Олий ва ўрта таълим махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети сиртқи таълим


Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш



Download 63,14 Kb.
bet4/5
Sana26.10.2022
Hajmi63,14 Kb.
#856714
1   2   3   4   5
Bog'liq
Реферат давлат бюджети ва газна (1)

Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш.

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтган ҳудудларда бюджет харажатлари тўлови қуйида берилган схема асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (ЎзР ҚТ 1999 й, 9-сон, 51-модда) мувофиқ бюджетдан маблағ олувчилар Давлат бюджетидан маблағлар билан харажатларнинг 4 та гуруҳи бўйича таъминланиши белгилаб қўйилган:
I. Иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
II. Иш ҳақига қўшимча ҳисоблашлар (мажбурий ажратмалар);
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ манзилга мувофиқ);
IV. Бошқа харажатлар (овқатлантириш, дори-дармонлар, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар).
Бюджетдан маблағ олувчилар харажатларининг I ва II гуруҳ маблағлари биринчи навбатда тўлаб берилади. Бунда харажатларнинг II гуруҳи тўланмасдан I гуруҳ харажатларини тўловини амалга ошириш таъқиқланади. Бюджетдан маблағ олувчилар ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун келиб тушган маблағлари молия органлари тегишли бўлимлари томонидан иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар билан бир вақтда, ҳамда мактабгача ёшдаги болалар муассасаларидаги ота-оналари томонидан болалар овқатлангани учун тўланадиган бадаллар тўлови эса бошқа харажатлар (овқатлантириш, дори-дармонлар, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар) билан бир вақтда тўлаб берилади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг сметалари бўйича иқтисод қилинган (фойдаланилмаган) режали бюджет ажратмалари (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) ҳисобот йилининг охирги иш кунида уларнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва белгиланган қонунчилик доирасида ҳаражат қилинади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг режали бюджет ажратмаларидан иқтисод қилинган маблағлари молия органи раҳбарининг ҳулосасига асосан уларнинг ривожлантириш жамғармасининг (бюджетдан ташқари маблағлари) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағларига ўтказилади.
Ғазна ҳисобварағларидан маҳаллий бюджетнинг ҳаражатларини амалга ошириш учун Бўлим банк филиалига бўлим бошлиғи ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифасини амалга оширувчи масъул шахснинг имзо нусхалари карточкасини тақдим этади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳаражатларини амалга ошириш тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги талабларга асосланган ҳолда амалга оширилади:

  • молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари ва штат жадвали ўрнига тузилган калькуляциялари, ҳамда харажатларни амалга ошириш рухсатномалар асосида ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларининг тегишли гуруҳлари бюджет маблағлари қолдиқларининг суммалари доирасида;

  • агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма молия органида рўйхатдан тказилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммасидан ошмаса;

  • товар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини ва бюджетдан маблағ олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатлар бўлганида;

  • етказиб берувчининг тўлов топшириқномасида кўрсатилган номи ва реквизитлари етказиб берувчининг шартномада кўрсатилган номи ва реквизитларига мувофиқ бўлса;

  • тўлов топшириқномаси “Тўлов мақсади” устунида бюджет таснифининг тегишли кодлари тўғри кўрсатилган бўлса.

Етказиб берилган товар (иш,хизмат) учун харажатлар тўловлари, шунингдек аванс тўловлари харажатларини амалга ошириш рухсатномасига асосан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Бўлимга ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаларини тақдим этадилар, шунингдек тўлов тошириқномасининг: «Тўловчи» устунида тегишли молия органинг бўлим номини, «Тўловчи хисоб рақами» устунида Ғазна ҳисобварағлари, «Тўлов мақсади» устинида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий хисобварағи рақами ва номи, шунингдек тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда қуйидагича тақдим этилади.
а) агар молияоргани ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи бир банк филиали томонидан хизмат кўрсатилса - тўрт нусхада. Тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси бўлим бошлиғи ва бўлимнинг бухгалтерия хисобини юритувчи масъул шахси томонидан имзоланади, молия органи муҳри билан тасдиқланади ва банк филиали учун Ғазна ҳисобварағларидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси банк филиали тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги белгиси билан товар (иш, хизмат) етказиб берувчига берилади. Тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси банк филиалининг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги белгиси билан Ғазна ҳисобварағларидан кўчирмага илова қилинади ва бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномасининг бюджет маблағлари олувчи тегишли жавобгар шахслари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган тўртинчи нусхаси бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади.
б) агар молия органи ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи турли  аниқ филиаллари томонидан хизмат кўрсатилса - уч нусхада. Тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси бўлим бошлиғи ва бўлимнинг бухгалтерия ҳисобини юритувчи масъул шахси томонидан имзоланади, молия органи муҳри билан тасдиқланади ва банк филиали учун Ғазна ҳисобварағларидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси банк филиалининг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси билан Ғазна ҳисобварағларидан кўчирмага илова қилинади ва Бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномасининг бюджет маблағлари олувчи тегишли жавобгар шахслари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган учинчи нусхаси Бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий хисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади.
Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик қоидалар талабларига мувофиқ келса, Бўлим ваколатли ходими тўлов топшириқношмасининг тўртинчи ёки учинчи нусхаси орқа томонига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, қабул қилинган санаси ва имзосини қўяди. Тўлов топшириқномасининг биринчи нусхасини расмийлаштирилиши, бўлим бошлиғи ва масъул шахси имзолари ва молия органи муҳри билан тасдиқлаш текширув тугатилгандан кейин амалга оширилади. Бўлимга Ғазна ҳисобварағларидан ҳаражатларни амалга ошириш учун Бўлимда мавжуд бўлган имзо ва муҳр намуналари билан банкга бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлардаги имзо ва муҳрни солиштириш юклатилади.
Тўлов топшириқномалари бўйича Ғазна ҳисобварағларидан харажатларни амалга ошириш учун банкга биринчи ва иккинчи (шунингдек учинчи нусхалари, агар молия органи ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи бир банк филиали томонидан хизмат кўрсатилса) нусхалари тақдим этилади.
Хизмат кўрсатувчи банк томонида тўловлар ўтказилгандан кейин:
Банкга уч нусха тўлов топшириқномаси тақдим қилинган тақдирда –биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусха товар (иш, хизмат) етказиб берувчининг ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади, банк масъул ходими имзоси ва штампи қўйилган учинчи нусхаси ва Ғазна ҳисобварағларидан кўчирма Бўлимга берилади;
Банкга икки нусха тўлов топшириқномаси тақдим қилинган пайтда – биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусхаси банк маъсул ходимининг имзоси ва штампи билан Ғазна ҳисобварағларидан кўчирмага илова қилиб, бўлимга тақдим қилинади.
Бўлимнинг маъсул ходими бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақаларида тегишли белгиларни қилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг иккинчи (учинчи) нусхаси банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгилари билан бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақаларидан кўчирмага илова қилинади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловиниамалга ошириш тартиби қуйидаги чизмада кўрсатилган:
Бўлим нақд пул олиш учун чек дафтарчаларини хизмат кўрсатувчи банкдан олади.
Ғазна ҳисобварағларидан нақд пул олиш учун чек- бу молия органининг маълум миқдордаги нақд пулни бериш борасидаги ёзма топшириғидир. Чеклар сиёҳли ёки шарикли ручка билан қўлда тўлдирилади. Чекда доғлар, ўчиришлар, тузатишлар бўлиши маън этилади. Факсемиле ишлатишига йўл қўйилмайди. Чеклар ўн кун муддатда ҳақиқийдир. Бунда чек ёзилган кун ҳисобга олинмайди. Чекнинг рақами ва серияси имзо намуналари карточкасида қайд этилган чек дафтарчасининг рақами ва сериясига мос келиши керак. Пул чеклари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига асосан расмийлаштирилади.
Ғазна ҳисобварағларидан маблағ бериш учун чеклар Булим бошлиғи ва бухгалтерия ҳисобини юритиш борасидаги маъсул шахснинг имзоси ва Бўлим муҳри билан тасдиқланади. Бюджетдан маблағ олувчиларга бериладиган чеклар фақат олувчининг номи кўрсатилган чек бўлиши мумкин. Олувчининг номи кўрсатилган чек бўйича нақд пул, чекда кўрсатилган шахсгагина берилиши мумкин. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бош ҳисобчиси номи кўрсатилган чек бўйича нақд пул олиниши мумкин эмас. Молия органи чекнинг орқа тарафида пул чекларининг тўлов мақсадини кўрсатишлари шарт. Чекнинг орқа тарафида кўрсатилган тўлов мақсади чек берувчининг имзолари билан тасдиқланади.
Бюджетдан маблағ олувчилар иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлари ҳаражатларига нақд пул олиш учун Бўлимга бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси ва молия органи бюджет бўлимининг белгиси билан сўровнома тақдим этади.
Сўровномага асосан бўлим иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлар харажатларига нақд пул олиш учун чек ёзади. Бўлим чекдаги назорат Маркасини қирқиб, бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахсига беради. Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлари харажатларига нақд пул олиш учун тушган сўровномаларга асосан Бўлим ҳар куни ёзилган чекларга асосан чеклар реестрини электрон тарзда ва қоғозда (касса харажати журнали) уч нусхада, улардан иккитасини эса банкга чеклар билан биргаликда тақдим этади. Бюджетдан маблағ олувчилар Бўлимга нақд пул олишга ишончномани 2 нусхада тақдим этадилар, унинг бир нусхасини Бўлим ўз муҳрини қўйиб банк филиалига тақдим этади.
Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси нақд пулни банкдан чекнинг назорат маркаси орқали олади. Нақд пулнит банк филиалининг ғазначиси бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахсининг паспорт маълумотларини чекда кўрсатилган маълумотлар билан таққослагандан кейингина беради.
Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси, агарда ишончномада кўрсатиб ўтилган бўлса, бюджетдан маблағ олувчининг бир қанча шахсий ҳисобварақлари бўйича нақд пул олиши мумкин. Нақд пул Ғазначилик ҳисобварағидан банк томонидан берилади.
Нақд пул маблағлари берилганидан кейин реестрнинг иккинчи нусхаси банк кўчирмаси билан Бўлимга қайтарилади. Бўлим банк кўчирмаси ва реестрга асосан тегишли шахсий хисобварақга белги қўяди ва бюджетдан маблағ олувчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма беради, ҳамда бюджетдан маблағ олувчига бухгалтерияда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун чек милкининг нусхасини тақдим қилади.
Чекнинг назорат маркаси бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси томонидан йўқотилса, бюджетдан маблағ олувчилар марка йўқолгани аниқлаган куннинг ўзида бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тегишли молия органига билдиришнома юборади. Бўлим шу куни билдиришномага асосан йўқолган марканинг чекини қайтариб бериш ҳақида хат билан банкга мурожаат қилади. Чеклар реестри, қайтариб олинган чекнинг суммаси чегириб ташланган ҳолда, тўлаб берилиши лозим.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловини амалга оширишнинг ушбу тизими фақат Республикамизнинг айрим вилоятларида ҳудудий ғазна ҳисоб рақами жорий қилинган ҳудудларда (Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Тошкент) ишламоқда.


Download 63,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish