Oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi "MA’naviyat va ma’rifat" markazi


Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик



Download 119,04 Kb.
bet7/15
Sana23.02.2022
Hajmi119,04 Kb.
#183364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Navro'z-yangilanish va yasharish bayrami!

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик стратегик муҳим устувор йўналиш этиб белгиланди. Мамлакатимиз Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон ва Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой транспорт йўлакларини, Туркия ва Европа мамлакатларига элтувчи маршрутларни ривожлантиришдан манфаатдор.
Афғонистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш мақсадида янги “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш муҳим экани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари қайд этган яна бир муҳим йўналиш – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
Шу муносабат билан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда тегишли дастурни ишлаб чиқиш ҳамда уни жорий йил мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган ИҲТ давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги учрашувида тақдим этиш таклиф қилинди.
Энергетика ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон Президенти соҳага, биринчи навбатда қайта тикланувчи энергетикага илғор технологик ечимлар ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ўрта муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.
Иқлим ўзгаришининг глобал оқибатларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги, соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан замонавий таҳдид ва хатарларни мониторинг қилиш ва уларга қарши тезкор чора кўриш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташкилотга самарали раислик қилгани учун Президент Режеп Таййип Эрдоғанга миннатдорлик билдириб, раислик Туркманистонга ўтгани муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, айниқса, Евроосиё маконидаги минтақаларнинг иқтисодий ўзаро боғлиқлигини кучайтириш борасидаги муҳим ташаббуслари ва аниқ таклифлари бирлашмага аъзо мамлакатлар етакчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
ИҲТга аъзо мамлакатлар етакчилари ўз нутқларида минтақада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига, савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг истиқболларига тўхталдилар. Ташкилотнинг навбатдаги, 15-саммитини Туркманистонда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.



Download 119,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish