Юридик шахс бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами Юридик шахс бўлган солиқ тўловчиларга идентификация рақами солиқ тўловчи томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдиришга кўрсатилган маълумотлар асосида берилади. Солиқ органлари билан давлат ҳокимияти бошқаруви бошқа органлари ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш мақсадида солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларида унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасида берилган КТУТ коди кўрсатилади.
Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш у ташкил этилган жой бўйича солиқ инспекцияси томонидан фақат бир марта амалга оширилади.
@TDIU_ARM
Юридик шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан ўзи ташкил этилган жойдаги давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли маълумотлари асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан ҳамда унга ташкил этилган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида солиқ органларида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан ва идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда мустақил юридик шахс сифатида иш кўрувчи ҳамда алоҳида ҳисоб-китоб счётига эга бўлган ваколатхоналар ва филиалларни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш маълумотларида бош корхонанинг идентификация рақами ҳам кўрсатилади.
Жисмонийшахсбўлгансолиқтўловчинингидентификациярақами Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларга идентификация рақами тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчи томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши факти юзасидан рўйхатдан ўтказиш шакли тўлдирилгандан кейин берилади. Бошқа солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга рўйхатдан
ўтказиш шакллари уйма-уй юриб расмийлаштирилади. Солиқ органлари
билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви бошқа органлари ўртасида ахборот айирбошлашни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти рақами ва идентификация рақами (шахсий коди) кўрсатилади.
Жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида фақат бир марта амалга оширилади. Ҳар бир солиқ тўловчи фақат битта идентификация рақамига эга бўлиши мумкин.
Жисмоний шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ўз паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда давлат солиқ инспекциясида асосий рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўзгаришини ҳисобга олишнинг рўйхатдан ўтказиш шаклларини тўлдирадилар, бошқа солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга ушбу шакллар уйма-уй юриб тўлдирилади.
Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш эски намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам, янги намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам амалга оширилади.