OLIMOV UMIDJON
MAVZU: IJARA SHARTNOMASI
Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти); 2. Ижарага қўйилаётган мулк ҳужжати; (кадастр йиғма жилди ёки автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси) 3. Агар уй, квартира бўлса, доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уйжой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма. - шунингдек, уй, квартирада доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги; 4. Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги; 5. Мулк гаровга қўйилган бўлса - гаровга олувчининг розилиги; 6. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса - васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги; 7. Агар хусусийлаштирилган бўлса - хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази давлат унитар корхонасидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотномаси; 8. Юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори; 9. Юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжати (ишончнома). Мулк тақиқ (арест)га қўйилмаганлиги нотариус томонидан текширилади. 1. Давлат божи Тарафилар Сумма Хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига ЭКОИҲнинг 50 фоизи (86 120 сўм) Бошқа жисмоий шахсларга ЭКОИҲнинг 1 баравари (172 240 сўм) Юридик шахсларга ЭКОИҲнинг 2 баравари (344 480 сўм) 2. Герб йиғими – 17 224 сўм 3. Ҳуқуқий ва техник қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун (келишувга мувофиқ) Хизмат тури Жисмоний шахсларга Юридик шахсларга Тақиқни текшириш 17 224 сўм 34 480 сўм Маслаҳат 8 612 сўм 8 612 сўм Лойиҳа тайёрлаш 8 612 сўм 8 612 сўм ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
1-модда. Ижара
Ижара шартнома асосида ерга, бошқа табиий ресурсларга, шунингдек хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш учун ижарачига зарур бўлган мол-мулкка ҳақ эвазига муддатли эгалик қилиш ва ундан фойдаланишдан иборатдир.
Ижара Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилмаган фаолиятнинг ҳамма соҳасида мулкчиликнинг барча шакл ва туридаги мол-мулкка нисбатан қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |