ОЛМА ҚИЗИЛ ҚОН ШИРАСИ (ЕРИОСОМА ЛАНИГЕРИУМ) НИНГ БИОЕКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ К.Ганиев, А. Мирзалиев В. В. Яхонтовнинг “Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик зараркунандалари” асарида келтирилишича олма қизил қон шираси (Ериосома ланигериум) нинг ватани Шимолий Америка бўлиб, Европага бу ҳашарот 200 йил олдин дарахт кўчатлари билан бирга кириб келган. Ўзбекистонга ушбу зараркунанда 1905 йилда кўчат олиб келиниши натижасида келиб қолган.
Қанотли олма қизил қон шираси (Ериосома ланигериум)нинг ранги қанотсиз шираникидан фарқ қилади. Мазкур ширанинг ранги биз тадқиқот олиб борган Тошлоқ тумани Тегирмонбоши қишлоғида ҳамда Боғдод тумани Янги ариқ қишлоқлари ҳудудида бир хил тўқ қизил рангда учратилди. Ушбу қанотсиз ширининг усти тўлиқ мумсимон парли оқ ғубор билан қопланганлигини кўриш мумкин. Шу сабабли бу ширани бошқача “парли шира” деб ҳам аталади.
Ушбу ширанинг биологиясига эътибор берадиган бўлсак ўзига хосликни кўриш мумкин, яни мазкур тур ширалар қишлаш даврида турли ёшдаги кичкина ҳамда вояга етган ҳашаротлик стадиясида бўлади. Тадқиқот олиб борилган ҳар иккала ҳудудда олма қизил қон ширасининг қишки мавсумда олма дарахтларини илдизидан, пўстлоғи орасидан ҳамда йўғнроқ шохларининг ёриқларидан топилди.
В.В. Яхонтовнинг маълумот беришича ушбу шира ўз ватани Шимолий Америкада қайрағочзорларда тухумлик стадиясида қишлайд. Биз тадқиқот олиб борган Боғдод тумани Янги ариқ қишлоғи ва Тошлоқ тумани Тегирмонбоши қишлоғида мазкур турнинг тухумларини олма, беҳи ва нок дарахтларини илдизига яқин ёриқларидан ҳамда танасидаги постлоқлар орасидан аниқланди.
Олма қизил қон ширасининг тухумдан чиқиши ёки личинка ва умуман қишлаб чиққанларининг ёки қишки уйқудан уйғонишлари учун +5 C0 температура талаб этилади. Биз тадқиқот олиб броган Боғдод туманида ушбу тур ширани қишки уйқудан уйғониш даври 2018 йил 25 март кунига тўғри келган бўлса, айни шу даврда Тошлоқ тумани ҳудудида мазкур шира аниқланмади. 10-апрелга келиб дастлабки шира личинкалари мазкур ҳудуддан топилди. Тадқиқотларимизни ҳар икки ҳудуддан танлаб олган 25 туп олма навларида олиб бордик. Боғдод тумани Янги ариқ қишлоғи чўл ҳудуди бўлганлиги сабабли ҳарорат Тошлоқ тумани Тегирмонбоши қишлоғига нисбатан 2-4 градусга фарқ қилишлиги аниқданди.
Ҳудди шу ҳолат 2018 йилдаги кузатувларимизда қуйидаги кўринишда изоҳланди, яни тадқиқот олиб борган Боғдод туманида ушбу тур ширани қишки уйқудан уйғониш даври 9 март кунига тўғри келган бўлса, айни шу даврда Тошлоқ тумани ҳудудида мазкур шира аниқланмади. 12-апрелга келиб дастлабки шира личинкалари мазкур ҳудуддан ҳам топилди. Мазкур йилда ҳам тадқиқотларимизни ҳар икки ҳудуддан танлаб олинган 25 туп олма навларида олиб бордик.
Юқорида таъкидланганидек олма қизил қон ширасининг дастлабки қишки уйқудан уйғониши Янги ариқ қишлоғида 15 кун илгари бошланди. Уларни дастлабки колонияларининг катталиги ўрганилганда 25.04.2018- куни Янги ариқ қишлоғида 20 см2 катталикда, Тегирмонбоши қишлоғида эса 30 апрелда 22 см2 катталикда колония ҳосил қилганлигини тадқиқотларимиз давомида ўргандик.
Бошқа тур ширалар сингари бу турнинг ҳам популясиялари динамикасини ортиши бир мавсум давомида икки марта рўй беради. Шунга кўра дастлабки популясия динамикасини ортиши таҳлил қилинганда Боғдод туманида бу кўрсаткич 16 июнга тўғри келди ва 25 туп олма дарахтида улар 2.44 см2 жойни қоплаб олди. Ҳудди шу кўрсаткич Тошлоқ туманида ўрганилганида деярли бир вақтда яни 20 июнга тўғри келди. Шу даврда улар 25 туп дарахтнинг 2.58 см‑2 қисмини эгаллаганлиги ҳисоблаб чиқилди.
Ёзда ҳаво ҳароратининг иссиқлиги, қуруқ ҳаво ва фойдали ҳашаротларнинг кўпайганлиги тадқиқот олиб борилаётган иккала ҳудудда ҳам қизил қон ширасининг кўплаб- кўпайишига тўсқинлик қилди ҳамда ширалар бирданига камайиб кетиш ходисаси кузатилди.
Шира популясияларини дастлабки кўтарилиш сабабларига яна озуқа ўсимлигининг вегетатсион даврига тўғри келиши, озуқани мўллиги билан биргаликда, олма қизил қон ширасининг дастлабки 3-авлоди жуда кўп личинка туғиши ҳам сабаб бўлади. Биз тадқиқотларимиз давомида мазкур ширани лаборатория шароитида боқиб ўрганганимизда уларни ҳар бири ўрта ҳисобда 100-110 тадан личинка қўйишини кузатдик. Мазкур ҳолат ушбу ширанинг биологиясидаги ўзига хос хусусият десак адашмаймиз, чунки биз тажрибани кузги бўғин шираларида ҳам ўтказганимизда кузги авлодлар ўрта ҳисобда 20-30 тадан личинка туққанлигини кузатдик. Демак серпуштлилик жиҳатидан ҳам баҳорги-ёзги ширалар устунлик қилар экан.
Амалий тадқиқотимиз давомида эриосома ланигериум шираси популясия динамикасини пастлаш даврларини ҳам ўргандик. Унга кўра Боғдод туманида 14 август кунига тўғри келиб боғдаги олмаларда уларнинг эгаллаган майдони 80 см2 га тушиб кетди, Тошлоқда эса мазкур ҳолат 28 август куни кузатилди ва популясия зичлиги қўшни ҳудуддаги вазиятдан бироз каттароқ яни 88 см2 майдонни эгаллаганлиги кузатилди.
Популятсиядаги ширалар миқдорининг иккинчи кўтарилиш даври икки ҳудудда ҳам октябр ойига тўғри келди. Алоҳида таъкидлаш лозимки шираларнинг иккинчи кўтарилиш даври Тошлоқ тумани Тегирмонбоши қишлоғида бироз эртароқ яни 4 октябрга тўғри келади. Шу куни ширалар популясияларининг катталиги ҳисобланганда 25 туп олма дарахтида 121 см2 майдонни эгаллаганлиги аниқ бўлди. Мазкур ҳолат Янги ариқ қишлоғида 10 октябрга тўғри келиб, популясия миқдор зичлиги катталиги 148 см2 га тўғри келди. Иккинчи кўтарилишда ҳам Боғдод тумани олмазорлари ушбу ҳашарот билан Тошлоқ тумани олмазорларига нисбатан бироз кўпроқ зарарланганлиги аниқланди.
2018 йил ноябр ойининги охирида ҳаво ҳароратини кескин совиши, ўсимликлар баргларини тўлиқ тўкиб юбориши эриосома ланигериум ширасининг ҳам қишки тиним даврига ўтишига сабаб бўлди. Тадқиқот олиб борилган иккала ҳудудда ҳам ушбу ширани қишки уйқуга кетишлиги ноябр ойининг охири декабрнинг бошларига тўғри келди. Тадқиқот олиб борилган иккала ҳудудда ҳам дастлабки қанотли ширалар майнинг охирида топилади. Қанотли ширалар колонияда жуда оз 1-2 тани ташкил этади холос. Сентябр ойига бориб эса бундай ширалар сони 10-20 тага ортганлигини кузатиш мумкин.
Кузги авлод шираларидан икки жинсли насл ўсиб этишади, бу ширалар 4 марта тулаб вояга етгач жуфтлашиб тухум қўяди. Тухумлари бизни шароитимизда совуқ ва қорлар таъсирида нобуд бўлади. Лаборатория шароитида текширшларимиздан шу нарса аниқ бўлдики, ушбу она ширалар тухумини қўйиб бўлгач ўзи ҳалок бўлар экан.
Олма қизил қон шираси (Ериосома ланигериум) нинг экологик хусусиитлирига тўхталадиган бўлсак, ушбу тур шира бир жойдан иккинчи жойга кўчишига қарамай фақатгина кўчат орқали тарқалишига гувоҳ бўлдик. Агар боғдаги олмалар бир-бирига яқин бўлса ерга тўкилган личинкалар қўшни дарахтга ҳам чиқиб колония хосил қилиши мумкин. Мазкур ҳолат адабиётларда ҳам ўз аксини топган.
Тадқиқот олиб борган Боғдод тумани Янги ариқ қишлоғи мазкур ширани олма дарахтларида кўпроқ пастки ярусларда катта колониялар ҳосил қилганлиги кузатилган бўлса, Тошлоқ тумани ҳудудида дарахтнинг барча ярусларида турли катталикдаги колониялар ҳосил қилганлигини ўргандик, айниқаса бу зараркунанда намгарчилик юқори, салқин, сув бўйидаги олма дарахтларини кўпроқ зарарлашлигини ўргандик.
Қизил қон ширасининг турли ҳудудлардан дастлабки личинкаларини чиқиш даврлари.
№
Назорат олиб борилган ҳудудлар
Назорат ўтказилган кун,ой,йил
C0
Ўсимлик органи
Дастлабки колониядаги ширалар миқдори
1
Боғдод тумани
9.03.2018
+9
ўсимлик танасида
3-4та
2
Тошлоқ тумани
21.03.2018
+15
ўсимлик танасида
3-4та
3
Фурқат тумани
26.03.2018
+16
ўсимлик танасида
3-4та
4
Қувасой шаҳри
27.03.2018
+15
ўсимлик илдизида
3-7та
Шираларнинг дастлабки авлодларини учраши Боғдод туманида март ойининг биринчи декадасига тўғри келган бўлса, вилоятнинг жанубий шарқий қисими ҳисобланган Қувасой шаҳри ҳудудида ушбу холат учинчи декадага тўғри келди.
Тадқиқотларимизнинг маълум қисми Боғдод туманининг чўл ҳудудида олиб борилганлиги сабабли, қизил қон ширасининг дастлабки авлодлари ҳам мазкур шароитда энг эрта +9 C да учратилди. Қолган минтақаларда уларнинг дастлабки аниқланиши +15-16 C оралиқларига тўғри келди.
Адабиётлардан маълумки ушбу тур ўз ватанида дарахт пўстлоғи остига ҳамда илдизларига тухум қўяди, баъзан тирик қишлаб чиқади. Бизнинг шароитимизда эса дастлабки колониялари Қувасойда олма дарахтининг илдизидан топилган бўлса, қолган ҳудудларда олма танаси ёриқларида кузатилди, тухумлари ёки тухум қолдиқлари топилмади.
Дастлабки аниқланган даврда улар ниҳоятда кичик колония ҳосил қилишлиги ҳамда устида ҳосил қилган мумсимон оқ туклар оппоқ қор рангида эмас балки тиниқ муз рангида эканлиги кузатилди. Ғубор тагидаги зараркунандани аниқ кўриш имконига эга бўлинди. Юқоридаги ҳудудларнинг учтасида дастлабки колоняларда 3-4 та ширалар кузатилган бўлса, Қувасойда мазкур холат 3-7 тани ташкил этди. Ширалар дастлаб ўсимликнинг пўстлоғи нозик, зарарланган, синган жойларига ўрнашиб олишлиги барча ҳудудларда ҳам бирҳилликни номоён этди.
Қизил қон шираси ҳам бошқа тур ширалар каби личинкалар туғиш йўли билан кўпайиб, личинкалари ҳар 10-15 кунда ривожланиб, ўзи ҳам туға бошлаши натижасида ҳосил қилган колонияси тезлик билан катталашиб кетишлиги тадқиқот ўтказилган барча ҳудудларда ҳам бир ҳил холатда эканлиги кузатилди.
Мазкур зараркунанда деярли бизни шароитимизда экиладиган барч олма навларида учратилди. Айниқса, Семиренко, Сутли олма, Қизил қирмизи олмаларда уларни 0.5-1м гача бўлган колониялари тадқиқ этилди.