Oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi "MA’naviyat va ma’rifat" markazi


Наврўз мустақилликдан кейинги йилларда



Download 119,04 Kb.
bet13/15
Sana23.02.2022
Hajmi119,04 Kb.
#183364
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Navro'z-yangilanish va yasharish bayrami!

Наврўз мустақилликдан кейинги йилларда
1991-йилдан кейин Наврўз умумхалқ байрами даражасига кўтарилди.
Байрам бугун катта тайёргарлик билан қаршиланади. Ўзбекистон Президенти ҳар йили халқни Наврўз билан расман табриклайди.
Бироқ, дейди шарҳловчилар, Наврўз ҳалигача ҳам, том маънода халқ байрамига айланмаган. “Совет даврида асосан 9 май, 1 май байрам қилинар эди. Миллий байрамлар йўқ эди. Халқимиз ўша қолипга тушиб қолган. Наврўз келганини ҳам концерт берилганига қараб сезади. Чунки советлар халқимизни Наврўз руҳидан узиб қўйган. Халқимиз ҳамон шу изимдан чиқолмаяпти“, — дейди ҳофиз Дадахон Ҳасан.
Ҳайитбой Aбдуллаев фикрича эса Наврўз тўқчилик, тўкин-сочинлик байрамидир. Халқ молиявий етишмовчиликдан қийналар экан, Наврўзга нисбатан муносабат ҳам шунга яраша.
“Ҳозир байрамни миллий руҳга сингдириш учун ҳаракат бўлаяпти. Масалан, аввал кузатилган шанбаликлар тикланаяпти. Бу ҳам эҳтимол покизаликни сақлаш учун фойдалидир. Лекин 4-5 минг кишига ош бериш билан иш битмайди. Тўқлик замон бўлса, ҳар бир киши Наврўзни ўз хонадонида байрам қилади“, — дейди Ҳайитбой Aбдуллаев.
Aдабиётшунос олим Наим Каримов назарида тарих чиғириқларидан қатъий назар Наврўз руҳи халқни тарк этмаган.
“Наврўз байрами тиклангач билдикки, у билан боғлиқ қанча удумларимиз бор экан. Қанча қўшиқлар, қанча таомлар бор экан. Ҳатто биргаликда жўр бўлиб айтиладиган қўшиқларимиз бор экан. Қабристонга бориш, ўтганларни хотирлаш каби удумлари бор экан“, — дейди у.
Наврўз, айрим диндорлар назарида, исломга хос байрам эмас. Шариатга тўғри келмайди, дейди улар.
Бу мунозаралар Ўзбекистонда очиқ муҳокама қилинмаса-да, ижтимоий тарихдан хабардор инсонлар юқоридаги талқинни тамонан рад етади.
“Қадим замонларда Наврўз эҳтимол бошқа бир диний тарихга ега бўлгандир. Лекин вақт ўтиши билан Наврўз миллий анъанага айланди. Наврўз куни қуёш бир кундан иккинчи кунга ўтади. Бурж таҳлил қилинади. Ислом дунёси бу ҳақиқатни тан олади. Шариатда бунга қаршилик йўқ. Aксинча ҳамиша ҳурмат қилиб келинган. Aфсуски, мутаассиб, фикр доираси тор диний оқимлар нафақат Наврўзни, балки бошқа анъаналарни ҳам инкор этиши“, — дейди исломшунос олимлардан бири.
Aдабиётшунос Наим Каримов дейдики Наврўз халқ ҳаётида, қолаверса ўзбек маданияти ва адабиётида янгиланиш тимсоли сифатида ўрин эгаллаб бўлган.



Download 119,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish