Қолип ва стержен материаллари тайёрлаш



Download 179,75 Kb.
bet3/6
Sana24.06.2022
Hajmi179,75 Kb.
#700896
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ва стержен тайёрлаш технологияси (1)[1]

Стерженни тайёрлаш
Юқорида айтилдики ичи буш, чуқурча, дунг ва хакозо шаклдаги қўймалар стерженлар ёрдамида олинади. Стержен кумдан, кум ва созтупрокдан махсус богловчи моддаларни аралаштириб тайёрланади. Стерженлар Пўлат, чуян ва рангли металлардан қўймалар олишда ишлатилади. Баҳзи вактда алюминий котишмадан қўйма олишда метал стерженлар ҳам ишлатилиши мумкин. Стержен аралашмасини таркиби: кварц куми 95-97% ,богловчи материаллар 3-5 %, намлиги 4-6%
Стержен тайёрлаш қуйидаги операциялардан иборат: Нам стерженни қолиплаш, стерженни куритиш, пардозлаш ва курук стерженни буяш. Агар стержен бир неча кисмидан иборат булса, куритилгандан сунг булакларга елимлаб ёпиштирилади.
Стерженни кулда ва машинада тайёрланади. Машина билан тайёрланганда иш унуми катта ва ўлчамлари аниқ бўлади. Машина билан тайёрланганда факат стержен яўикларда тайёрланади.


1-Каркас.
2-Газ канал.

8-расм Стержен ва стержен яшиги.
Стержен куритилган вактда уни мустаҳкамлиги ва газ утказувчанлиги ортади. Етарли даражада мустаҳкам стержен олиш учун, стерженни асосига каркасдан тайёрланган арматура куйилади. Мураккаб шаклдаги каркаслар куйдирилган Пўлат симлардан тайёрланади ва стержен аралашмасини зичлашда пружиналанмайди. (уз ҳолатини сақлайди)
Баъзи вактда катта қўймалар олишда қўйма каркасдан фойдаланиш ҳам мумкин. Стерженларнинг тури ва шакли кўп бўлганлиги учун машинада стерженни тайёрлаш, қўйма стерженларга нисбатан кам ишлатилади.
Кўп ҳолларда стерженлар қолипларга ухшаб силкитиш машиналарда, кум отар машиналарда ва бошқа машиналарда бажарилади. Стержен тайёрлашда каркасни жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Каркас стержен юзасига якин жойлашмаслиги керак, чунки қолипни синдириб тушиши ва метал билан бирга ёпишиб колиши мумкин. Натижада каркасни қўймадан ажратиш кийинлашади.
Оддий каркаслар стержен юзасида 5-10 мм ичкарирокка жойлаштириш керак.
Айникса вентилиятцион канал килиш катта аҳамиятга эга. Бу каналларни стержен юзига етмасдан ичкарирокда бўлиши акс ҳолда каналларга метал тулиб колади ва суюқ металл ичидаги газлар тула ташкарига чикиб кетмайди. Кийшик, эгри шаклдаги стерженларни тайёрлашда каркас сифатида аргамчи, шунур ва хакозолар куйилади. Улар стержен шакллангандан сунг сугуриб олинади ёки стерженни куритилганда куйиб канал ҳосил килади. Агар стержен бир неча булакдан иборат булса, каналлар бир-бири билан уланадиган булмоги зарур.
Коида буйича ҳамма стерженлар ва кисман қолиплар куритилади. Куритишдан мақсад мустаҳкамлигини ошириш , газ йуналувчанлигини яхшилаш, ичидаги кушимчаларни куйдириш. Стержен ва қолипларнинг химик таркиби ва шаклига ва материалига кура улар 350-400С гача киздирилади. Богловчи сифатида декстрин , сулғфит барда кушилган стерженлар 160-180С, мойли стерженлар эса 200-220  С да куритилади.
Стерженларни куритадиган печлар: стационар, тухтовсиз ва силжувчи бўлади. Кейинги йилларда стержен ва қолипларнинг куритиш инфра кизил нурлар билан ҳам бажарилмокда. Бундан ташкари стержен ва қолипларни тез куритадиган моддалардан ва ҳаво ҳамда СО2 гази билан ҳам куритиш мумкин. Бундай усул билан стерженга 2-3 минут кизиган ҳаво ва газ юборилиб стержен ва қолипларнинг куритиш мумкин. Стержен катта-кичиклигига караб куритиш вакти 4-5 соатча бўлади.

Download 179,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish