Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


 Майнерлар ва уларнинг электрон тижоратдаги аҳамияти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

3.1. Майнерлар ва уларнинг электрон тижоратдаги аҳамияти 
Майнерлар, яъни криптоиқтисодиётда рақамли валюталарни яратувчи 
(
емиссия қилувчи
) субъектлар 2015–2018 йилларда биткоин курсининг ўсиши 
ҳисобига улкан даромадга эга бўлдилар ҳамда унинг курси 2015 ҳамда 2018 
йилларда кескин пасайишидан катта зиён ҳам кўрдилар. Аммо, шунга 
қарамай,криптовалюталар ёрдамида потенсиал фойда олиш имконияти 
борлиги туфайли, кўпчилик инсонлар ва компаниялар ўзларнинг компютер 
ресурсларини майнинг соҳасига жалб қилишни ҳали ҳам давом 
эттирмоқдалар. Ҳаражатлар, айниқса, электр энергияси ҳаражатлари ўсиши 
фойда олишни тобора қийин вазифага айлантиришига қарамай, майнингда 
компютер қувватларининг ҳайратланарли тарзда ўсиши кузилмоқда. Биткоин 
жамиятининг айрим аъзолари майнингни – ўзлари учун фаровон ҳаёт 
тимсолидеб ҳисобланадилар ва бунга ишонадиган кишилар етарли даражада 
кўп. Шундай қилиб, майнинг айни дамда «
қуролланиш пойгаси
» ёки 
«
хешрейтлар уруши
» босқичида турибди. Майнерлар биткоин математик 
масалаларини ечишда ғолиб чиқиш учун тобора юқори натижа берадиган 
суперкомпютерлардан ва алгоритмлардан фойдаланмоқдалар.Назарий 
жиҳатдан блокчейн фақат битта бўлиши лозим ва у аста-секинлик билан 
барча тасдиқланган транзаксияларнинг узлуксиз, монолит қайдини 


147 
яратадиган хеш-алоқалар асосида шаклланади. Вақти-вақти билан 
блокчейнда иккиланишлар пайдо бўлади: ташланган – тугалланмаган ёки 
тасдиқланмаган транзаксиялар блоки вужудга келади. Бошқа майнерлар уни 
верификация қилишга уринадилар, лекин баъзидаунинг қонунийлиги ва унга 
ўз блокларини қўшиб олиш иммкониятига ишончлари комил бўлмайди. 
Бироқумумий розиликка асосан ташкил қилинган биткоин тизими зўр 
маҳорат билан ишлангани шундаки, бундай иккиланишлар узоқ вақт давом 
этмайди. Ахир майнерлар гуруҳлари энг узун блокчейн тармоғи қонуний 
ҳисобланади деган тахминдан келиб чиқиб, ҳаракат қиладилар. 
Майнерларнинг аксарияти, муайян блокчейн тармоғи устида биргаликда 
ишлаб, унинг қонунийлигини тасдиқлайдилар. Чунки улар кўпчилик 
майнерлар томонидан тан олинмайдиган занжирнинг кичик тармоғини хато 
равишда (
ёки фирибгарлик мақсадларида
) давом эттишга ҳаракат қилиб, 
ушбу кичик қисми эга бўлган ҳисоблаш ресурсларига эга бўладилар. 
Каттароқ ҳисоблаш ресурси шуни англатадики, унга эга бўлган 
майнерларнинг кўпчилигикўпроқ сонли криптотангалар ютадилар ва вақт 
ўтиши билан узунроқ блокчейн занжирини қурадилар. Бу ҳолатни ўз 
блокларини блоклар рақамлари пастроқ бўлган ва занжирлари қисқароқ 
тармоқларига улайдиган компютерлар дарҳол сезиб қоладилар. Бу «
адашган
» 
майнерларкейинроқ занжирнинг узунроқ тармоғига ўтиб оладилар. Блоклар 
ва транзаксияларуларни майнерларнинг кўчилиги шундай ҳисоблаган 
ҳолдагина қонуний ҳисобланадилар. Агарда алоҳида олинган бир майнер ўз 
қўлида тармоқ ҳисоблаш ресурсининг 50%дан ортиғини мужассам этадиган 
бўлса, муаммо юзага келиши мумкин. Шундай қилиб, очиқ кодли дастурлар 
билан ишлайдиган дастурчилар гуруҳи ҳозирги пайтда «
егоистик майнинг
» 
ва «
51% ҳужум
»дан ҳимоя қилишнинг қўшимча чораларини қидириш билан 
машғуллар. Тўғрисини айтганда, биткоин яратилган пайтдан бери бундай 
турдаги ҳеч қандай муттаҳамлик содир бўлмаган. Сатоши Накамото 
ёзганидек, «…
агар қайсидир серғайрат фирибгар барча майнерларнинг 
ҳаммасидан кўпроқ ҳисоблаш ресурслари тўплашнинг уддасидан чиқадиган 


148 
бўлса, у танлов олдида қолади: ўз биткоинларидан такроран фойдаланиш 
ёки унинг ёрдамида янги тангалар ҳосил қилиш асносида ундан фирибгарлик 
мақсадларида фойдаланиш. Эҳтимол, у қоидалар бўйича ўйнаш фойдалироқ 
деб қарор қилиши мумкин: бу унга барча найранглардан кўра кўпроқ танга 
келтиради, найранглар бутун тизимни барбод қилиши ва унинг 
фаровонлигини яксон қилиши мумкин
».Фаровонлик даражасидаги фарқнинг 
катта эканлиги Уолл-Стритлик «
семиз мушуклар
» назорати остидан чиқишга 
ва «
халқ валютаси
» сифатида вужудга келган криптовалюталар имиджига 
салбий таъсир кўрсатади. Тор доирадаги танланганларга мансуб бўлган 
ҳукумат ва моддий фаровонлик асло жамоатчиликда ишонч уйғотмайди. 
Албатта, доллар, эвро ва иена иқтисодиётиҳам молия ва ҳукуматнинг 
марказлашув даражаси катталиги билан ажралиб туради, бойлар ва 
камбағаллар ўртасидаги фарқ эса 1930-йиллар даражасига етди. Бироқ бу 
анъанавий валюталаржамоатчиликни ўз томонига жалб қилишга муҳтожлик 
сезмайди. Криптовалюталар эса бу масалалар, ҳалқ ва давлат орасидаги 
муносабат масаласининг қандайдиречимини таклиф қилиши лозим, акс ҳолда 
уларнинг келажаги бўлмайди. Айримлар мавжуд инфратузилмага таянади ва 
унга кенгроқ аҳоли гуруҳлари уланиши учун имкониятни таъминлаш 
усулларини излайди. Улар криптовалюталарни аҳолининг энг бебаҳра 
қатламлари имкониятларини кенгайтириш учун бир восита сифатида илгари 
сурадилар. Криптовалюталар соҳасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш 
имкониятини кўриб чиқадиган ҳисоблаш техникаси бўйича муҳандислар 
эҳтимол, биткоин технологияси келажагини белгилашда ҳам етакчи рол 
ўйнайдилар. Чамаси, айнан уларнинг ғоялари ажойиб кунларнинг бир кунида 
криптовалюта пул тизимининг ривожланишига туртки берадилар ва у 
шундагина 
криптоиқтисодиёт 
технологияси 
келажакни 
ҳаракатга 
келтирадиган асосий кучга айланади. 
Биткоин камчиликларини муқобил криптовалюталар ёрдамида, 
масалан, турли кўринишдаги алткоинлар ёрдамида бартараф этишга ҳаракат 
қилинади. Ҳозирги пайтда бундай биткоин имитаторларининг бир неча 


149 
юзлаб турлари мавжуд. Уларнинг кўпчилигининг келажаги йўқ, чунки улар 
тез бойиб кетиш ниятида ёки ҳазил тариқасида жорий қилинган. Бироқ 
шундайлари 
ҳам 
борки, 
улар 
фойдаланувчилар 
гуруҳларида 
криптовалюталарни тақсимлаш соҳасида ўйин қоидаларини ўзгартиришнинг 
илғор йўлларини таклиф қиладилар. Уларнинг асосчилари ўз лойиҳаларини 
адолатлироқ ва янада барқарор ғоя сифатида реклама қиладилар. Улар 
биткоиндан марказлашмаган тузилманинг энг яхши хусусиятларини 
олишади, лекин бунда унинг камчиликларидан, шу жумладан, «
қуролланиш 
пойгаси
», ортиқча электр энергияси истеъмоли, ҳисоблаш ресурсларини 
саноат 
усулида 
марказлаштиришга 
интилишдан 
халос 
бўлиш 
имкониятларини ахтарадилар. Криптовалюталар рақамли иқтисодиёт 
соҳасидаги янги ўйинчилар билан таққослаганда, асос солувчи катта 
устунликка эга, шу сабабли, кўпчилик ишлаб чиқувчилартамомила янги 
тўлов 
тизимлари 
ишлаб 
чиқиш 
билан 
шуғуллангандан 
кўра 
криптовалюталарнинг камчиликларини бартараф қилган маъқул деб 
ҳисоблайдилар. Лекин шунга қарамай, муқобил криптовалюталарнинг энг 
яхши намуналари биткоинга нисбатан кучли ва потенсиал конструктив 
рақобатбардошликка эга, бу эса умуман криптовалюталарнинг янада 
ривожланишига 
ҳизмат 
қилади.Ҳозирги 
кунда 
барча 
муқобил 
криптовалюталар орасида 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish