Омон м ухтор ш ерлок холмс


И С М А Т БЎРОНО ВН И Н Г БАҲО РИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

И С М А Т БЎРОНО ВН И Н Г БАҲО РИ
(К ўнгил дафтаридан саҳифалар)
Бир ерда тургандан кейин, қийин экан. И смат уйга 
кирса ҳам, чиқса ҳам Ж ам илнинг хотинига р ^ а р а келар, 
у эса, сенларнинг касрингга биз кулфатга қолдик, дегандек 
ўқрайгани-ўқрайган эди. Исмат ф ақат Ж ам илн и нг хотини 
эмас, ҳатто уларнинг болалари кўзига ҳам тик қараёлмас 
эди.
Аммо гап биргина бунда эмасди. Ж ам и л ҳибсга 
олингандан буён, умуман, Исматнинг ичини қурт кемирарди. 
У, ҳар нарса бўлиши мумкин, деб аввалдан шубҳага йўл 
очган, энди кундан-кунга Ж амилдан шубҳаланиш ортиқча 
эканини ҳис этар ва бундан ўзича азобланар эди.
Терговчи яна суҳбатга чакирганида, И смат шундай 
кайфиятда эди.
40


У терговчига Ж а м и л тўғрисида гапириб, мен кўп 
уйладим, 
Ж а м и л айбдор эмас, 
бу ерда қандайдир 
англаш илмовчилик борга ўхшайди, деди...
- М асалан? - деди терговчи.
-
Биласизми, мен нега ўзи бу ф алокат рўй берганига 
тушунмаяпман. Аввало, дадамга Ж ам илнингм и, бошқа 
бировнингми қасди бўлса ёки дейлик, дадам кейинги 
йилларда кимнингдир қи ти қ патига те гиб ю рган бўлсалар, 
апоқ-чапоқ эмаслигимизга қарам ай, мен ҳар ҳолда буни 
пайқамасдан қолмасдим. Унақа ran йўқ эди. Хўш, кейин, 
котил дадам сингари кекса киш ига суиқасд уюштириб, 
нимага ҳам эриш арди? Иш ониш қийин. Д емак, бирон 
тасодиф рўй берганми ўшанда...
-
С из билан ш унча гаплашдик, лекин мана энди 
мақсадга бир оз яқинлаш япсиз, - деди терговчи. - Хўш, 
қанақа тасодиф?
-
М ен унисини билмайман. Биз истиқом ат қилаётган 
кўчада бир қолипдан чиққан сакки зта уй қатор терилиб 
турипти. Бу ш ароитда ҳар н арсани кутиш мумкин.
М енга қиш лоқда опангиз ҳам шунга яқин бир 
ф икрни айтгандилар. Бундай тахмин менинг ўзимда ҳам 
йўқ эмас. Текш ириш , аник^лаш керак. М ен, худди шу 
боисдан, ҳаммадан кўпроқ сиз билан суҳбатлашяпман.
-
Нега мен билан?
- Бу тахмин иш ни яна мураккаблаш тиради, - деди 
терговчи. - М ен уйингиз атрофида айланиб, анча нарсани 
ўрганиш имга тўгри келади.
- Уй-ку, майли, лекин мендан нимани ўрганасиз?
- С изга нима десам экан... М енинг бош қалар билан 
суҳбатим, асосан, тугагандек бўлди. С из билан эса қи зи қ 
бир ҳолатни сезяпман. Ҳар гал гаплашганимизда, сиз 
бутун кўнглингизни гўёки бўш атасиз, лекин сиз эшикдан 
чикиш ингиз баробарида, мен суҳбатдан яна қониқмай 
қолаверганимни иайқаб, фаромуш ланаман. Буниси ҳолва! 
Мен сизнинг кўнглингизда айтганингиздан кўра ю з чандон 
кўп гаплар борлигини аниқ-равш ан ҳис этаман. С из менга 
ҳали бир дунё гаройиб ҳикояларни айтмай юрибсиз!
- Э, йўқ! М ен сизга керагидан ҳам ортиқ гапирдим. 
Дадам қолиб, мени каф тдагидек кўриб турибсиз. Ҳар гал 
чақирганингизда, соатлаб сўзлаш амиз.
- Тўгри, ҳар гал соатлаб сўзлаш амиз, - деди 
терговчи. - Л екин мен барибир сиз тўгрингизда айрим
41


олдий нарсаларни ҳам билмайман. М асалан, оиладаги 
турмуш ингиз қандай? Ҳаётингизда кимни севган, кимни 
севмагансиз?
- Буларга ж авоб қайтариш осон. И кки огиз сўз...
- Масалан, сиз икки марта уйланган экан си з. Биринчи 
марта қачон, кимга уйлангансиз? Олдинги турмуш ингиз 
қандай бўлган? Н ега аж ралгансиз?
- Э, мен ҳаммасини гиш т қилиб тери б қўйганман, денг. 
Яна ўзингизни гўлликка солиш ингизни қаранг! Дадамга 
буларнинг нима дахли бор? Дадам икки м арта уйланмаган. 
М енимча, сизни ш униси қизиқтириш и керак.
- М ени ҳамма нарса қизиқгиради, - деди терговчи. -
Д адангиз уйланмаган. Л екин сиз янги оила қургунингизга 
қадар ҳам дадангиз сиз билан бирга бўлганлар. Демак, бу 
бевосита дадангизга ҳам тааллукди.
-- Дадам у пайтда тинч эдилар. У пайтда ҳозирги фалокат 
ҳам, бунақа таш виш лар ҳам йўк эди.
- Мен сизни тушунмаяпман. Д адангиз у пайтда тинч 
бўлсалар, сизни ҳам маълум дараж ада осойиш та яшаган, 
деб ўйлаш мумкин. Агар чиндан шундай бўлса, оилани 
нега буздингиз?
- С из бунинг учун мени айбламоқчимисиз? Дунёда 
оиласи бузилган бир мен эмас. И стаганча топилади 
бундайлар.
-
Мен бунинг учун сизни айбламайман, - деди 
терговчи. - М ени ф ақ ат сизнинг кўпинча пала-партиш иш 
тутиш ингиз тааж ж убга солади.
-
Мен қачон пала-партиш иш тутибман?
-
Кўпинча 
деяпман-ку! 
М исол 
керакм и? 
Ота- 
онангизга нисбатан бугун муносабатингиз... Дадангизни 
ўзингиз Тош кентга 
бошлаб келиб, ўзингиз қадрига 
етмаганингиз...
-
Бу ҳаётнинг мураккаблиги. Айтганман сизга...
-
Хўп, унда Ж ам илга муносабатингиз-чи?
-
Буларнинг ҳеч бирида пала-партиш лик йўқ. Хўп, 
уйлангандим... Бир марта оилам бузилганига одамлар 
олдида уялиб, виждон азобига ўхшаш ҳолатни туйганим 
учун, бу ҳакда гапирмай юргандим. О йни этак билан ёпиб 
бўлмайди. Энди барибир...
-
Оилангиз бузилганига нега уялиб, виж донингиз 
қийналади? - деб с
5
фади терговчи.
Шундай пайтда бу табиий ҳол...
-
Сиз, 
бировни 
бахтсиз 
қилдим, 
деб изтироб 
чекмаяпсизми?
42


-
Бу ерда кимни ким бахтсиз қилганини айтиш 
қийин... Ҳ озир оилавий турмуш им ўртача. Аъло дараж ада 
деёлмайман. Чунки ўз уйимда ўзимни доим бирдек бахтли 
ҳис этмайман. Ёмон ҳам деёлмайман. Ч унки Нодирадан 
яқин киш им й ўқ дунёда. Нодирани севганм ан. Олдинги 
хотиним М аликани севмаганман. Унга аввалдан ёлгон- 
яш иқ севдим, деб огзим куй ган. Ўшандан кейин умримда 
ёлгон гапирм асликка онт ичганман. Бор-бўлгани шу, 
ишонсангиз...
-
М ен туш унмайман, нега сиз ҳозиргача бу гапларни 
мендан сир сақладингиз? - деди терговчи.
-
Узи одамлар билан очиқ-сочиқ кам гаплашаман. 
Сўнгги йилларда ҳеч ким билан сизчалик ҳам гаплашган 
эмасдим...
-
Нима учун, ахир?
-
Ўз ёгида ўзи қовурилган одамнинг тили қисқа 
бўлади.
-
С из ҳалиям олдинги оилангиз тўғрисида менга 
батаф силроқ гапирмаяпсиз, - деди терговчи.
- Энди мени гап яш ириш да айбламаслигингиз учун 
ҳам айтиш им керак... Ёшликда ёввойирок, ўсган бўлсам 
керак, қизлардан дўст ортгиролмадим. Тўгри, бир пайтлар 
қишлоқда Б ахти деган қизни ёқтирганм ан, лекин бизнинг 
муносабатим из 
узоққа 
бормаган. 
Тош кентга 
келиб 
ўқишга киргач, олдингидан багтар ёввойилаш дим. Касбим 
дўхтирлик эканига қарамай, қиш лоқдагидек ҳамон баъзан 
ш еър ёзардим, баъзан рубоб чертардим, кайфиятим 
бўлганида куйлардим. Қизлар билан ишим йўқ эди. Мен 
қишлокдан, курсимиздаги кўпчилик қи злар шаҳарлик 
бўлишганидан, ким биландир дўстлаш иш га ж уръ ат ҳам 
қилолмасдим. Аммо йилдан-йилга балогатга етиб, баҳорга 
инти к, ю рганимни сеза бошладим. Ана шунда баҳор 
келди...
...Исмат ўқиш ни битириб, ишга кирган йили пахта 
терими пайтида М ирза исмли ҳам касби билан уни теримга 
чиққан ўқувчи талабаларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 
қиш лоққа жўнатиш ди. Ҳаммаси улар қиш лоққа келиб 
тушган кундан бошланди.
Колхоз раҳбарлари Исмат билан М ирзага икки хонадан 
иборат бир уйни аж ратиб бериш ди. Бу хоналардан 
бирида улар касалларни қабул қилиб, иккинчисида ётиб- 
туриш лари керак эди. Аммо М ирзанинг ан ти қа одатлари
43


бор эди. Колхоз раҳбарлари ж ой тайинлаб кетишгач, у 
Исматга иккала хона ҳам касал кўриш учун, унисида сен, 
бунисида мен одам қабул қиламан, деб туриб олди. Бўлмаса 
ўзим из қаерда яш аймиз, деган саволга ҳам у дарров ж авоб 
то иди. М ирза, ўзим из қишлок^х.агилардан биронтасининг 
уйида турам из, бу ҳар жиҳатдан маъқул иш бўлади, деди. 
И смат бошда унинг нега бундай қилаётганига тушунмади. 
Аммо қиш лоқ к ^ а с и н и айланиб, уй қидира бошлашгач, 
ҳамма нарса ош кор бўлди-қод^и... Кўчада бири пакана, 
бири новча — икки бола ўйнаб юрарди. Уларга М ирза 
юзланди: .«Ў, менга қара, сенларнинг уйларинг қайси?» 
Болалар йигитларга разм солишди. Нихрят, паст бўйли 
бола пахса деворли ҳовлини кўрсатди: «А нави!» - «Бўш 
уйларинг борми ҳовлида?» деб сўради М ирза. П аст бўйли 
бола: «Бо-ор!» - деди чўзиб. «Қани, юр-чи, бўлмаса... Биз 
ёрдамчилармиз», - деди М ирза Паст бўйли бола олдин га 
тушди. Новчаси унга соядек эргашди. Йигитлар бир тавақали 
эшикдан ҳовлига кириш ди. «Ота-оналаринг уйдами?» - дея 
паст бўйли болага яна савол таш лади М ирза йўл-йўлакай. 
«Йўқ. Улар далада!» - деди бола. «Сенинг отинг нима?» 
«М енинг отим Улжабой!» - деди бола. «Қани, бўш уйингни 
кўрайлик-чи, Улжабой!» Болалар Исмат билан М ирзани бир 
четдаги янгигина қурилиб, деворлари андаваланган, лекин 
оқланмаган уйчага бошлаб киришди. «И-е, чироқ йўқ экан- 
ку!» - деди М ирза ш ифтга қараб. «Ҳали чироқ ўтказмадик. 
Л екин лампамиз бор...» -д е д и Улжабой уйнинг меҳмонларга 
ўтириш маганидан катталардек хиж олат чеккан кўйда. 
«Йўқ, лампа билан иш битмайди», - деди М ирза. Кейин 
кутилмаганда уйга ҳеч алоқаси булмаган саволни берди: 
«Сигирларинг борми?». «Сигиримиз йўк, иккита қўйимиз 
бор!» - деди Улжабой. «Қўйингни ўзинг пиш ириб е! Бизга 
эрталаб сут-қаймоқ керак!» - деди М ирза. Сўнг сўради: 
«Қовун-тарвуз эккан м и си злар?». «Йўқ, бу йил шолгом 
билан турп экдик!» - деди Улжабой. «Турпингни ҳам ўзинг 
е!» - деди М ирза ҳафсаласи пир бўлиб. И смат бу суҳбатга 
аччигланиш ини ҳам, кулишини ҳам би.лмасди. Улар қайтиб 
кўчага чиқишди. Кўчанинг бир гомони қирга уланган эди. 
Ушанга кўтарилишди. Сурп кўйлаги енгларини ш имариб 
ол
1
'ан бир йигит сал оқсоқланиб, пичан босилган кичкина 
галтак аравани судраб борарди. У бошяланг, сочи устарада 
қирилган эди. Ҳаво ёнаётганига қарамай, оёгида этик.
44


Бир оёғининг бармоқлари қачондир ғаж илганми, бир пой 
этигининг учи йўқ, қирқиб-қайирганча ти ки б қўйилган 
эди. М ирза йигитни тухтатди. «Биз врачмиз. Ёрдамчиларга 
қарагани келганм из. Л екин сизга ҳам ф ойдам из тегиши 
мумкин, - деди. - Бизга бўш уй керак. Ундан таш қари, 
чанқадик, аввало, бирон ерда қовун-тарвуз топилса...» 
«Топилади, ҳам маси топилади...» - деди йигит. К ейин у, 
юринглар, деб аравасини оркага бурди. Улар кенг, узун 
кўйлак кийган иккита хотин дош қозонда аллақандай 
рангли сув қайнатиб, тери ботираётган кўча муюлишига 
боришди. Р 5тарада қамишдан тўқилган девор билан ўроғлик 
қандайдир ҳовли кўринди. Ҳовлининг эш ик-дарвозаси 
йўқ, ф ақ ат бир б5^йра ўрнидек ж о й очиқ қолдирилган 
эди. Бояги оқсоқ йигит аравани бир чеккага қўйиб, 
меҳмонларни ичкарига таклиф қилди. Ҳовли ю зида сочи 
опгюқ оқарган кекса бир аёл бўйра устида ж ун тепкилар, 
бир томонда y^i-T5T»Tra ошланган тери оқариб ётарди. 
Терилар ёнида қизил читдан бир хил кўйлак-лозим кийиб, 
бошига кўк дуррача ўраган тўрт-беш ёш лар чамасидаги 
дўмбоққина қизалоқ. Унинг елкасида атлас камзулча. Бир 
енгини кийган, иккинчиси осилиб турарди. Қизчадан 
берида хуш рўйгина жувон. У ҳам нечундир қи зи л кийган. 
Боласини кўтариб оёқчаларини кўйлагига ўраганча, кекса 
аёлга ора-сира кўз таш лаб нари-бери ҳоргин судраляити. 
О қсоқ йигит меҳмонларни остонадаги шолчага ўтиргизиб, 
ўзи рўпарадаги уйчадан тарвуз олиб келди. У шундан сўнг 
бош қа бир уйча эшигини очди. Бу омбор бўлса керак, ҳар 
хил аш қол-дашқоллар кўзга ташланарди, бу ердан узун 
пичоқ, эски бир алюмин коса кўтариб чиқиб, яна улар ёнида 
пай до бўлди. К осани тўнтариб, худди қўй сўядиган одамдек, 
пичоқни обдан чархлади. Ниҳоят, пичоқни ўртага қўйиб, 
қани, марҳамат, деди. М ирза тарвузга пичоқ санчаётиб 
йигитга қаради: «Бизга энди қайси уйингизни берадиган 
бўлдингиз, ака?». Йигит бир оз ўнгайсизлангандек бў.лди. 
У кекса аёлга, дўмбоққина қизалоққа, боласини кўтарган 
жувонга бирм а-бир кўз ташлаб, ниҳоят, босиқлик билан: 
«Уй кўп, қайси бири ёқса, туравераси зл ар!» - деди. Шуни 
айтиб, ш арт орқага бурилганча, кўча томон юрди.
И смат бир ка р ж тарвузни қўлига олди. Аммо иш таҳаси 
бўгилган, томогига нимадир тиқилган эди. М ирза эса, булар
45


бари етмагандек, унга бундай гап қилди: «Бировникида 
туриш нинг хосияти куп, огайни. Еганинг олдингда...». 
Исмат: «Сен шу ерда турсанг туравер, лекин мен кетдим, 
узим касал кўрадиган хонада туравераман. М ен бу ерда 
туролм айм ан!» - деди М ирзага, қулидаги бир карж тарвузни 
еб-емай, бехос урнидан қўзғалиб. М и рза аж аблангандек 
елкасини қисди.
И смат кекса аёл билан жувоннинг, ўтирмайсизми, сиз 
ҳеч нарса емадингиз-ку, дейиш ганига ҳам карамай, уларга 
узича миннатдорлик билдириб, кучага чиқди-да, рўпарада 
ясланган бепоён, кимсасиз дала томон кетди. Унга ҳаво 
''етмаётгандек эди. Ҳозиргина кузатган манзараси дам 
сайин бўгарди.
«Одам ҳам ш унчалик н азари паст, м анф аатпараст 
бўладими! Йўқ, одам эмас бу М ирза!», И смат далада боши 
оққан томон кетаётиб, ж он-ф игони чиққанча, шуларни 
хаёлидан кечирди...
- Мен шу куни ўзимнинг қордан қутулиб, ёмгирга 
тутилиш имни қаёқдан билибман, дейсиз. Далада кетаётиб, 
бехосдан қирғоқларида тол ўсган энсиз бир ариқ бўйига 
чиқиб қолдим. А риқ бўйлаб яна кетавердим. Аммо энди 
кўп ўтмай, ариқнинг нариги бетида негадир гарангсиб 
турган бир қизга беихтиёр кўзим тушди...
...Исмат 
бу 
ерда 
кимнидир 
учратиш ни 
хаёлига 
келтирмаганидан, қизга тааж ж убланиб қаради.
Унга қи з ариқдан берига ўтмоқчи-ю, лекин қандайдир 
иккиланаётгандек бўлиб гуюлди. Қиз, афтидан, шаҳарлик 
эди. И смат ундан шунчаки, ариқдан ўтолмаяпсизми, 
деб с5фади. Қиз бош иргади. И смат ўз тахмини тўгри 
чиққанига суюниб, икки оёгини ариқнинг икки четига 
қўйганича қизга: «Келинг, ўтказиб қўяман!» - деди. Қиз 
бу таклифга эътироз билдирмади. Қ иргоққа яқинлаш иб, 
Исматга қўлини чўзди. И смат унинг қўлидан тутди ва 
негадир багрига босганча, даст кўтариб, бериги қиргоққа 
ўтказиб қўйди. Қ из уялиб қизаргандек бўлди. Исмат ҳам 
сал ўнғайсизланди. Аммо у орага туш ган ноқулайликни 
б артараф этиш учун дарҳол: «Сиз бу ерларда нима қилиб 
ю рибсиз?» - деб сўради. «Узим. Айланиб юрибман, - деди 
қиз. - С и з-чи ?!» И смат ran ўз-ўзидан богланаёгганидан 
мамнунланиб, қизга бир лаҳза бурун рўй берган бутун 
воқеани гапириб берди. «Сиз олиж аноб одам экансиз! 
Ҳар ким ҳам ҳаётда бунақа нарсалар устида бош
46


қотиравермайди!» - деди қиз. И смат ҳикоя қилган воқеа 
қизга уни яқинлаш тирганидек, қизнинг баҳоси кўнглига 
хуш ёқиб, Исматга уни яқинлаш тириб қўйгандек бўлди. 
Улар таниш иш ди. М алика химия факультетида ўқир экан. 
У беш инчи курсда таълим олаётганига қарамай, бор-йўги 
атиги иккинчи марта пахтага чиқиш и эмиш. И смат бунинг 
сабабини сўради. М алика саломатлиги яхш и эмаслигини, 
ю раги баъзан санчиш ини айтди. И смат ёщ гина қиз бу 
дардга нега чаухинганига қизиқди. М аликанинг ота-онаси 
ваф от этишган, бир акаси, бир укаси билан муносабати 
ю зкўрм ас д араж ад а экан. И смат ундан ж игарбандлари 
билан ним а учун аразлаш ганини сўради. М алика, улар 
иккиси ҳам қўрс-қўпол, одамни қадрлаш майди, деди.
Кеч қоронгуси туш гунча,далада суҳбатлаш иб юришди. 
К ейин эртаси оқш омда яна кўриш иш га ваъдалашишди...
И смат кун б ^ и М аликани ўйлади. Уни ўзича ақлли, 
кўнг.хи очиқ, виж донли қиз, деб улуглади. У Исматга бўй- 
басти келиш ган ниҳоятда чиройли қи з бўлиб туюлди. Унинг 
қош лари қоп-қора, қалин, кўзлари сурма тортилгандек 
ярқироқ, қўллари нозик, бармоқлари ингичка, умуман, 
нақадар малоҳатли у, деб ўйлади Исмат. Дунёда бундан 
яхш и қи з йўқ, бу сенинг манглайингга битган бахтинг, 
сен уни қўлдан чиқарма, деган хаёлга борди. Энг муҳими, 
назарида М алика ҳаётда кўп изтироб чеккан, бировнинг 
меҳрига зори қи б ю рган қиз эди.
Эртаси оқш омда иккаласи яна далада учрашишди. 
И смат М аликага ў з ҳаёти тўгрисида ҳикоя қилди. М алика 
ҳам ота-онаси бир-бирларини қаттиқ севиш ганини, бири 
ваф от этгач, орадан йил ўтиб-ўтмай, иккинчиси ҳам 
дунёдан кўз юмганини айтди. Унинг ҳикояси Исматга ўз 
ота-онаси ўртасидаги меҳр-оқибатни эслатиб, юрагини 
илитгандек бўухди. И смат қизни багрига босди. Олдин унинг 
қўлларидан ўпди. Сўнг, юзи, лабларидан бўса ола бошлади. 
Қиз аввалига индамади. Сўнг, кутилмаганда, Исматни зарб 
билан ўзидан нарига итқитиб ташлади. Исмат нима воқеа 
бўлганига тушуноулмай, тахтадек қотиб қолди. М алика эса, 
кўзларига ж и ққа ёш тўлиб: «Сиз мени севмайсиз-ку! Нега 
ўзингизга бундай эрк беряпсиз?!» - деди. И смат терга 
ботиб", мен сизни ёқтирдим, энди бир умр севаман, деди. 
Аммо М алика унга ишонмади, истеҳзоли жилмайди.
47


И смат Малика билан энди кўриш иб турса, бутун ҳаёти 
ўзи ни оқлашга уриниш билан ўтишини, бунинг бахтсизлик 
эканини юрагининг аллақаерида ҳис этгандек бўлди. 
«Биз дарҳол хайрлаш иш им из керак. Қ айтиб ҳеч қачон 
кўриш маслигимиз керак!..» деб ўйлади.
Улар икки кун кўриш иш мади ҳам...
Аммо учинчи куни М аликанингўзи қўққисдан И сматнинг 
ҳузурига, у касал қабул қилаётган хонага кириб келди. 
Орадан ҳеч ran ўтмагандек очиқ сўзлашиб, аж або, унга 
нега кўринмай қолдингиз, дегандек бўлди. К ейин М алика 
юраги санчаётганидан ш икоят қилди. И смат қизнинг ю рак 
уриш ини текш ирди. Тўгриси, М аликанинг ю раги бир 
маромда урар, ш икояти ўри нсиз эди. Н ари борганда, унинг 
ха стали ги ни зиқлик, шунчаки бир оз сиқилиш аломати, 
дейиш мумкин эди, холос. Исмат унга хизм ат ю засидан шуни 
айтиб, сен ишдан қолиб, хонада биқингандан кўра, далада 
ю риб пахта терсанг, ўзингга кўпроқ фойдали бўлармиди, 
деб маслаҳат бериш и к ер ак э,\и. Аммо М аликанинг ўзи 
ёнига келиб, яхш и сўзлаш аёттани уни қандайдир ийитиб 
юборди. Бунинг устига, бу қизни сен ш у к>^йга солдинг, сен 
эҳтиётсизлик кили б, унинг шундоқ ҳам м аж руҳ юрагини 
тирнадинг, деган хаёлга бЪриб, ўз-ўзидан койингандек 
бўлди. Муҳими, қизни яна багрига босгиси, эркалагиси 
келмоқда эди. У виж донига қарш и бориб, М аликага уч кун 
дала га чиқмасликка рухсат берди. Ш у куни оқш омда улар 
яна учраш иш га ваъдалашишди.,.
- М алика шундан сўнг баъзан ишдан қолиб менинг 
қабулимга кириб туриш га одатланди. М ен виж донимга 
қарш и 
бораётганимни 
ҳис 
эти б, 
эзилардим. 
Нима 
қилиш имни билмай, бошим қотганди. Ёнимда М ирзадан 
бўлак маслаҳатчи йўқ. Ю рак ютиб, М ирзага маслаҳат 
солдим. М ирзанинг эса, нима дейиш и олдиндан маълум. У 
мендан, бу қиз сенга чиндан ёқадими, деб сўради. М ен бош 
иргагач, ёқса, ю раверсин, бировни ишдан озодқилиш сенинг 
қўлингда, кимдир сени тергаб ўтирибдими, деди. Кейин, 
далага' бир одам кам чиқди нима-ю кўп чикди нима, пахта 
барибир ерда қолмайди, сен шунга ҳам бўгилаверасанми, 
деди. Мен М ирзанинг ф икрига қўшилмадим. Л екин ўшанда 
М аликанинг иродасига бўйсуниб, М ирза айтгандек иш 
тутишдан бўлак чора ҳам тополмадим. Қиш лоқда кунлар 
шу тахлитда ўтди... Пахта пайти тугаб, ш аҳарга қайтгач, 
М алика билан икким из яна кўриш иб тур дик. Бирга кўча 
кезар, сайр-томош а қилар, бир-биримизга аста-секин
48


ўрганиб қолган эдик. М ен энди орам изда дастлабки 
кунларда ўтган бутун гапларни унута бошладим. Аммо бир 
куни бехосдан олдинги гаплар қайтиб яна ю зага қалқиди. 
М алика нимадир бўлиб; ю раги санчаётганини айтди. 
М ен унга, зиёни йўқ, бу ўтиб кетади, деди м. Кейин уни 
авайлагим келиб, эркалаганча, боз муҳаббат изҳор қилдим. 
М алика эса, истеҳзоли жилмайиб, нега ёлгон гапирасиз, 
сиз мени севмайсиз-ку, деди. Ана шунда, мен М аликанинг 
ю ракдан ш икоят қилиш и кўпдан буён гаш имга тегиб, зўр- 
базўр бу ] ашни босиб юрганимни, ян а шундай бўлганини 
пайқадим. Лекин бу муҳим эмасди. Ш у navwa кўнглимдан, 
М аликанинг бурро, ишонч билан, севм айсиз, дейиш и унинг 
ақл-фаросати, бировни теран туш униш и ниш онасими ёки 
бу севги борасидаги савод, таж ри б а белгисимикин, деган 
гап ўтди ва юрагимда куртак отган гаш лик энди барг 
ёзаётганини ҳис этдим. Йўқ, мен кўнглимдаги товуш ни 
ўчириб, гаш ликни ҳайдадим. М аликанинг олдида ёлгон 
сўзлаган қабиҳодам га айланиш дан қўрқиб, ўзимни оқлашга, 
уни чиндан севиш имни айтиш га ошиқдим. Унга, тахминан, 
сен ж они ж аҳонимсан, сени бир умрга севдим, севаман, 
дегандек бўлдим. Аммо М аликанинг лабларида истеҳзоли 
таб ассум , музлаб колган эди. У, сиз мени севмайсиз, бир 
куни таш лаб кетасиз, майли, йўлингиз очиқ, мен сиздан 
ранж иганим йўқ, ранж им айм ан, деди. М аликага нисбатан 
юрагимда қандайдир адоват, н аф р ат аралаш бир ҳолатни 
туйдим. Айни фурсатда, шошиб, телбаланиб, унга, мен 
сендан ҳеч качон, ҳеч қаёққ а кетмайман, хоҳласанг 
бугўн, хоҳласанг эртага сен билан никоҳдан ўтамиз, 
бирга яш аймиз, дегандек ф и кр билдирдим. М аликага 
кутилмаганда менинг таклиф им м аъқул келди. Хуллас, 
икким из ўша куними, эртасигами, менинг ҳам, унинг ҳам 
ж игарбандларидан биров билан маслаҳат қилмаган ҳолда, 
бу ҳаКцДа ҳатгоки ж иддийроқ ўйлаб ҳам ўтирмай, никоҳдан 
ўтадиган даргоҳга бориб қолдик. М ен учун ўшанда ўз 
ишим танчилик, нима бўлганда хам, бахтсиз бир қизнинг 
олдида олижаноблик, валламатлик эди. Аммо никоҳдан 
ўтган куни иккимизнинг ўртам изда илк даф ъа катта бир 
кўнгилсизлик рўй берди. Уша куни нималардир харид 
қилмоқчи бўлиб кўча айланганимизда, М алика истеҳзоли 
жилмайиб, мана, никоҳдан ҳам ўтдик, яқинда бирга ҳам 
яш аймиз, лекин мен биламан, сиз мени севмайсиз, деди. 
Унинг бу гапни таъна оҳангида ҳадеб такрорлаш и, айниқса,
49


шундай кунда гапириш и менинг иззат-наф сим га тегди. 
Бирдан бошимга қон қуюлди. «Хўп, мени қўятур. Сен- 
чи? - дедим унга. - Сен ўзинг мени севасанми?!» М алика 
бош ини чайқади: «Йўқ, мен ҳам сизни севмайман. М ен 
бош қа бир йигитни севганман!..» Бу ш аф қатсизлик эди... 
Бизнинг оилавий турмуш имиз шундай бошланди! Киши 
кўча-кўйда сайр-томоша қилиб ю рганида эмас, бирга 
яш аётгандан кейин бир-бирини яхш ироқ билар экан. 
М алика ўқиш ни битириб, аллақайси лабораторияга ишга 
кирди. Унинг иши тинч эди. Аввало, ҳар куни борилмайди. 
Бунинг устига, кундузи соат ўн бир-ўн иккилардан соат уч- 
тўртгача ишласа кифоя. У ерда тарти б узи шунақа. Лекин 
шунга қарамай, Малика ишга борадиган кунда ҳам аксар 
ю раги санчаётганини айтиб, уйда қолаверарди. Унинг уйда 
ҳам қиладиган иш ининг тайини йўқ. М актаблардаги синф 
хонасидек шифти, деворлари окланган бир уйчада турардик. 
М алика ана шу ёзилмаган қогозга ўхшаган опиоқ шифтга, 
деворларга тикилиб ўтиргани ўтирган. Баъзан каравотда 
ёнбош лаб китоб ўҳийди, холос. Б^шиси майли... У ҳаммани 
камситиб, ўзини ҳамма қадрлаш ини истайди. М ен унинг 
акаси Абдукарим, укаси Ш ариф ж он билан танишдим. Булар 
қўрс-қўпол ҳам, одамни кадрламайдиган киш илар ҳам эКГас 
эканлар. Аксинча, М алика уларни камситиб ю рар экан. 
Унинг менга нисбатан муносабатида ҳам камситиш авжига 
чика бошлади. Мен нимаики иш қилмай, унга ёқмасди. 
У зининг эса қўлидан бирон иш келмасди... Ниҳоят, мен 
Н одира билан танишиб, энди олдинги тартибда Малика 
билан яшаёлмаслигимни ҳис этдим. Уйдан кетиш дан бўлак 
илож им қолмади... М енинг биринчи оилам тарихи шу. 
М ана, сизга буни ҳам айтиб бердим.
-
Хўи, бундай. Сиз М аликани севмаган, Нодирани 
эса севгансиз. Шундай экан, М алика сизни тергаганидек, 
сиз нега Нодирани баъзан тергайсиз? Нима учун осойиш та 
яш аш га ҳаракат қилмайсиз?
Мен бунга ҳаракат қиламан. Л екин Нодирадан 
кўп роқм еҳр кутаман, шекилли. А ёлнингбеҳадэркинлигидан 
киш и қўрқади. Буни ҳам очиқ айтиш им керак.
-
Бўпти. Бошқа савол, - деди терговчи. - О йингиз 
вақтида Тошкентга бир келган эканлар. С из Маликага 
уйланганингиздан кейин келганмидилар?
-
Ҳа, уйланганимдан кейин...
50


-
М аликанинг 
ойингизга 
нисбатан 
муносабати 
қанақа эди?
-
Ёмон эмас. У ойимни ш унчаки қиш лоқи бир аёл 
деб билар, у^чали к иши 
эди.
-
Д емак, дадангиз ҳам Тош кентга келгач, аввалига 
сизнинг олдинги оилангизда яш аган. Ш ундайми? - деб 
сўради терговчи.
-
Ш уи дай.
-
М аликанинг дадангизга муносабати қандай эди?
-
Адашмасам, дадамни бир оз ҳурм ат қиларди. Лекин 
яхши кўрмасди. М ен умуман М аликанинг дунёда кимнидир 
яхши кўриб, ардоқлаганини эслаёлмайман.
-
Ҳ.ишги йигитни-чи?
-
Қ айси йигит?
-
М алика си зга никоҳ кун и гапирган йигитни 
айтяпман У ўшанда сизга озор етказиш учун жўрттага 
гапирганмиди ёки шундай бир йигитнинг узи бўлганми?
-
Бўлган, албатта!
-
М алика уни ростдан ҳам севганми?
-
Севган бўлса керак.
-
С из у йигитни яхш и биларм идингиз? - Кўрган — 
мисиз?
-
Бир кўрганман. Яхши билмайман.
-
М алика ҳам қайтиб турмуш қурганми?
-
У гурмуш қургани Й
5
^қ.
-
Хўтп, бугунча етарли. М а бод о мен да савол тугилса, 
сизни яна чакираман.
-
Чақиринг, майли...

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish