Мавзу бўйича саволлар
Психологияда математик методларни қўллаш қачондан бошланган?
Психологияда ўлчов шкалалари қандай?
Психология фанида миқдордан сифатга ўзаро ўтиш ҳақида нималар биласиз?
Математик методларни психологияга қўллаш тажрибалари кимларнинг изланишларда амалга оширилган?
Мустақил иш топшириқлари: Психологияда математик статистик методларни қўллаш мавзусига доир адабиётларни ўқиш.
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос.
Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
мавзу. Математик статистиканинг асосий тушунчалари
Режа:
Математик статистика, тавсифловчи ва индуктив статистика тушунчалари.
Кўплик ҳақида тушунча.
Бош кўплик, танлама ва репрезентативлик тушунчалари.
Ўлчов шкалалари, ўзгарувчилар ва уларнинг турлари.
Таянч сўзлар: ўлчов, статистика, ўлчов шкалалари, эҳтимоллар назарияси, перманентлик, номинал шкала, тартиб шкаласи, интерваллар шкаласи, тенг муносабатлар шкаласи
Математик статистика эҳтимоллар назарияси соҳасининг алоҳида тармоғи бўлиб, унда тасодифий экспериментларга асосланган, индуктив хулқ-атвор қонуниятларининг оператив характеристикалари билан боғлиқ масалалар ўрганилади.
Берилган қийматлар ёки бир хил катталикдаги ўлчамлар туркуми тақсимот қатори деб аталади. Дейлик, бирон бир имтихондан олинган баҳолар шундай тақсимот қаторини ташкил қилиши мумкин.
Статистика предметини белгилайдиган икки асосий ёндашув мавжуд. Биринчиси, ялпи кузатувлар методи деб номланса (тавсифий статистика), иккинчиси – танланма метод деб номланади (танланма статистика). Ялпи кузатувлар методи бизни қизиқтирадиган тўплам ҳажмини аниқлашдан ва кейинги ушбу берилган тўпламнинг барча элементлари ўлчовидан иборат. Ўлчамлар натижалари, ёки баҳолар, кўрсаткичлар (қийматлар) қатори дейилади. Ушбу қаторлар ўрганилаётган ҳодисани акс эттиришади, бироқ тавсифий статистика мазкур қаторлардан бошланғич тўпламни лўнда ва мазмунли тавсиф этувчи кўрсаткиларни чиқариб олиш методлари билан ишлайди.
Танланма метод назарияси ёки статистик хулоса чиқариш методи, олинган натижаларни қай даражада умумлаштириш имкони мавжудлигини ва улар асосида биз қандай хулосалар чиқаришимиз мумкинлигини кўрсатадиган муолажалар (амаллар) тавсифини беришдан иборат. Ялпи кузатувлар методининг танланма методдан фарқи қуйидагилардан иборат: биринчи метод тўпламни ташкил этган барча бирликларни ҳисобга олса, иккинчи метод, асосий тўпламдан олинган маълум бир танланма таҳлили асосида бутун тўплам хоссалари хусусида хулосалар чиқариш имконини беради.
Тадқиқот ўтказилиши ва хулосалар чиқариш режалаштирилаётган кўп сонли кишилар мажмуи синалувчилар бош мажмуи (ялпи жамланма) дейилади. Ялпи жамланма (population) – тадқиқотчини қизиқтирувчи ўрганилаётган объектларнинг барчаси.
Бирор бир реалликни акс эттирадиган ҳар қандай сонлар қатори к ў п л и к дейилади. Кўпликнинг икки хил тури мавжуд: 1) бош кўплик – ўрганилиши дастлаб режалаштирилган, шартли равишда мавжуд бўлган бир катта гуруҳ (популяция); 2) ажратиб олинган кўплик – бевосита ўрганиладиган реал гуруҳ (танлама).
Б о ш к ў п л и к бу ўрганилаётган барча элементларнинг мураккаб жамланмаси ҳисобланади. Бош кўплик – бу тадқиқот гипотезаси шаклланишига асос бўлувчи кўпгина барча объектлар3
Do'stlaringiz bilan baham: |