Омина Шенликўғли


Хуллас, мендаги ўзгаришлар шулардан иборат



Download 242,2 Kb.
bet15/18
Sana21.02.2022
Hajmi242,2 Kb.
#28384
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
@Kutubxona Elektron

Хуллас, мендаги ўзгаришлар шулардан иборат...
Хўш, сенда нима гаплар? Қалбингда гўзаллик ҳалиям ҳукмронми ёки ўша қоронғу кўчаларда йўқ бўлиб кетдими? Менга ўзинг ҳақингда ёзиб юбор. Лайло... Нежла... Бону ҳақида ҳам...
Ватанимда қандай ўзгаришлар бўлди? Шуларни ҳам ёзишни унутма.
Сўзларимни якунлар эканман, кўзларингдан ўпиб, сенга (сизларга) икки дунё саодатини тилайман. Аллоҳнинг саломини қабул қиладиган ҳар кимга саломимни етказ.
Беғубор дугонажоним менинг.
Ассалому алайкум.
Ўзлем Суслер.
Эслатма: Аллоҳ хоҳласа бир кун келиб, ишонаманки сен ҳам менга хуш хабарлар ёзиб юборасан.”
Фотиманинг туйғулари таърифлаб бўлмас даражада эди. Бир тарафдан нохушлик, бошқа тарафдан севинчни ичига сиғдира олмас эди.
Овқатини емасдан ётган, унсиз йиғлай-йиғлай уйқуга кетган эди.
Кўзларини очганида эса кеч қолганини пайқаб апил-тапил кийиниб, кўчага чиқди. Бирдан катта тезликда келаётган юк машинаси уни уриб юборди. Қон ичида қолган Фотима ерга йиқилди. Атрофдагилар уни касалхонага олиб бориш учун машинага олиб чиқишди.
Фотиманинг ҳуши ўзида эди. Ҳамма гап-сўзларни эшитиб борар эди.
- Юк машинаси бечора қизнинг оёқларини босиб ўтибди.
Фотима даҳшат билан оёқларини пайпаслади. Бармоқларини қимирлата олар эди-ку, бироқоёқларини бир-бирига текказиб кўрмоқчи бўлганида улани қимирлата олмаётганини тушунди. Шу онда бирдан балконда ўтирадиган йигитнинг онаси айтган гаплар ёдига тушди: “Оёқларингнинг соғломлигига ишонма, Аллоҳ кўрсатмасин бир фалокат келса борми...” Ўша гап ҳақиқатга айландими? Фотима энди чўлоқ бўлиб қолдими?
Ўзини таърифлаб бўлмас даражада ночор ҳис этарди.
Бирдан бақира бошлади:
- Мен чўлоқ бўлиб қолдим. Фалаж бўлиб қолдим.
Бақириб кўзларини очганида аввал ўзини касалхонада деб ўйлаган, кейин эса туш кўрганини англади.
Қизлар унинг овозини эшитиб, дарров атрофига тўпланишган эди. Чироқни ёқиб, Фотимадан сўрашди:
- Демет, сенга нима бўлди?
Фотима кўзларини ишқалаганча жавоб берди:
- Даҳшатли туш кўрдим.
Нежла дарров сув олиб келди:
- Ол, дарров ичиб юбор.
Қизлар бироз муддат Фотиманинг ёнида ўтириб, кейин тарқалишди. Аслида Лайло Фотима билан бир хонада турар эди.
Ҳамма яна уйқуга кетган, Фотиманинг эса кўзига уйқу келмас эди. Соатга қаради. Тўрт бўлибди. Ўрнидан туриб, меҳмонхонага кирганида ҳалиям кўрган тушининг таъсирида эди. Балкондаги йигитни ўйлай бошлади:
“Унга нега шунчалик ёмон муомалада бўлган эканман? Чиндан ҳам одамгарчилигимни йўқотган эканман” – деди.
Сўнгра ўша йигитнинг гаплари ёдига тушди:
- Мен сенга эмас, ичимдаги Фотимага қараяпман. Бир марта эса “Сен кабилар мусулмон бўлолмайди. Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун юрак керак... Сенга ўхшаш бурни осмонда бўлганлар қаёқда-ю, мусулмонлик қаёқда?” – деган эди.
Ўшанда уни “бечора” деган эди. Ҳозир эса аслида ачинишга арзигулик одам ўзи эканлигини англади. Ўша йигитнинг аҳволи нима бўлди экан? - деб ўйлаб қолди. Ҳозир унинг қанчалик тарбияли ва босиқ йигит эканлигини англади.
Яна хаёлига Усамо келди. Кейин ота-онаси... Бўғзига бир нарса тиқилгандай бўлди. Бу шундай оғир дардки, ҳечам кўтара олмаётган эди.
Нонушта пайтида қизлардан сўради:
- Қизлар, “ўрнимга бошқа одам топинглар, мен кетаман” – десам нима қиласизлар?
Бону бундай гапни ҳечам кутмаган эди:
- Йўқ, бундай дейишинг мумкин эмас. Бизни ташлаб кета олмайсан. Кейин Фотимага хомуш нигоҳ билан боқиб: - Сен кетсанг, меним ҳолим нима бўлади, Демет? – деди.
- Демет эмас, Фотима.
- Ҳа, Фотима. Сен кетсанг, бу ерларда қандай яшайман? Сен борлигингда ўзимни ёлғиз ҳис қилмаётган эдим... Сенга ишонар эдим. Гўё сарвиқор тоғдай турар эдинг орқамда.
Лайло, Нежла ҳам қаттиқ ранжишган эди. Биринчи бўлиб Лайло сўради:
- Кетсанг, бизни унутасанми ?
- Асло унутмайман. Доим сизни кўргани келиб тураман. Сиз мени кўргани борасиз.
Фотиманинг кўз ўнгида бир неча йил олдинги ҳолат гавдаланди. У ўртоқларини уйига таклиф қилишдан уялар эди. Ҳозир эса у Фотимадан асар ҳам қолмаган. – Яна сизларни эски курсиларга ўтиргизар ва бундан ҳечам ор қилмас эдим.
Қизлар ҳайрон бўлиб бир-бирларига қарашди.
- Нима демоқчисан, Демет? Узр, Фотима.
- Ҳа, майли, эътибор берманг. Ўз-ўзимга айтадиганимни айтдим.
Бону ҳайрон бўлиб сўради:
- Биз шу ердалигимизда ҳам сен ўз-ўзинг билан гаплашяпсанми?
- Ҳа, баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.
Савол навбати Нежлага келган эди:
- Уйга қайтсанг, отанг уйга киргизадими? Сени ёмон йўлга кирган деб билади-ку.
Фотима чуқур ўйга толди. Пиёласидан бир хўплам чой ичиб жавоб берди:
- Мени шунақанги отам бор-ки, мени ўз кўзлари билан тубанликда кўрса ҳам қабул қилади. У доим “ёшларга хатосидан қайтишга имкон бериш лозим” – дерди. Мен эртага хаёлан уйга боришга жасорат топа олаётган бўлсам, бу - отамнинг тушуна олишига бўлган ишончимдандир. Отам даҳо экан-у, буни мен йиллар ўтиб англадим.
* * *
Posted by Family Novels at 4:51 AM 0 comments 
Email ThisBlogThis!Share to TwitterShare to FacebookShare to Pinterest

Download 242,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish