Фотима Ўзлем хатини Аллоҳнинг исми билан бошлашига ҳайратланиб ўқишда
давом этди:
“Севимли дугонам, Демет, яхшимисан?
Сенга ёзадиган нарсаларим шунақанги кўпайиб кетдики, қай биридан
бошлашни билмай қолдим. У ердан келгач, бошимдан нималар ўтганини
эшитсанг, ишонмайсан.
Мен бир христиан йигит билан турмуш қуришга қарор қилган эдим.
Кейин бўлажак фарзандларимиз ҳақида ўйлаб қолдим. Уларга қандай исм
қўйиш, қайси динга кўра тарбиялаб ўстиришим керак эди? Бирдан
даҳшатга тушдим. Ўша пайтгача ҳеч бир қоидасига амал қилмаган Ислом
динимнинг энди болаларга исм қўйишда жуда муҳим эканлигини англадим.
Унаштирилган йигитимга вазиятни тушунтирдим. “Мусулмон
бўламан, лекин сен аввал менга у ҳақда ўргат деди”. Ўзим ҳеч нарсани
билмасам, унга нимани ҳам ўргатар эдим? Ўшанда ҳеч нарса билмаслигимни
тушуниб етдим.
- Мен Исломни билмайман. Сенга китоб олиб бераман ўқийсан, дедим.
Рози бўлди. Унга инглиз тилида исломий китоблар олиб бердим. Қарасам,
ўқимаяпти, неча маротаба таъкидладим, барибир ўқимади. Бир куни менга
“ўзинг ўқи, кейин гапириб берасан” – деди. Кейин ўзим ўқий бошладим.
Тинмай, ҳар куни ўқир эдим. Бундай қарасам, мен умуман мусулмон эмас
эканман. Ўз аҳволимга жуда ачиндим... Иймоним кучаяр экан, биринчи
Do'stlaringiz bilan baham: