2.2.Бино мухандислик жихозланиши:
Бино мухандислик коммуникациялари ер остидан келтирилади, бино пол ости каналларида жойлаштирилади.
Совуқ сув таъминот тизими – ташқи сув тармоғидан уланади.
Иситиш тизими – марказлаштирилган. Бино хоналари радиаторлар ёрдамида иситилиши режалаштирилмоқда. Радиаторлар хонада дераза остига жойлаштирилган ва қозиқлар ёрдамида махкамланиши кўзда тутилмоқда.
Шамоллатиш тизими – табиий шамоллатиш йўллари орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Маъмурий бино хоналари БК-1500 ва БК-2000 совутгичлари билан таъминланиши керак.
Иссиқ сув таъминоти – марказлаштирилган бўлиши лозим.
Оқава сувлари тизими – ички оқава сувлари билан транспортировка қилиниб марказий шаҳар оқава сувлари тармоғига уланган бўлиши лозим.
Газ таъминоти режада кўзда тутилмаган.
Электр таъминоти – ташқи электр тармоғига уланиши ва кучланиш 380/220В; ёритиш – махаллий ёритувчи лампалар ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Алоқа ўрнатиш тармоғи – радиотрансляция, телеантенна, телефон тармоқлари лойиҳалаштирилиб кўзда тутилган.
Бино мухандислик жихозлари – унитаз ва қўл ювиш жихозлари, писсуарлари лойиҳада режалаштирилган.
III. Бинонинг ҳажмий лойиҳалаш ечими
Икки қаватли турар жой биноси ертўласи ва мансард қавати билан бирга лойиҳалаштирилган. Лойиҳада бино конфигурациясига кўра тўғри тўртбурчакли, ўлчамлари “A - В” – 12м ва “1 - 3” – 14 м ни ташкил этади. Хоналар майдони ШНК 2.08.01 – 05 “Турар жойлар” давлат стандартларига мос келади. Деворлар ғиштдан терилган. Цоколь қисмининг баландлиги 1.20 м ни ташкил қилади.Турар жой биносини умумий майдони 168 м2.
Қуйидаги лойиҳада фақатгина бир томонлама уйнинг лойиҳаси мавжуд. Ген.планга назар ташлайдиган бўлсак, лойиҳалаштирилган биноимизга қарама-қарши яна бир турар-жой уйи мавжуд, ана шу уй олдида дарвозахона режалаштирилган.
Бизнинг лойиҳамизда 1-қаватда мехмонлар учун умумий зал, ошхона, ётоқхона, холл, гардероб хонаси ва сан.узел хоналари режалаштирилган. Биринчи ва иккинчи қаватларни ўзаро вертикал боғловчи зина мавжуд. Бу зина орқали нафақат иккинчи қаватга, балки ертўла қавати ва мансард қаватларига тушиш ва чиқиш мумкин.
2-қаватда эса ишлаш учун алоҳида хона, яъни кабинет, болалар ётоқхонаси, гардероб хонаси ва санитария узеллари лойиҳалаштирилган.
Ҳлвли кўкаламзорлаштирилган, ҳовли ўртасида бассейн мавжуд. Уй Ўзбекистон шароитига мослаштириб, 2 қаватли ва қўшимча мансард қавати хам лойиҳалаштирилган. Унда уйни шамоллатиш ва зилзилабардошлигини ҳисобга олинган.
Уйда замонавий барча шарт шароитлар яратилган бўлиб, унда шаҳар коммуникациясига шарт шароитлари назарда тутилган. Бу уйда замонавий эшик ва деразалар ишлатилган. Уни ички ва ташқи безак ишларида инсон ҳаёти учун зарарли бўлмаган қурилиш материалларидан фойдаланилган.
___________________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |