Жакет қопламалар. Кўп ҳолатларда қўлланилади, узоқ муддат хизмат қилиши билан эстетик жиҳатдан тикланади. У тишнинг барча клиник коронкасини қоплайдиган фарфор қатламдан иборат. Бу қатламнинг аккомадацияси учун тиш эмали ва дентинининг бирмунча миқдорини олиб ташлаш зарур.
Травматик синишларни тиклаш, марказий гурухдаги тишларнинг шакли ва ўлчамини коррекция қилиш, тишлар қаттиқ тўқималарининг кариоз ва нокариоз шикастланишида пациентнинг олд қатордаги тишларининг ташқи кўринишини яхшилаш – бу турдаги коронкаларни қўллашнинг энг кўп тарқалган сабаби бўлиб ҳисобланади.
Жакет қоплама остида тишни экстенсив чархлашни бошлашдан аввал реставрациянинг винирлар билан алтернативасини жиддий кўриб чиқиш лозим. Оғиз бўшлиғининг профессионал даражадаги гигиенаси ва милкда яллиғланиш жараёнининг бўлмаслиги фақат керамик қопламадан фойдаланишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади.
“Дарчали ёки фенстер-қоплама”атамаси вестибуляр томондан “дарча” очиладиган одатдаги эзиб тайёрланган қопламани билдиради. Бундай қопламаларнинг эстетик хоссаси унча аҳамиятли эмас, кўпинча қоплама гардиши ва шлифовкаланган апроксимал юзалар орасидаги чегарада кариес юзага келади.
Чўгирли қопламалар Тишда нуқсон бўлганида ёки у умуман мавжуд бўлмаганида унинг қопламасини тиклаш учун узакли тишларнинг ҳар хил турлари таклиф қилинган (Ричмонд, Логан, А.А.Ахмедов, Л.В.Ильина-Маркосян, Д.Н.Цитрин, В.Н.Паршин, А.Я.Кац ва б.). Уларни битта конструкциявий хусусият боғлаб туради: сунъий қоплама, илдиз каналида фиксация қилинувчи узак билан бир бутун бўлиб бириккан. Сунъий қопламани алмаштиришга зарурат туғилганда узакни илдиздан чиқариб олишга ва қайта протезлашга тўғри келади, буни ҳар доим ҳам амалга ошириб бўлмайди.
Ҳозирги вақтда тишнинг емирилган қопламаларини тиклашда узакли тишлар билан бир қаторда, икки мустақил қисмдан иборат чўгирли қопламалар қўлланилади: узак билан бирга сунъий чўгирли (узакли қистирма) ва унинг чўгирини қоплаб турувчи сунъий коплама. Бундан ташқари ушбу конструкция чўгирли қистирмани чиқариб олмасдан қопламани алмаштирига имкон беради, ҳар хил турдаги қопламалар ва кўприксимон протезлар учун таянч сифатида фойдаланилади, илдиз штифтига нисбатан милкусти қисмининг йўналишини ўзгартиришга имкон беради, бундан алоҳида тишларнинг аномалия ҳолатларини даволашда фойдаланиш мумкин.
Чўгирли қоплама билан протезлашга қарши бўлиб ҳисобланади: илдизнинг қийшиқлиги ва ўтишнинг қийинлиги, узунлиги ва қалинлигининг кичик хажмда бўлиши, П-Ш даражадаги ҳаракатчанлик, илдизнинг нотўлиқ пломбаланганлиги, патологик жараённи бартараф қилишнинг имкони бўлмаганда пародонт тўқимасидаги аҳамиятли даражадаги ўзгаришлар. Сақлаб қолинган тиш илдизлари протезлаш шароитини яхшиланишига олиб келмаганда бундай тиш илдизлари олиб ташланади.