Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Камерал назоратини ўтказиш тартиби



Download 1,5 Mb.
bet51/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Камерал назоратини ўтказиш тартиби.


Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир.
Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган эрда амалга оширилади.
Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги ва давлат солиқ хизмати органларидаги маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда хабар қилинади.
Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 31 октябрьдаги “Камерал назорат” дастурий маҳсулини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 460-сонли буйруғига асосан, Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан веб технологияси асосида ишлаб чиқилган дастурий маҳсулнинг янги варианти 2013 йилнинг 5 ноябридан бошлаб давлат солиқ хизмати органларида амалиётга жорий қилинган.

@TDIU_ARM
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ камерал назорат, солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида солиқ тўловчининг ҳузурига бормаган ҳолда амалга оширилади.
Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 26- мартдаги 86-сон буйруғига асосан “Тадбиркорлик субектлари фаолиятини камерал назоратдан ўтказиш ва улар асосида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолатлар бўйича солиқ текширувларини ташкил этиш тўғрисида Низом” тасдиқланди. Ушбу Низом “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорлик субектлари, яъни юридик шахслар ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ўрганиш ва таҳлил этиш асосида камерал назоратдан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган ҳолатлар бўйича солиқ текширувларини ташкиллаштириш тартибини белгилайди.
Камерал назорат” дастурий маҳсулини жорий қилишнинг асосий мақсадлари
“Камерал назорат” дастурий маҳсулини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилишдан асосий мақсад:

  • солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш;

  • солиқ қонунчилигининг бажарилишини назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш;

  • солиқ тўловчининг манзилига бормасдан ва махсус рухсатномасиз солиқ тўловчининг фаолиятини тақдим қилинган ҳисоботлар асосида назорат қилиш;

  • солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилиги талабларини бузилишига йўл қўймаслик ва келгусида уларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий, жиноий ва молиявий жазо чораларининг олдини олиш;

  • солиқ тўловчилар томонидан давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлашдан иборат.

Дастур ёрдамида қуйидаги йўналишлар бўйича камерал таҳлил ўтказиш мумкин:

      • солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида топширилиши;

      • молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим қилиниши;

      • солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг мутаносиблиги;

      • молиявий ҳамда солиқ ҳисоботларининг (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳар бир тури бўйича) тўлиқлиги;

      • ҳисоботларда қўлланилган солиқ ставкаларининг тўғрилигини текшириш;

      • қўлланилган солиқ имтиёзларининг асослилигини текшириш;

      • солиқ ҳисоботларининг тўғри тўлдирилганлигини текшириш .

  • ҳисоботларнинг барча мажбурий реквизитлари тўлдирилиши (солиқ тўловчиларнинг идентификатсия рақами, почта манзили, санаси ва ш.к.);

  • солиқ даври кўрсатилиши, солиқ ҳисоботи шаклларида назарда тутилган барча кўрсаткичларнинг, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларининг тўлдирилиши.

Камерал таҳлил:

  • Битта корхона бўйича;

  • Олдиндан ажратилган бир гуруҳ корхона бўйича;

  • Статуслар бўйича;

  • Фаолият турлари бўйича;

  • Барча корхоналар бўйича;


  • @TDIU_ARM
    Битта солиқ тури ёки барча солиқ турлари бўйича ўтказилиши мумкин.

Дастурий маҳсулнинг қуйидаги бандлари орқали мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш имкониятлари яратилган.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish