Олий ва ўрта таълим



Download 382,54 Kb.
bet23/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Ўқув фаолиятини бошқариш


Бошқарув бу шундай йўналтирувчи кучки, у инсонлардаги ижодий потенциал имкониятларини оладиган шароитларни юзага чиқаришни мақсад қилиб қўяди. Шундай экан, ўқитувчининг таълим-тарбия жараёнини тўғри ва окилона бошқара олиши ўқувчи шахси камолотида ниҳоятда каттадир.
Фаолиятдан кутиладиган натижа психологияда мақсад дейилади. Ўқув жараёнининг бошқарилиши иккита асосий мақсадни кўзда тутади. Улардан биринчиси, ўқув жараёнини тўғри ташкил эта олиш, иккинчиси эса ўқувчиларнинг шахсий қизиқиш ва эҳтиёжларини қондиришдир. Ана шу мақсадлар бошқаришнинг вазифаларини белгилаб беради. Демак, ўқув жараёнини бошқаришнинг:

    • биринчи вазифаси ташкилий бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси бўйича ижтимоий буюртмаларни қондириш;

    • иккинчи вазифаси - бевосита ўқувчининг қизиқиш ва талабларини қондиришга йўналтирилган холатдаги ижтимоий вазифадир. Шунингдек, бу вазифа ўқувчиларнинг кўтаринкилик, яхши кайфият ва ўқув жараёнидаги ишчанликни юзага келтиришни ҳам уз ичига олади. Афсуски, кўп йиллар давомида бошқаришнинг ана шу ижтимоий вазифасига жуда кам эътибор берилган.

Бошқарувнинг иккинчи вазифаси бу ижтимоий-психологикдир. Бу вазифа ўқувчиларда самарали фаолият учун зарур бўлган ижтимоий-психологик холат ва хусусиятларни ривожлантиришга қаратилгандир.
Бу холат ва хусусиятлар ўқувчиларни ўзаро жипслаштириш, назорат, уз- ўзини бошқариш, шунингдек, мустақил таълим олишларини ривожлантиришдан иборатдир.
Ўқув жараёнини бошқариш учун қуйидаги таркибий қисмларни эгаллашлари лозим:

  1. Берилган ўқув топширигини ечиш учун воситалар танлаш.

  2. Топшириқларни ечиш жараёнида ўз-ўзини назорат қилиш.

  3. Ўзлаштирилган билимлар, малакалар, кўникмалар сифатини баҳолаш.

  4. Ўқув топширикларини бажарилганлигини текшириш.

  5. Ўз олдига мақсад куя олиш.

  6. Турли белгилар билан предметнинг ички муносабатлари мувофиқлигини кура олиш.

Ўқитишнинг иккита усули мавжуд. Бири анъанвий ўқитиш усули - бунда ўқитувчи муаммони белгилайди, вазифаларни аниқланайди ва муаммони ечиб беради. Ўқувчи эса масалани ечиш йўлларини эслаб қолади ва уни ечишни машқ қилади. Бунда ўқувчиларда репродуктив тафаккур шаклланади.
Ривожлантирувчи таълим ўқитишнинг муаммоли усулида ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш жараёнларини бошқаради, уни ташкил этади ва назорат қилади. Ўқувчи эса муаммони тушунади. Уни ечиш йўлларини кидиради ва уни ечади. Бундай холларда ўқувчи тафаккурининг махсулдорлиги ошади ва унинг мустақиллиги ривожланади.
Ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун ўқитувчи қуйидаги қоидаларга таяниши лозим:

  1. Ўқув жараёнини шундай ташкил этиш лозимки, бунда ўқувчи фаол ҳаракат қилиши, мустақил изланиши, янги билимларни ўзи кашф этиши ва муаммоли характердаги масалаларни ечиш учун шароит излаши керак.

  2. Ўқувчиларга бир хил ўқитиш усуллари ва бир турдаги маълумотларни беришдан қочиш керак.

  3. Ўргатилаётган фанга нисбатан қизиқишнинг намоён бўлиши учун айни шу фан ёки билим, ўқувчининг ўзи учун қанчалик аҳамиятли ва муҳим эканлигини билиши керак.

  4. Янги материал қанчалар ўқувчи томонидан аввал ўзлаштирилган билимлар билан боғлиқ бўлса, у ўқувчи учун шунчалик қизиқарли бўлади.

  5. Хаддан зиёд қийин материал ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. Берилаётган билимлар ўқувчининг кучи етадиган даражада бўлиши лозим.

Ўқитувчи ўрганилаётган мавзу ёки билимининг аҳамиятини кўрсатиш, ўқувчининг ўқув фаоллигини ошириш учун қизиқарли мисоллар, ақлий ўйинлардан кенг фойдаланиши лозим. Лекин, таълимдаги ҳар бир бериладиган билим ёрқин, қизиқарли бўлавермайди, шунинг учун ўқувчиларда ирода, қатъийлик, меҳнатсеварлик каби ҳислатларнинг камол топтирилиши ниҳоятда зарурдир. Ана шу ҳислатлар ўқувчининг келгусида ўз-ўзини назорат қилишга, ўз-ўзини баҳолашга ва мустақил таълим олишга асос бўлиш керак.

    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish