Ҳомиладорларга тавсиялар



Download 54,02 Kb.
Sana30.04.2022
Hajmi54,02 Kb.
#599090
Bog'liq
2 5215630154788772206



Ҳомиладорларга тавсиялар:



  • таомларингиз хилма-хил бўлишига аҳамият беринг. Гўшт, балиқ, мева ва сабзавотлар, дуккаклилар, макарон, нон ва сут маҳсулотларидан имконият борича ҳар куни оз-оздан истеъмол қилиш керак;

  • кўнглингиз тусаётган маҳсулотни ейишга ҳаракат қилинг;

  • тузни камроқ истеъмол қилинг, тузламалар, дудланган балиқ ёки ҳар хил соуслар ҳомиладор аёл буйракларига салбий таъсир кўрсатади;

  • меъёрида суюқлик ичинг;

  • овқатни тез-тез ва оз-оздан ейишга ҳаракат қилинг;






  • уйқуга кетишдан олдин кўп таом еманг;

  • аллергия чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилманг;

  • спиртли ичимликлар, тамаки, аччиқ таомлар ва таркибида қаҳва сақловчи маҳсулотлар асло мумкин эмас;

  • ичагингизни вақтида бўшатишни таъминланг. Бунинг мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Агар қабзиятга мойиллик бўлса, қуритилган олхўри, ўрик ва қовоқ яхши самара беради.



Азиз аёллар, соғлом овқатланиш ўзингиз ва фарзандингиз соғлиги учун муҳим!
https://t.me/stt_markazi








Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази
Ҳомиладорлик даврида тўғри овқатланиш



Тошкент – 2022






Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлик даврига алоҳида эътибор бериш керак
Ушбу даврда ҳомилада янги аъзо ва тизимлар ривожлангани сайин оқсил, ёғ, углевод, витаминлар, минерал ва бошқа озиқа моддаларга бўлган эҳтиёж ошиб боради (аёлда витаминга бўлган талаб 2-2.5 марта ошади).
Бу даврда ҳомиланинг соғлом ва нуқсонсиз туғилишини таъминлашда фолат кислотаси миқдорини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Фолат кислотаси кўкатлар (петрушка), салат барглари ва дуккаклилар оиласига (мош, нўхот ва ловия) мансуб маҳсулотлар таркибида кўплаб мавжуд.
Бундан ташқари буғдой унидан тайёрланган нонлар (қора нон), гречкали бўтқа, сут ва сут маҳсулотлари, парранда гўшти, тухум, мевалар ва мева шарбати, сабзавотлар, айниқса карамни истеъмол қилиш тавсия қилинади.



Ҳомиладорлик пайтида соғлом овқатланиш – ҳам боланинг тўғри ўсиши ва ривожланиши, ҳам бўлғуси онанинг ўзини соғлом бўлиши учун жада аҳамиятли!
Тўғри танланган рацион ҳомиладорлик пайтида овқат ҳазм бўлишини йўлга қўйишга ёрдам беради, уйқуга берилиш ва толиқишнинг олдини олади, иммунитетни мустаҳкамлайди.





Ҳомиладор аёлларни рационал овқатланиши деганда
кун давомида овқат рационини тўғри тақсимланиши ва ҳомиладорликнинг муддатларига мутаносиб ҳолда турли хил овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тушунилади.







Иккинчи уч ойликда калорияга бой озуқаларни кўпайтирган маъқул. Бу даврда ҳомила вазнининг ортиши, бачадон, сут безларининг ўсиб бориши оқсилга бўлган эҳтиёжни оширади.
Ҳомиланинг кўриш ва эшитиш аъзолари ривожланишига ҳисса қўшадиган А витамини ва бетакаротинга бой бўлган сабзи, карам, сариқ булғори ҳамда оқсилга бой балиқ гўштини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Учинчи уч ойлик ўрталаридан бошлаб хамирли таомлар, ёғли гўшт, қаймоқларни овқат рационидан камайтириш лозим. Бу даврда ҳомиланинг суяклари ўсиши жадаллашади, шунинг учун таркибида кўп миқдорда кальций сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Балиқ, ёнғоқ, гўшт, қатиқ, творог, сабзавотлар истеъмол қилиш организм учун фойдали ҳисобланади.




Download 54,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish