Гипсли модел қуймаси: қолипга ишлов бериш. 1. Гипсли ва эластик қолиплар оғиз бўшлиғидан олинади, оқар сувда чайқалади, дезинфекция қилиш учун 10-15 дақиқага водород пероксидининг 4-6% ли эритмасига ботирилади. Натрий гипохлориднинг 0,5 % ли эритмасини қўллаш яхши натижа беради, экспозиция - 20 дақиқа. Бунда қолипнинг стабиллиги бузилмайди ва гипсли моделга негатив таъсир кўрсатмайди. Алгинат массали қолипни зарарсизлантириш глутарекс ва глутар альдегид билан 10 дақиқа давомида олиб борилади.
2. Қолип тайёрланадиган материалга кўра нусхани тайёрлаш турлича олиб борилади. Агар қолип термопластик, силиконли ёки альгинат масса ёрдамида олинган бўлса, унда у аввалдан ишлов берилишига муҳтож эмас, чунки оғиз бўшлиғидан олингандан сўнг бутунлигини сақлаб қолади.
Гипсли қолип оғиз бўшлиғидан чиқарилгандан сўнг кўпинча майдаланиб кетади ва уни йиғиб олиш зарур.
Тўғри қўйилган қолипда унинг қисмлари қошиққа зич тегиб туради, синиқ жойлари бир-бирига аниқ мос келади. Қолипни баҳолаш ортопедик конструкцияни тайёрлашда муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Шифокор протез ложасининг барча участкалари ушбу қолипда ўз аксини тўлиқ хажмда ва етарлича аниқлик билан қолдирганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Қолипнинг ишчи юзасида ҳаволи пуфакчалар ва сўлак билан ювилиб кетган соҳалар бўлмаслиги керак.
Моделни қуйишдан олдин қолип гипснинг сув билан тўлиқ тўйиниши ва кейинчалик модел қуйиладиган суюқроқ бўлган гипсдан сувни шимиб олишини инкор этиш учун 10-15 дақиқага совуқ сувга солиб қўйилади.
Стоматологияда модел пластмассадан тайёрланган ечиладиган протезнинг полимеризацияси, маҳсулотларни қуйиш (штифт, кламмер ва ш.ў.) учун штамп (коронка эзиб тайёрси), ва бошқа мақсадларда асос бўлиб хизмат қилади.
Микропротез (қистирма) шундай конструкцияки, бунда у тишнинг бузилган бутунлигини тиклайди, оғиз бўшлиғидан ташқарида турли материаллардан тайёрланади ва барча турдаги протезларни фиксация қилиш учун фойдаланиш мумкин. У, пломбадан фарқли равишда тайёрланган бўшлиққа пластик эмас, балки қаттиқ ҳолатда киритиладиган тиш коронка қисмининг бузилган бўлагини тиклайди. Охиргиси пломбага хос бўлган қатор камчиликлардан халос бўлиш, хусусан чўккан жойни компенсация қилиш, шу билан, қирраларнинг туташишини яхшилаш ва иккиламчи (рецидив) кариеснинг учрашини қисқартиришга имкон беради.
Емирилган тишни тиклаш усули ҳақидаги муаммони ҳал қилишда, яъни “пломба-қистирма” алтернативаси олдидан комплекс ва шу билан бир вақтда қатъий дифференциацияланган тарзда ёндошиш лозим. В.Ю. Миликевич (1984) томонидан таклиф этилган тишларнинг чайнов юзасининг парчаланиш индекси (ТЧЮПИ) емирилган коронкани тиклашнинг усулини танлашда ёрдам кўрсатиши мумкин. Тишнинг окклюзион юзасининг барча майдонини бирлик каби қабул қилинади. Емирилиш индекси (бўшлиқ ёки пломба юзасининг майдони) бирликдан, яъни окклюзион юзанинг барча майдонидан ҳисоблаб чиқарилади. ТЧЮПИ 0,55-0,6 га тенг бўлганида, яъни 55% дан ортиқ емирилганда, қистирмаларга; индекс 0,8 дан юқори бўлганида штифтли конструкцияларга кўрсатма берилган.
Тишнинг қаттиқ тўқималарида жойлашиш усулига боғлиқ ҳолда микропротезлар орасидаги тафовутни аниқлаш билан 4 гурухга ажратилади. Биринчи гурухга тишнинг фақат қаттиқ тўқималари ичида жойлашган микропротезларни киритиш мумкин (inlay, яъни ичида жойлашган).
Иккинчи гурухга —тишнинг окклюзион юзасини қоплаган ва бир вақтнинг ўзида қаттиқ тўқималарининг турлича чуқурлигига кириб борувчи микропротезлар (onlay).
Учинчи гурухни ташқи томондан тиш коронкасининг кўп қисмини ўраб турувчи микропротезлар ташкил қилади (overlay).
Тўртинчи гурухни биринчи уч гурухнинг исталган микропротезлари ташкил қилади, улар тишнинг қаттиқ тўқималарида ёки турли штифтлар ёрдамида илдиз каналида қўшимча тарзда маҳкамланади (pinlay). Ўрта ва катта қаттиқликдаги олтин қотишмаси (проба 750, II-III турдаги қотишмалар, кобалт-хромли қотишмалар, зангламайдиган пўлат, кумуш-палладийли қотишмалар, пластмасса ва фарфор ёки бошқа керамик массалар қистирмалар учун материал бўлиши мумкин.