Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева



Download 7,97 Mb.
bet30/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Тугалланмаган дентиногенез. Тишлар коронкаси, айниқса эса илдиз қисми дентини ривожланишининг бузилиши оқибатида юзага келади, бу патологик ҳаракатчанлик ва уларнинг эрта йўқотилишига олиб келади. Бунда тишлар одатдаги ўлчам ва шаклга эга, кам ҳолатларда кариесга учрайди, бироқ ҳароратга сезгир бўлади. Улар атрофида кўпинча гингивит юзага келади.
Рентгенологик текширувда тиш илдизларининг чўққиси шаклланмаган, қисқа бўлиб, атрофида суяк тўқимасининг деструкция ўчоқлари аниқланади, тиш ва илдиз каналлари бўшлиқлари мавжуд эмас, улар иррегуляр дентин билан тўлдирилган.
Тугалланмаган остеогенез. Уни мезенхиманинг наслий нотўлиқлиги билан боғлайдилар, тиш тўқималарининг коллагенли етишмовчилиги уларнинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Сут тишлари ва доимий тишлар шикастланади. Тишлар ёриб чиққандан сўнг эмаль дентиндан ажралади, у тезда ювилиб кетади. Тиш коронкаларининг ўлчами ва миқдори камайган. Ҳозирги вақтда ушбу касалликнинг икки шакли фарқланади:
а) суяк ҳосил бўлишининг туғма етилмаганлиги, ёки Фролик касаллиги;
б) касаллик бола туғилгандан сўнг турли муддатларда намоён бўладиган суяк ҳосил бўлишининг кеч муддатларда етилмаслиги (Лобштейн касаллиги).
Биринчи шакли иккинчисига кўра кам, кўпроқ ўғил болаларда учрайди. Ҳомила ёки янги туғилган чақалоқларда аниқланади. Узун найсимон суяклар, қовурғалар, ўмров суягининг синиши билан характерланади. Қўл панжалари ва оёқлар кафти азият чекмайди. Болалар паст бўй, кенг ясси бош суягига эга.
Иккинчи шакли ҳаётининг биринчи йилида ёки кечроқ аниқланади. Бу шаклида юқорида қайд этилган симптомлар кучсиз ифодаланган. Кўпинча, синишларга нисбатан, суякларнинг кам оғриқли дарз кетиши юзага келади. Суякларнинг битиши нормал муддатларда рўй беради. Кўп сонли синишлар оғир ногиронликка олиб келади. Синишлар кўпинча оёқларнинг диафизар соҳасида кузатилади. Тугалланмаган остеогенез учун склеранинг мовий рангда бўлиши, карлик ва тишлар тузилишининг ўзгариши характерли. Касаллик асосида шаклланаётган суяклар ва тиш тўқималарида минерал тузларнинг етарлича тўпланмаслиги ётади. Тугалланмаган остеогенезда тишларнинг ўзгариши доимий бўлмаган, Капдепон касаллигида эса – доимий доминант белги каби наслдан-наслга ўтади.
Гипофосфатезия. Касаллик асосида ишқорий фосфатаза синтезининг туғма аномалияси ётади. Касаллик оёқ-қўллар деформацияси, уларнинг тез-тез патологик синишлари, бош суяги оҳакланишининг бузилиши, суяк ва сочларнинг синувчанлиги, диспноэ, цианоз, кўнгил айнаши, қусиш, қабзият, мушакларнинг тортишиши билан намоён бўлади. Эмаль гипоплазияси, тиш илдизларининг ривожланмай қолиши, уларнинг вақтидан аввал сўрилиши ва тишларнинг эрта тушиши кузатилади. Рентген текширувида алвеоляр ўсиқнинг ривожланмаганлиги, суяк тўқимасининг остеопорози, вақтинчалик тишлар илдизининг вақтидан аввал сўрилганлиги аниқланади.
Кариес.
Кариес – маҳаллий жараён бўлиб, тишлар ёриб чиққандан сўнг намоён бўлади, кейинчалик бўшлиқ кўринишида нуқсон ҳосил бўлиши билан тиш қаттиқ тўқималарининг деминерализацияси ва юмшаши рўй беради.
Кариес азалдан, эрамиздан 2,5-3 минг йил аввал маълум бўлган; эрамизнинг ўнинчи асрида Россияда бош суяги текширувида олинган маълумотларга кўра емирилган тишларга эга бўлган шахслар 3,3% ни ташкил қилган.
Таснифи:
Тишлар кариесининг халқаро таснифи бўйича қуйидагилар фарқланади (ICD, 1994 год, WHO):
К02.0 - эмаль кариеси;
К02.1 - дентин кариеси;
К02.2 - цемент кариеси;
К02.3 – ривожланишдан тўхтаган кариес;
К02.8 - бошқалар.
Шикастланиш ўчоғининг жойлашишига кўра:
-фиссурали кариес;
-контакт юзалар кариеси;
-тиш бўйин олди кариеси.
Кесувчи қирра ва бўртиқларнинг кариозли нуқсонларига атипик каби қаралади.
Кечиши бўйича: ўткир, сурункали.
МТСИ таснифи: тез суръатларда кечувчи, секин кечувчи, стабиллашган жараён.
Шикастланиш интенсивлиги бўйича:
-ягона шикастланиш;
-кўп сонли шикастланиш;
-тизимли шикастланиш.
Асоратланмаган (оддий) ва асоратланган кариес фарқланади. Охирги ҳолатда пульпа ва периодонт бунга жалб қилинади. Амалиётда, қўйилган пломба ёнида жараён ривожланса, иккиламчи, рецидив кариес атамасидан фойдаланилади.
Т. В. Виноградова кариоз жараённинг компенсацияланган, субкомпенсацияланган ва декомпенсацияланган кечиши бўлган болалар гурухини ажратади. Гурухларга тақсимлаш КПО индекси билан аниқланадиган шикастланиш интенсивлигига боғлиқ. Бу индекснинг қиймати кариес билан шикастланган (К), пломбаланган (П) ва олиб ташланган (О) тишлар сони йиғиндисининг натижасидир. Сут тишларида тишлам индекси КП, алмашинганда КПУ+КП.
Блек бўйича кариоз шикастланишнинг анатомик таснифи (шикастланиш ўчоғининг жойлашиш юзаси ҳисобга олинади):
I синф - моляр ва премолярларнинг табиий фиссуралари соҳасида, ҳамда курак тишлари ва молярларнинг кўр чуқурчаларида;
II синф - моляр ва премолярларнинг контактли (ён) юзаларида;
III синф – кесувчи қирра бутунлиги бузилмаган курак тишлар ва қозиқ тишларнинг контакт юзаларида;
IV синф – коронка бурчаги ва кесувчи қирранинг бутунлиги бузилмаган курак тишлар ва қозиқ тишларнинг контакт юзаларида;
V синф – барча гурухдаги тишларнинг бўйин олди соҳасида.
Топографик тасниф (Лукомский, 1949 й.) кенг қўлланилади, унга мувофиқ қуйидагилар фарқланади:
-доғ босқичидаги кариес;
- юза жойлашган кариес;
- ўрта кариес;
-чуқур кариес.
Клиник кўринишига кўра оқ ва пигментланган доғ (жигар рангдан қора ранггача) фарқланади. Кариоз доғда ўчоқли деминерализация жой олган, у интенсив оқ доғ ва секин–аста пигментланувчи доғга эга бўлиши мумкин. Эмалдаги ўзгариш (интенсив ва секин–аста деминерализация жараёни) характери олиб бориладиган давони танлашни аниқлаб беради.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish