Стоматологик қурилмалар.
Стоматологик курилма – бу стоматологик вазифаларни бажариш учун мўлжалланган жихозлар мажмунидир.
Асосий жойини (кабинетни) ташкил қилувчи стоматологик курилма хисобланиб шу билан бир каторда, 4м2 майдонни эгаллайди. Асосий стоматологик курилма автоматлашган бошқарув, беморнинг турли холатда бўлишига имкон берувчи бош тирағич ва тирсак, тирағичли уриндик, операцион майдонни ёритиш учун қўшимча ёритқич, механик ва турбинли учликлар, бир неча модулли бор-машина, ҳаво ва сув етказиб берувчи қурилма, тиш тошларини олиб ташлаш учун ултратовуш скаллер, сўлак тортувчи, чанг ютгич, туфдонларни ўз ичига олади. Стоматолjгик қурилма композитлар полимеризацияси учун ишлатиладиган гелий-неонли ёритгич, рентген расмларни кўриш учун негатоскоп, оғиз бўшлиғини антисептик дори дармонлар билан ва пародонтал чунтаклар ирригацияси учун тизим, диатермокоагулятор, электроодонтометрия учун асбоб, тиш илдиз каналини аниклаш учун апекслокатор, периапикал тўқималар холатини баҳолаш ва илдиз каналига утиш даражаси ва пломбалашни назорат қилиш учун радиовизиограф, учликларни дезинфекция қилиш учун терминаторлар билан кушимча тулдириш мумкин.
Ҳозирги вақтда ортопедик стоматологияда айланиш тезлигини бошқариш мумкин бўлган турли бормашиналар қўлланилади, уларнинг таснифи қуйидагича кабул килинган (В. Н. Копейкин):
- паст (10.000 гача айл.\дақ.)
- урта (25.000 дан 50.000 гача айл.\дақ.)
- жуда юкори (100.000 дан 300.000 гача айл.\дақ.)
- хаддан ташкари юкори ( 300.000 дан юкори айл.\дақ.)
Стоматологик курилмалар
Ҳаво турбиналари кўллаш тажрибасида уларнинг ижобий ва салбий томонлари аникланди (Шлеттер П. Дуров В.М, 1999 й.). Бу механизмлар ўзига жидий муаммоларни олади, улар қуйидагилар билан боғлик:
-ротор механизм эски тузилишдаги (эшитиш учун хавфли бўлган 99 децибел кучдаги шовқин келтириб чиқаради) турбиналар музлатиш тизимининг мукамал эмаслиги билан;
- юкори тезликда қаттик тўқималарни ортикча олиш хавфи билан;
-тиш тўқимаси учун ишлов бериш жойида (245С0гача) юқори ва халоқ қилувчи харорати билан;
- сувдан ташқари микрофлора, тиш қаттиқ тўқимаси ва кесувчи асбоблар зарралари, шиллик ва юмшок тукима узилишларидан иборат бўлган турбинли учликдан аэрозол тузонини ҳосил булиши билан;
-ушбу тузоннинг механизм учириш вактида уни ичига ҳам тортилиши ва шунга кўра унинг иш тартибида бошқа мижозга ўтириши билан.
Шифокор бу камчиликлар хакида билиши ва уларни юзага келишидан сақланиши ёки уларни мининмум даражасига келтириши шарт.
Таъкидлаш лозимки, турбинли қурилмаларда бошқалардан ажратиб турадиган афзалликлари бор:
-куч қўллаш шарт эмас, бу эса пулпа ва парадонт тўкимасига ножия таъсирни аниқ пасайтиради;
-абразив асбобларнинг катта болмаган хажми контакт киладиган юза майдонининг кичрайиши хиссобига қаттик тўқималар қизиб кетишини бартараф килади. Бу эса асбобнинг чидамлилигини таъминлайди;
-эски асбоблардан фойдаланишни анинклаш бўйича таққосланганда нохуш сезгиларнинг камайиши;
- автоматлашган музлатгич тизимини (хаво ёки хаво-сув) қўллаш хиссобига бир вақтда унинг сифати яхшиланиши, ишлов бериш вақтини қисқариши.
Стоматологик қурилмаларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Кабинетда жойлашиш усули буйича: стационар, кабинет полига қаттик мустахкамланадиган ва портатив (кабинет буйича жойлашадиган).
2. Ҳизмат кўрсатувчи ходимлар сони буйича: факат шифокор учун, шифокор ва асистентнинг бир вақтда ишлаши учун, яъни «тўрт кўл» билан ишлаш қоидаси деб номланувчи.
3. Асбоблар блокини жойлаштириш усули бўйича учта асосий вариантга бўлинади:
1) Ролик ғилдиракли харакатланувчи нарса қўядиган аравача;
2) Қурилган кабинет кронштейнлари;
3) Қурилмага мустахкамланадиган асбоблар;
4) Учликлар шлангларини мустахкамлаш усули бўйича юқори ва пастки узаткич.
Стоматологик кресло стоматологик амалиётда барча аралашув ва операцияларни бажариш учун мўлжалланган.
Креслони кутариш мумкин, бунда унинг суянчиги оғишини ўзгартириш ва бош тирагичини бошкариш мумкин. Кресло кулай анатомик шаклга эга. Содда, лекин максадга мувофиклиги кресло шифокор ишида унинг истаган холатини енгиллаштиради. Ўриндик ва суянчикни тартибга солиш гидравлик ва электромеханик узатма ёрдамида амалга оширилади:
-суянчик таянчида, унинг ёнлама юзаси чап томонида, чиқарилган столчада жойлашган бошқариш тугмали панел мавжуд. Бунда оёк кўядиганнинг силжиши суянчик холатини ўзгариши билан боғлиқдир;
-чикарилган (оёк) панель;
-шифокор ва унинг ассистенти учун сенсор мембран-клавишали пульт ёрдамида. Бунда пульт, қоидага кура, учликлар ушлагичига жойлаштирилади ва юзани зарарсизлантириш имконини берувчи мустахкам юпка плёнка билан ҳимояланган бўлади. Ўрнатилган хотира блоки асбоблар иши ва стоматологик кресло холати параметрларини дастурлаш ва уларни мижоз билан ишлаш вактида самарали қўллаш имконини беради.
Стоматолог учун стулга 3-4-5 гилдирак урнатилади, бу эса унинг истаган йуналишда пол буйича енгил юришини таьминлайди. Бундан ташқари, стулнинг ўриндик ва суянгичи ўқи атрофида 360 градус айланишини таьминлайди. Стул баландлиги шахсан бошкарилади. Стулнинг махсус харакатланувчи суянчиги белни ярим айланасини эгаллайди. Бунда иш вақтида елка учун яхши таянч яратади, бу эса шифокорнинг чарчоғи, умуртқанинг бел соҳасига юк тушишини камайтиради, баьзи касб касалликлари ривожланишини бартараф этади.
Беморни горизонтал холатида манипуляция ўтказиш учун, қачон шифокор беморнинг олди ёки ён томонида жойлашиши мумкин булганда, стулларни алоҳида турларидан фойдаланилади.
ТИШ ЖАҒ ТИЗИМИНИНГ ПРОТЕЗЛАЩДА АХАМИЯТГА ЭГА БУЛГАН АНАТОМО ФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. ЧАККА – ПАСТКИ ЖАҒ БЎҒИМИНИНГ (ЧПЖБ) ТУЗИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Чайнов-нутк аппарати - чайнаш, нафас олиш, товуш хосил килиш ва нуткда иштирок этувчи, узаро богланган ва узаро таьсир этувчи тизим ва алохида аъзолар йигиндисидир.
Чайнов нутк аппаратига куйидагилар киради:
1. Юз скелети, чакка-пастки жаг бугимлари;
2. Чайнаш мускуллари;
3. Тишлаш, овкатни силжитиш, овкат булагини шакллантириш учун, ютиш учун мулжалланган, шунингдек, товуш-нутк тизими: лаблар, ёнок, уларнинг мимик мускуллари билан, тан
Do'stlaringiz bilan baham: |