Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети



Download 52,94 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2022
Hajmi52,94 Kb.
#686252
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Sayfiyev Murodjon tushuntirish xati



ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
«Шахар курилиши ва хужалиги» кафедраси
«Архитектура ва шахарсозлик асослари» фанидан


КУРС ЛОЙИХАГА ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мавзу: КАМ ҚАВАТЛИ ТУРАР – ЖОЙ БИНОСИНИ ЛОЙИҲАЛАШ





Бажарди: 36 - 20 гурух талабаси
Сайфиев Муроджон
Қабул қилди: асс. Тоштемирова Д.А.


Тошкент-2021-2022 ўқув йили
МУНДАРИЖА



I.

Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

II.

Жамоат бинолари ҳақида қисқача маълумот. . . . . . . . . .

-

2.1.

Бинонинг қурилиш тавсифи. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

2.2.

Бино мухандислик жихозланиши . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

III.

Бинонинг ҳажмий лойиҳалаш ечими. . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

3.1.

Хоналар қайдномаси. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

3.2.

Техник иқтисодий кўрсаткичлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

IV.

Хулоса. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

V.

Фойдаланилган адабиётлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

I. КИРИШ

Архитектура – (лотинча арчитеcтура, грекча арчитектион – қурувчи) – бунёдкорлик, бино ва иншоотлар тизими, инсон ҳаёти ва фаолияти учун фазовий муҳитни шакллантирувчи ва шунингдек ушбу бино ва иншоотларни гўзаллик қонунларига мувофиқ яратиш санъатининг ўзи. Меъморчилик зарурий ишлаб чиқариш воситалари қисмини (саноат – завод ва фабрикалар, электр ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ва ҳ.к.) ва одамлар жамоалари хаёт кечириши учун моддий воситалар (фуқаролик, турар – жой, жамоат биноси ва бошқалар) унинг бадиий образлари жамият маънавий ҳаётида сезиларли ўрин тутади. Архитектуранинг функциявий (бажарадиган вазифаси), конструктив ва эстетик сифатлари (фойдаси, мустаҳкамлиги, гўзаллиги) ўзаро боғлиқдир. Меъморчилик асарлари ички фазолари ташкиллаштирилган бинолар, бинолар ансамбли ва шунингдек иншоотлар хисобланади, очиқ фазоларни шакллантириш учун (монументлар, терассалар, соҳил бўйлари ва шунга ўхшаш) яхлит мақсад йўналтирилган ташкиллаштириш аҳоли жойлари фазолари ҳисобланади. Архитектура – сунъий фазовий муҳит яратиш вазифасига эга бўлган шундай фаолият соҳасики, қайсики бунда жамият ва алоҳида одамларнинг барча ҳаётий жараёнлари содир бўлади – меҳнат, хўжалик, маъданият, муносабат, ҳордиқ ва бошқалар. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси каби, архитектура қурилиш техникасига таянади, моддий муҳит каби – жамиятнинг ижтимоий шароитини акс эттиради, санъат каби – чуқур ҳиссий таъсир кўрсатишга қодир. Бинолар, иншоотларни ва улар мажмуасини меъморий лойиҳалаш бино вазифаси талаблари, физик қонунлар ва эстетик қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Бир вақтда бадиий ва техник ижод маҳсулоти бўлган архитектура бадиий ва техник муаммоларни ўзаро узвий боғланган ечимини талаб этади. Меъморий асарлар мазмуни кўп қиррали, ижтимоий–функсионал ва бадиий томонларга эга, моддий – фазовий шаклларда ифодаланган. Фазо ва меъморий – конструктив шакллар, уларни ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи ички фазолар қобиқлари, меъморчилик санъати воситаларидир. Меъморчилик асарлари турли вазифадаги бинолар, шаҳар қурилишининг 6 алоҳида фрагментлари ва шаҳарларни бутунлай фазовий ташкиллаштирилиши, инженерлик иншоотлари (кўприклар, радио ва телеминоралар, трубалар ва ҳ.к.) ҳамда ташқи фазовий муҳитни бадиий ободонлаштиришга ва бойитишга мўлжалланган иншоотлар (монументлар, тиргак деворлари, терассалар, соҳиллар). Архитектура жамият ҳаётий фаолиятининг моддий муҳитини моддий – техник ва иқтисодий имкониятларига талаблари эҳтиёжлари билан монанд шакллантиради. Бошқа санъат асарларидан фарқли равишда меъморий асарлар уларни амалга оширишда катта моддий ҳаражатларни талаб қилади. Конструкция ва меъморий – бадиий образнинг ўзаро боғлиқлиги – бутун меъморчиликнинг ривожидаги муҳим муаммолардан бири. Конструкция қачонки у аниқ функсионал ва эстетик вазифаларга мувофиқ қўлланилса, меъморчилик асари элементи аҳамиятини олади. Кўринадиган моддий – фазовий асар тизимини яратишда конструктив шакл маълум ҳис–туйғули ифодаланадики, усиз меъморий образни тасаввур этиб бўлмайди. Нисбатли ҳажмий – фазовий ва монанд ифодаланиши конструктив шаклни бино ва иншоотнинг ўзига хос техникасини ташкил этади– меъморий композициянинг муҳим талабларидан бири хисобланади. Шундан келиб чиқиб меъморчиликда “тектоника” ибораси ўз аҳамиятига эга, меъморий масалани ҳал этишда конструктив тизимни маълум бадиий ечимда ифодаланишидир. 1 Хар бир аниқ тарихий даврга тааллуқли умумий йўналиш тектоник фикрлаш ўзига хосликлари, яратувчи меъморларнинг давр услубини белгилаб оладиган бадиий дунёқарашига бевосита боғлиқ. Бундан тектоник ўзига хосликлар қурилишнинг техник даражаси билан бирга, шунингдек ўз даврининг эстетик идеалларига бевосита боғлиқдир. Илмий – техник жадал ўсиш, жамиятдаги маиший – маънавий ғоявий муаммолар мураккаблашиши ва долзарблиги билан боғлиқ ҳолда замонавий меъморчиликда юқоридаги фикрлар аҳамияти ортди. Шаҳарсозлик – бу назария ва амалиёт шаҳарларни ва аҳоли жойларини режалаш ва қуриш бўйича ижтимоий – иқтисодий, санитар – гигиеник, техник – қурилиш, 1 Франcис Д.К.Чинг “Буилдинг cонструcтион иллюстратед” 7 транспорт ва меъморий бадиий масалалар, лойиҳалаш ва қурилиш билан комплекс ечиладиган масалалардир. Ижтимоий–иқтисодий масалалар аҳолини жойлаштириш тизимини танлаб олинаётганда хал қилинади. Санитар – гигиеник масалалар аҳоли хаёти учун соғлом шароит яратишни назарда тутади, саноат ва турар-жой худудлари орасида санитар–ҳимоя ҳудудларини белгилашни баъзи касалликларга қарши ишлов бериш ҳудудларини, кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар ўтказиш, шовқинга қарши курашиш ва тупроқ, ҳаво ва сув ҳавзалари ифлосланишига қарши курашиш. Иссиқ иқлим туманларида санитар–гигиеник масалаларининг муваффақиятли ечимига ташқи муҳитда юқори даражада микроиқлим яратиб инсоляция ва шунингдек, шамол йўналишидан фойдаланиб эришиш мумкин.
_______________________________________________________________
Архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳаёт ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, таҳлиллар қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни ривожлантиришга, янги субъектларнинг инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар билан бозорга кириб келишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни очиб берди. Хусусан:
биринчидан, шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ва пудрат хизматлари бозори, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгиланмаган;
иккинчидан, архитектура ва қурилиш органларининг ташкилий-штат тузилмаси қурилиш ва реконструкция жараёнларини тўлиқ кузатиб боришни таъминлаш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари сифатини самарали назорат қилиш учун мавжуд ресурсларни сафарбар этишга имкон бермаяпти;
учинчидан, архитектура ва қурилиш органлари функцияларининг тарқоқлиги ҳамда улар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги шаҳарсозлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг максимал шаффофлиги ва самарадорлигини таъминламаяпти;
тўртинчидан, кўпчилик аҳоли пунктларининг бош режалари мавжуд эмаслиги ҳудудларни комплекс қуришга, ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини жойлаштиришга, тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, қурилиш жараёнида пухта ўйланмаган қарорларни қабул қилишга сабаб бўлмоқда;
бешинчидан, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар анча эскирган ҳамда уларда архитектура-қурилиш ишларини олиб боришнинг инновацион услубларини, энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш эътиборга олинмаган, бу эса лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектларни қуриш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;
олтинчидан, қурилиш ишларини ташкил этиш, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий қилишда айрим ҳолларда тор идоравий манфаатнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланмасликнинг сабабларидан бири ҳисобланади;
еттинчидан, қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга оширишда, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришда давлат-хусусий шерикликдан фойдаланишга етарлича эътибор берилмаяпти;
саккизинчидан, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими архитектура-қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш вазифаларини самарали рўёбга чиқаришга имкон бермаяпти, кадрларни моддий рағбатлантириш даражасининг пастлиги эса малакали мутахассисларнинг тизимдан кетиб қолишига олиб келмоқда.
Архитектура-қурилиш соҳасини бошқаришнинг шаҳарсозлик фаолиятига инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини берувчи замонавий тизимни яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси;
Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинсин.
3. Қуйидагилар:
қурилиш соҳасида тегишли фаолият турларини лицензиялаш функциясини Вазирликка ўтказган ҳолда Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси;

Download 52,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish