар кўп экан. Амир 
уларнинг қадрини биладими? - деб сўради у.
Умар Хўжа ҳоргин хўрсинди:
- Гоҳ билади, гоҳ билмайди... Бизнинг бир ш оиримиз 
"Мулки Ҳинд-у М арвдан келсам, эътибор топардим. Айбим 
шу ерлик эканлигим" дея ш еър ёзган.
Заҳро билан боглиқ воқеаДан буён Умар Хўжанинг 
машқи паст. Зеро, у бир ёқутгош ни топиб, иккинчисини 
йўҳотган эди.
180


Буни сезган изқуварлар уни ортиқча уринтириш мади. 
Ш аҳар таш қарисидаги богда баҳор офтобида бадани 
қизиган дарахтлар аллақачон барг ёзган, атроф ти н и қ кўм- 
кўк, гунчалар хандага чогланган. А риқларда кўпирган сув 
аллаёқларга шошиб-югурмоқда. Ер ю зида бундан гўзалроқ 
ж ан н ат ж ой бор эканми?! И зқуварлар учун бу ердаги уч­
ту р т кун худди туш каби ўтди.
ЕХ
Э ски 
Бухоронинг 
тор 
йўлакларидан 
қайроқтош
ётқизилган катга кучаларига гуррос-гуррос одам оқиб, барча 
Н амозгоҳ сайлгоҳи томон йўналган эди. Н аврўз байрамида 
ҳамма янги ва тоза либос кийгани боис ту р ф а рангларга 
қараб кўз қамаш ар, ш одиёна кайф иятдан беихтиёр ю рак 
тош ар эди. Бу ўлкада жанглар, исёнлар, суронлар, ҳасрат- 
надомат ҳеч қачон бўлмагандек таассурот уйгонарди.
Абдуқодир Ш ерлок Холмс билан доктор Ватсонни 
сайлгоҳга бошлаб келганида бутун ш аҳарликлар Намозгоҳга 
кўчиб чиққан, айримлар шолча тўшаб, гуж ўтириб олган, 
бош қалар эса томошадан қуруқ қоладигандек майдонда 
д епсиниб ю рар эди. И зқуварларни ҳайит намози ўқиладиган 
м асж и д яқинида Умар Хўжа мамнун қарш илаб, уларни 
турли тои ф а меҳмонлар ўтирган жойга етаклади. Холмс ва 
Ватсонга таниш ф аранг М аркиз де К руазье шу ерда экан. 
Яна бир қанча аж набийлар бор, даврада гала-говур авжида 
эди.
Бирдан майдонга сукунат чўкди. С арой аҳли қурш овида 
сайлгоҳга амир Аҳадхон кириб келди. У гувуллаган оломон 
саломига алик олиб, таъзим қилганларга бош тебратиб, 
кўчма тахтга ўтиб 5^гирди. Вазирлар — қушбеги, девонбеги, 
хази н абон — меҳтар, бош мирш аб — иноқ, қўш ин бошлиги
— парвоначи, қозикалон, уламо, обрў-эътиборли киш илар 
бари амир яқинидан ж ой олди.
Барча дуога қўл очди, байрам бош ланиш ига ф атво 
берилди.
К арнай ва сурнай, ногора ва доира садоу\ари осмон 
қопқасини кўчиргудек жаранглади. Бир ёқда дорбоз-у 
морбозлар, бошқа тараф да аш улачи-раққослар. Н аврўз
— отлиг-у пиёда тенг суюнадиган кун экан, кимдир "кўз 
бойлаш " ўйинларини кўрсатар, бошқа биров масхарабозлик 
қилар эди.
181


Томоша тугагач, тўкин дастурхонлар ёзилди. О ш пазлар 
базм паловини пиш ириш га кириш ди. Шу дамда бир 
кўнгилсизлик рўй берди. А троф-ер қумлик эди. Икки 
пақирда ёг кўтарган ёш ош паз қоқилиб кетиб, ёг ерга 
тўкилди. Буни кўриб А ҳадхоннингқош -қовогиуюлди. Бироқ 
сал фурсатда завқ билан кулиб юбориб, тўпланганларга 
хитоб қилди:
- Кани, ким бу ёгни қумдан аж рати б олади? Ким бу 
масалани ҳал қила олса, унга бир ҳамён тилла мукофот 
берилади.
М айдонни уйчан-хижолатли бир ж и м ли к қоплади. Шу 
алфозда орадан анча ф урсат ўтди.
Ш ерлок Холмснинг хаёлидан айрим тахминлар кечаётган 
бўлса-да, ан и қ қарорга келиш га иккиланаётган эди. Ватсон 
билан маслаҳатлашишдан ҳам бирор н ати ж а чиқмади.
Аста-секин оломон уртасида баҳс-мунозара бошланди.
Шу чог одамлар орасидан елкалари сал букилган чол 
икки навкирон йигит билан ўртага чиқиб, Аҳадхоннинг 
рўпарасига келди.
- Олий ҳазратлари! Рухсат берсангиз, бу масалани мен 
ечаман.
- Рухсат! - деди Амир. .
Ш ерлок Холмс кўзларини катта очиб, қандай киши 
экан деб чолга тикилди ва...
У — Ш ерлок Холмснинг тимда таниш ган б и р о д ар и . 
Неъматуллоҳ Хўжа, ёнидаги йигитлар эса, афтидан, унинг 
ўтиллари эди.
Ота-болалар ҳайбатли қозонга яқинлашди.
Иеъматуллоҳ Хўжа ўчоқдаги ўчган оловни қайта ёқди. 
Сув қайнаётган бош қа қозон остига ҳам яна ўт қалади. 
Чолнинг буйруги билан йигитлар қўлларига узун дастали 
тос-идиш олиб, ёгга беланган қумни сидирганча қозонга 
агдара кетди. О радан кўп ўтмай қум сув остига чўжиб, ёг 
сув ю засига қалқиб чиқди. Неъматуллоҳ Хўжа шошмай 
сувнинг устида қайм оқ боглаётган ёгни чўмичда йигиб, 
катта қозонга сола бошлади. Ниҳоят, у яна Аҳадхонга 
рўиара бўлди.
- Ёг тайёр, олий ҳазратлари!
- Баракалла! - деди чолнинг донолиги, топқирлигидан 
кўнгли тўлган амир. У имо қилгани асно меҳтар Неъматуллоҳ 
Хўжага бир ҳамён тилла торти қ қилди.
182


М айдонда тўпланганлар чолга қойил қолган эди.
Номи дунёда маш ҳур изқувар ҳам шу дамда ш ахсан 
заф ар қозонгандек суюнган эди. Кўнглининг туб-тубида 
у ниҳоят Аҳадхоннинг мақсадини антлагандек бўлди. 
Неъматуу\лоҳ Х ўж ага узоқдан разм солиб, қ и зи қ бир 
ҳолатни туйди. Н азарида, Бухорога шу одамни учратиш 
учунгина келгандек эди.
Ош тортилиб, ҳали кўп кун давом этадиган байрамнинг 
биринчи куни якунига етгач, амир Аҳадхон меҳмонларга 
лутф кўрсатиб, бир-икки огиз с>гх;бат қурди. У Ш ерлок 
Холмс ва доктор Ватсон билан қую қ хайрлаш иб, таш риф
учун яна бир бор миннатдорчилик билдирди.
X
М адраса рўпарасида ҳовуз. Ҳовузда хонақоҳ акси. Ён 
томонда бири-бирига тугаш яна икки Мадраса. Ҳовузни 
ёнлаган анҳор тараф да эски ва янги иморатлар қориш иқ.
Зи н алари пастга эниб, тўрт бурчак шаклда қурилган 
ҳовузни ураган улкан қари тутлар атроф га эртакдагидек 
хаёлий ш акл-ш амойил ва улугворлик бахш этган. Бухоро 
м анзараси гўё шу ерда муж ассам бўлгандек эди.
М еҳмонхонадан чиқиб атроф ни сўнгги бор айланган 
изқуварлар аж иб гуссага чўмган. Ш арқ Гарб — нисбий, 
омонат туш унча, дунё — яхлит 
ҳ о л д а г и
вужуд! Ана, Холмс 
ю рагининг бир парчаси тарвақайлаган тут шохларига, 
ж имирлаган 
зангор 
сувга 
илашиб, 
Бухорода 
қолиб 
кетаётгандек сезмоқда. Англиядан жуда олисдаги бу ўлкада 
одамлар уни таниб, тан олган, унинг ҳам кўнглида ҳурмат, 
меҳр уйгонган экан, бу ю ртга қандай қиЛиб у бегона кўз 
билан қарасин?! Баш арият яратган ёдгорликлар, асрлар 
бўйи асраган эзгуликлар тенг-баробар барчаники эмасми?! 
"Бу меники, бу сеники" деб аж рагиш , бир-бирининг ерини, 
мол-мулкини эгаллашга уриниб, Яратганнинг иродасига 
қарш и ю риш дунёнинг шўри эмасми?!
Ҳ уж ра эшигида уларни Умар Хўжа кутиб турган эди.
- М еи сизларни чегарагача кузатаман, - деди у гамгин 
оҳангда. - Балки Лондонгача бирга кетармиз. Аммо ҳозир 
бир нарса дея олмайман. Ҳай, шароитга қараймиз-да. 
Тақдирда нима борлигини киш и ҳеч қачон билмайди. 
Инсон учун саргардонлик қисмат, шекилли...
183


* * *
Қўлёзма шу ўринда узилиб қолган, давоми йўк эди.
Мен уни аввал Тоҳир Мали к ка, кейин Турсунбой 
Адашбойга ўқиш га бердим. Охирида қўлёзм ани обдон 
муҳокама қилдик.
- Овчи Том Ричард тақдири нима бўлди? Воқеа 
тугамаган, —деди давомли саргузаш т асарлар ёзиш га мой ил 
Тоҳир Малик.
- Энг қи зи қ ж ойи ш у эди, — деб қўйди ш еърни қоқ 
белидан бошлашни ёқтирадиган Турсунбой Адашбой.
- Эҳтимол, Конан Д ойл уни ш у ҳолда қолдиришни 
истагандир? Ёки овчи воқеасини бош қа асарга киритиш ни 
ўйлагандир? - дедим мен инглиз адиби ўрнида ж авоб 
беришга м аж бур кишидек.
- Шу вокеа асосида Конан Дойлга ўхш атма тарзида 
ҳаш ар-қисса ёзсакм икан? Бу адабиётда синалган таж риба. 
Ш ерлок Холмсни бу кунги Бухорога ю бориб, замонавий 
асар ҳам яратиш
мумкин, — деди Тоҳир 
М алик ўй 
сурганча.
- Бу қийин иш, - дедим мен кўнглим чопмай.
- Ш ерлок Холмс — ҳар қачонгидек анъанавий асар 
қаҳрамони. Л екин Умар Хўжа билан ам ир Аҳадхон ҳам 
қаҳрамонга айланиб қолган, — деб мулоҳаза би.лдирди 
Турсунбой Адашбой.
- М енимча, Неъматуллоҳ Хўжа Ш ерлок Холмсга 
«эгизак» қаҳрамон. Асардаги энг эътиборли ж и хат шу, — 
дедим тилла топган гадойдек хурсанд бўлиб.
Бу мунозара узок, давом этди. Охир-оқибатда эса муҳим 
тарихий ва м аъриф ий аҳамиятга эга бўлган қўлёзмани 
матбуотда чоп этгириш га келишдик. Ушбу қўлёзмани сиз 
ҳам ўқиб чиқдингиз, энди унга қандай м уносабат би.ддириш 
ўзингизга ҳавола.
184


ҚУ Ш А А Р ВА ТУШ А АР
«...Хонлар, муллолар ҳимоясига сиғиниб, ф уқарога 
истаганларича ш ариат исмидан ҳукм юритдилар. О ра-сира 
зулмга қарш и қўзгалганларни — богий, осий деб қирдилар, 
ўлдирдилар.
...Дин тўгрисида таҳорат ва нам оз масалаларидан, 
ф ан тўгрисида китоб дебочаларидан бош қа н арсани 
билмайдиган уламо ўзи билмаган ҳар бир нарсага дин 
исмидан қарш и келди.
М ана шу вақтда Бухорода... ж адид (янги, ёш авлод) ва 
қадим (эски, кари авлод) н изолари майдонга чиқиб қодди.
... Ёш бухороликлар, умумият эътибори билан ф ақир 
синф дан бўлиб, ҳар турли касб ва кор эгаларидан йиғилган 
зотлар эди».
Буни Садриддин Айний ёзган.
Бухоро...
Рус ҳукумати ўз туж ж орлари м анф аатини кўзлаб 
қайроқтош ётқизган катта кўчада сигюҳларнинг оёғига 
нағал урилган маст отлари ўйноқлаб йўрғалайди...
Эгнида зарбоф ва кимхоб тўнлари бўлган бадавлат 
одамлар кўча-кўйда кибр-у ҳаво билан сайр иш тиёқида 
кезиш ади. Қўлларидаги лаълига иғнадан сақичга довур 
бор мулкини ж ойлаган бебурд атторлар «олинг, олинг» деб 
бозоргагина эмас, дунёга ж ар солаётганга ўхшайдилар.
Тўнлари жулдур, сочлари патила, ўзлари шамолдай 
беватан қаландарлар кўнгилсиз «ё-ҳув» билан ҳасса уриб, 
уззукун санқишади.
М алла куз япроғидай тентираган сув сотувчи етимчалар 
— бир қўлда пақир, бир қўлда коса тутиб, «яхтаккина яхоб» 
дея ож изгина овоз берадилар.
О лақуроқ чопон ва яктак кийган, саллалари телба- 
тескари ўроғлиқ чоллар... 
паранжи-чачвонга ўранган 
хотин-халажлар... бош яланг, оёқ яланг норасидалар...
Т изгинсиз говур ва димиққан ҳаводан ю рак ёрилар 
дараж ада 
сиқилади, 
киприклар 
тош 
осиу\гандай
вазминлашади, одамлар ўрнида соялар кезиб ю раётгандек 
туюлади...
Аравау\ар 
ҳорғин 
ғирчиллайди, 
туялар 
ҳоргин
лўкиллайди, отлар ҳорғин кишнайди.
185


Энди ш аҳарнинг бошидан мудроқ сели қуюлади ва уни 
бутунлай кўмиб юборади...
Ногоҳ масжидлардаги баланд мезаналарга кўтарилган 
м уаззинлар мўмин-мусулмонларни ибодатга чорлайдилар 
— асрий ноладек чўзиқ азон айтадилар. Бўтиқ, лекин 
ёқимли, сокин ва мунгли муқад дас садо гўё вазмин мудроқ 
туманини, бостириб келаётган селни кайтариш га, ҳайдаш га 
қасд қилаётгандек туюлади.
М асжидга осойиш та оқиб келган одамлар, худди 
сочилган дон устига ош икмай ёиирилган ва ш атирлатиб 
отилган кесаклардан тумтарақай бўлган паррандалардек, 
масжиддан ш ош қин чиқиб, тез ва бетартиб таркайдилар...
Яна азон... яна шу ҳол...
Сўнг, кўчаларда одам сийрак бўла боради.
Сўнг, кеч киради...
Сўнг, хоналарда ш амлар мидтирайди, сўнади.
Ш аҳарни зулмат ўзининг қора чодирига йўргаклаб 
ташлайди. М аъюсгина ю ксалган ой ва унсиз тўкилган кўз 
ёш ларидай йилтираган юлдузлар к>ш ўтганидан далолат 
бераётгандай бўлишади.
Оддий 
ва 
одатий 
бир 
кунда ҳеч 
нарса 
бўлиб 
ўтмагандай.
Кун уф ққа ж имгина сингиб кетгандай...
1917
милодий йилнинг кўклами Бухорога мана шундай 
зулматли тунлар, мана шундай серговур ва хароратли 
кунлар билан ҳар йилгидан эрта келган эди. Т ез кунда 
қуёш деворлар рангини кўгарди, эндигина кўкара бошлаган 
гиёх^арни қовжиратди. Ҳали яш аш га ҳам улгурмаган нав- 
ниҳол дарахтлардаги митти япроқчалар сўла бошлади.. Илк 
баҳор кунлари дарахт шохларида гуллардек гуж-гуж бўлган 
ва телба чугурлаган қуш ларнинг кўзлари юмила бошлади, 
н аф аслари қайтди ва қанотларини бир-икки патил/\атиб,- 
қуниш иб қолдилар...
Худди шу кунларда, кўчаларда соялардек ю рган кари ва 
ёш киш илар орасида бундай баҳслар ўтиб турарди:
- Газет ўкимоқдин ҳеч бир зиён йўқ!
- Газет ўқиб, дунёни билмоқ истайсан. Д унёни билган 
одам эса диндан озадир. Бор зиёни шул!
-
Эски 
мактабларда 
бесавод 
муллолар 
кўп 
ва 
гўдакларимиз хам бесавод қолаётир. Янги мактаб очиш 
турмуш зарурати-ку...
186


- Янги мактаб гўдакларга кўп нарсаларни ўргатмоқ 
истайди. Ун да гўдаюхар хаёли қочадур, оталарин ҳурмат 
қилишмайдур.
- С из бир кичик сўроққа ж авоб беринг... О ф тоб нечун 
саҳарда кўтарилиб, шомда қайтиб ботадир? М уни дунё 
алу\акай билган... Биз билмасмиз, гўдакларимизга янги 
м актаб мундай ҳикматларни ўргата олур.
- О ф тобни Худо яратган, бизни Яратган Мавлон ҳам 
ўшал. Оллоҳнинг ишларига аралаш м оқ бандага муносиб 
эмас, Худога ш ерикдай бўлмоқ ва иш ларига аралаш моқ 
к у ф р у разолатдир.
- Бу фурсатда... бандага не хизм ат муносиб санайсиз?
- И бодат в а илтижо...
- Маъқул! Ва локин умрни қўл қовуш тириб ўтказиб 
бўлмайди-да! 
Бу 
фурсатда 
одам з од 
вайрон 
бўлиб 
кетм асм и ?!
- Худо хоҳламаса, мўмин одам бошидаги бир тола 
соч узилмайдир. Хамма нарса Худонинг хоҳиши билан 
бўладир.
- Маъқул! Ва локин мундай ҳикм ат ҳам борки, Худодан 
хоҳиш кутиб ўзни томдан таш ласангиз, оёқ синади...
Уша замона таъбири билан айтганда, ж ум аи муборак 
куни эди.
Қуёш деразаларни ялтиратган эрталабки найт.
М и рараб мадрасасининг мударриси Ҳомид шайх уйида, 
д ераза олдида ўтирганча кўзой н ак тақиб Қ уръон ўкир, ҳар 
дамда қироатдан тўхтаб, тов^жлар тентираб ю рган ҳовлига 
қараб қўярди. У елкаларини кўтариб ўтирар, чайқалар, 
озгин ю зидаги чўкиб кетган кўзлари қаҳрли, умуман, 
шу даргазаб кўзларгина унинг увоқ ж уссасига салобат 
берарди.
М ударриснинг кайф и бузуқ эди. У одатга кўра наҳорда 
Қ уръон ўқир, аслида кўп кунлардан буён сидқидилдан 
ўқий олмас, кўзи ва тили билан ўқир, бошида эса бутунлай 
ўзга хаёллар чарх урарди.
Унинг хаёлини кўп кунлардан буён банд этган нарса 
— ўн бирдан ўн олти ёшгача бўлган қизларни куёв хушлаб, 
хотинликка оладиган бир замонада, йигирма уч ёшга 
чиққан кизининг хам он бош остида «ёстиқ» бўлиб юргани 
эди. Аллақачон бировга узатиш мударриснинг қўлидан 
келмайдиган иш эмасди, ҳамма б ало шундаки, Н азокат
187


исмли бу қизнинг чаи кўзига тариқдай оқ туш ган, ўнг оёги 
бир оз оқсар, букирлиги ҳам бор, гўёки Худо «урсам, шу 
бир кизни ҳар жиҳатдан урайин!» деган дек эди.
М ударрис анча йил бурунги бир воқеани эсларди: 
ш у гузарда истиқомат қилган, соддаликда номи чиққан 
кимсани улфатлари уйлантириб қўймоқчи бўлишади. 
Содда кимса бу гапдан хабар топгач, ўз биродарларидан 
шундай шод бўладики, чеки йўқ... Хуллас, тўй бошланади, 
келган-кетганлар муборак бод қилишади, козон осилади, 
тўй ўтади. Раем бўйича, келин билан куёвни бир уйга 
қамаб қўядилар. Куёв бечора келинга: «Дийдорингизни 
кўрайлик, ф ар и ш та!» деб илтиж о қилади ва келиннинг 
бошидаги чимматни аста тортади. Воҳ-ҳа! Чиммат ичида 
с околи селкиллаган бир чол ти рж ай и б турибди. Улфатлар 
содда кимсадан кулмоқчи бўлиб, шундай ҳазилни топган 
эканлар.
Қизини шу йўсинда бировнинг қўйнига тугунчак қилиб 
ташлаш мударриснинг қўлидан келарди, лекин яна ҳамма 
бало шундаки, и н ж и қ мударрис Н азокатдаги қусурлардан 
қаттиқ инжиган ва эзма одам бўлгани учун, барчага бу 
гапни дастурхон қилган, энди бу дастурхонни йигиб олиш 
осон эмасди.
Огиздан чиққан ran қафасдан қочган қуш га ўхшайди, 
учган қуш ни қайтиб қаф асга солиш қанча мумкин 
бўлмагандек, гапни ҳам қайтиб ютиш нинг имкони йўқ. 
Лммо буни билган мударрис, қизни барибир кимгадир 
узатиш зарурлигини, уни бир умр «ёстиқ» қилишнинг 
иложи йўқлигини ҳам яхши биларди. Унинг бутун ўйлаган 
ўйи кун-бакун нотинч бўлиб бораётган шу замонада 
қандайдир бир йўл топиб Н азокатни бошдан соқит қилиш 
ЭДИ.
М ударрис ҳозир Қуръондаги узун бир оятни сўнгига 
етказди. Китобни ёпиб, токчага қўйди-да, энкайиб олди ва 
кўзларини чирт юмди.
М ана, одатга кўра, Қуръондан бир улуш ўқиб қўйди, 
энди ҳар жумалик одатга кўра, қабристонга бориш, у 
ерда қй сқароқ бир сурани ёдаки ўҳиш ва «арвоҳларни 
шод қилдим» деган таскин билан қайтиш керак. Кейин 
масжидга кириб, намози жумани ўқиш, намоздан чиқиб, 
бирон-бир даврада яна Қуръон ўқиш ёки кимдир ўқиркан, 
уни эшитиш қисматда бор ran. Ҳар ж ума куни шундай
188


ўтади, бош қа кунлар бундан кўп ф а р қ ҳам қилмайди. 
Ф ақат бош қа кунларда м адрасага бориш и, талабаларга 
даре бериш и бор. Кунлар ўтади, зам ен а жуда нотинч, аммо 
ҳеч нарсага қарамай бўйинда турган ҳ ар қандай таш виш ни 
ҳал қилиш одамнинг ўзига боглиқ бўлиб қолаверади...
Ҳомид ш айхнинг назарида д арвоза ш ириқлаб очилгандай 
бўлди. Ҳовлидан қадам ш арпалари келди ва хона эшиги 
гиж ирлаб очилди.
М ударрис кўзларини очиб бош ини кўтарди-да, пойгакда 
— бош и чап елкасига қийш айган гўладек йўгон киш ини 
ва унинг ўнг елкаси устида қилич дамидай қилтираган 
ингичка, рангпар бир ю зни кўрди. Гўё пойгакда бири катга, 
бири ки чик — иккита боши бўу\ган ёввойи одам қаққайиб 
турганга ўхшарди.
- Ас с алому алайкум....
- Ваалайкум, ассалом...
М ударрис ўтирган кўйи девор этагида ёзиглиғ кўрпачага 
иш ора қилди:
- М арҳабо!..
Боши қийш иқ одам — pyx қую вчи уста — Ҳамид 
рехтагар мударриснинг укаси эди. Рангиар йигитча эса 
уларнинг ж и ян и — Зуҳурхўж а бўлиб, мадрасада таҳсил 
оларди.
Ҳамид рехтагар тўгри ю қорига ўгди ва сиполикни 
билмаган бу одам, акаси ти зза букиб ўтирганига парво ҳам 
қилмай, ёстиққа ёнбошлади. Зуҳурхўж а эса, унинг аксича 
йўл тутди — рехтагарнинг оёқлари учи да, кўрпачанинг 
чеккагинасида ўтириб дарҳол гуж анак бўлиб олди.
- Дунё тўполонлари одамни дилгир қилиб юборди, 
инж иди 
мударрис, 
юзга 
фотиҳа 
тортиб, 
ҳол-аҳвол 
сўраш гандан кейин. - Бир аёги гўрга борган биздай 
м ўйсаф ед одамга ҳар нарса малол келайкан...
У нимадан ҳасрат қилаётганини билиш қийин, бироқ 
унинг бошидаги таш виш ва «замона нотинчлиги» — бу 
икки кимсага ҳам маълум н арса эди. М ударриснинг 
ҳасратига ж авобан рехтагар бир нима демади. У кар ва 
соқовдай, ҳеч гапни эшитмаган ва ҳеч гапни эшитгиси 
келмаган киш идай ўтирарди. Умуман, бу одамнинг огзидан 
ran чиқиш и ўлимдан кийин, кар ва соқовдай ўтириш 
унинг одати эди. Зуҳурхўж а бўлса, «катга одамлар олдида 
ёш киш и тек туриш и лозим» деб билган и учун, бир нима
189


демади, аммо индамай ўтириш ноқулай туюлдими, зўрма- 
зўраки илж айиб қўйди.
- Сан камнамо бўлиб қолдинг, - деди ж и ян и га Ҳомид 
шайх. - Н е юмушлар билан банд бўлиб турибсан?!
- М ан, тогожон, мадрасада шундай... - астагина 
ғўлдиради Зуҳурхўж а ва унинг нима демоқчи эканлигига 
туш униб бўлмади. М ударрис унга орти қ сўз қотмади, ч^шки 
ўзи хаёл сура бошлаганди. М ударрис ш у лаҳзада беихтиёр 
«икки ж и ян и м бор, Н азокатни бирига ун аш тириб қўйсам 
бўлмайдими ?! Ҳозиргача миямга келм аганини қара-я!» -
деб ўйлади. Ногаҳон келган бу ф и кр уни бир оз довдиратди. 
«Суҳроб ж ияним ни туте а м ва сен ҳақда ran бўлди, иш 
шундай десам, йўқ дермиди ?! - иккинчи ж иянини эслади 
у: Зуҳур бир оз бўшанг, огзидагини олдиргуси. Локин 
Суҳроб куёв қилса, арзигудай, ўзиям шер!»
М ударрис ж иянига худди шу хаёл билан сўз қотди:
- Сан-ку, баҳарнав кўриниб турибсан, Суҳроб икки-уч 
йилдирки, дарвозадан бош суққани йўқ. Того, бормисиз, 
деган гапни билмайкан бу бала... Унга сани кўзинг 
тушмадими?!
- М ан у киш ини кўрмай юриб... кеча оқш ом кўрдим, 
тогожон, - шивирлади Зуҳурхўжа. - Салом қарзи Худо, 
салом берсам, бош тебратиб ўтиб кетдилар... Тўхтаб 
сўраш мадиларам... Ёнларига Дсвхилбек деган жадид бор 
эди, тогожон...
- Замона бузилди, ям он вайрон бўлди-е, - хирил,\ади 
мударрис ва унинг даргазаб кўзлари ярқиради. У, шу 
лаҳзадаёқ Суҳробдан онаси бир куни «саёк, бўлди» 
деб ш икоят қилганини эслади. Узи боя эсламаган яна 
бир нарса ёдига тушди: бундан К5Ч1 ойлар бурун кўчада 
кетаётиб Суҳробни учратаркан, ўзига ҳам у Зуҳурхўжага 
қилгандай муомалада бўлган эди. Шу лаҳзадаёқ ф икри 
енгил мударрис Суҳробни куёв қилиш хаё/\идан айниди, 
аммо уни бир кўриш, агар чинданам «исёнчи болалар» 
ичида ю рган бўлса, койиш, бу кор қилмаса кандайдир ж азо 
бериш хаёлига борди. Ичида «тагойи баж ойи ҳаф т падар», 
яъни «тога егги отанинг ўрнини босади» деб уйлади ва яна 
«мандай одам жиловини тортмаса, ким тортад и ? Бу хизмат 
манга муносиб, ман иж ро этишим лозим!» деган хаёлга 
борди.
Хаёл кургур мударрисни бўшатай демасди. «Зуҳурни 
куёв қила қоламан. Бир оз бўшанг, локин рўзгор гўрваси
190


бўйнига осилса, ўз аравасини ўзи тортар... Бундан таш қари, 
қизда қусур кўп, С уҳроб талтайма кўринади, барибир бош 
буриш и ҳам мумкин... Зуҳур маъқул, бош буриш эсигаям 
келмайди...»
М ударрис худди ш у хаёл билан энди укасига юзланди 
ва Зуҳур ҳақидаги сўзни ю қорироқдан бошлади:
- Мулло Ҳамид, - деди у, - ман бу балаларни сизданам 
кўп роқ сўраганимга боис бор. Булар кўзга кам кўринса, 
дилимга гам ботади. Тагойи ба ж ойи ҳаф т падар, балалар 
муни тушунмайди...
Зухурхўж а умрида м еҳрибонликни билмаган тогасининг 
сирли илиқ гапларидан ҳайратга тушиб, бир унинг, бир 
рехтагарнинг ю зига кўзларини ж авдиратиб каради ва 
кўзлар т ^ н а ш ке.хиб қолишидан қурқдими, 
қайтиб 
дарровгина бош ини букди.
- Мулло Ҳамид, - сўзида давом этди мударрис, - Худо 
кўпдан бери кўнглимга бир гапни со.хиб қўйган...' Шу... 
Зуҳурж онга ота бўлиб бош ини силасам, муни Н азокат 
билан қовуш тирсам. И ккиси ҳам фарзандим-ку...
- И-и... Ҳо-о!..
Нохос рехтагардан садо чиқди. У ҳозиргача бир хилда 
кар ва соқовдай гунг-у лол, бепарво ва беэътибор бўлиб 
ўтирган эди. Нохос овоз бериб гапга аралаш аркан, ўз овози 
билан айтилган гапдан куляптими, хурсанд бўлдими ёки 
бу гал хам сукут сақлаш ни ножўя деб билдими — англаш 
қийин эди.
Зуҳурхўж а бўлса, с ^ и л а д и г а н қўзичоқдай, кўзларини 
оддингидан кўпроқ ж авдиратди. Сўнг кўрпачанинг учини 
гижимлаганча, боши ва елкаларини шундай букдики, худди 
ҳозир яш ирингани кўрпачанинг та гига кириб кетадиганга 
ўхшарди.
- М анга қуллуҳ қилмайсанми, тентак! - инжиди 
мударрис ўзининг ингичка овози билан. - Худо де, қизимни 
ваъда килсам-а...
Зуҳурхўж а титраб-қақш аб елкаларини базўр кўтарди 
ва ўзига бўйсунмаётган қўлларини зўр билан кўксида 
қовуштирди.
- Тогожон, қуллуқ... Тогожон...
Укаси ва ж ияни уйдан чиқиб кетгач, мударрис ўзини 
бир қадар осойиш та ҳис этди. Айни вақтда хурсанд ҳам 
эмаслигини сезди-да, ю раги гашланди. У шу лаҳзада замона 
буткул бузилиб бораётгани, ҳатго ўз ж ияни Суҳробнинг
191


йўлдан озгани ҳақида гапириш ганларини ўйлаб қолди. 
Ҳ озир қабристонга бориб, арвоҳларни зи ёрат қилиши, 
кейин намози жумага кириш и, кейин бирон даврада 
ўтириш и, кунни ҳар ж ум адагидек ўткариш и кераклигини 
биларди, аммо мударрис орада ф урсат топиб, Суҳробни, 
албатта, бир кўриш ни ҳам яна кўнглига тугди. Худди бояги 
каби: «Мандай одам ж иловини тортмаса, ким тортади? Бу 
хизм ат манга муносиб, ман и ж ро этиш им лозим!» деган 
хаёлларни бошдан кечирди.
* * *
Ҳомид ш айхнинг хаёлларидан ҳам, унинг бу кунги 
кайф иятидан ҳам Сухроб буткул бехабар эди. Унинг ўзи 
кеча пеш инда олис саф ардан Бухорога қайтди, кечқурун 
ўз ота ҳовлисига қадам босиб, уйга кирди-ю, бир пиёла чой 
ичар-ичмас, қаттиқ уйқута кетди.
Суҳроб уйқудан уйгонганда уй салқин ва ним қоронги, 
ёғоч эшиюхар тирқиш идан ёйилиб қолган қуёш нинг олмос 
шуълалари тўкилар эди. У туриб ўтирди ва хонани ўйчанлик 
билан кўздан кечира бошлади. !О қори бурчакда қопламали 
катгакон сандиқ, девордаги қозиқда титилиб кетган эски 
чакмон, даҳлиз эшиги устида дудама, пичоқ, ханж ар... Уҳ! 
Бу уйдаги хамма нарса унга отасини эслатади.
Суҳробнинг хонани кезган нигоҳи даҳлиз эшигига 
етди ва икки тавақа орасидан мўралаётган кўзларга 
тўкнаш келди. Она! Уйга у келдими, кампир доимо бирдай 
пойлоқчилик қилади.
Суҳроб қовоқ солиб ўрнидан қўзгалди ва даҳлизга 
йўналди. Эш ик панасидан чекинган кампир ўзини нима 
ишга банд қилишни билолмай қолган эди. У шоша- 
пиша даҳлиз тўридаги токчага яқинлашди-да, ип-игналар 
қалашган қугичани ковлаётган киши бўлди.
- Калланг пишдими, балам?! - сўради у ўглидан 
ҳуркакгина товушда.
Суҳроб онасига кўзи остидан бир қараб қўйди, лекии 
индамади, тошнов огзида чўнқайиб, юз-қўл юва бошлади.
Она қутичани қўлдан қўймай, бурчакка биқинди. 
Иқлима биби исмли бу кампир «балогатга етган ўгил туққан 
онасига ҳам номаҳрам бўлади!» деган ш аръий қонунни 
билса-да, ўглидан ю зини сира беркитмасди. 'Ҳозир ҳам 
салқиган юзи, оқ соч боши очиқ, чит рўмолини сербар
192


елкасига таш лаб ўтирар, ўглини ҳ уркак кўзлари билан 
кузатарди. Ўглининг тогдай қомати, ўтда тобланган юзига 
суқланар, қимирлаш га ботинолмасди. Қутичани бекордан- 
бекор пайпасларкан, хаёл огушига берилганди. Бир вақтлар 
унинг эри С аид оҳангар, яъни тем ирчи уста хонадонга 
нон қўлтиқлаб кирар, Суҳроб мадрасада таълим олар ва 
отасига кўм ак ҳам бериб турарди. Кунлари осойиш та ва 
тинч эди. Бундан беш-олти йил бурун Саид оҳангарни 
амир киш илари уйдан уриб-судраб олиб кетдилар ва уни 
«осий» деб эълон қилдилар-да, Регистонда бўгзига пичоқ 
тортдилар... Худди ўша кундан бошлаб С уҳроб ўзгарди. 
У ўқиш дан кечди, бироқ, отасининг дўконини очиб, 
тем ирчилик ҳам қилмади... С аёқ бўлиб қолди.
И қлима биби ўглининг ичида нима борлиги ва кўрар 
куни қандайлигини билмайди. Аввало, суриш тириш га 
ботинмайди, чунки ўзи заиф а, сўнг суриш тиргани билан 
ўгли бир ran айтмаслигига фаҳми етади. К ампирнинг ўзи 
эридан қолган асбоб-ускуналарни, рўзгор буюмларини 
кириб-чиқиб 
турадиган 
қўни-қўш ниларга 
сотиб 
кун 
кўради. Акаси Ҳомид шайх, укаси Ҳамид рехтагар ойда- 
йилда ҳолини сўрамайди. Ус гига-устак, мунгайиб ўтаётган 
гариб кунларини ўйлаб, кўнгли дашти ялдодай ҳувиллайди. 
«Ўглимни бутунлай йўқотиб қўйсам, нима қиламан?!» -
деб қазтиқ қўрқади. Ўгли саёқликда гойиб бўларкан, ўзича 
«энди келмайди!» - деб ишонади ва багрини нам ерга 
босиб ётади. Бугунгидек у пайдо бўлган пайтларда «ҳозир 
эш икдан чикса бас, қайтиб кириш и гумон!» деб юрагини 
ҳовучлайди.
М ана, Суҳроб ҳамон онасига м иқ этмасдан дастурхон 
бошида чўнқайди, бир бурда нон чайнаб, бир пиёла чой 
ичди. М ана, оёқларига маҳси, эгнига калта яктак кийди, 
бош и га кизгиш салла ўраб, ўшандай индамаганча эшикка 
йўналди. М ана, бошини букиб эшикдан чиқди.
К ампир орти қ наф асини ю та б ўтиролмади. У бехосдан 
ўзини эш икка урди... оёқларини базўр кўтариб босаркан, 
талпинди... ҳовли ўртасида ўглига e r a б олди-да, унинг 
енгига маҳкам ёпишди:
- Қ аерга кетасан, балам?!
Суҳроб ҳабаш ларники сингари қуралай кўзларини 
дарвоза томонга тикиб, сукут сақларди.
- О тамни зи ёрат қиламан, - деди у ниҳоят. - Намози 
жумани ўқийман...
7 — Ш ерлок Холмс Бухорода
193


- Балам! - деди она ва овози билан бирга елкалари, 
қўллари, боши — бор вужуди аёздаги дарахт каби қалтираб 
кетди. У яна бир марта «қаерга» деб сўрамоқчи эди, 
эилолмади.
- Келаман, бибижон! - деди Суҳроб унга эмас, 
қандайдир четга қараб. Сўнг, дарвозага ш ош қин йўналди.
«Бу гапи ёлгон, манга ростини айтмайди, ҳеч қачон 
айтмайди!» - 5^йлади Иқлима биби. У томогига тиқилган 
тош ни ютди. Углининг тогдай қоматига ҳасрат билан 
мўлтираб, дарвозагача судралиб борди. Угил номаълум 
йўлга, номаълум томонга кетди... ке-етди...
Иқлима биби ёпилган дарвозанинг орқасида туриб, 
тирқиш дан кўчага кўз таш лаб колди. У яна мунгайиб 
утаётган гариб кунларини, акаси Ҳомид шайх ва укаси 
Ҳамид рехтагарнинг бемеҳрлигини, 
5>глининг 
ф еъли 
бундайлигини уйлади. Хўрлиги келди. Бошини дарвозага 
бемадор суяркан, кўзларидан ёш тиркиради... Бу дарвоза 
кампир учун темир панж арадай ran. П анж арадан нарига 
ўтолмайди, ўтган билан қаерга бора олар, нима ҳам 
қила олар эди. Яна панж ара ортига ўтмасликнинг иложи 
бормикан... Бундан ортиги қайси заи ф ани н г қўЛидан 
келибдики, унинг қўлидан келса!..
* * *
Уйдан кўчага чиққан Суҳроб Ҳазрати Имом мозорига 
қадам босаркан, чўққайган совуҳ дўнгликлар ва улар 
орасидаги ўнгирлардан иборат бўлган нотекис, қаровсиз, 
хароб қабристон ю рагига аччиқ ҳасрат ва мунг солди... У 
қуриб қолган букри тут соясидаги ш ўрхок қабр бошида 
ти з чўкди,
Суҳроб ҳар гал мана шу қабр бошида ҳозиргидек тиз 
чўкканда, унинг кўз олдига б^шдай м анзара келар эди: 
тақир Регистон майдонида шу қадар одам кўпки!.. Худди 
бутун шаҳар шу каф тдек ерга ёпирилиб, м асхарабознинг 
гаройиб қилиқларини кўрмоқчидай. Улар томош абин... 
Томошани кўрсатувчилар ҳам озчилик эмас. М уҳташам 
Арк дарвозаси огзида қатор ясовуллар, нари ва берида 
аркони давлат туришибди. Д арвоза устидаги энсизгина 
айвончада Арк тепасидан бу томонга чиққан амир ва 
унинг аъёнлари ўтириш ибди. Гувиллаган одамлар давраси
194


ичидаги ялангликда бўйра ёзиғлиқ, бунда чуқур бир 
хандақ хам бор. Б ^ р а устида соқоли узун, ингичка бир 
мулла қулидаги очиқ китоб устига энкайган. Буйра этагида 
бели қалин тасма билан тангилган, бош ида учли қалпоги 
бор, енглари ш имарилган беш-олти жаллод ивирсийди. 
Улар орасида сурп кўйлак-лозимда, бош яланг, оёқ яланг 
бир кўйда турган икки бандига кўз тушади. Бандиларнинг 
қўллари киш анланган, сочи қирилган, бош лари эгик. 
Улардан бири оқ соқоли сийрак, ўзи мункиллаган чол. Уни 
бўйра устига олиб келдилар. Энкайган мулла нималардир 
деб ю зига ф отиҳа тортди, жаллодлар д арвоза устидаги 
баланд айвончага кўз тикдилар. Айвончада ўтирган амир 
бир қўли билан қора соқолини силаб қўйди, бу — ишни 
бошлашга и ж о зат берилгани эди. Чолни букчайтирган 
жаллодлар унинг кўйлагини ю қори кўтариб, пуштига 
ўз тасмаларига ўхшаш энли камар — Дарра билан ура 
бошладилар. Чол бир-икки силтанди... сўнг йиқилди... 
сўнг огзидан қон келди. Ж аллодлар уни ердан кўтариб, 
дарра саноги маромига етгунича урдилар... Ш ундан кейин 
иккинчи бандини — полвонсиф ат — баланд, елкадор 
одамни бўйрага тортдилар. Яна энкайган ингичка мулла 
ю зига фотиҳа тортди, яна амир Олим бир қўли билан 
қора соқолини силаб қўйди. Бу бандини хандақ огзида тиз 
чўктирдилар. Бири унинг икки елкасига каф тини босиб, 
олдинга энгаш тириб турди, иккинчиси иягидан тутиб, 
бошини олдинга тортди ва қўлидаги узун ти ш и унинг 
бўгзига урди...
Суҳроб ҳар гал отаси қабрини зи ёрат киларкан, мана шу 
м анзара унинг кўз оухдига келар ва кўзлари оухдида даҳшатли 
тусда қотиб қоларди. Отаси Саид оҳангарнинг молдек 
сўйилгани ва уш а кунда у кўрган бутун ш аркона жаҳолат 
бор вужудини тугактирар эди. У ҳар гал кабристонда тиз 
чўкиб ўтираркан, қўлларини муш т қилиб тугар, фақатгина 
газабнок пичирларди:
- Алам... интиқом... алам!
Бугун ҳам худди шундай бўлди. Суҳроб кабр бошида 
Қуръон ўкиди, юзига фотиҳа тортди, узок, хаёлга толиб 
угиргач, хар саф аргидек дардли иичирлаб, )фнидан 
қўзгалди.
У энди кабристонни — минглаб тилсиз ва ж онсиз 
ф уқароси бўлган сокин масканни маъю с кўздан кечирди.
195


Нохос... йироқдаги бир дўнгу\ик устида — диккайган даш т 
ю м ронкозиги сингари елкау\арини кўтариб, козондай салу\а 
ичида яш иринган бошини тебратиб, гиловат килаётган 
киш ини кўриб қолди. Елкасини бундай кўтариб ўтириш и, 
қилтиллаган бўйни ва кичкина бошидаги катгакон салдаси 
билан бу одам Ҳомид ш айхга ўхшади. Суҳроб уни кўп 
вақтлардан буён кўрм аганини эслади, аммо ҳозир кўнглига 
ҳеч қандай ran сиғмаслигини ҳис этди. Бундан бўлак 
отасини ўухдиртирган «аҳли уламо»нинг бир вакили бўлмиш 
тогасини Суҳроб аслида ҳам унча хуш кўрмас эди, шундан 
унинг ёнига боргани оёги тортмади, У ўзини кўрмаганга 
солиб, бошини букди-да, м озор қоиқасига йўналиб, кўчага 
чиқди ва ўз йўлига кета қоухди.
* * *
Қабристонда, ота-онаси турбати бошида қисқагина 
Қуръон ўқиган мударрис ҳам ўрнидан қўзгалиб, ён-верига 
қаради. Нохос... баланд дўнгликлар орасида лўкиллаб 
бораётган барваста киш ини кўрди. Қўлини пеш онасида 
соябон қилиб, хира кўзларини тикаркан, бу одамнинг 
кимлигини билмоқчи бўлди. Яхшилаб қарагач, Суҳробга 
ўхш аётир, деган ф икрга келди.
М ударрис баланд-паст дўнгликухар орасидан ўтган 
ёлгизоёқ йўлда пилдираб қолди. Л екин ҳали беш-ўн қадам 
юрмасиданоқ, ҳалиги одам қабристон қопқасига етиб 
борганди.
- Ў-ў... жиян! - овоз берди мударрис. - Суҳроб... ў-ў!
Й игит эшитмадими, бош қа бир одам эканми, ҳар 
қалай, қайриухиб қарамади. М ударрис калиш-маҳсили 
калта оёқларини типиллатиб, унга, албатга, етиб олмоқчи 
бўлди, лекин оёқлари бир газдан келадиган йигитга етиб 
олиш унча осон нарса эмас экан. Ўзини «уламо одам» 
деб билган мударрис яна ва яна бурили б бақириш ни 
лозим кўрмади, бирок, барибир етиш қасдида оёқларини 
типиллатишни ҳам қўймади. У оёққа зўр бераркан, бошида 
икки хаёл айланар, булардан бири — Суҳробни тутиб унга 
саёқлигидан ran очиш, койиш в а ҳатто керак бўлса, ҳассани 
ҳам ишга солиб, йигитнинг танобини тортиб қўйиш эди. 
И ккинчиси, эрталаб кўнгилга келганидек, ҳар қалай бир
196


қур С уҳробга Н азокат борасида қарм оқ таш лаб кўриш , 
агар илинса, Зуҳурхўж ага дарровгина «бор у ёққа, тентак, 
каллангга қурт туш ган м и ?!» - дейиш . «Хотинга етиш 
ҳазил ran эмас, бу зам онада ҳар кимга насиб этавермайди, 
- уйларди мударрис. - Зуҳур ўзини йўқотгани б еж и з эмас- 
ку! Эҳтимол, буям шу гапни эш итса, ўш андай ҳолга туш ар! 
Йўлдан озганига келсак, ўзим кейин йўлга соламан. От 
тўрт рёги билан қоқилади, бу-ку одам!»
М ударрис агар С уҳробга етиб олса, бу икки хаёлдан 
кай с и бири ўзига қўл келиш ини билмасди. У бир-бирига 
сира ёпиш маган ш у и кки хаёл билан питиллаб борар, етиб 
олишга ум иди зўр эди. Б и роқ у сал ўтмай, ҳарсиллаб қолди 
ва беихтиёр қадамини секинлатди. К5^п ўтмай йигит ҳам 
секинлаганини пайқади, бош идаги нотинч хаёллар ва бу 
қадам секинлаш уви унга куч берди-да, жадаллади.
Улар орасида йигирм а қадам чамаси йўл қолди. Энди 
ш аҳарга ки ри б борган эдилар, мударрис етайин деб 
олдингидан ҳам тез пилдирай бошлади.
Улар ж удаям яқинлаш ди. Бирок, энди одам гавжум 
кўчада пиу\дираб бориш ҳам ноқулай, ҳам қийин эди. 
Устига-устак, барваста й игит оломон денгизига сингиб 
кетди. Тикилган қозон қайнам ас, дейди одамлар, пакана 
мударрис уни кўздан йўқотиб қўйди ва қанча а.лангламасин, 
барибир тополмади.
«Уйига бораман. Уни, албатта, кўрам ан !» - уйлади 
мударрис. М уюлиш га етиб, торгина паст кўчага бурилди. 
К ай ф и ятси з ва қўлидан н ақ овни қочирган сайёддек, 
гаш ҳолатда беш-олти қадам илгари юрди, шунда «уям 
тасодиф ан шу ёққа келмаётганми экан?!» деган хаёлга 
борди ва орқасига қайрилиб қаради. Шу пайт муюлишдан 
бир киш и чиқди. Й5^қ, бу С уҳроб эмас.
М уюлишдан чиққан малла одам Ҳомид шайхдан «даре 
олувчи» талаба — муллавачча эди. У ўн-ўн беш йилдан 
буён мадрасада айланиш иб ю рар, бу даргоҳда йигирма 
беш -ўттиз йиллик тала б ал ар ҳам бўлгани, мадрасада 
таълим муддати умуман белгили эм а ели ги гуфайли, у 
билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ, эди. Унинг мадрасадаги 
бир ҳуж рада истиқом ат 
қ и у
\
и ш и

м аъруза дарсларга кириб 
бошини тебратиб ўтириш ини ҳамма билар, лекин унинг 
исми нималигини кўп одам ва жумладан, мударрис ҳам 
билмас эди. Ҳамма уни бирдай «Маллажон» деб атар, у 
ҳам бу иемга а.\лақачон ўрганиб кетганга ўхшарди.
197


М ударрис М аллаж оннинг эгилиб-букилиб келаётганини 
кўрди-да, тўхтади. У етиб келиб салом бергач, бошини 
салобат билан қимирлатиб, алик олди.
- Ёугунги гаплар муборак бўлсун, устод! - деди 
М аллажон шундан кейин.
М ударрис «Зуҳур бўшанг дарров ҳаммага огиз очибди- 
да!» - деган хаёлга борди ва инж иб, истар-истамас 
мингиллади: .
- Ҳоли... ҳамин ran... номаълум нарса!
- Фармон чиқди-ку, устод, амирим бир гапни айтгандан 
кейин... - сирли оҳангда пичирлади М аллажон.
- Не фарм он? Худо шоҳид, билмабман, — ҳайратли 
қизиқиш билан М аллаж оннинг енгидан тутиб, уни кўча 
четига тортди Ҳомид шайх.
- Ислоҳотга фармон-да, устод! - деди М аллажон.
Бухородаги 
қариларга, айниқса уламоларга ганим
бўлган ёш лар кўпдан буён амирдан ислоҳот ўтказиш , 
яъни турмуш да аллакай раем бўлган кўп идора ва 
билим масканларидаги бемаъни тартибларни текш ириб, 
бош қачароқ йўлга солишни талаб қилиш арди. Бунга 
шаҳарда газета чоп этиш, мадрасалардаги фақатгина 
диний таълимга дунёвий фанларни қўш иш ва янги усул 
мактаблар очиш сингари гаплар кирар эди... «Исёнчи 
ёш лар»дан ичида қўрққан ва «бузилиб бораётган замон»дан 
танг аҳволда қолган амир шу куни номига бу талабларни 
баж о келтириш ҳақида фарм он чиқарган, унинг муддаоси 
ёш ларни «бир оз босиб қўйиш»дан иборат эди.. Узининг 
ўлкада якка ҳоким эканлигини билган Олимхон «ҳокимнинг 
ҳокимияги»га аралаш ган ёш ларни ёмон кўрар, уларга 
ҳаргиз ён бермоқчи эмасди. Аксинча, ф арм он оқибатида 
газабланиш и к ер ак бўлган қариларнинг қўли билан ҳам 
уларни «босиброқ» қўймоқчи э/\и.
- Палид балалар!.. Номусулмон муртаддар! - кўзларига 
қон қуюлиб, ичидан келган газаб титроги билан хириллади 
мударрис.
Бухорода «тараққиёт истаб юрган». барча ёшларни 
қарилар бир хилда «жадид» ёки «ёшлар» ва ёки «балалар» 
деб атар эдилар.
- Нимага ж аҳлингиз чиқади, у с т о д ? ! - - сап-сариқ 
қош ларини чимирди М аллажон. - М анам аввал шу янги 
гапларни хушламай юрдим. Эмди кўрсам, аҳвол башқача... 
ёш ларни йўли маъқул, устод!
1 9 8


- Сани ўз кўчанг йўк, иблис! - чийиллади мударрис ва 
кичкина гавдасига зид ҳолатда ўзини «тогни урса талқон 
қиладиган» йигитдай кучли ҳис этди. - М ани кўчам бор, 
иблис! - чийиллашда давом этди у. - Бугун балаларни қўли 
ёқамизга етибди, бир кун бизни қўлимизам ёқасига етади...
- Э-э... устод, э... - туш униб бўлмайдиган тарзда овоз 
чиқарди М аллажон.
Ҳомид ш айх буни ўз устидан м азах ва таҳқирдек қабул 
қилди. Қўлидаги ҳассанинг чўқморли учини ердан узди.
- Қочки, ури б миянгни чиқораман!
Аммо М аллаж он бу таҳдидга парво ҳам қилмади, 
ти рж ай и б
осойиш та 
нари 
кетаркан, 
астагина 
мингғирлади:
- Ҳай, устод, ҳай...
Ҳомид ш айхнинг кўнглига энди ҳеч н арса сигмасди. У 
энди кўрарга кўзи йўқ Суҳробнинг уйига борармиди? Йўқ! 
У тўгри М ирараб мадрасасига йўл олди.
«Ёшлар голиб келди! Кўчаси йўқлар биздан куладир!» 
деган хаёл мударрисни эзар эди. Ҳали нам ози жумагача 
вақт бор, у мадрасага кириб, бош қа талабалар кайфиятини 
билмоқчи 
бўлди. 
Ҳамма 
талабаларнинг 
мана 
шу 
М аллаж ондай кўчаси йўқми ёки борми!
Ҳомид ш айх М инораи Калон соясидаги М ирараб 
мадрасасига 
яқинлаш ди. 
К ичкина 
тош 
зиналардан 
кўтарилиб, мадрасанинг муаззам дарвозасидан ичкарига 
йўналди. Ним қоронги йўлакка, ундан ҳуж ралари гардиш 
шаклида айлана келган, ерига тўрт бурч мусулмон 
гиштлари терилган кенг саҳнга ўтди. У бир ҳуж ра эшигида 
ўтириб ш атранж ўйнаётган уч-тўрт талабани кўрди. 
Талабалар ўринларидан туриб, унга қўл ковуштирганча, 
салом бердилар. Уларнинг лабларида ҳуркитиш лари қийин 
бўлган табассум бор, кайф иятлари яхш и эканлиги кўриниб 
турарди.
- Н има санларни бу кадар шод этди? - хаёлига келган 
сўроқни дарҳол ти.^ига чиқара қолди мударрис.
- Бугун ж ум аи муборак-ку, устод, - деди унга жавобан, 
ўзидек кичкина ж уссали ва кичкина бошига катта салла 
қўндирган ёш гина, хуш сурат муллавачча.
М ударрис йигитга бир нима деёлмай қолди. Ж ум а 
куни — муборак кун, мусулмон одам ш од бўлмоги керак. 
Ф ақат бу эмас, ж ума куни мадрасаларда дарс-у таълим 
бўлмайди, бу кунда улар ҳаммомларга борадилар, уст-
199


бошларини ювадилар, ухлаб ором оладилар. Бу жиҳатдан 
ҳам муллавачча ж ум ани эслатишга ҳақли эди.
- Шу наф ас ш атран ж ўйнам оқ мақбул эмас, - деди 
мударрис иккинчи томондан ҳужум қилиб. - Ф арзанди 
мусулмон жумаи муборакда қабристон зиёрати н и бажо 
келтириши, Қ уръон ўқиш и лозим.
- Баллиг устод, - деди ҳалиги муллавачча, с5^нг «мин 
муслиматун...» дея, арабчадан «Худонинг бандаси ўзи 
билмаган ҳолда баъзан гуноҳ қилиб қўяркан?» деган гапни 
келтирди.
М ударрис ортиқ гапира олмади. У нари-берига кўз 
ташлаб, кўп ҳуж раларнинг эшиги берклигини к5фди. Демак, 
талабалар кўча-кўйда «гап териб» юришибди. У гашланди, 
бироқ бу ерга ки ри б билгиси келган нарсани билолмагани 
учун талабаларни яна исканж ага олишдан фойда йўқлигига 
ҳам фаҳми етди. Бундан бўлак «М аллажон сингари кўчаси 
йўқлар кўп эмас, ф арзан ди мусулмон кўп, ф урсати етса 
кўринадир!» деб, ўзига ўзи таскин берди ва гашлиги бир оз 
тарқалди. Талабалар ш атранж доналарини йигиб, халтага 
солаётганини кўргач, ҳатго бир қадар мамнун ҳам бўлди...
Ҳомид шайх одатдаги жумаларга ўхш амай келган 
ш у жума оқшомида, замон савдоларидан боши салгина 
бўшар экан, яна қи зи Н азокат қисматини ўйлаб қолди. 
«Суҳробдан авваламбор умид қилганим хато, - ўйлади у. 
- Бу бала йўлдан озганини кўнгил сезиб турибди... Зуҳур 
ўзи маъкул бала. Бўшанглиги рост, локин рўзғор тўрваси 
бўйнига тушса, аравасини ўзи торта беради. Тўгри-да, у 
бўшанг, локин ўзимам бўш одамман-ку, жуда бўш одам 
эканим бугун қандай намоён бўлди...»
* * *
Шу куни эрталаб мударриснинг уйидан чиққан Ҳамид 
рехтагар билан Зуҳурхўжа кўчаларда ҳар жумадагидан кўпроқ 
одам кўрдилар. Аммо фармон чиққани, Бухоро ёшлари ҳар 
ерда йигинлар ўтказаётгани, муллолар орқа-орқадан гиш 
қайраётганини билдилар-да, ортиқ «янги ran қидириб», 
кўчада тентираб юрмаддлар. Афтидан, бу гаплар уларни 
унча қизиқтирмади, ҳатго бир-бирларига лом-мим демай, 
ҳали намозга жудаям эрта эканига ҳам қарамасдан, масжидга
200


келдилар, масжиднинг қуйи кунжида босиқ ўтирдилар. 
Рехтагар қўлларини кўксида чиллик қилиб, қийш иқ бошини 
солинтирди ва муҳим ишлар туфайли К5Ч1 тунлар ширин 
уйқудан жудо бўлган кишидай, мудрай бошлади. Зуҳурхўжа 
бўлса, тиззаларини букканча, лабларини чилпиллатиб, паст 
бир товушда қироат қилишга тушди.
С5^нг... аста-аста одам тўпланди. М уаззин одатдагидек 
М асж иди К алоннинг энсизгина, узун кўп ри кка ўхшаш 
айвонида туриб азон айтди. Домла имом икки ён токчасида 
хира шам милтираган, кундузи ҳам ним қоронги меҳробга 
ўтгач, нам оз ўқиш бошланди. М усулмонлар домла имом 
раҳнамолигида диний оятларни пичирладилар, ёйдек 
букилдилар, турдилар, ўтирдилар, бу ҳол бир неча бор 
такрорланди.
- Ё арҳам ар роҳимин... омин!
Домла имомнинг бу сўзлари баландроқ янгради ва бир 
неча мулла бу сўзларни ҳар бир қулоққа етказиш учун 
овоз чиқариб, такрор этдилар.
Домла имом очиқ эш икка ёки ўнгирга ўхш аб ичкарига 
ботиқ кетган меҳробдан олдинроққа келди ва чеккада 
турган, пастак курсига ёхуд кичкинагина супачага ўхшаш 
тахтага — минбар устига чиқиб ти зза букди. Унинг минбар 
устида ўти риб ваъз айтиши, яъни ш ариат-у тариқатдан 
содда тилда сўз юритиш и — ҳар ж ум а кунги ва ҳайит 
кунларидаги раем эди. Домла имом ваъ з айтаркан, навбат 
билан рўза ёки намоз тартиботларидан, ҳаждан, мерос 
тақсимотидан гапирар эди. Бу кун у М уҳаммад пайгамбар 
ҳадислари, яъни айтмиш лари — васиятларидан узок, 
гапирди. О қибат, имом гапни шу кунги амир фарм они ва 
ислоҳот масаласига олиб келди.
- Ҳ азрати олий фарм онларида мундой дейилган, - у 
одамларга бир қараб, минбар учида турган китоб ичидан 
бир в арақ қогоз олди-да, кўз солди. - Ҳаминчунин..., 
яъни... «Ф укароларимизга эш иттирамизким, ислоҳот ва 
ҳукум ат идораларида бўлатурган ўзгариш ларнинг барчаси 
ш аръи ш ариф га м увоф иқ бўладир...» Аз ин маълум, аввсьло, 
ҳазрати о^хий неки тадбир кўруптурлар, буткул оқилона 
ва м еҳрибонона бўлибдир... ва аз ин маълум, не тадбирки 
кўрилур, ул ш аръи ш ариф га безиён бўлур, алқисса, 
лаш кари Ислом дини Муҳаммадга ихлосу муҳаббатни 
биладир ва уни таги по қилмайдир...
201


Домла имомнинг гаплари уламоларни «кўтариброқ 
қўйиш» билан якунига етди. Ҳ азрати олий га таш аккур ва 
тасанно айтиш лар билан тугади.
Халой и қ тарқала бошлади.
М асжидга ҳаммадан бурун қадам ранж ида қилган Ҳамид 
рехтагар билан Зуҳурхўж а ҳаммадан кейи н қалин, баланд, 
мустаҳкам, аммо кўҳна ва заъ ф арон т о т девор этагидан 
жимгина ю риб яна кўчага чиқдилар. Яна лом-мим демасдан, 
аммо бир-бирларидан узилмай, кўчаларда ҳамон гужгон 
ўйнаётган нотинч одамлар оломонини оралаб, Лабиховузга 
келдилар. Бу ердаги қатор расталар бузилган ари инидек 
серговур ш аҳар сийнаси бўлган Лаби ҳовузда халойиқ 
тиқилиб кетганди. Ҳовузда лиммо-лим сув лапиллайди. Сув 
ю зида ховуз атрофидаги тут дарахтларидан тўкилган шох- 
шаббалар, хаш аклар сузади. Ҳовузнинг ярм ини Д евонбеги 
хонақосининг сувга туш ган си н иқ сояси эга.\лаб ётади. 
Ямоқ-ёсқи чопонларга ўралиб, белни маҳкам тангиган 
мешкоблар, меш ларини сувга ботириб, ховуз ртагидан нари 
кетаётирлар. Улар уйма-уй юриб, сассиқ сув билан бирга 
баданда яра тош ирувчи риш та касалини, унга қўш иб яна 
минг туман м аразни ҳам бирма-бир улаш иб чиқадилар...
- Ке, мани ҳавлимга юр, - деб қолди «тилга кирган» 
рехтагар 
жиянига. 
-
С ассиқ дунёни 
кетидан 
бир 
тепайлук...
- Нима деёпсиз, тогож он ? - унинг гаплари га тушунолмай 
анграйиб қаради Зуҳурхўжа.
- Ҳавлимга юр, манам того бўламан, деёпман... — уни 
силтаб жеркиди рехтагар.
- Тогажон, хай десайиз мани ҳуж рам , - пичирлади 
Зуҳу^зхўжа ботинмайгина ва ён томондаги ўзи унча баланд 
бўлмаса-да, анчагина энли Кўкалдош мадрасаси том он га 
ишора қилди. - Ж удо салқин, тогожон, ж удо яхши...
- Мани ҳавлимга юр, деёпман, - қўлини кески н силтади 
рехтагар. - Гапни мунча чўздинг, эзма экансан. Ман 
ҳужрангга сигмайман...
У ортиқ гапирмай, йўлга туша бошлади. Зуҳурхўж а 
бўйнига арқон солингандай, зўр-базўр, аммо итоаткорона 
эргашди.
202


* * *
Ҳамид рехтагар ўзи дек pyx қую вчи бир. кимсанинг 
қоронғи йўлакдан ти к тахта зина билан кўтариладиган 
болохонасида якка-ёлгиз яш ар эди. Хонада пахтаси оққан 
кўрпалар париш он ётар, исси қ кунлар келганига қарамай, 
хона ўртасидаги дағал санда.\ худди қиш дагидек ҳамон 
қаққайиб турарди. Сандал устидаги лаълида могор босган 
нон бурдалари уюлган бўлиб, ювилмаган коса ва пиёла ҳам 
кўринарди. Бу уйга қадам қўйган киш ига бир қараш даёқ, уй 
эгасининг эринчоқ, ҳожибемалоллиги дарров сезиларди.
Рехтагар ж и ян и ни беш-олти йилдан буён бу остонага 
етаклаб келмаганди. Бугун унга ҳам роҳ бўлиб қолган 
Зуҳурхўж а уйнинг тартибида олдин кўрганидан янгироқ 
нарса кўрмади. Бу ерда ҳам кўрпачанинг бир четига 
қисинибгина ўтираркан, ўзича «тогомнинг ичида гапи кўп, 
бугун бир ёрилгиси келганки, куни бўйи мандан узилмади!» 
- деб ўйлади.
Рехтагар меҳмондай тўрга ўтиб ўтирди. У акасидан 
ran очди ва аж або, уни «ака» деб эмас, «шайх» деб тилга 
олди.
- Ш айх сани кўи хурсанд қилди-ё, - деди у. - Гапир, 
хурсанд бўлдингми?!
Зуҳурхўж а кичик тогасининг ичида бир ran бору\игини 
хаёлидан кечиргани учун, бу кинояли гапдан кейин бутун 
дардини ўртага тўккиси келди.
- Тогожон, у тогом катта м арҳам ат қилдилар, - деди 
Зуҳурхўжа. - Хотун ю зини кўрмай ўлиб кетган йигит 
дунёда кўп. М уни биламан... У\окин билмадим, тогожон, 
мани ёмон кўриб юрган тогом ним ага бирдан меҳрибон 
бўлиб қолдилар... Тўғри, қизлари сал майиб, локин уни 
кимга берсаларам, кўчага чиқари б таш ламайди...
У «тогом гапимга бир нима дерм икин?» - деган хаёлда 
бош ини эгиб, бир ф урсат жим қолди. Рехтагар ҳадеганда 
огиз очмагандан кейин, яна гапида давом этди:
- Тогожон, у киш и ичи тор одам, манга кўп азоб 
берганлар. Уйларига охирги бир келганим, бундан бирон 
ой бурун эди. Нима бўлди-ю, бухоролик балалардан гаи 
чиқди. У киш и ҳаммани бўралаб с5Ждилар. Ман у кишига: 
«Ундой деманг, ҳамма нарса Худонинг хоҳиш и билан 
бўлади!» - дедим. М аниям бир сўкдилар-ки!.. Кейин 
ҳовлидан «кет-кет» деб ҳайдаб чиқордилар...
203


Зуҳурхўж а чуқур у ф тортди. Яна рехтагарнинг бир нима 
дейиш ини кутиб, б5^йнини қисиб ўтирди ва рехтагар ҳамон 
огиз очмагандан кейи н ян а дардини ёриш да давом этди.
- У гапни бекор гапирганим йўқ. Ҳеч кимга айтмаган бир 
воқеани сизга айтай, тогожон... Бир йили муллобаччалар 
билан Баҳоуддини балогардонни зи ёрат қилиш га бордик. 
Биласиз, у ж ойга ҳар йили навбаҳорда «Гули сурх» 
деган сайл бўлади. Ўшандай сайл эди. О дамлар ф арзан д 
тилаб, давлат тилаб, омад тилаб авлиё тугларига латта 
боглади, қўй с5^йди, ҳазратим турбатлари бош ёгидаги 
қудуқдан сув ичди... Кун ш у зайлда ўтди. К ечаси зиёратгоҳ 
ичидаги масж иднинг айвонида муллобаччалар қатор 
ётдик. Ухлашдан олдин бошимга кўп ran келди, кўнглим 
бузулди... «Нима учун беш ёшда отадан, етти ёшда онадан 
етим қолдим? Нима учун бошимга соябоним бибимдан 
ҳам дарравгина айрилдим?! Нима учун бирон гамхўр, 
гамгузорим йўт^, бундай гарибман?! Нима учун м усофир 
талаба.лардай қоронгу Мадраса ҳуж расини макон этдим ?!» 
Шу ҳасрат билан кўнглим юмшаб, гўдакдай ухлаб қолибман, 
тогожон... Бир вақт қарасам, худди ўзим айвонда эмас, 
кичкина уйда, палоси й ўқ нам ерда ётганга ўхшайман. 
Нохос уйнинг эшиги очилди, уй ичи шундой ёруг бўлдики, 
кун ду зги дан чандон зиёда. Эш икка кўз таш ласам, катга оқ 
саллали, оқсоқо;\ли, ю з-кўзлари мулойим бир м ўйсаф ед чаи 
қўллари кафтида шам тутиб, остонада турибдилар. У киши 
уйга кирдилар, ўрнимдан иргиб гурйб, салом бердим.
- Қўрқма! - дедилар у киш и ўнг қўлларини кўтариб. 
- Ман Баҳоуддин бўлам ан!
Узимни оёқларига ташладим, қўлларини кўзларимга 
суртдим. У киш и елкамдан тутиб мани ердан кўтардилар, 
ўша бўш қўллари билан бош имни силадилар.
- Сан кўп ўксима, - дедилар у киши. - Худонинг бир 
куни қоронгу бўлса, бир куни ёруг! Ҳамма нарса Худонинг 
хоҳиши билан бўлади...
Уйгонсам, саҳар бўлган экан. Д арров таҳорат олиб, 
ҳазратим қабрлари ёнига бордим, ҳар бир гурбат тошини 
йиглаб-йиглаб ўпдим. Эшон мани кўриб «кўзинг бу кун 
намунча ёруг, бўтам», - дедилар. Туш имни айтдим. Эшон 
«Баҳоуддин назар қилибдилар, му ни зинҳор-базинҳор 
бировга айтма!» - дедилар. Ҳазратим туш имга кириб 
«ҳамма нарса Худонинг хоҳиши билан бўлади» деганлари
204


ҳеч эсимдан чиқмайди... К атга тогомга бўлса, қачон шундай 
д еб огиз очсанг, оғзингга каф тлари билан урадилар. 
Ҳолбуки, ўзлари шайх...
Зуҳурхўж а рехтагарнинг кўзлари устига ҳурпайиб 
туш ган бароқ қош ларига, п иш иқ ю зи, икки чаккасида 
пахмайган соқолига қараб қолди. Рехтагар ҳар доимги 
одатига кўра, бошини бир елкасига огдириб, кар ва соқов 
одамдай ж им гина ўтирар, бу гапларни эшитмай, ўз хаёли 
билан банд киш ига ўхшарди.
-
Тогожон, 
нимага 
ҳеч 
огиз 
оч м ай си з?! 
-
йиглам сирагандай бўлди Зуҳурхўж а тоқати тугаб.
Рехтагар тирж айди в а хириллаган товуш да ж ер ки б сўз 
қотди:
- Кўп эзм а бала экансан! К ичкина бир нарсани сўраса, 
м унча даромад-у буромад кила сан! У ёгини сўрайдиган 
бўлсанг, шайхга мани неча пуллик ишим бор-у, жадидга 
неча пуллик ишим бор... Авлиёдан гапирасан. Д евона 
билан девона чикора...
Рехтагар шу билан гапни тугата қо.лди. У қўлини сандал 
кўрпасининг ичига тиқди-да, ундан кичик бир сопол кўзача 
олди. К ўзачани лаъли ю зига қўйди, унга тики.\иб т}фди в а 
тирж айди.
- Сан кўп гапириш га ўрганма! - ярим хазил, ярим 
м азах ва ярим насиҳат оҳангида сўз қотди у. - Ҳай...бу 
гапларга саловат... Сан билан икков бу кулбага сассиқ 
дунёни тепайлук, деб кирдик...
Рехтагар кўзача огзидаги рангсиз латгани сугурди. 
Лаълида ту]эган пиёланинг ичини яктагининг ўт ямлаган 
кую к енги билан артди-да, кўзачадан унга ним кизгимтир 
бир 
н арсани 
қултиллатиб 
қуйди. 
Уткир 
бир 
ҳид 
Зуҳурхўж анинг димогига гупиллаб урилди.
- Бу... бўзами?! Бу... нима, тогожон? - кўзларини 
ж авдиратиб, ўтирган ерида қимирлаб тисарилгандай бўлди 
Зуҳурхўж а. - Ичмаиг... ж он того, муни ҳаром деган...
Рехтагар аф тини буриш тириб, пиёлани ж иянининг 
олдига сурди:
- Ма, жигар, аввал сан ич... Ман унча шошмайдиган 
одам.
- Йў-ўк, ман, тогожон, ҳеч ичмайман... С изам ичманг, 
ҳай денг, ж он того... Бош имиз устида Худо турибди, - тез- 
тез, аммо ж уръатси з сўз қотди Зуҳурхўжа. - Муни китобда 
ҳаром деган...
205


- Китобда ran кўп.. Л окин бу узум ни суйи... шуям 
ҳаром бўлдими, бор-е! - мингирлади рехтагар ҳафсаласи 
пир бўлиб. Кейин, аф тини янада буриш тирди ва пиёлани 
уз олдига тортди, гилай бўлиб роса тикит^ди. кейин кўтариб 
ичди. Яна қуйди, яна тикилди, яна кўтариб ичди. Уч-тўрт 
марта шу ҳол такрорлангач, Зуҳурхўж а, қўлини ерга тираб 
турмоқчи бўлган ва гуролмаган бемадор одамдай аста-аста 
қимирлай бошлади.
- Того, ман кетаман... - пичирлади Зуҳурхўжа.
А ф тини буриш тириб ўтирган рехтагар м иқ этмади.
- Того, ман кетаман... - такрорлади Зуҳурхўжа.
- Кўп телба бала экансан, бир н аф ас тўхтаб турм айсанм и! 
- тўпгиллади Ҳамид рехтагар. - С анданам одам чиқадими 
десам, одам чиқмади...
У ҳалиги рангсиз латта билан кўзачанинг огзини 
маҳкамлади ва уни қайтиб сандал ичига солиб қўйди.
- Ҳай... маслаҳат бундой... Боз кўчага чиқайлуқ, ичмасанг 
ичма, кўчани бирга томош а қиларсан...
Тогасининг 
бу 
гапини 
эшитган 
Зуҳурхўж а 
яна 
одатдагидай кўзларини қўзи чоқ сингари жавдиратди.
- Йў-ўқ, того, ман...
- Юр! - қатъий буюрди рехтагар. - Кўп эзма бала 
бўлма...
Улар кўчага чиқдилар. Гира-ш ира шом қоронгусида 
кўчалар ҳувиллаб қолган, онда-сонда олисдан мирш аблар 
ш овқини келар, аҳён-аҳёнда уларнинг ёнидан соявон.хи 
фойтунлар тарақлаб ўтиб кетарди.
Зуҳурхўж а кўзлари остидан бир тогасига, бир паст 
кўчалар оғзига қараб-қараб борар, қандай қилиб қочиш 
йўлини 
билмасдй. 
Рехтагар 
эса 
вазмин 
калласини 
лиқиллатиб борар, ҳар дамда қип-қизил, ёввойи кўзларини 
жиянига тикарди.
Улар ш аҳарнинг бир этагига бориб қолдилар. Қандайдир 
к5^ча муюлишига етганда, рехтагар секинлади, сўн гж иянини 
белигача ерга богган кўҳна, кир дарвоза ёнига олиб келди. 
Д арвозани рехтагарнинг ўзи гуртиб очди ва ж ияни ҳам 
судралиб киргач, ўзи ёпди. Бу ер — карвонсаройларни 
эслатувчи саҳни кенг ҳовли бўлиб, аж або, бунда бир талай 
ю зи ва боши очиқ аёллар ивирсиб юришарди.
Зуҳурхўж а анграйиб, огзини очди. Умрида бундай очиқ 
юрган аёлларни ҳеч қачон кўрмагани учун, гира-ш ира кеч
206


қоронғисида кўзга чалинаётган бу манзара унга туш дек 
бўлиб туюлди.
- Ке, ўтир...
Рехтагар девор этагидаги рандаланган узун тахтанинг 
бир учига ўтириб олганини кўрган Зуҳурхўж а ҳам 
тахтанинг иккинчи учига гаранг ҳолда ўгираркан, яна 
анграя бошлади.
Ҳовли тўридаги 
энсиз айвончанинг қи й ш и қ бир 
устуни ёнида икки хотин ним анидир сўзлаш иб туриш ар, 
улардан бири новча в а ориқ, иккинчиси калта, бақалоқ 
эди. Қўққисдан... новча буларга қараб қолди ва бақалоқни 
туртиб, унга кўзи билан булар томон иш ора қилди. Бақалоқ 
дугонасидан узилиб, лорсиллаганча шу ёққа кеда бошлади. 
У рехтагарнинг рўпарасига келди-да, огшоқ тиш ларини 
ярақлатиб, илж айиб қўйди. Хотиннинг эгнида қандайдир 
рангсиз кўйлак бўлиб, унинг кенг ёқасидан кўкраклари 
к5финиб хурарди. У ўз кўриниш ига мос келмаган енгил, 
чаққон бир ҳаракат билан ш артга рехтагарнинг бўйнига 
осилиб, унинг ти ззаларига ўтириб олди.
Уларга тикилиб турган Зуҳурхўж а дарровгина кўзларини 
олиб қочди. Ш у пайт ўзи ни н г рўпарасида ҳалигина бақалоқ 
билан сўзлаш иб турган новча хотин турганини кўрди. 
Н овчанииг эгнидаги кўйлаги қора, калта к>^йлак остидан 
тиззалари диркиллаб турарди.
Хотин Зуҳурхўж ага лайча муш укка қарагандек, галати 
қараш қилди. У бўшгина, бироқ қизиқсиниб кўз соларди. 
Тезда... унинг бу ҳолати ўзгарди: кўзлари сузилиб, лаблари 
табассумга келди. У Зуҳ>фхўжага яқинлашди... 
3
>осурхўжа 
с>фмадан ярақлаётган кўзларга қарагани тоб беролмай, 
елкасини букди в а ингичка қўлларига карай бошлади. 
Новча хотин кичкина, озгин қўлчасини унинг тиззасига 
босди ва бирдан... уни чимчилади.
Зуҳурхўж а оёқларини четга тортди ва хотиннинг 
кулаётган кўзларига беихтиёр кўзи тушди-да, баланд 
тахтадан сирғалиб, оёқлари ерга тегар-тегмас, ўзи нй шахт 
билан дарвозага урди. У қоқила-суқила остонага етганида, 
ўзи ўйлаганидек, тогасининг чақи ри қ овозини эмас, 
гулдураган мазах аралаш кулгини эшитди.
Зуҳурхўж а дарвозадан чикди-да, у]за кочди. У ўзини 
биров таъқиб қилаётгандай, уХабиҳовузга етгунича на бир 
қадамини секинлатди, на бир орқасига қайрилиб ка ради. 
Лабиҳовузга етганидан сўнггина тўхтади ва орқа-олдига
207


мирш абдан қочган ўгри сингари пусибгина кўз ташлади. 
Кўча бўм-бўш, тинч, шивиллаётган енгил тун шамо.хидан 
бўлак ш арпа йўқ эди... У мана шундагина ҳози р борган ери 
— ўзи бир-икки эшитган «исловотхона» деган ж ой бўлиши 
кераклигини ўйлади... Ғаш тортиб, қунишди-да, шахдам 
босиб Кўкалдош мадрасасига кирди.
* * *
Зуҳурхўж а истиқом ат қиладиган ҳуж ра барча м асж ид 
ва мадрасалардаги ҳуж ралардан ф ар қ қилмасди. Бу гўша 
эски, ш арқона ҳаммомлар ёки зиндонларни эслатарди. 
Усти косанинг ичидай силлиқ, қоронги ва дим, ки чик бир 
туйнукдан бўлак дарча-деразаси йўқ эди. Ҳ ужрага ичма-ич 
ўрнатилган қўш эшикдан кириларди.
Зуҳурхўж а ҳужрага кириб, вазмин ва қалин тош девор 
этагидаги ўринга чўзилди. У ёстиққа е/\касини суяб, бир 
да ста заъф арон ой нури тўкилаётган ягона панж арали 
баланд ту’йнукка гамгин тикилиб ётди.
Унинг бу кунги ҳолатлари хуррам лик ва хафақонликнинг, 
м ам нуният ва гашликнинг, ум ид ва хиж олатнинг аралаш - 
қуралаш қориш маси эди. У ўзини шу гарибон тунда 
олдингидан ҳам зиёдароқ кимсасиз, гариб ва эзилгандек 
ҳис этди. Кўзлари олдига катга тогаси келди. Узи кандай 
кичкина-ю , виқор билан юради, бўгилиб, бақириб, чийиллаб 
гапиради. Энди қизини бермокчи, демак, кун да унинг 
и н ж и қ ва қайсар табиатига чидаш лозим. Кичик тогасини 
ҳалигача билмасди, бу одам ҳаром нарсани ичар экан, оёги 
сую қ экан... И ккиси ҳам бегона, кеча оқшом к ^ а д а тўхтаб 
сўраш маган Суҳроб ҳам бегона, бош қа қариндош лар ҳам, 
бутун мударрис ва муллаваччалар ҳам бегона!
Зуҳурхўж ага ҳуж ра торлик қилаётгандай, баҳайбат 
деворлар ўзини босиб келаётгандай туюлди. Шу ҳужрада 
яшаб, шу ўринда чўзилган, туйнукдан тўкилаётган шу бир 
даста заъф арон ой нурига гамгин тикилган одамлар кўп 
бўлганмикан?! Балки, эллик йил бурун ҳам бир м ул\авачча 
шундай ҳолатни бошдан кечиргандир! Балки, ю з йил бурун, 
балки, уч ю з йил бурун, балки, борингки, беш ю з йил 
бурун ҳам... қандайдир муллавачча шу ҳужрада кун кўрган, 
заъ ф арон ой нури қарш исида мунгайгандир, эзилгандир. 
Д унё нега гуноҳга ботган бундай гурбагхона?!
208


Бу каби ўйлар Зуҳурхўж ани н г ю рагини гижимлай 
бошлади. Энди бу танг-у тор ҳуж радан кетса эҳтимол. 
Уй-жой, бола-чақа... Аммо ўш анда ҳам худди ҳозиргидек 
исканж а, гусса, ҳасрат барибир ю ракни беш аф кат эзади... 
Уйланади, бола-чақа кўради. Кун к ели б эзма тогасидан хам 
қутулади. К ей ин -чи ?! Кейин... кейин, барибир, яна умр, 
зерикарли, бекорчи, дардисар умр...
* * *
Ёш бухороликлар ф ақ ат Олимхон тахтга ўтиргандан 
кейин ўтган етги йиллик салтанат давридагина эмас, балки 
бу ам ирнинг отаси — ам ир Аҳадхон даврида ҳам исёнкор 
эдилар. Аммо aiuwH киш и бўлган Ахадхон уларнинг 
«шашти»ни сал қайтариб турар эди, холос. Улар ўн беш 
йиллар давомида қандай қилиб эркка етиш ни ўйлаб келган 
эдилар. Ш у давр ичида кўп «балалар»ни тур.\и ш арқ ва 
рус ш аҳарларига «дунё кўксига қулоқ туггани» юборган, 
ўш а ерлардан газеталар, м ахф ий китобларни Бухорога 
келтириб, тарқатиш га муяссар бўлган эдилар. Бу ўн 
беш йил давомида неча карра очиқ, неча карра махфий 
м актаблар очдилар, ёлгиз кичкиналарга эмас, ҳатго 
катгаларга кечки м ахф ий мактаблар хам очган эди улар. 
Ёшлар энг аввал элнинг «кўзини бир оз очиш» ва эл қўлига 
«чироқ бериб қўйишни» ўйлаган эдилар. Асосан, халҳни 
саводли қилиш, м аъри ф ат тарқатиш ни истардилар. Эрк, 
деганда шуни туш унардилар. Улар шу ниятда «Бухоройи 
ш ариф» ва «Турон» номида газеталар чоп этган, булар тез 
о рада ёпилгандан кейин, янги газеталар очиш хаёли билан 
то ҳамон талаш иб келар эдилар. Ёшларнинг кўп аъзоси 
бўлмаган яш ирин таш килоти бу ишларга раҳнамолик 
қилган эди. Раҳнамолар таш килотиинг катга-кичик хар 
бир кадамини ёпиб юргувчи эди...
Шу куни, бу гапларни яхш и билган Суҳробга Бухоро 
ёш ларининг парокандалиги хунук таъсир этди. Шу куни 
Суҳроб Л абиҳовуз атрофида, Регистон ва бошқа катга 
майдонларда йигинлар ўтказаётган ёш лар ни кўрди. Бу 
одамлар орасида яш ирин та ш к ил от вакиллари ҳам, умуман 
ўзини «янги» деб билгувчилар ҳам, ҳатто -ҳеч бир маслаги 
йўқ ва ф ақ ат ш овқин-суронга ўч ёш лар ҳам бир талай 
эди. Булардан бирлари «Амир фарм они чиқди, ж ан ж ал
209


тамом, иш имиз битди!» дегувчи бўлса, бирлари «фармон 
бизга обрў берди, кучимизни кўрсатди, тантана намунаси 
қилиб намойиш ўтказиш лозим. Намойишдан к ей и н бошқа- 
иш ларни ўйлаб оламиз» дегувчи эди. Ҳар иккала мулоҳазага 
ҳам қўшилмаган учинчилар: «амирга бу олий ф арм он учун 
таш аккур билдирмасак бўлмас!» - дер эдилар.
Ҳар қалай намойиш наф аси келар эди. Б и роқ нима 
учун намойиш ўтказилиш и кераклигини тушунадиганларга 
қараганда, шунчаки байроқ кўтариб намойиш ўтказиш ни 
истагувчилар кўпроқ эди.
Кеч кирди...
С уҳроб сўзлашгани ва ўз фикрини билдиргани «нўгой 
домла» деган янги м акта б муаллимларидан бирининг уйига 
борди. Кичкина соқолли татар чол ба,\анд супа четида, 
Суҳробга яқиндан таниш ёш лардан бири Д алилбек исмли 
қаримсиқ, сўлгин юзли йигит билан сўзлаш иб турарди. 
Учов супа юзидаги гиламчага ўтиб ўтирдилар, Суҳроб 
бошда чолдан ҳозирги аҳвол ҳақида ф и кри ни сўради.
- Народ аёққа турган... - деди чол. У фарм он баҳонасида 
Бухоро аҳли иккига бўлинганини ва икки гуруҳ ҳам бугун 
қўзгалиб, чайқалганини айтди. Бирок, намойиш ўтказиш 
ёки ўтказмаслик т ^ р и с и д а аниқ ran айтмади.
- Фармон баҳона... бир кўчага чиқиб кўрам из, - деди 
Далилбек.
- Унда... икки тоифа тўқнашиб, кўп кон тўкилур, -
деди Суҳроб. - Икки томон ҳам биргина халқ. Мусулмон 
фарзанди! Элнинг қони тўкилишига йўл қўймоқ гуноҳ-ку...
- Амирдан иж рони талаб қиламиз! - деди Далилбек. 
- Бу олдинга бир қадам ташлаш бўлади.
- Бир бошли одам икки кўчадан ю риб кетолмайди, -
истеҳзоли кулди Суҳроб. - Амирни ўз кўчангизга солманг. 
Фармон ном и га бир қогоз...
- Фармон бизга ён бериш, амир учун м аж бурият 
бўлганидан далолатдир, - деди Далилбек. - Тантана 
намунаси кили б, намойиш ўтказиш им из лозим.
- Унда... амир сизга ўқ узади... У муллолар томонга, ўз 
кўчасига ўтиб олади.
- С из амирга адоватли қарайсиз, - деди Далилбек.
- Ҳар қалай, муҳаббатли қараш га ҳаққим йўқ, кўнгли.м 
ҳам буюрмайди, - деди Суҳроб
210


Д алилбекнинг қарим сиқ ю зи ш у оқш ом очилиб кетган, 
митти кўзларида голибона учқунлар ёлқинланар эди. 
Суҳроб кўтаринки кайф иятдаги йигитнинг карш исида 
туриб «у амирдан марҳамат кутаётир» деган худо с а га келди 
ва кўп йиллик дўстининг бу ҳолати унга алам килди.
- М ан кўп урус ш аҳарларида бўлдим, - деди Суҳроб 
мулойимлик билан. - Улар ўз ш оҳидан м арҳам ат кутиш 
нималигини кўрган, энди м арҳам ат кутмайдиям... Бизда 
ҳамма амирдан марҳамат кутяпти...
- Эҳтимол, - деди Далилбек. - Ҳ ар ерда ш ароит ўзга 
бўлади. Уруслар ўзга, биз ўзга...
Улар гаплари чиқиш май хайрлаш дилар. Татар чол то 
охир бош ка огиз очмади, чамаси, унинг ўзи ҳам равшан 
бир ф и крга келмаган эди.
Суҳроб уйга қайтди ва яна бир қур боши осмонга 
етган, хаёллари тўзгиган И қлима биби бу кеч супа юзига 
ўзи учун солиб қўйган ўринга кирди. Баландга кўтарилиб, 
ҳовли бош ида сузган ой ҳовли ю зини м унаввар килган эди. 
Суҳроб ҳеч н арсани ўйламасдан тонг оттириш га, эртаги 
кун нима бериш ини эртанинг ўзида кўриш га қарор қилиб 
ухлаш учун кўзини юмди. Бироқ салгина мизгимасдан, 
кўзлари қайтиб очилди, уйқуси қочди. Ой ёнбошлаган, 
томга кели б қ ^ а ё т г а н г а ўхшарди. Суҳроб ўрнидан оҳиста 
қўзгалиб, уст-бош ини кийди. Белидаги белбоққа ханж ар 
тақди ва онасини безовта қилмаслик учун, оёқ учи да юриб, 
оҳиста чиқиб кетди.
Кўчалар тун багрида ж и м ж и т эди. Огзига қопми, 
гиламчами 
тортилган 
савдо 
дўкончалари 
атрофида 
ф ақатгина битга-яримта қоровуллар айланиб юришар, 
одам ш арпаси кўринганда овоз бериш арди:
- 'Ким-ду-ур?...
С уҳроб қоровуллар учун яхш и ж авобни билар эди:
- Ошно-о!
У қўлларини орқасида бириктириб, гузардан гузарга, 
кўчадан кўчага ўтиб борар, ёшлар ва му.ллалар орасида 
бошланган бу низо «Айний, Фитратлар гапириб юрадиган 
миллат дарди, озодлиюжа ҳеч бир ўхшамаслигини ўйларди. 
Шу билан бирга, отасининг бўғзига пичоқ тортгирган, ўзига 
қатгол ганим бўлиб қолган табиатан жоҳил Олимхондан 
ёшларнинг кўплари, жуда кўплари марҳамат кугиб ке.лганига, 
ҳозир «инсофга кирган» амирдан рози ва ризо эканлигига 
ақли етарди. Бу унга алам қилар, ж они бўгзига келган эди.
211


С уҳроб мана шу ж и м ж и т кечада, ҳар эҳтимолга қарш и 
ш аҳардан саломат чиқиб кетиш йўлини ҳам топиб қўйди. 
Бу — эскирган ҳовуз сувларини даш тга олиб чиқадиган 
ифлос хандақ эди.
Й игит • мана шу ж и м ж и т кечада яна бир қатла 
қабристонга отасини зи ёр ат қилгани борди ва қабр бошида 
чўнқайди, у зо қ ўтирди.
... Уфқ қизариб, қуёш ўз найзаларини ярқиратиб 
чиқди...
Суҳроб Лабиҳовузга келди ва «ёшлар маркази» бўлган 
янги, «урус иморат»да тўпланган оломонни кўрди. Худди 
кеча Далилбекда кўринган ҳолат кўп ёш ларда намоён 
— уларнинг ю злари очилиб кетган, кўзларида голибона 
учқунлар чақнар эди, кўплари ҳамон огиз тўлдириб фарм он 
ва амирдан гапирардилар.
Кеча Суҳроб Д алилбекка айтган гапларини, бу ердаги ҳар 
бир одамга бирма-бир айтиб чиқиш дан фойда йўқлигини 
англади. Шу билан бирга, улар орасидан кетиб қолиш ва 
қўрқоқ қочқинга ўхш аш ни ҳам ўзига муносиб кўрмасдан, 
шу ерда тура крлди.
Кўп ўтмай... байроқлар кўгарган оломон Регистонга йўл 
тутди. Бироқ йўлнинг ўзи даёқ ҳар бир пастқам кўчадан, 
тор-у танг гузарлардан қўлига тушган яроқни илиб чиққан 
уламолар тўда-тўда бўлиб кела бошладилар. Улар ҳам 
кўпчилик эди.
- Ур-р!
Икки орада сурон бош ланиб кетди. Сўнг... қўллар 
ёқаларга чирмашди, ҳавода ханж ар ва пичоқлар дами 
ялтиради, бошлар устида таёқлар ўйнади.
«Бу м уллалар 
ж о ҳ и а л и г и
аниқ. Аммо ёш лар-чи ? 
Улар ота-боболар йўлидан кечиб, халқни қаёққ а олиб 
бори ш м оқч и ?! Улар истаган «эркинлик» — тар аққи ёт 
халққа, мамлакатга бахт келти рЬ рм икан ?!»
Кўп ўтмай... «тўиолонни тинчитмоқчи» ва унга сабаб 
бўлган ёш ларнинг адабини бериш га бел боглаган отлиқ 
амир сарбозлари пайдо бўлдилар. Улар дуч ке,\ган ёшни 
урар, абгор қилгач, отга босиб, зиндонларга, ҳибсхоналарга 
олиб кетар эдилар...
Суҳроб ханжарни қиндан чиқарди. Шу пайт... узоқдан 
ўзи томон шахт билан келаётган, кўзлари оловга айланган 
митги одам ни кўрди. Бу — унинг тогаси Ҳомид шайх эди, 
шайх ҳассасини бошига кўтарганди. У «ҳаҳ, сани-ю, ҳаҳ,
212
.
*


кофирни...» дея бир лаҳзада бостириб келди ва ж и ян и ўзига 
ҳамла қилмаслигига ишониб, уни савалашга шайланди. 
Тўгри, Суҳроб унга ҳамла қилмади, ф ақатгина бир қўди 
билан салгина нарига суриб қўйди, холос, мударриснинг ўн 
қадам йироққа сурилиши учун, ш унинг ўзигина ки ф о я эди.
Бир-бирига ганимдай т ^ н а ш г а н тога-ж иян — бир 
умр яқин, илиқ муомалага кириш олмаганлари сингари, 
м уш тлаш иш сиз бир-бирларидан узоқлашдилар.
Суҳроб устига бостириб келаётган сипоҳиларга ҳамла 
килди. Тогдай йигитнинг гавдаси оломон ичида яққол 
кўриниб турар, у қаёққа ҳамла қилса, ўш а ердаги киш илар 
пароканда бўлиб, ўша ер очилиб крлар эди.
Й игит ўзи энди сипоҳилар ҳалқасида крлаётганини 
сезди. У бир сипоҳини отидан аганатиб, узангига оёқ 
босди... одамлар унинг кўма этагига ўтиб олганини 
кўришди... сўнг... унинг тогдай гавдаси бир у, бир нариги 
томда кўринди-да, кўздан йўқолди...
...Баҳор наф асидан сўлиган х^пук тиканаклар ва қизил 
гуллар билан қопланган кенг даштдаги сўкмоқда бораёп'ан 
Суҳроб, оҳиста пичирларди:
- Қонхўр амир, шу билан вассалом деб ўйлама... мени 
кут... мен, албатта, қайтиб келаман...
У қум ю зида чуҳур излар қолдириб, уф қ томон борар 
эди.
* * *
М ана шу қаро ш анба кунида Ҳомид ш айх худди 
ж ум а кунидаги сингари бир улуш Қуръон ўқиган, сўнг 
энкайиб кўзларини чирт юмган эди. Эрталабки пайт, 
кўчадан номаълум ш овқинлар келар, мударрис «энди нима 
гаплар чиқяпти экан?» деб ўйлаб ўтирарди. Худди кечаги 
кундагидай дарвоза тарақлаб очилгандек бўлди. Ҳовлидан 
оёқ ш арпалари келди ва хона эшиги гиж ирлаб очилди.
М ударрис кўзларини очиб, бошини кўтарди. Қараса, 
пойгакда Зуҳурхўж анинг ёлгиз ўзи қалтираб, соядеккина 
бўлиб турибди.
- Кел, ўтлум, - деди мударрис ва унга ўтиргани жой 
кўрсатди.
Зуҳурхўж а пойгакнинг лабгинасида, ўзининг доимий 
одатича, биқинибгина ўтирди.
213


- Бу ёқда ўтмайсанми, мундой одамга яқин роқ ўтирсанг 
нима бўлади? - меҳрибон койиш билан сўз қотди Ҳомид 
шайх.
Зуҳурхўж а бир баҳя ю қорига сурилди.
- Тогожон, мадрасага бормадийизми? - сўради у 
астагина.
- Аёқ ҳеч ерга тортмайди, - деди мударрис инжиб.
- Кўи ланжман... - шу пайт кўчадан гувиллаб бир шовқин 
ўтаркан, у телбалик билан сўради: - Бугун кўчада боз нима 
ш авқ у н ?!
- Билмадийизми, тогожон? - пичирлади Зуҳурхўжа.
- Ж адидлар кўчага байдоқ олиб чиққан... Ҳозир муллолар 
билан икки ўртада ур-сур...
- Рост гапни айтяпсанми? - хириллади мударрис ва 
елкаларини кўтариброқ ўтирди.
- Ҳа, рост, тогожон, - кўзлари ж авдираб, ботинмайгина 
туш унтира кетди Зуҳурхўжа. - Наҳорда маҳсимни яматай 
деб бозорга бордим. Йўлга қарасам, Д евонбеги хонақоси 
олдида бир тўп муллони кўрдим... Бу ёқроқ, келсам, 
ёнимдан Далилбек деган ж адид шипиллаб ўтиб кетди. 
Кўчада ҳар қадамга ж адидлар юришипти... Бозорга бордим, 
тогожон, маҳсимни яматиб қайтиб келсам, Мадраса олдида 
тўполонни кўрдим... Ман шу тўполондан қочиб бу уйга 
кирдим, тогожон...
- Сан нимага қочасан-а, нимага қочасан?! - қўққисдан 
чийиллаб юборди мударрис ва ўзининг катга ёшига, 
салобатли, киборона ҳаракатларига мос келмаган бир 
тарзда ўрнидан иргиб турди. У шу дамдаёқ бошини 
чангаллаб, салласини қўлига олди-да, ерга урди. Сўнг... 
эш икка ошиқди. Остонадан ўтгач, ногоҳ ўзини қайтиб 
орқага тортди, иойгак бурчида деворга тирка,либ турган 
учи чўқморли ҳассасини кўлга олиб, Зуҳурхўж ага яна бир 
бақирди:
- Санга қиз йўқ, аҳмақ! Сан иалидга ман ота 
бўлдимми?! Кет, иккинчи кўринма кўзимга, аблаҳ... Бедин- 
у беиймон...
Сўнг... мударрис чиқиб кетди.
Зуҳурхўж а яктаги ёқаларини маҳкам чангаллади ва анча 
вақт остонага бақрайиб тикилиб қолди. Сўнг, ошиқмай 
калима ўгира бошлади... Сўнг, каф тларини кенг ёзиб, 
қўлларини очди:
214


„ - Худо ван до, ўзи нг м арҳам ат қил!.. Майли, ман ж абр-у 
ж аф о кўрай, ман бедин эмасман, беиймон эмасман. Худоё, 
дину миллат бир эмасми?! И кки ёқдан бу гумроҳлик, бу 
исён... Ўзинг м арҳам ат қил!.
У ю зига ф отиҳа тортиб, ўрнидан турди, шошилмай 
кўчага чиқди ва деворлар этагидан соядек судралиб, 
қаёққадир кетди.
* * *
Кучаларнинг тўс-тўполони чиққан, расталар берк, 
ваҳший бир ҳ ай қи ри қ гувиллар эди:
- Ким у, Худо иш ларига аралаш моқчи бўлган осий?!
- Ш ариат хор бўлдиму, Худо санларга ўйин бўлдиму?
- Ур-р!
М уллоларнинг қўлларида таёқлар ўйнар, уларнинг 
кўзлари 
қиндан 
чиққан, 
саллалари париш он 
бўлиб, 
бошларидан 
бўйинларига туш иб ўра.\ган, 
айримлари 
уларни ерга урган, ҳаммалари бирдай бўгила-бўгила 
қичқирар эдилар. Бу ваҳш ий суро.чни оралаган отлиқ ам ир 
сипоҳилари бош узра қамчи кўтарган эдилар. Кетмон ва 
кетмон да ста, болта ва пичоқ кўгарганлар кўп эди.
Ҳомид ш айх кўчада ш уларни кўрди. У муллалардан 
ўзини ҳимоя қилиб, ҳавога қўл кўтарган, кўпчилиги яроқси з 
ёш гина йигитчалар бўлган исёнкорларни ҳам кўрди. У 
оломон денгизига ёвуз бир ф арёд билан таш ланаркан, 
дарровгина хира кўзлари олдида ранг-баранг саллалар, 
тўнлар, узун ва калта қўллар, турли-туман қи ёф алар бир- 
бирига қориш иб кетди. М ударрис қўлидаги ҳассани баланд 
кўтарди ва ёнидан ўтаётган бир йигитнинг бош ига солди. 
Йигитнинг бўйни қилтираб, боши унга томон ўтирилди. У 
ж он ҳолатда бақрайган кўзларни, сўлгин бир ю зни кўрди, 
Зуҳурхўж анинг «ёнимдан Далилбек деган ж адид шипиллаб 
ўтиб кетди», деган сўзлари қулоқ,\арида қайта садо берди. 
«Саҳардан кўчага чопган лаънати сан м и ?!» деди ичида 
мударрис. Ш у пайт йўлнинг иккинчи четидан «ур-р!» деган 
бақириқни эшитиб, шош қин қаради, у ёқда салласини 
бўйнига та шла б бораётган « к ^ а с и йўқ» М аллажонни 
кўрди-да, бошда ҳайратланди, кейин руҳланиб кетди. У ўз 
олдида телбанамо чайқалиб турган Д алилбекнинг бошига 
яна бир зарба берди. Бироқ... Шу замон ўзи ни н г ҳам
21.5


ю з-кўзи аралаш бир зарба муҳри тушди ва у хозиргина 
оёқлари остига йикилган Д алилбекка қоқиниб, унинг 
устига қулади. Ш у лаҳзада қандайдир отлар яқингинадан 
дупур-дупурлаб ўтгандай булди. Ҳомид ш айхга бир оқ отда 
Суҳроб, ҳалигина ўзини силтаган Суҳроб кўрингандай 
туюлди, аммо аслида у кўриндими ёки ф ақат шундай 
туюлдими, ҳаттоки дунурлаган отларнинг ўзи ҳам хаёлида 
кўриндими, буни билолмади. Огзида кўпирган шўр бир 
нарсадан кунгли беҳузур бўлиб, боши огирлаша борди 
ва Д алилбекни ҳалигина қузғундай чангалга тортган 
мударрис энди унинг жасадига бош ини суйкади. Дардига 
дармон излаб, бу озгин ж асадни мулойим қучди... Одамлар 
сурони шағиллаган дарё бўлиб телба оқар, дагал оёқлар 
қулагайларни топтар эди.
Ҳомид ш айхнинг кўзлари олдида қуёш ш уълалари 
сўниб, туман тарала бошлади. Туман ичида Суҳроб, қўлга 
илинмаган, ганимга айланган Суҳроб сузиб ўтди. Сўнг, 
боши икки бўлиши насиб этмаётган.-яна қисмати пайсалга 
тушган хунук ва бадбахт Н азокат кўрингандай бўлди. 
К ейин соядеккина Зуҳурхўж а зулмат туманида кўринди...
М ударрис нохос... қую қ туман ичида икки пиёла лим- 
лим қонни кўраётгандай бўлди. Шу дам улардан тепарокда 
қалин, кора бир чизикни равш ан кўрди. Бу нарсалар 
энди кимнингдир қош-у кўзларига ўхшади. «Азроил бўлса 
керак!» - ўйлади мударрис ва ўрнидан иргиб туриб уйи 
томон қочгиси келди. Бироқ тебранолмади. Ўша кимса 
унга чангал солди ва чамаси елкасигами, бошигами даст 
кўгарди. Кейин, қандайдир дарвоза.-\арнинг ҳалқалари, 
қандайдир деворлар, қандайдир ноан иқ соялар кўз олдидан 
тебраниб ўтди. М ударрис Азроил деб ўйлаган кимса 
қандайдир ним қоронги гўшага кирди. М ударрис ўзининг 
ерга гуширилганини сезаётгандай бўлди. «Ааҳат... тамом!» 
- ўйлади у. Худди шу дамнинг ўзидаёқ, қулоқларига 
тўнгиллаган бир овоз урилди:
- Сан қари аҳмаққа бало борми, мунча типирламасанг...
Ўл!
«Нимага мундой сўкади, - ўйлади мударрис. - Тавушидан 
Ҳамидга ўхшайди. Азроилми ёки Ҳамид?!»
Бу сўроққа у барибир ж авоб тополмади.
Қаидайдир аёлнинг мингиллагани эшитилаётгандай 
бўлди, афтидан, мударриснинг хотини бўлса керак:
- Вой, манинг маҳрами жоним...
216


Ҳалиги тўнғиллаган кимса яна тўнғиллади:
- О воз бериш га ҳож ат йўқ! Ўлди деб ўйлама, бу дарров 
ўла бермайди.
Сўнг м улойим роқ сўз қотди:
- Ўзи аёқ остида ётгани-ни кўриб қолдим-у кўтардим- 
да, олмасам ўлайди-кетайди... қари аҳмоқ-да бу, типирлаб 
бунга бало борми?!
* * *
Ш анба кунининг бехосият, беумид ва б еф ай з оқш оми 
чўкди.
Қ урбонлар, йиги-сиғи, қўрқув ва безовталик кўпгина 
хонадонларнинг чақирилмаган қўноғи эди. М асжиддар 
саҳнида одам ж асадига тўймаган совуқ тобутлар оғзини 
очиб ётар, эрта ё индин узи лаж ак ж онларга мунтазир эди. 
Кўча-кўйлардан бемадор уламоларни уй-уйига таш иш ар, 
табибларнинг қўли қўлига тегмасди. Ҳар қандай янгиликка, 
ўзгариш га ашаддий ғаним бўлган уламолар типирчилаб, 
ж он сақлашга, яна ёш ларга қарш и қом ат тиклаш га умидвор 
эдилар. Уларни «эрк» мушти қайтиб туролмайдиган 
ҳолатга келтирган эди... Ш оҳлик аравасини билмаган ёш 
бухорийларнинг белини арава ғилдираги буккан ва улар 
кўнглидан шу куни наф рат, олдин ҳеч сезилмаган беқиёс 
н аф р ат илк д аф ъа ингроқ билан чиқа бошлаган эди.
Худд,и шу куни... бепоён дунёга ўзини муқаддас деб 
танитган, номи замонлар бўйи дунё қулоғида ж аранглаган 
кичкина ва хароб Бухоронинг бағридан мовий апрел 
осмонига қўланса қон ҳиди ва аччиқ ф арёд кўтарилди...
* * *
Шу куни амирдан марҳамат кутган кўи ёш ларнинг ёстиги 
қуриди. Кўп ёшлар ҳовли-ж ойларини, тирикчилик асбоб- 
ускуналари, аш қол-даш қолларини ташлаб, Бухородан тўрт 
томонга тумтарақай бўлдилар. Амир сарбозлари панжасида 
қолган ёш лар қалъа девори этагидаги зах зиндонга ва 
арк 
йўлагидаги 
каталак 
маҳбусхоналарга 
тутлдилар. 
Зарбалардан дабдала, уст-бош лари қонга беланган бўлиб, 
ўз имконлари дараж асида халқ, миллат тақдирини ўйлаган 
ёш ларни дарра, дор ва ўлим кутарди.
217


В А З И Ф А

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish