Суюқ метал хоссалари.
Металларнинг куйилиш хоссалари.
Металларни қуйиш хусусияти унинг технологик хусусияти бўлиб уни қуйиш хусусияти, соглом қўйма олишда катта аҳамиятга эга. Метални куйилиш хоссасини, хусусиятини яхши билсак ичи бушсиз, дарз кетмаган ва бошқа нуқсонсиз сифатли қўймани олиш имкониятини беради.
Котишмаларнинг асосий қуйиш хусусиятларига:
суюқ металнинг окувчанлиги
суюқ метални чукиши
ликвацияга мойиллиги
10-расм оқувчанликни аниқлаш учун спирал қолип
Суюқ метални, котишмани окувчанлиги деб, уни қолипга канчалик равон тулишлигига айтилади.
Юпка деворли қўймаларни қуйишда котишманинг окувчанлиги хусусияти айникса катта аҳамиятга эга, чунки кўп ҳолларда қўйма нуқсонли бўлиши мумкин. Юпка буюмларни қуйишда буюм бир хил калинликда куйилмайди. Котишманинг окувчанлигини аниқлаш махсус асбобларда текширилади. Бунда кесими 0.56 см2 эга бўлган спирал қолип ясалади ва синаладиган суюқ метал куйилади. Метал қолипга канчалик яхши тулса, (энг учларигача) уни куйилиш хусусияти шунча яхши бўлади. Яхши куйилиш даражаси, котишманинг физик-химик хусусиятларига, температурасига ва қуйиш моментига боглик. Мисол: Чуян таркибидаги Si ва Р, С ни кўпайиши билан уни қуйиш хусусияти яхшиланади. Чуян таркибидаги S чуянни куйилиш даражасини, хусусиятини ёмонлаштиради. Баъзи тоза металларни куйилиш хоссаси яхши ва ёмон бўлиши мумкин. Тоза мисни куйлиш хоссаси жуда ёмон, аралашмаларини аралаштириш билан мисни куйилиш даражаси яхшилантирилади. Куйиладиган аралашмани температурасини ошириш билан уни куйилиши яхшиланиди.
Чукиш деб суюқ метал ва котишмалар совуганда ўлчамлари ва ҳажмини кичрайишига айтилади.Чукиш нисбий ўлчамда ифодаланиб, куйидаги формулада ифодаланади:
Бунда Lкол-қолип ўлчамлари, мм.
Lкуй- қўймани ўлчамлари, мм.
Ҳажмли чукиш
Бунда: Vкол- қолип ҳажми, см3
Vкуй- қўймани ҳажми, см3
Буюм, заготовка куйилаётган вактда аралашмани чукишини ҳисобга олиб қолипни ўлчами буюм ўлчамидан, ҳажмидан каттарок килиш керак бўлади.
Буюмни, қўймани канча чукканлигини тезда аниқлаш кийин, чунки чукишга қўймани ичидаги ҳосил бўладиган бушлик ва чукиш раковиналари таъсир килиши мумкин. Чукиш ҳисобига қўйма, таранг зуриккан ҳолатда туради. Бу эса Баъзи ҳолларда қўймани эгилишига ва ёрилишига олиб келиши мумкин.
Температурани ошиши билан чукиш микдори ошади. Котишмада углеродни ошиши билан чукиш микдори камаяди. Демак, чуянни чукиши кичик бўлади.
Бундан ташкари чукишга қўймани катталиги ва узок вакт совуганлиги ҳам таъсир этади.
Ликвация деб, куйилманинг турли жойларида кимёвий таркибини бир хил булмаслиги ходисасига айтилади.
Мисол кургошин билан рухнинг аралашмаси.
Ликвация котишмаларда ҳосил бўлиб, икки хил бўлади. Дендрит ликвация ва зона линвацияси. Дендрит ликвация қўймада доимо мавжуд, чунки бир хил химик таркибли аралашма совутилган вактда химиявий яхши аралашмаган ҳолда бўлади.
Зона ликвациясида қўймани турли жойларида қўйманинг кимёвий таркиби ҳар хил бўлишлиги ликвация аралашмани химик таркиби ва қўйманинг совуш тезлигига боглик бўлиб қўйма калин бўлганида ҳам зона ликвацияси мавжуд бўлади. Қўйма девори юпка булса, ликвация ҳам бўлади.
Ликвацияни олдини олиш учун жуда калин деворли қўйма килмаслик керак. Баъзан қўймани пастки кисмидан совўтиб юқорига олиб бориш ҳам яхши эффект беради.
Қолипда қўйма шаклланиш жараёни.
Суюқ метални атомлари катта температурада тартибсиз ҳаракатда бўлиб, суюқ метал қолипга куйилиши билан уни совуши натижасида деталда кристалл панжаралар ҳосил бўлади.
Коида буйича химиявий жараённи бошланиши билан аввал куртак ҳосил бўлиб, сунг шу куртак асосида деталнинг кристалланиши бошланади.
Кристалланиш аввал қўйма қолип девори томонидан бошланиб сунг уни кўпайиши девор уртасида бўлади.
Котиш тезлиги қўйма кесими буйича бир хил бўлмайди. Қўйма марказига караб совиш тезлиги камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |