Олий ва ўрта таълим махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети сиртқи таълим


Давлат бюджети харажатларининг таснифи



Download 63,14 Kb.
bet3/5
Sana26.10.2022
Hajmi63,14 Kb.
#856714
1   2   3   4   5
Bog'liq
Реферат давлат бюджети ва газна (1)

Давлат бюджети харажатларининг таснифи.

Давлат бюджети ижросида қатнашувчи ҳамма органларда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш асосида бюджет таснифи ётади. Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланиш ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлаш мақсадида давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек уларнинг тақчиллигини маблағ билан таъминлаш манабаларини гуруҳлаш ҳисобланади. Бюджет таснифи ҳамма бюджетларни ягона давлат бюджетига жамлаш имкониятини яратадиган асосий ташкилий функцияни амалга оширивчи ҳужжат бўлиб қолмасдан, у катта иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир. Таснифда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари бир хил аломатлари бўйича гуруҳлаштирилдаи ва унинг бўлинмалари деб юритилади. Бўлимлар, параграфлар, боблар ва моддалар бюджет таснифи бўлинмалари деб ҳисобланади.
Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ҳамма даражадаги бюджетлар ягона бюджет таснифи кўрсаткичлари доирасида шаллантирилади ва ижро этилади, яъни тасниф объектларига берилган гуруҳлаштириш кодлари бўйича даромадлар ва харажатлар гуруҳлаштирилади.
Давлатнинг жамият ҳаётида муҳим вазифаларни бажариши учун маълум миқдорда харажат қилиш талаб этилади. Давдат харажатлари- бу давлат ихтиёридаги молия ресурсларини давлат фаолияти билан эҳтиёжларни қондириш учун қилинган сарфлар йиғиндисидир.
Бюджетнинг барча харажатлари жорий харажатлар ва капитал характеридаги харажатлардан иборат бўлади. Маблағнинг асосий қисми жорий харажатларга тўғри келади, қолган қисми капитал харажатларга тўғри келади. Шу ўринда бюджет харажатларини таснифини кўриб чиқиш лозим.
Бюджет харажатларининг таснифини 3 та асосий гуруҳга бўлиб ўрганиб чиқиш мумкин бўлади. Булар қуйидагилардир:
А) Бюджет харажатларининг вазифаси бўйича таснифи;
Б) Бюджет харажатларининг ташкилий таснифи;
В) Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи.

  1. Бюджет харажатларининг вазифаси бўйича таснифи:

Ҳаражатларни давлат органлари функциялари бўйича таснифи давлат секторига кирувчи органларига юклатилган функциялар ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг тўлиқ таснифидан иборат.
701-0-0 – УМУМЖАМОАТ ДАВЛАТ ХИЗМАТ ОРГАНЛАРИ
702-0-0 – МУДОФАА
703-0-0 – ЖАМОАТ ТАРТИБИ ВА ҲАВФСИЗЛИГИ
704-0-0 – ИҚТИСОДИЁТ
705-0-0 – АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ
706-0-0 – УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРИ
707-0-0 – СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
708-0-0 – МАДАНИЯТ, ДИН ВА ХОРДИҚ
709-0-0 – ТАЪЛИМ
710-0-0 – ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ. 
2) Бюджет харажатларининг ташкилий таснифи:
Муссаса ва ташкилотлар бўйича бюджет таснифи бюджет ҳаражатларини
ҳокимиятлар, давлат органлари ва ташкилот ва муассасалар бўйича тақсимлашда фойдаланилади.
3) Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи:
Бюджет иқтисодий таснифининг асосий вазифаси бюджет ва ҳаражатлар сметасидан ўз аксини топган ҳаражатлар ва даромадлар турлари ва натураларини белгилаб беришдан иборат.
Бюджет иқтисодий таснифи 7 та рақамдан ташкил топган.
Мисол учун, 3-133-000
3 – “Номолиявий активлар”;
3-100 – “Асосий воситалар”;
3-130 – “Транспорт воситалари”;
3-133 – “Автомобиль транспорти воситалари”
Бюджетдан куйидаги харажатлар амалга оширилади:
1. Фан, таьлим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республика бюджетидан – республика бюджетида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади; маҳаллий бюджетлардан эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);
2. Ижтимоий таьминот (республика бюджетидан – республика бюджетида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади; маҳаллий бюджетлардан эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);
3. Ахолини ижтимоий химоя килиш (Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);
4. Мудофа, миллий хафсизлик ва жамоат тартибини таьминлаш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
5. Судлар ва прокуратура органлари фаолиятини таьминлаш. (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
6.Давлат захираси ва сафарбарлик захирасини вужудга келтириш хамда уларни саклаш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
7. Давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
8. Давлат хокимияти ва бошкарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари хамда миссия фаолиятини таьминлаш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади) Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таъминлаш эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан маблағ билан таъминланади);
9. Иктисодиётнинг турли тармоклари ташкилотларини саклаш харажатлари (республика бюджетидан – республика бюджетида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади; маҳаллий бюджетлардан эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофик иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари ва талдабларини амалга ошириш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади); қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиё тармоқларини ривожлантиришнинг тармоқ дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан маблағ билан таъминланади);
11. Ер тузиш, мелоратив, табиятни мухофаза килиш ва эпизоотияга карши кураш чора тадбирларини амалга ошириш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
12. Кишлок хужалиги зараркунандаларига карши кураш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
13. Гидрометеорология, дулга қарши кураш чора- тадбирлари ва бошкалар (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
Ижтимоий маданий тадбирларга қилинадиган харажатлар давлатнинг ижтимоий функцияларини бажариш билан боғлиқдир. Бу харажатлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:
1) халқ таълими, мутахассис кадрлари тайёрлаш;
2) маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари;
3) соғлиқни сақлаш;
4) жисмоний тарбия ва спорт;
5) ижтимоий таъминот.
Ижтимоий-маданий тадбирларга килинадиган харажатлар смета тартибида режалаштириш тамойиллари асосида аникланади. Бу харажатларни маблағ билан таъминлаш аник тадбирлар ва харажат турлари буйича маблағ билан таъминлаштирилади. Харажатлар хажми узаро бир-бири билан боглик булган ноишлаб-чикариш сохалари ташкилотларида ишлаб-чикиладиган сметалар ва молия органларида тузиладиган маблағ билан таъминлаш хисоб-китоблари асосида аникланади. Хамма хисоб-китоблар асосида ташкилотларнинг фаолиятини характерлайдиган канча контенгентга (укувчилар, хисоб гурухлари, синфлар, койкалар, утказилган операция ва бошкалар микдори) хизмат килиш курсаткичлари ётади. Бунда йил давомида канча вакт фаолият курсатиши хам хисобга олинади. Бу курсаткичлар хисоб-китоб улчовлари сифатида хизмат килади. Хисоб-китоб улчови килинадиган пул харажатлари бюджет ташкилотининг фаолият курсатишини ва ривожланишини таъминлайдиган меъёр бўйича белгиланади.
Соғлиқни-сақлаш тизимини ривожлантириш ва уни боскичма-боскич кайта ташкил килиш, кўп каналли маблағ билан таъминлашни жорий этиш, даволаш ташкилотларига маблаглар амалга ошириладиган хизматларнинг хажми ва сифатига кура, ажратишни кузда тутади. Бюджет маблагларининг катта суммаси интернат уйларини саклашга, тиббий мехнат экспертезаларига, протезлашга ва бошка тадбирларга йуналтирилади.
Давлат бюджети харажатлари тасдикланган бюджетдан маблағ билан таъминлаш (маблаг ажратиш) доирасида куйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • бюджет маблаглари олувчиларнинг жорий харажатлари;

  • жорий бюджет трансфертлари;

капитал харажатлар:
а) асосий фондлар ва воситаларини (улар билан боглик ишлар ва хизматлар хам улар жумласига киради) давлат эхтиёжлари учун сотиб олиш ва такрор ишлаб чикаришга;
б)чет элда давлат эхтиёжлари учун ер ва бошка мол-мулк сотиб олишга;
в) давлат эхтиёжлари учун ерга булган хукукни ва бошка номоддий активларни сотиб олишга;
г) давлат захираларини вужудга келтиришга;
д) капитал харажатларини қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари;
е) резидент-юридик шахсларга ва чет давлатларга бериладиган бюджет ссудалари;
ж) давлат мақсадли фондларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари (бюджет дотацияси деганда ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадларни ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари тушунилади. Бюджет ссудаси деганда юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёки республика бюджетидан резидент юридик шахсга ёки чет давлатга қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ тушунилади);
з) давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклларида.
Бюджетнинг жорий харажатлари юридик шахсларга уларни сақлашга ва жорий эҳтиёжларини қоплашга бюджет маблағларини берилиши билан боғлиқдир. Бу харажатларга давлат эҳтиёжига қилинган харажатлар (иқтисодиёт ва инфратузилма, халқ хўжалигининг давлат томонидан, фуқаровий ҳарбий хусусиятига молик маҳсулотларни сотиб олиш, хизматларга ҳақ тўлаш, давлат ташкилотларининг жорий харажатлари), қуйи давлат органларига давлат ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар, транспорт тўловлари, давлат қарзи бўйича фоизларни тўлаш ва бошқа харажатлар киради. Бу харажатлар асосан бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадларнинг бюджетда қай қилинган харажатларига тўғри келади.
Бюджетнинг капитал харажатлари асосий капиталга ва захираларни кўпайтиришга қўйиш билан боғлиқ бўлган пул харажатларидан иборатдир. Уларга халқ хҳжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобининг қилинган капитал қуйилмалар киради. Давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга, маҳаллий давлат органларига берилган инвестиция, субсидиялари ва узоқ муддатли бюджет кредитлари, харажатларнинг мазкур гуруҳи бюджетда давлат капитал харажатлари ва даромадларида қайд қилинади. Бюджетдан Харажатларнинг куйидаги гурухлари Давлат бюджетидан маблаг билан таъминланади:
I. Иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафаєалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошкалар);
II. Иш хақига қўшимчалар;
III. Капитал кўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофик);
IV. Бошка харажатлар.
Маблағбилан таъминлаш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни хисобга олган холда тегишли йил учун тасдикланган бюджет параметрларига хамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофик тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича таксимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади.
Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджетдан маблаг билан таъминлаш нормативлари асосида смета ва штатлар жадвалини конун хужжатларида белгиланган тартибда мустакил равишда ишлаб чикадилар ва тасдиклайдилар.
Сметалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига мувофик харажатларнинг тўлик ёйилмаси илова килинган холда харажатларнинг тўрт гурухи бўйича тузилади.
Илова сметанинг ажралмас кисми хисобланади, сметанинг прогноз хисоб-китобларини асослаш учун хизмат килади ва хисобот маєсадлари учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотлари тасдикланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёки унинг худудий молия органларига такдим этадилар.
Тасдиқлангант смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш, иловаларни келишиш такдим этилган хужжатларнинг тасдикланган бюджет харажатлар лимитларига ва нормативларига хамда бюджет параметрларига мувофиклиги тахлили асосида тегишли молия органларида конун хужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


  1. Download 63,14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish